Репликациянинг инициацияси
Ҳужайраларнинг бўлиниши ДНК молекуласини репликациясига сабабчи бўлади. ДНК молекуласини иккига ажралиши хеликаза ферменти таъсирида бўлади. Бу фермент ДНК молекуласи орасида жойлашиб, занжирни деспираллаб, иккига ажратади. Мазкур жараён АТФ иштирокида содир бўлади. ДНК молекуласидаги занжирнинг ечилиши жуда тез ва муттасил бўлганлиги учун ДНК молекуласининг айрим ерларида қўшимча боғлар ҳосил бўлиб қолади. Бундай бир-бирларига ўта ўралиб кетган қўшимча молекулаларни топоизомераза ферментлари парчалаб, йўқотиб туради. Бундай ферментларни гиразалар деб ҳам аталади. Иккига ажралган ДНК молекуласини стабил, турғун ҳолатда ушлаб турадиган оқсиллар мавжуд бўлиб, улар ДНК молекуласини қайтадан рекомбинацияга тўсқинлик қилади. Мазкур оқсил SSB (single strand binding) деб аталади. Шундай қилиб, иккига ажралган ДНК, ҳосил бўлган репликатив айри, фермент ва субстратлар ДНК репликацияси учун бошланғич босқич ҳисобланади.
Репликация жараёнида қатнашадиган оқсиллар ва уларнинг вазифалари 10-жадвалда келтирилган.
Репликацияда қатнашувчи оқсил хиллари
10-жадвал
Оқсиллар
|
Асосий вазифалари
|
ДНК-полимераза
|
Дезоксирибонуклеотидларни полимерлаш
|
Хеликазалар
|
ДНК занжирини ажратиш
|
Топоизомеразалар
|
Қўшимча ҳосил бўладиган молекулаларни релаксация қилиш
|
Праймаза
|
РНК-праймерни синтезлаш
|
Оқсил SSB
|
Иккига ажралган ДНК занжирини қайтадан рекомбинация қилинишига йўл бермайди
|
ДНК-лигаза
|
Оказака фрагменларини ДНК занжирига улаш
|
ДНК нинг синтези бевосита ДНК-полимераза ферменти иштирокида амалга ошади. Прокариотларда бир неча хил ДНК-полимеразалар аниқланган. ДНК-полимераза I полифункциональ фермент бўлиб, полимераза ва нуклеаза фаоллигига эга. Бу фермент ДНК нинг репарациясида иштирок этади. ДНК-полимераза II нинг вазифаси аниқ эмас. ДНК полимераза III ферментининг вазифаси бошқа полимеразаларга қараганда кўп эканлиги аниқланган. Худди шу фермент ДНК молекуласини қўпайиб боришида бевосита иштирок этади. Аммо, шу нарса аниқланганки, ДНК-полимераза III мустақил равишда янги ДНК молекуласига боғлана олмайди ва янги молекула синтезлай олмайди. Демак, ДНК молекуласи синтезини бошловчи бошқа структура бўлиши керак. Шундай структура вазифасини РНК фрагменти бажаради. ДНК-полимераза III РНК фрагментига боғланади. Бу фрагментни праймер деб аталиб унинг шаклланишида праймаза иштирок этади.
Эукариотларда ҳам бир неча хил ДНК-полимеразалар аниқланган (, , , , ). Эукариот организмларда асосий ДНК-полимераза фермент ҳисобланади. ДНК-полимераза прокариотлардаги ДНК-полимераза I га ўхшайди. ДНК-полимераза митохондрия ДНК сининг синтезида иштирок этади.
Эукариотлардаги ДНК-полимераза бир секундда 100 нуклеотидларни ДНК молекуласига боғлайди, бу прокариотлардаги ферментларга нисбатан 10 марта фаоллиги паст ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |