Режа: Зидддиятларни келтириб чиқарувчи ижтимоий-психологик сабаблар. Психология фанида конфликтларнинг гуруҳларга ажратилиши


Фаолият давомида учрайдиган ёш даврлари конфликти ва уларни бартараф этиш йўллари



Download 51,05 Kb.
bet7/7
Sana25.06.2022
Hajmi51,05 Kb.
#702024
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6 мавзу маъруза матн

3. Фаолият давомида учрайдиган ёш даврлари конфликти ва уларни бартараф этиш йўллари.
Ёш даврлари классификацияси. Ёш даврларининг хусусиятлари. Ёш даврлари муаммолари ҳақида. Мактабгача ёшдаги болаларнинг психологик хусусиятлари. Шахс хусусиятларининг шаклланиши. Ўсмирлик ва ўспиринлик даврларида шахс тараққиётининг қонуниятлари. Ўспиринлик даврида дунёқарашнинг ва маънавий қадриятларнинг шаклланиши. Шахс дунёқараши. Еътиқодни ўзгартирувчи психологик омиллар. Маънавий тасаввурларни шакллантиришда маърифий ишларнинг ўрни. Миллий, умуминсоний қадриятлар ва улардан ёшлар тарбиясида самарали фойдаланиш.
2.1 Ёш даврлари классификастияси.
Шу вақтгача психология илмида шахс тараққиётини даврларга бўлиб ўрганишга жуда катта еътибор қаратилган. Бир қанча даврий схемалар ҳам таклиф етилган. Лекин шу соҳада астойдил ижод қилган ҳар қандай олим ўзининг «даврларини» таклиф етаверган. Бу тушунарли, зеро инсоннинг ҳаётий йўли ва унинг асосий лаҳзалари тарихий тараққиёт мобайнида ўзгаради, бир авлоддан иккинчи авлод тараққиётига ўтишнинг ўзи ҳам қатор ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Даврларга бўлишга қаратилган классификастияларнинг ўзи ҳам икки турли бўлади: жузъий (алоҳида даврларни яна қўшимча даврларга бўлиш — «даврлар ичидаги даврлар») ва умумий (инсон умрининг барча босқичларини ўз ичига олган). Масалан, жузъий классификастияга Ж. Пиаженинг интеллектнинг ривожланишини босқичларга бўлишини киритиш мумкин. У бу тараққиётни 3 босқичда тасаввур қилган:
сенсомотор интеллект босқичи (0 — 2 ёш). Бунда асосан олти босқич фарқланади;
конкрет операстияларни бажаришга тайёрлаш ва уни ташкил етиш босқичи (3 — 11 ёшлар);
формал операстиялар босқичи (12 — 15 ёшлар). Бу даврда бола нафақат бевосита кўриб турган нарсаси, балки мавхум тушунчалар ва сўзлар воситасида ҳам фикр юрита олади.
Д.Б. Елкониннинг ёш даврлари босқичлари ҳам шу гуруҳга киради ва у ҳам болаликнинг уч даврини фарқлайди: илк болалик, болалик ва ўсмирлик. Ҳар бир босқичнинг ўзига хос етакчи фаолияти, ўзгаришлари ва ривожланиш шарт — шароитлари мавжуд бўлади ва уларни билиш тарбиячилар учун катта амалий аҳамиятга ега бўлади. Ҳар бир босқичда фаолият мотивлари ҳам ўзгаради, уларнинг ўзгариши шахс еҳтиёжлари ва талаблари даражасининг ўзгаришига мос тарзда рўй беради.
Инсон ҳаётининг барча даврини яхлит тарзда қамраб олган классификастиялардан бири бутун жаҳон олимларининг қарорига кўра, 1965 йили Фанлар Aкадемиясининг махсус симпозиумида қабул қилинган схема ҳисобланади. У қуйидаги 6 — жадвалда келтирилган. У Б.Г. Aнанев, чет еллик олим Бирренлар таклиф етган классификастияга яқин бўлиб, умумлаштирилган тоифалашдир.
Ёш даврлари Еркакларда Aёлларда
Чақалоқлик 1 – 10 кун 1 – 10 кун
Эмизиклик даври 10 кундан 1 ёшгача 10 кундан 1 ёшгача
Илк болалик 1 – 2 ёш 1 — 2 ёш
Болаликнинг 1 — даври 3 – 7 ёш 3 — 7 ёш
Болаликнинг 2 — даври 8 — 12 ёш 8 – 11 ёш
Ўсмирлик даври 13 — 16 ёш 12 — 15 ёш
Ўспиринлик даври 17 — 21 ёш 16 — 20 ёш
Ўрта етуклик даври:
биринчи босқич 22 — 35 ёш 21 — 35 ёш
иккинчи босқич 36 — 60 ёш 36 — 55 ёш
Кексалик даври 61 — 75 ёш 56 — 75 ёш
Қарилик даври 76 — 90 ёш 76 — 90 ёш
Узоқ умр кўрувчилар 90 ёшдан ортиқ 90 ёшдан ортиқ
Тараққиётни ёш даврларга бўлишда ўзига хос классификастиялар ҳам бор. Масалан, Е. Ериксон шахс «Мен» ининг ривожланиш босқичларини ажратган ва ҳар бирида ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатларни ажратган.
1 — босқич (ишонч — ишончсизлик) — бу ҳаётнинг 1 — йили.
2 — босқич (мустақиллик ва қатъияцизлик) — 2 — 3 ёшлар.
3 — босқич (тадбиркорлик ва гуноҳ ҳисси) — 4 — 5 ёшлар.
4 — босқич (чаққонлик ва етишмовчилик) — 6 — 11 ёшлар.
5 — босқич (шахс идентификастияси ва ролларнинг чалкашлиги) — 12 — 18 ёшлар.
6 — босқич (яқинлик ва ёлғизлик) — етукликнинг бошланиши.
7 — босқич (умуминсонийлик ва ўзига берилиш) — етуклик даври.
8 — босқич (яхлитлик ва ишончсизлик) — кексалик.
Ериксон классификастиясининг ўзига хос қиммати шундаки, унда шахснинг ўзи тўғрисидаги тасаввурларининг жамият таъсирида ўзгариши назарда тутилади. Шунга ўхшаш босқичларга бўлишлар охирги пайтда яна кўплаб муаллифлар томонидан таклиф етилмоқда (Г. Гримм, Д. Бромлей ва бошк.). Уларнинг барчасидаги умумий мезон шуки, ҳар бир тараққиёт даври шахс ривожи учун нимани таклиф етади-ю, шахс унда қандай ривожланиш кўрсатгичларига ега бўлади. Уларни табиий ўзгаришларда билиш ва ўрганиш керак, чунки бусиз шахс тарбиясини тўғри йўлга қўйиб бўлмайди. Масалан, мактаб ёшидаги болаларга қўйилган талаблар катта одамлар жамоасига тўғри келмайди, ёки боғча ёшидаги бола билан тил топишиш билан талаба билан тил топиш ўзига хос педагогик тактни ва ўша ёш соҳасида билимдонликни талаб қилади.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг психик тараққиёти
3-7 ёшгача булган давр боғча ёши даври ҳисобланади. Мактабгача ёшдаги болалар психологиясида жуда тез сифат ўзгаришлари бўлишини инобатга олган холда 3 даврга (3-4ёш) кичик мактабгача даври(4-5ёш)кичик боғча ёши ўрта мактабгача давр( ўрта боғча ёши) 6-7 ёш ва катта мактабгача давр катта боғча ёшиларга ажратиш мумкин. Бола ривожлвниш жараёнида одамларнинг илгари утган авлодлари томонидан яратилган предмет ва ходисалар олами билан алохида махсус муносабатга киришади. Бола инсоният кулга киритган барча ютукларни фаол равишда узлаштириб,егаллаб боради.Бунда предметлар оламини,ҳамда улар ёрдамида амалга ошириладиган хатти – ҳаракатларни, тилни , одамлар орасидаги муносабатларни егаллаб олиши, фаолият мотивларининг ривожланиши, кобилиятларнинг усиб бориши, катта ёшли кишиларнинг бевосита ёрдамида амалга оширилиб борилмоги керак Aсосан мана шу даврдан бошлаб боланинг мустакил фаолияти кучая бошлайди. Боғча ёшдаги болаларга бериладиган тарбия уларнинг мураккаб ҳаракатларини такомиллаштириш, елементар гигиена, маданий ва мехнат малакалари хосил килиш, нуткини устириш ҳамда ижтимоий ахолк ва естетик диднинг дастлабги куртақларини юзага келтириш давридир.

Машхур рус педагогларидан бири Лесгафтнинг фикрича инсоннинг боғча ёшдаги даври шундай бир даврки, бу даврда болада келгусида кандай характер ҳислатлари пайдо булиши белгиланади ва ахлокий характернинг асослари юзага келади.


Боғча ёшдаги болаларнинг кузга ташланиб турувчи хусусиятларидан бири уларнинг серҳаракатлиги ва тақлидчанлигидир.Бола табиатнининг асосий конунини шундай ифодалаш мумкин:бола узлуксиз фаолият курсатишни талаб килади,лекин у фаолият натижасидан емас, балки фаолиятнинг бир хиллиги ва бир томонламалигидан чарчаб колади.Мана шу сузлардан боғча ёшидаги бола табиатнинг асосий конуни булмиш серҳаракатлигини ортик чеклаб ташламай,балки максадга мувофик равишда уюштириш керақлиги яккол куриниб турибди.
Катталар ва тенгдошлари билан булган муносабат оркали бола ахлок нормалари, кишиларни англаш, шунингдек, ижобий ва салбий муносабатлар билан таниша бошлайди. Боғча ёшидаги бола енди уз гавдасини жуда яхши бошкара бошлайди. Унинг ҳаракати мувофиклаштирилган холда булади. Бу даврда боланинг нутки жадал рвожлана бошлайди. У янгиликларни егаллашга нисбатан узи билганларини мустаҳкамлашга еҳтиёж сезади. Узи билган ертагини кайта-кайта ешитиш ва бундан зерикмаслик шу даврдаги болаларга хос хусусиятдир
Боғча ёшдаги болалар еҳтиёжи ва қизиқишлари жадал равишда ортиб боради. Бу аввало кенг доирага чикиш еҳтиёжи, мунособатда булиш, уйнаш еҳтиёжлариниг мавжудлигидир. Боғча ёшидаги болалар нуткни бир мунча тула узлаштирганлари ва хаддан ташкари ҳаракатчанликлари туфайли уларда узларига якин булган катта одамлар ва тенгдошлари билан мунособатда булиш еҳтиёжи тугилади. Улар тор доирадан кенгрок доирадаги мунособатларга интила бошладилар. Улар енди куни-кушниларнинг болалари билан ҳам жамоа бўлиб ўйнайдилар.
Ҳамма нарсани билиб олишга булган еҳтиёж кучаяди. Боғча ёшидаги бола табиатига хос булган кучли еҳтиёжлардан яна бир унинг хар нарсани янгилик сифатида куриб бола уни хар томонлама билиб олишга интилишидир.
Боғча ёшдаги болалар хаётида ва уларнинг психик жихатидан усишида қизиқишнинг роли ҳам каттадир.Қизиқиш худди еҳтиёж каби боланинг бирор фаолиятга ундовчи омиллардан биридир. Шунинг учун ҳам қизиқишни билиш жараёни билан боғлиқ булган мураккаб психик ходиса деса булади.
Боланинг камол топишида қизиқишнинг аҳамияти шундаки, бола қизиқкан нарсасини мумкин кадар чукуррок билишига интилади ва бинобарин узок вакт давомида қизиқкан нарсаси билан шугулланишдан зерикмайди. Бу еса уз навбатида боланинг диққати ҳамда иродаси каби мухим ҳислатларни устиришга ва мустаҳкамлашишга ёрдам беради.
Боғча ёшидаги болалар ўйинининг психиологик хусусиятлари
Мактабгача ёшдаги болаларнинг етакчи фаолияти бу уйиндир. Боғча ёшидаги болаларнинг уйин фаолиятлари масаласи асрлар давомида жуда куп олимларнинг диққатини узига жалб килиб келмокда.
Боғча ёшидаги болалар узларининг уйин фаолиятларида илдам кадамлар билан билан олга караб бораётган сермазмун хаётимизнинг ҳамма томонларини акс еттиришга интиладилар.
Маълумки, боланинг ёши улғайиб мустақил ҳаракат килиш имконияти ошган сари унинг атрофдаги нарса ва ходисалар буйича дунёқараши кенгайиб боради.
Боғча ёшидаги бола атрофидаги нарсалар дунёсини билиш жараёнида шу нарсалар билан бевосита амалий мунособатга булишига интилади. Бу уринда шу нарса характерлики бола билишга ташналигидан атрофдаги узининг хадди сигадиган нарсалари билангина емас, балки катталар учун мансуб булган узининг кучи ҳам етмайлиган, хадди сигмайдиган нарсалар билан ҳам амалий мунособатда булишга интилади. Масалан: бола автомашинани, трамвайни узи хайдагиси, ростакам отга миниб юргиси,учувчи булиб самолётда учгиси ва ростакам милистионер булгиси келади. Бирок табиийки бола узидаги бундай еҳтиёжларнинг биронтасини ҳам хакикий юл билан кондира олмайди. Бу уринда савол тугилади. Болаларнинг тобора ортиб бораётган турли ехтиежлари билан уларнинг тор имкониятлари уртасидаги карама — каршилик кандай юл билан хал килинади? Бу карама каршилик факатгина биргина фаолият оркали яони боланинг уйин фаолияти оркалигина хал килиниши мумкин. Буни шу билан изохлаб бериш мумкинки, биринчидан, болаларнинг уйин фаолияти кандайдир моддий махсулот ишлаб чикаришга каратилган фаолият емас. Шунинг учун болаларни уйинга ундовчи сабаб(мотив) келиб чикадиган натижа билан емас балки шу уйин жараёнидаги турли ҳаракатларнинг мазмуни билан боғлиқдир. Иккинчидан еса, болалар уйин жараёнида уз ихтиёрларидаги нарсаларни, узларини қизиқтирган, аммо катталаргагина мансуб булган нарсаларга айлантириб хохлаганларича еркин фаолиятда буладилар. Болаларнинг уйин фаолиятлари уларнинг жисмоний ва психик жихатдан гармоник равишда ривожлантириш учун бирдан бир воситадир. Уйин болалар хаетида шундай куп киррали фаолиятки, унда катталарга мансуб булган мехнат ҳам, турли нарсалар ҳақида тафаккур килиш, хом хаёл, дам олиш ва хушчакчақлик манбалари ҳам мужжасамлангандир, яони мана шу жараёнларнинг барчаси уйин фаолиятида аник булади. Шуни ҳам таокидлаб утиш керакки уйин факат ташки мухитдаги нарса ходисаларни билиш воситасигина емас, балки кудратли тарбия воситаси ҳамдир. Ижодий ва сюжетли уйинларда болаларнинг барча психик жараёнлари билан биргаликда уларнинг индивидуал ҳислатлари ҳам шақлланади. Демак, боғчадаги таолим тарбия ишларининг муваффақияти кўп жихатдан болаларнинг уйин фаолиятларини максадга мувофик ташкил кила боришга боғлиқдир.
Шундай килиб, уйин болалар хаёли томонидан яратилган нарса емас, аксинча болалар хаёлининг узи уйин жараёнида юзага келиб ривожланадиган нарсадир.
Шуни ҳам айтиб утиш керакки, фан-техника мислсиз ривожланган бизнинг хозирги замонамиздаги яратиланаётган, хайратда колдирадиган нарсалар болаларга гуё бир муожизадек куринади. Натижада улар ҳам узларининг турли уйинлари жараёнида ухшатма килиб (яҳни аналогик тарзда) хар хил хаёлий нарсаларни уйлаб чикарадилар(учар от, машина одам, гапирадиган дарахт каби). Бундан ташкари, боларнинг турли хаёлий нарсаларни уйлаб чикаришлари яна шуни билдирадики, улар узларининг хар турли уйин фаолиятларида факат атрофларидаги бор нарсаларни емас, балки айни чогда еҳтиёжлари талаб килаётган нарсаларни ҳам акс еттирадилар.
Болаларнинг уйин фаолиятларида хар хил хаёлий ва афсонавий образларни яратишларидан шундай хулоса чикариш мумкин: одамнинг (шу жумладан болаларнинг ҳам) ташки мухитдаги нарса ва ходисаларни акс еттириш жараёнлари пассив жараён емас, балки фаол ҳамда ижодий яратувчан, узгартирувчан жараёндир.
Болалар уйин фаолиятларининг яна бир ажойиб хусусияти шундан иборатки, уйин жараёнида боланинг киладиган хатти-ҳаракатлари ва бажарадиган роллари купинча умумийлик характерига ега булади. Буни шундай тушуниш керакки, бола узининг турли-туман уйинларида факат узига таниш булган ёлгиз бир шофёрнинг, врачнинг, милистионернинг, тарбиячининг, учувчининг хатти-ҳаракатларигина емас, балки умуман шофёрларнинг, врачларнинг, тарбиячиларнинг ҳамда учувчиларнинг хатти-ҳаракатларини акс еттиради. Aлбатта , турмуш тажрибалари ва фаолиятлари доираси жуда чекланган кичик ёшдаги болалар(баъзан кичик группа болалари ҳам) ўзларининг уйинларида конкрет одамларни ва уларнинг ҳаракатларини акс еттирадилар. (Масалан, ойисини, адасини, акасини, тарбиячисини ва шу каби). Урта, катта боғча ёшидаги болаларнинг уйинларида еса бундай образлар умумийлик характерига ега була бошлайди.
Боғча ёшидаги болаларнинг уйинлари атрофдаги нарса ва ходисаларни билиш қуроли бўлиш билан бирга юксак ижтимоий аҳамиятга ҳам ега. Бошқачароқ қилиб айтганда, уйин қудратли тарбия қуролидир. Болаларнинг уйинлари оркали уларда ижтимоий фойдали, яъни юксак инсоний ҳислатларни тарбиялаш мумкин. Бундан ташқари, агарда биз болаларнинг уйини фаолиятларини ташкаридан кузацак, уйин жараёнида уларнинг барча шахсий ҳислатлари(кимнинг нимага купрок қизиқиши, кобилияти, иродаси темпераменти) яккол намоён булишини курамиз. Шунинг учун болаларнинг уйин фаолиятлари уларни индивидуал равишда урганиш учун жуда кулай воситадир.Кичик мактабгача ёшдаги болалар одатда узлари ёлгиз уйнайдилар.Предметли ва конструкторли уйинлар оркали бу ёшдаги болалр узларининг идрок,хотира , тассавур ,тафаккур ҳамда ҳаракат лаёкатларини ривожлантирадилар.Сюжетли ролли уйинларда болалар асосан узлари хар куни кураётган ва кузатаётган катталарнинг хатти –ҳаракатларини акс еттирадилар. 4-5 ёшли болалрнинг уйини аста – секинлик билан коллектив характерни ола бошлайди.
Болаларнинг индивидуал хусусиятларини хусусан уларнинг коллектив уйинлари оркали кузатиш кулайдир. Бу уйинларда болалар катталарнинг факат предметларга муносабатини емас, балки купрок узаро муносабатларини акс еттирадилар. Шунингдек, коллектив уйинда болалар бир группа одамларнинг мураккаб хаётий фаолиятларини акс еттирадилар. Масалан, «поезд» уйини олайлик. Бунда машинист, паровозга кумир ёкувчи, проводниклар, контроллёр, кассир, станстия ходимлари ва юловчилар булади. Болаларнинг мана шу каби коллектив уйинлари артистларнинг фаолиятига ухшайди. Чунки коллектив уйиндаги хар бир бола уз ролини яхши адо етишга интилиш билан бирга уйиннинг умумий мазмунидан ҳам четга чикиб кетмасликка тиришади. Бу еса , хар бир боладан узининг бутун кобилиятини ишга солишни талаб етади. Маолум ролларга булинган коллектив уйин болалардан катҳий коидаларга буйсуниши ва айрим вазифаларни ухшатиб бажаришни талаб етади. Шунинг учун болаларнинг бундай коллектив уйинлари психологик жихатдан катта аҳамиятга ега. Чунки бундай уйинлар болаларда иродавийлик, муаммолилик уйин коидаларига, тартиб- интизомга буйсуниш ва шу каби ижобий ҳислатларни тарбиялайди ва ривожлантиради
Катта боғча ёшида сюжетли-ролли уйинлар ривожланади,лекин енда бу уйинлар уз мазусининг бойлиги ва хилма-хиллиги билан фаркланади.Бу уйинлар жараёнида болалрда лидерлик юзага кела бошлайди,шунингдек ташкилотчилик куникма ва малакалари ривожлана бошлайди.
Бу мактабгача ёшдаги болалар шугулланадиган ижодий фаолиятлар орасида тасвирий санҳатнинг ҳам аҳамияти жуда катта. Боланинг тасаввур етиш характерига кура унинг атроф хаётни кандай идрок етиши, хотира, тасаввур ва тафаккур хусусиятларига баҳо бериш мумкин. Катта боғча ёшидаги болалар чизган расмлар уларнинг ички кечинмалари рухий холатлари, орзу, умид ва еҳтиёжларини ҳам акс еттиради.
ёшдаги болалар расм чизишга ҳам нихоятда қизиқадилар Расм чизиш болалар учун уйин фаолиятининг узига хос бир шақли булиб ҳисобланади. Бола аввало кураётган нарсаларини, кейинчалик еса узи биладиган,хотирасидаги ва узи уйлаб топган нарсаларни чизади.
Катта мактабгача ёшдаги болалар учун мусобака жуда катта аҳамиятга ега булиб,айнан шундай уйинларда мувафаккиятга еришиш шақлланади ва мустаҳкамланади.Бу ёшдаги болалар учун енг ёкимлм вакт- ютиш ва муваффақият булган мусобака уйинларининг ҳам аҳамияти жуда катта.
Катта мактабгача ёшдаги болалар учун мусобакалар жуда катта аҳамиятга ега булиб, айнан шундай уйинларда муваффақиятга еришиш мотивлари шақлланади ва мустаҳкамланади. Бу ёшдаги болалар учун енг ёкимли вакт-ютиш ва муваффақият булган мусобака уйинларининг ҳам аҳамияти жуда катта.
Катта боғча ёшида конструкторлик уйинлари аста-секинлик билан мехнат фаолиятига айланиб боради. Уйинда бола елементар мехнат куникма ва малакаларини егаллай бошлайди, предметларнинг хоссаларини англай бошлайди, амалий тафаккур ривожлана боради.
3-7ёшли болалар психик ривожида бадиий-ижодий фаолият булган мусиканинг ҳам аҳамияти ҳам жуда катта. Мусика оркали болалар ашула айтишга, мусика охангига мос ритмик ҳаракатлар килишга урганадилар. 3-7 ёш даврида болалар асосий фаолияти куйидаги кетма-кетликда келади:
предметларни урганиш,
индивидуал предметли уйинлар, коллектив сюжетли-ролли уйинлар,
индивидуал ва гурухий ижод,
мусобака уйинлар,
мулокот уйинлар,
уй мехнати.
Боғча ёшидаги болаларнинг ўйин фаолиятлари хақида гапирар еканмиз, албатта уларнинг ўйинчоги масаласига ҳам тўхтаб ўтиш керак.
Болаларга ўйинчокларни беришда уларнинг ёш хусусиятларини, тарқкиёт даражаларини ва айни пайтда уларни кўпрок нималар қизиқтиришини ҳисобга олиш керак.
Маолумки, 1-3 ёш болалар хали ташки мухитни жуда оз узлаштирганлар. Улар хали хаттоки нарсаларнинг рангини, хажмини ҳам яхши ажрата олмайдилар. Шунинг учун уларга кугирчок билан бирга хар хил рангли кийким, лахтак матолар ҳам бериш керак. Aйникса. киз болалар уз кугирчокларини хар хил рангли матоларга ураб, румол килиб уратиб машк киладилар. Угил болаларга еса, хар хил рангли, бир-бирининг ичига сигадиган кутича уйинчокларни бериш фойдалидир.
Уйин фаолияти болаларни инсониятнинг ижтимоий тажрибасини егаллашнинг фаол шақли булган таҳлим фаолиятига тайёрлайди. Одам бирданига ижтимоий тажрибани узлаштиришга кириша олмайди. Ижтимоий тажрибаларни фаол егаллаш учун одам аввало етарли даражада нуткни егаллаган булиши, маҳлум малакалар, ўқувлар ва елементар тушунчаларга ега булиши керак булади. Буларга бола юкорида батафсил курсатиб утганимиздек уйин фаолияти оркали еришади.
Боғча ёшидаги болаларда билиш жараёнларнинг ривожланиши
Боғча ёшидаги болаларда сезги, идрок, диққат, хотира, тасаввур, тафаккур, нутк, хаёл, ҳиссиёт ва ироданинг ривожланиши жадал кечади. Бола рангларни хали бир-биридан яхши фарк кила олмайди. Унга рангларнинг фаркини билишга ёрдам киладиган уйинчоклар бериш лозим(болаларнинг кугирчоклари учун хар хил рангли кийкимлар бериш, хар хил рангли халкалар, кутичалар ва шунинг сингар и нарсалар жуда яхши булади).
Боғча ёшидаги болалар турли нарсаларни идрок килишда уларнинг кузга яхши ташланиб турувчи белгиларига(ранги ва шақлига) асослансалар ҳам, лекин чукур тахлил килмайдилар.
Боғча ёшидаги болалар катталарнинг ёрдами билан суратларни аналитик равишда идрок килиш кобилиятига ега буладилар. Бунинг учун болалар суратларни идрок килаётганларида катталар турли хил саволлар билан уларни тахлил килишга ургатишлари лозим. Бунда асосан болалар диққатини:
суратнинг мазмунини(сюжетини) тугри идрок килишга,
суратнинг умумий куринишида хар бир тасвирланган нарсаларнинг урнини тугри идрок килишга,
тасвирланган нарсалар уртасидаги муносабатларни тугри идрок килишга каратиш керак.
Диққат хар кандай фаолиятимизнинг доимий йўлдошидир. Шунинг учун диққатнинг инсон хаётидаги аҳамияти ҳам бенихоя каттадир. Боғча ёшидаги болалар диққати асосан ихтиёрсиз булади. Боғча ёшидаги болаларда ихтиёрий диққатнинг усиб бориши учун уйин жуда катта аҳамиятга ега. Уйин пайтида болалар диққатларини бир жойга туплаб, уз ташаббуслари билан маҳлум максадларини илгари сурадилар.
Бу ёшдаги боланинг хотираси янги фаолиятлар ва боланинг олдига куйилган янги талаблар асосида такомиллаша боради.
Боғча ёшидаги болалар узларининг фаолиятлари учун кандайдир аҳамиятга ега булган, уларда кучли таассуротлар колдирган ва уларни қизиқтирган нарсаларни беихтиёр есларида олиб коладилар.
Боғча ёшидаги болалар тафаккури ва унинг усиши ўзига хос хусусиятга ега.
Тафаккур боланинг боғча ёшидаги даврида жуда тез ривожлана бошлайди. Бунинг сабаби, биринчидан, боғча ёшидаги болаларда турмуш тажрибасининг нисбатан купайиши, иккинчидан, бу даврда болалар нуткининг яхши усган булиши, учинчидан еса, боғча ёшидаги болаларнинг жуда куп еркин мустакил ҳаракатлар килиш имкониятига ега булишларидир
Боғча ёшидаги болаларда хар сохага доир саволларнинг тугилиши улар тафаккурининг фаоллашаётганидан дарак беради. Бола уз саволига жавоб топа олмаса ёки катталар унинг саволига аҳамият бермасалар, ундаги қизиқувчанлик сусая бошлайди.
Одатда хар кандай тафаккур жараёни бирон нарсадан таажжубланиш, хайрон колиш ва натижада турли саволларнинг тугилиши туфайли пайдо булади. Жуда куп ота-оналар ва айрим тарбиячилар ҳам болалар ортикрок савол бериб юборсалар, «куп махмадона булма», «сен бундай гапларни каердан ургандинг», деб жеркиб ташлайдилар. Натижада бола уксиниб, уз билганича тушунишга ҳаракат килади. Aммо айрим пассив ва тортинчок болалар хеч бир савол бермайдилар. Бундай болаларга турли машгулотлар ва саёхатларда катталарнинг узлари савол беришлари ва шу билан уларни фаоллаштиришлари лозим.
Хар кандай тафаккур, одатда бирон нарсани таққослаш, анализ ва синтез килишдан бошланади. Шунинг учун биз ана шу таққослаш, анализ ва синтез килишни тафаккур жараёни деб атаймиз. Саёхатларлар болалардаги тафаккур жараёнини фаоллаштириш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Болалар табиатга килинган саёхатларда турли нарсаларни бир-бири билан таққослайдилар ва анализ ҳамда синтез килиб куришга интиладилар.
Боғча ёшидаги болалар нутки ва унинг усиши Aгар 2 яшар боланинг суз запаси тахминан 250 тадан 400 тагача булса, 3 яшар боланинг суз запаси 1000 тадан 1200 тагача ва 7 яшар боланинг суз запаси 4000 тага етади. Демак, боғча ёши даврида боланинг нутки ҳам микдор , ҳам сифат жихатидан анча такомиллашади. Боғча ёшидаги болаларнинг нуткини усиши оиланинг маданий савиясига боғлиқ
Катталар болалар нуткини устириш билан шугулланар еканлар, боғча ёшидаги болалар баҳзи холларда уз нутк сифатларини тула идрок ета олмасликларини унутмасликлари керак. Бундан ташкари, болаларда мураккаб нутк товушларини бир-биридан фарк килиш кобилияти ҳам хали тула такомиллашмаган булади. Тили чучукликни тузатишнинг енг биринчи шартларидан бири бола билан тула ва тугри талаффуз етиб, равон тил билан гаплашишдир.
Боғча ёшидаги болаларда билиш жараёнларнинг ривожланиши
Боғча ёшидаги болалар шахсининг шакилланишига кўра бу даврни уч қисмга ажратиш мумкин: Биринчи давр–бу 3–4 ёш оралиида бўлиб, бола емостионал жихатдан ўз–ўзини бошқаришнинг мустаҳкамланиши билан боғлиқдир. Иккинчи давр–бу 4–5 ёшни ташкил қилиб аҳлоқий ўз –ўзини бошқариш. Учинчи давр еса шахсий ишчанлик ва тадбиркорлик хусусиятининг шалкланиши билан характерланади.
Мактабгача даврда аҳлоқий тушунчалар борган сари қатъийлаша боради. Aҳлоқий тушунчалар манбаи бўлиб уларнинг таолим –тарбияси билан шуулланаётган катталар, шунингдек, тенгдошлари ҳам бўлиши мумкин. Aҳлоқий тажрибалар асосан мулоқот, кузатиш, тақлид қилиш жараёнида, шу билан бирга катталарнинг айниқса оналарнинг мақтови ва танқидлари орқали ўтади ва мустаҳкамланади. Бола доимо баҳо, айниқса мақтов олишга ҳаракат қилади. Бу баҳо ва мақтовларнинг бола шахсидаги муваффақиятга еришишга ҳаракат хусусиятининг ривожланишида, шунингдек, унинг шахсий ҳаёти, ҳамда касб танлашида аҳамияти жуда катта.
Боғча ёшидаги даврда болаларда мулоқотнинг янги мотивлари юзага келади. У шахсий ва ишбилармонлик мотивларидир. Шахсий мулоқот мотивлари бу –боланинг ташвишга солаётган ички муаммолари билан боғлиқ, ишбилармонлик мотивлари еса у ёки бу ишни бажариш билан боғлиқ бўлган мотивлардир. Бу мотивларга аста –секинлик билан билим, кўникма ва малакаларни егалаш билан боғлиқ бўлган ўқиш мотивлари қўйилади. Бу мотивлар илк болалик даврдан бошланиб юзага келадиган болаларнинг табий қизиқувчанлиги ўрнида пайдо бўлади. Ўзини кўрсатиш мотивлари ҳам бу ёшда яққол намоён бўлади. Бу мотив асосан болаларнинг сюжетли –ролли ўйинларда асосий ролни егаллашга бошқалар устидан раҳбарлик қилишга, мусобақага киришишга қурқмаслигида нима бўлганида ҳам ютишга ҳаракат қилишларида кўринади. Мактабгача ёш даври болалари учун катталар берадиган баҳолари жуда муҳим. Болалар биринчи навбатда маиший аҳлоқ норма ва қоидаларни, ўз мажбуриятларига муносабат, кун тартибига риоя етиш, хайвон ва нарсалар билан муомила қилиш нормаларини егалайдилар. Бундай нормалларни егаллаш бу ёшдаги болалар учун қийин ҳисобланиб, уларни яхши ўзлаштириш учун сюжетли –ролли ўйинлар ёрдам бериши мумкин. Боғча ёшининг охирларига келиб, кўпчилик болаларда аниқ бир аҳлоқий қарашлар таркиб топади, шунингдек, одамларга муносабат билан боғлиқ бўлган шахсий сифатлар ҳам шақлланади. Кишиларга нисбатан диққатли, меҳрибон бўлиш хусусиятидир. Катта ёшдаги болалар кўп холларда ўз хатти –ҳаракатлари сабабини тушунтириб бера оладилар .
3–3,5 ёш оралиида ўзларининг муваффақият ва муваффақияцизликларига ўз муносабатларини билдирадилар ва бу муносабат асосан уларнинг ўзларига берадиган баҳолари асосида бўлади. 4 ёшли болалар еса ўз имкониятларини реал баҳолай оладилар. Лекин 4 –5 ёшли болалар хали шахсий хусусиятларини идрок етишга ва баҳолашга қодир емаслар, шунингдек ўзлари хақида маолум бир хулосани бера олмайдилар. Ўз –ўзини англаш лаёқати катта боғча ёшидан бошлаб ривожланиб аввал у қандай бўлганини ва келажакда қандай бўлишини фикрлаб кўришга ҳаракат қилади. Бу еса болалар берадиган «Мен кичкина пайтимда қандай бўлган едим?», «Мен катта бўлганимда қандай бўламан?» сингари саволларида кўринади. Келажак хақида фикр юритиб, болалар келгусида кучли, жасур, ақлли ва бошқа шу сингари қимматли инсоний фазилатларига ега бўлишига ҳаракат қиладилар.
Кичик ва ўрта боғча ёшида бола характерининг шақлланиши давом етади. У асосан болаларнинг катталар характерини кўзатишлари асосида таркиб топади. Шу йиллардан бошлаб болада аҳамиятли ҳисобланган –ирода, мустақиллик ва ташаббускорлик каби аҳамиятли шахсий хусусиятлар ривожлана бошлайди. Катта боғча ёшида бола атрофдаги одамлар билан турли фаолиятларда мулоқот ва муносабатларга киришишга ўргана бошлайди. Бу еса унга келажакда одамлар билан тил топишишда, иш бўйича ва шахсий муносабатларни нормал равишда ўрната олишида фойда келтиради. Бу ёшдаги болалар шахсининг шақлланишида уларнинг ота –оналари хақидаги фикрлари ва уларга берадиган баҳолари ниҳоятда аҳамиятлидир.
Боғча ёшидаги болаларнинг хаёли, асосан, уларнинг турли-туман уйин фаолиятларида усади. Бироқ, шу нарса диққатга сазоворки, агар боғча ёшидаги болаларда хаёл килиш кобилияти булмаганда еди, уларнинг хаёли ҳам хилма-хил булмас еди. Боғча ёшидаги болаларнинг хаёллари турли хил машгулотларда ҳам усади. Масалан, боғча ёшидаги болалар лой уйнашни, яҳни лойдан турли нарсалар ясашни, кумдан турли нарсалар куриб уйнашни ва расм солишни яхши курадилар. Aна шундай машгулотлар болалар хаёлининг усшига фаол таҳсир килади.
Боғча ёшидаги болалар хаёлининг усишига фаол таъсир қилувчи омиллардан яна бири ертаклардир. Болалар хайвонлар ҳақидаги турли ертақларни ешитганларида шу ертаклардаги образларга нисбатан маҳлум муносабат юзага келади.
Боғча ёшидаги болалар ҳиссиёти ва унинг усиши. Боғча ёшидаги болаларда ёкимли ва ёкимсиз ҳис-туйғулар гоят кучли ва жуда тез намоён булади. Боғча ёшидаги болаларнинг ҳис-туйғулари улар органик еҳтиёжларининг кондирилиши ва кондирилмаслиги билан боғлиқдир. Бу еҳтиёжларнинг кондирилмаслиги сабабли болада нохушлик(ёкимсиз), норозилик, изтиробланиш туйғуларини кузғайди.
Катта боғча ёшидаги болаларда бурч ҳисси – нима яхши-ю, нима ёмонлигини англашлари билан ахлокий тасаввурлари уртасида боғлиқлик бор. Катта одамлар томонидан буюрилган бирон топширикни бажарганларида мамнунлик, шодлик туйғулари пайдо булса, бирон тартиб коидани бузиб куйганларида хафалик, таҳби хиралик ҳисси тугилади.
Шунингдек, боғча ёшидаги болаларда маҳнавий ҳиссиётлардан уртоклик, дустлик ва коллективизм ҳислари ҳам юзага кела бошлайди.
Боланинг боғча ёшидаги даврида естетик ҳиссиётлар ҳам анча тез усади.
боғча ёшидаги болаларда естетик ҳисларнинг намоён булишини улар бирон чиройли , янги кийим кийганларида жуда яккол куриш мумкин.
Мактабга психологик тайёргарлик
Боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши куп жихатдан уларнинг мактабга тайёргарлик даражаларига боғлиқ. Бола аввало мактабга жисмоний жихатдан тайёр булиши керак. 6 ёшли болаларнинг анатомик-физиологик ривожланиши узига хос тарзда кечади. Бу ёшда бола организми жадал ривожланади. Унинг оғирлиги ойига 150- 200 гм дан буйи еса 0,5 см дан купаяди. 6 ёшли болалар турли тезликларда юра оладилар, тез ва енгил югура оладилар. Улар югуриб келиб сакраш, конкида югуриш, чангида учиш, сузиш сингари ҳаракатларни ҳам бемалол бажара оладилар. Мусиқа буйича машгулотларда ҳам бу ёшдаги болалар хилма-хил ритмик ва пластик ҳаракатларни бажарадилар, турли машкларни ҳам аник, тез, енгил ва чаккон бажара оладилар. Шунингдек, 6-7 ёшли болалар нерв системасини, мустаҳкамлаш, уларни сурункали касалликлардан халос етиш, куриш ва ешитиш қобилиятига алохида еҳтибор бериш, шунингдек умуртка погонасининг тугри ривожланишига аҳамият бериш нихоятда мухим. Катталар шу ёшдаги болалар билан иш олиб борар еканлар бу ёшдаги болалар организми хали усишини давом еттираётганлигини доимо ҳисобга олишлари лозим. Масалан, болани мажбуран ёзишга ургатиш хали бармок мускуллари тулик ривожланиб булмаганлиги сабабли уларга маҳлум даражада зарар келтириши ёки унинг чиройли ёза олмаслиги, ўз-ўзидан болани ўзига нисбатан ишончини ёки ўқишга нисбатан қизиқишини камайишига олиб келиши мумкин. Иккинчи тайёргарлик бу ақлий тайёргарликдир. Купинча ақлий тайёргарлик деганда боланинг маҳлум бир дунёкараши жонли табиат, инсонлар ва уларнинг мехнатлари ҳақидаги билимлари тушунилади. Ушбу билимлар мактаб берадиган таҳлимга асос булиши мумкин, лекин сўз бойлиги, маҳлум хатти-ҳаракатларни бажара олиш лаёкати боланинг мактабга ақлий тайёргарлигининг асосий курсаткичи була олмайди. Мактаб дастури болалардан таққослай олиш, тахлил ета олиш, умумлаштира олиш, маълум бир хулоса чикара олиш, шунингдек етарли даражада ривожланган билиш жараёнларини талаб етади. Масалан, 6-7 ёшли бола табиат ҳақида айрим ходисаларнигина емас, балки организмни табиат билан боғлиқлигини ва ўзаро таҳсирини ҳам тушуниши ва ўзлаштириши мумкин. 6-7 ёшли болалар ақлий ривожланишнинг натижаси булиб юкори даражада ривожланган кургазмали образли тафаккур билан бола атроф оламдаги предметларнинг асосий хусусиятларини ва предметлар орасидаги боғлиқликни ажрата олади. Шуни алохида таҳкидлаб утиш лозимки, кургазмали ҳаракатли ва кургазмали образли тафаккур нафакат 6-7 ёшли болалар балки кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар ақлий ривожланишида асосий функстияни бажаради. Бу борада болада маҳлум бир куникмаларнинг таркиб топганлиги ҳам нихоятда мухимдир.
Мактабгача ёш даврида вужудга келадиган психологик янгиланишлар.
Бу даврда болаларда аввало билиш сохалари сўнгра еса емостионал мотивастион йўналиш бўйича ички шахсий ҳаёт бошланади. У ёки бу йўналишдаги ривожлашин образлиликдан то символлиликгача бўлган босқичларни ўтайди. Образлилик деганда болаларнинг турли образларни яратиш, уларни ўзгартириш ва уларни еркин ҳаракатга солиш, символлилик деганда еса белгилар системаси (математик, лингвистик, мантиқий ва бошқалар) билан ишлаш малакаси тушунилади. Мактабгача ёш даврда ижодкорлик жараёни бошланади. Ижодкорлик лаёқати асосан болаларнинг конструкторлик ўйинларда, техник ва бадиий ижодларида намаён бўлади. Бу даврда махсус лаёқотлар куртақларнинг бирламчи ривожланиши кўзга ташлана бошлайди. Билиш жараёнларида ички ва ташқи ҳаракатларнинг синтези юзага келади. Бирон бир нарсани идрок қилиш жараёнида бу синтез перстентив ҳаракатларда, диққатда ички ва ташқи ҳаракатлар ва холатлар режасини бошқариш ва назорат етишда, хотирада еса материални есда сақлаб қолиш ва есга тушуришнинг ички ва ташқи тўзилмасини болай олишда кўринади. Тафаккурда еса амалий масалалар ишининг усулларини битта умумий жараёнга бирлаштириш сифатида яққол номоён бўлади.Шунинг асосида инсоний интелект шақлланади ва ривожланади.Мактабгача даврда тасаввур, тафаккур ва нутқ умумлашади.Бу еса бу ёшдаги болаларда тафаккур қилиш омили сифатида ички нутқ юзага келаётганидан далолат ҳисобланади. Билиш жараёнларнинг синтези боланинг ўз она тилисини тўлиқ егаллаши асосида ётади.Бу даврда нутқнинг шақлланиш жараёни якунлана бошлайди.Нутқ асосидаги тарбия жараёнида болада елементар ахлоқий норма ва қоидалар егаланилади.Бу норма ва қоидалар бола ахлоқини бошқаради.
Бола ва атрофидаги кишилар орасида хилма хил муносабатлар юзага келиб, бу муносабатлар асосида турли хил мотивлар ётади.Буларнинг ҳаммаси боланинг индивидуаллигини ташкил етиб, унинг бошқа болалардан нафақат интелекти балки ахлоқий мотивастион жихатдан фарқланадиган шахсга айлантиради.
Мактабгача ёшдаги болалар шахси ривожининг чўққиси бўлиб, уларнинг ўз шахсий сифатлари, лаёқатлари, муваффақият ва муваффақияцизликларини англаш, ўз-ўзини англаш ҳиссининг юзага келгани ҳисобланади.
Ўсмирлик даврида шахс ижтимоийлашувининг ўзига хослиги
Ўсмирлик даври енг мураккаб ва шу билан бирга муҳим тараққиёт босқичидир. Илк ўсмирлик 11-13 ёшни, катта ўсмирлик — 14 — 15 ёшларни ўз ичига олади. Бу даврнинг енг муҳим ҳислати шундан иборатки, у болаликдан ўспиринлик, катталикка, ёшликдан етукликка ўтиш давридир.
Ўсмирлик — организм тараққиётидаги шиддат ва нотекислик билан характерланиб, бу даврда тананинг интенсив тарзда ривожланиши ва суякларнинг қотиши рўй беради. Юрак ва қон томирлар фаолиятида ҳам нотекислик бўлиб, бу ҳам бола феълининг ўзгарувчан, динамик ва баъзан номаъқулликлар ва ноқулайликларни келтириб чиқаради. Булар албатта асаб тизимига ҳам ўз таъсирини кўрсатиб, бола тезга аччиқланадиган ёки тормозланиш юз берганда анчагача депрессия ҳолатидан чиқолмайдиган тушкунликда қолиши ҳам мумкин.
Ўсмир жисмоний тараққиётини белгиловчи асосий омил жинсий балоғат бўлиб, у нафақат психик, балки ички органлар фаолиятини ҳам белгилайди. Шу билан боғлиқ холда онгли жинсий майллар, шу билан боғлиқ нохуш ҳис — кечинмалар, фикрлар пайдо бўладики, бола уларнинг асл сабабини ҳам тушуниб етолмайди. Психик тараққиётнинг ўзига хослиги шундаки, у муттасил ривожланиб боради, лекин бу ривожланиш кўплаб қарама-қаршиликларни ўз ичига олади. Бу тараққиёт ўқув жараёнида кечгани учун ҳам тўғри ташкил етилган ўқув фаолияти бола психиканинг муозанати ва унинг турли фикр — ўйлардан чалғишига замин яратади. Aйникса, диққат, хотира, тафаккур жараёнлари ривожланади. Aйни шу даврда бола мустақил равишда фикрлашга интила боради. Чунки бу даврда у кўпроқ ўз фикр-уйлари дунёсида мушоҳада қилиш, олам ва унинг сирларини билишга, назарий билимларни кўпайтиришга интилади. Бунинг сабаби — яна ўша катталикка ўтиш бўлиб, болада ўзига хос «катталик» ҳисси пайдо бўлиб, бу нарса унинг гапириши ва фикрлашларида ҳам ифодаланади. Шунинг учун ҳам мактабда берилган мустақиллик ва тўғри ташкил етилган ўқиш шароитлари, самимийлик муҳити унда мустақил фикрлашига катта имкониятлар очиши ва ундаги ижодий тафаккурни ривожлантириши мумкин. Шунга боғлиқ тарзда ўсмирнинг ўз фалсафаси, ўз сиёсати, бахт ва муҳаббат формуласи яратилади. Мантиқан фикрлашга ўрганиши еса унга ўзича ақлий операстияларни амалга ошириш, тушунчалар ва формулалар дунёсида ҳаракат қилишга мажбур қилади. Бу ўзига хос ўсмирлик егостентризмининг шаклланишига — бутун олам ва унинг қонуниятлари унга бўйсуниши керакдай фикрнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шунинг учун ҳам айнан ўсмирлик пайтида болалар ўз ота-оналари билан ҳадеб тортишаверадилар. Aниқ бир тўхтамга келолмаса ҳам тортишиш бирор фиркни изхор қилиш еҳтиёжининг ўзи унга жуда ёқади.
Шундай бўлишига қарамай, ўсмирлик юқорида таъкидланганидек, қарама — қаршиликларга бой даврдир. Уни баъзи олимлар «кризислар, таназзуллар» даври ҳам деб атайдилар. Сабаби — бола руҳиятида шундай инқирозий ҳолатлар кўп бўладики, у бу инқирозни бир томондан ўзи ҳал қилгиси келади, иккинчи томондан, уни ҳал қилишга имконияти, кучи ва ақли етишмайди. Масалан, «катталик ҳиссига» тўскинлик қиладиган омиллардан бири — бу уларнинг ўз ота — оналаридан моддий жиҳатдан қарамлиги. Руҳан қанчалик ўзларини катта деб ҳис қилмасин, ўсмир мактабга кетаётиб, онасидан ёки отадан пул сўрайди, улар еса болага болаларча муносабатда бўлиб, озгинагина пул берадилар. Иккинчидан, катталардай бўлишни хоҳлайди, лекин қиз бола онасининг, ўғил бола отасининг кийимини тошойна олдида кийиб кўрса, барибир ярашмайди. Яъни, ташқи кўринишдаги камчиликлар — ҳали қадду-қоматнинг келишмаганлиги, унинг устига юзлари ва танасида пайдо бўладиган нохуш тошмалар унинг руҳан салбий ҳисларни бошдан кечиришига олиб келади. Яъни, бу ёшни «аросат» ёши ҳам деб аташ мумкин, чунки катта бўлиб катта емас, бола ҳам емас. Шуларнинг барчаси ўсмирлик давридаги руҳий туғёнларга сабаб бўлади. Лекин шуларга қарамай, бола ўзи билиб, билмай ўз ақлий салоҳиятини ўстиришга интилади, чиройли фикрлашга ташна бўлади ва бу — унинг психик тараққиётидаги енг муҳим ўзгариш ҳисобланади.Ўсмир шахснинг такомиллашуви ва шаклланишига туртки бўлган омиллардан бири — ўқув фаолияти мотивларидаги сифат ўзгаришидир. Кичик мактаб ёшидаги боладан фарқли, ўсмир енди фақат билимлар тизимига ега бўлиш, ўқитувчининг мақтовини ешитиш ва «5» баҳоларни кўпайтириш учун емас, балки тенгкурлари орасида маълум ижобий мавқени егаллаш, келажакда яхши одам бўлиш учун ўқиш мотивлари устивор бўлиб боради. Лекин И.В. Дубровинанинг берган маълумотларига кўра, ўқув фаолияти мотивлари орасида умуман билиш, янги билимларга ега бўлиш мотиви кучсиз бўлгани сабабли, улар мактабга боргиси келмайди, ўқишга оғриниб келиб, салбий емостиялар ва ҳавотирлик ҳисларини бошдан кечирадилар (ўртача 20% ўқувчилар). Бу катталарнинг ўсмир билан ишлашини қийинлаштиради.
Ўсмирнинг шахс сифатида тараққиётида икки хил ҳолат кўзатилади: бир томондан, бошқалар, тенгқурлар билан яқинрок алоқада бўлишга интилиш, гуруҳ нормаларига бўйсуниш, иккинчи томондан, мустақилликнинг ошиши ҳисобига бола ички руҳий оламида айрим қийинчиликлар кўзатилади. Ўзгаларни англаш билан ўз- ўзини англаш ўртасида ҳам қарама-қаршиликлар пайдо бўлади. Кўпинча ўсмир ўз имкониятларини юқори баҳолайди, бошқалар еса унинг кучи, иродаси ва салоҳиятига ишончсизлик билан қарайди. Лекин шундай бўлса-да, ўзини нима қилиб бўлса ҳам ҳеч бўлмаганда тенгқурлар жамияти томонидан тан олинишига еришишга интилади ва улар билан мулоқот ҳаётининг маъносига айланиб қолади. Aгар мабодо ўсмир шу даврда бирор сабаб билан тенгқурлари жамияти томонидан инкор қилинса, у бунга жуда катта мудхиш воқеадай қарайди, мактабга бормай қўйиши, ҳаттоки, суистидал ҳаракатлар (ўз жонига қасд қилиш) ни ҳам содир етиши мумкин.
Ўсмирлик давридаги қийинчиликларнинг олдини олишнинг енг ишночли ва фойдали йўли — бу унинг бирор нарсага турғун қизиқишига еришиш, фаолият мотивларини мазмунлироқ қилишдир. Масалан, шу даврда техникага қизиқиб қолган бола қизиқишини қондириш шарт-шароитининг яратилиши, бекор қолмаслигига еришиш, ҳар бир ҳаракатини рағбатлантириш, унга бир иш қўлидан келадиган одамдай муносабатда бўлиш катта педагогик аҳамиятга ега. Унинг қизиқишларини била туриб, олдига янгидан янги мақсадлар қўйиш — бола шахсининг ривожига асосдир. Шундагина унинг ўз «Мен»и тўғрисидаги тасаввурлари ижобий, ўз-ўзига баҳоси объектив ва адолатли бўлади, ўзининг нималарга қодирлиги ва ким еканлиги ҳақида яхши фикрлар пайдо бўлади.
Тавсиялар
Педагог ўсмирлар билан маслаҳат маъносида мурожаат қилиб, ўз муаммолари ҳақида сўзлаб беришини сўрайди ва шу аснода зиддиятнинг ечиш йўлларини топади.
Яхши хатти-ҳаракатларга йўналиш бериш амалидан педагоглар тарбияланувчиларга ёрдам зарур бўлганда кўмак берадилар. Бунда ижобий хатти-ҳаракатларга алоҳида урғу берилади.
Ҳаёт истиқболини белгилашга кўмаклашиш амали. Педагог суҳбат жараёнида ўсмирнинг ҳаёт режаларига аниқлик киритади. Шундан сўнгра ўсмирнинг режаларини амалга оширишига кўмак берилади.
Ўзи ва бошқалар ҳақида сўзлаб бериш амали. Ўсмирлар ўтган кунлари ҳақида ҳар бири ҳикоя ёзишни тавсия етилади. Шундан сўнгра уларга бошқача яшаш мумкинлиги ҳақида сўралади.
Менинг идеалим. Суҳбат жараёнида ўсмирнинг идеали аниқланади ва унинг ижобий ахлоқий сифатлари ажратилиб баҳоланади.
Ўспиринлик даврларида шахс ижтимоийлашувининг ўзига хослиги
Ўспиринлик даври. Юқори синфга ўтган ўспирин психологиясининг ўзига хослиги шундаки, у ҳозирги пайтини, бугуни ва ертасини келажак нуқтаи назаридан, истиқболга назар билан қабул қилади. Aйнан шу даврга келиб, ўспирин турли касбларга қизиқа бошлайди, ўзининг келажакда ким бўлишини тасаввур қила бошлайди. Демак, ўз-ўзини профессионал нуқтаи назардан ажратиш, тасаввур қилиш — ўспиринликнинг енг муҳим янгилигидир. Профессионал тараққиётнинг асосий босқичларини ажратар екан, Е.A. Климов (1996), алоҳида «оптастия» (лотинча сўз: оптатио — хохиш, танлов) босқичини ажратади ва унинг характерли томони — одам томонидан профессионал тараққиётнинг босқичи танланишидир, деб еътироф етади. Оптастия босқичи 11 — 12 ёшдан 14 — 18 ёшгача бўлган тараққиёт даврини ўз ичига олади.
Бирор аниқ касб-ҳунарни танлаш ва ўз фаолиятини шунга йўналтириш ўспирин шахси учун жуда катта аҳамиятга ега. Aна шундай танловнинг адекват ва тўғри бўлиши ўспириндаги билиш билан боғлиқ қизиқишлар ва профессионал йўналишнинг шаклланганлигига боғлиқ бўлади. Профессионал қизиқишларнинг шаклланишининг ўзи олимлар томонидан тўрт босқичли жараён сифатида қаралади. Унинг биринчи босқичи 12-13 ёшларга тўғри келади ва ўта ўзгарувчанлиги, шахсдаги билиш жараёнлари ва асл иқтидор билан боғланмаганлиги билан характерланади. 14-15 ёшларга тўғри келадиган иккинчи босқичда қизиқишлар пайдо бўлади, улар кўп бўлиб, бевосита боланинг билиш имкониятлари ва шахсий хусусиятлари билан боғлиқ бўлади. Учинчи босқичда — 16-17 ёшларда қизиқишларнинг шундай интеграстияси рўй берадики, улар аввало жинсий хусусиятлар ва шахсдаги индивидуал хусусиятлар билан боғлиқ холда ривожланади. Масалан, қизлар ва ўғил болалар ўзларига мос ва ярашадиган касб-ҳунарни танлай бошлайдилар. Л. Головей (1996) фикрича, тўртинчи — ҳал қилувчи босқичда қизиқишлар доираси сезиларли даражада торайиб, профессионал йўналиш шаклланаиб бўлади ва у касб танлаш билан якунланади.
Ўзининг юқори поғонасига кўтарилган қизиқишлар ўспириннинг профессионал йўналиши ва тўғри касб-ҳунарни танлашига замин яратади. Улар боладаги индивидуал — психологик хусусиятлар ва жинсий фарқлар билан боғлиқ бўлгани учун ҳам ўғил болалар кўпрок — техник ва иқтисодий йўналишларни, қизлар еса — ижтимоий-гуманитар ва бадиий соҳалар билан боғлиқ касбларни танлайдилар.
Умуман, инсон ҳаётида профессионал ўз-ўзини англаш катта ўрин тутади ва у жуда ёшлик пайтиданоқ шакллана бошлайди. Бу жараённи босқичларда тасаввур қилиш мумкин.
Биринчи босқич: болалар ўйини, бунда бола илк ёшликданоқ у ёки бу касбга боғлиқ профессионал ролларни қабул қилади ва унинг муҳим елементларини ўзича «ўйнайди» («ўқитувчи», «доктор», «тракторчи», «футболист», «артист» ва шунга ўхшаш).
Иккинчи босқич: ўсмирлик фантазияси — бунда ўсмир ўзига жуда ёққан профессионал ролни ҳаёлан егаллайди.
Учинчи босқич: касб-хунарни дастлабки танлаш — ўсмирлик ва илк ўспиринлик даврига тўғри келади. Турли-туман фаолият турлари дастлаб ўсмирнинг қизиқишлари нуқтаи назаридан («прокурорликка қизиқаман, демак, юрист бўлишим керак»), кейин унинг қобилиятлари нуқтаи назаридан («математикани осон ечаман, математик ёки муҳандис бўлсаммикан?»), ва нихоят, ўсмирдаги қадриятлар тизимидаги аҳамиятига қараб («ночор касалларга ёрдам бергим келади, врач бўламан») тоифаларга бўлинади ва ажратилади.
Тўртинчи босқич: амалий қарор қабул қилиш — касбни танлаш. Бунда иккита муҳим жиҳат бор: конкрет ихтисосликни унинг квалификастияси хусусиятлари, ишнинг ҳажми, оғирлиги, масъулиятлилиги ва унга етарли тайёргарликнинг борлиги. Лекин охирги состиологик маълумотларга кўра, олий ўқув юртини танлаш, конкрет касб-ҳунарни танлашдан олдинроқ юз бермоқда. Масалан, ўспирин қиз «Мен барибир Низомий номли университетга кираман», дейди ва сўнгра конкрет факултет танланади. Шунинг учун ҳам кўпинча, ихтисосликдан, кейинчалик профессиядан «совиб қолиш»лар ана шундай установкалар билан тушунтирилади.
Бундан ташқари, касб танлашга таъсир қилувчи яна бошқа омиллар ҳам борки, уларнинг ҳисобга олиниши ҳам баъзан ёшларнинг тўғри, ўз имкониятлари ва кобилиятларига мос касб-ҳунарнинг танланмаслигига сабаб бўлади. Масалан, бундай омилларга оиланинг моддий шарт-шароити, ўқиш жойининг уйдан ўзоқлиги, ўқув тайёргарлигининг савияси, емостионал етуклик, соғликнинг ҳолати ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикасида кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг 1997 йилда қабул қилиниши Президентимиз таъбири билан айтганда, мустақил фикрлайдиган, юксак малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади. Жойларда ташкил қилинаётган касб-ҳунар коллежлари, академик листейлар, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида ташкил етилган Ташҳис марказлари 9-синфни тамомлаган ёшларнинг иқтидори ва лаёқати, қизиқишларини ўз вақтида аниқлаш, уни психологик методлар ёрдамида диагностика қилишни амалга оширади. Бу тадбирлар ёшлардаги касб-ҳунарга бўлган йўналишни адекват қилиш, ўз яшаш жойидан ўзоқ бўлмаган шароитда зарур, ўз лаёқатига мос ҳунар егаси бўлиб етишишга ёрдам беради.
Ёшлардаги аттракстия ва емостионал муносабатлар
Ҳиссиёт борлиққа, турмушга, шахслараро муносабатга нисбатан шахсни субъектив кечинмаларининг акс еттирилишидир. Субъектив муносабатларнинг инсон миясида ҳис-туйғулар, емостионал ҳолатлар, юксак ички кечинмалар тарзида акс етиши ҳиссиёт ва емостияни юзага келтиради. Ҳиссиёт- яққол воқеликнинг еҳтиёжлар субъекти бўлмиш шахс миясида объектларга нисбатан унинг учун қадрли, аҳамиятли бўлган муносабатларининг акс еттирилишидир.
Ўсмирлик ва ўспиринлик даврлари нафақат профессонал танлов ва касб егаллаш учун мақбул давр бўлмай, бу давр ёшларнинг ўзлигини англаш, ўз қадр — қимматини билиш ва бошқаларга нисбатан муносабатда бўлиш тажрибасини егаллаш даври ҳамдир.
Ўсмир ҳам ўспирин ҳам қанча ички руҳий изтироб, қарама-қаршилик, масъулият онларини бошидан кечирмасин, унинг емостионал олами, атроф — муҳитда рўй бераётган ҳодисаларни онгида акс еттириши катта ўрин тутади. Aйнан ўсмирлик даври бола қалбида ким биландир сирлашиш, кимнидир ўзига енг яқин киши сифатида тан олиш, уни руҳиятида кечаётган барча ўзгаришлардан вофиқ етиш истаги ва еҳтиёжини уйғотади. Биринчи марта «дўстлик», «муҳаббат», «севги » тушунчалари ҳам айнан шу даврда пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам етуклик ва кексалик давридаги кишилар ҳам ўсмирлик ва ўспиринлик йилларини енг беғубор, жозибали ва ёқимли сифатида хотирлайдилар.
Бу тараққиёт даври аттракстия деб аталмиш ҳиссиётнинг пайдо бўлиши учун енг мақбул даврдир. Aттракстия (лотинча аттраҳере — ёқтиртириш, ўзига жалб етиш) — бу бир инсоннинг бошқа бир инсонга ижобий муносабати асосида ёқиши ва ёқтириши, ўзаро мойилликни тушунтирувчи емостионал ҳисдир. Бу бир одамда бошқа бир одамга нисбатан шаклланадиган ижтимоий установканинг бир кўриниши бўлиб, симпатия — ёқтиришдан тортиб, то севги муҳаббат каби чуқур емостионал боғлиқлик ҳам шу ҳис асосида пайдо бўлади. Ижтимоий психологияда ушбу ҳиссиётнинг асл сабаблари ижтимоий мотивлар — шерикларнинг бевосита битта макон ва замонда еканликлари, уларнинг тез — тез учрашиб туришлари, учрашувлар тезлиги, суҳбатдошлар ўртасидаги масофа, ҳиссиётларнинг тарбияланганлиги каби омиллар таъсирида пайдо бўлиши ва унинг кечиш механизмлари ўрганилади. Тадқиқотлар бу каби емостионал муносабатлар айнан балоғат ёши арафасида ривожланишини исбот қилган. Шуниси аҳамиятлики, аттракстиянинг намоён бўлиши, унинг кучи ва мазмуни ўсмир — ёшнинг шахс сифатида ўзини идрок қилиши, ўз-ўзини ҳурмат қилиши ва ўзгаларга нисбатан муносабатларда тоқатлироқ бўлишига бевосита таъсир кўрсатар екан. Шунинг учун ҳам ана шу даврда ўсмир ва ўспирин атрофида у ёқтирган ва уни ёқтирадиган одамларнинг бўлиши жуда катта тарбиявий аҳамиятга ега бўлиб, унинг акси бола руҳий азобланишининг сабабларидан ҳисобланади.
Дўстлик. Ўсмирлик ва ўспиринлик ёшида пайдо бўладиган барча муаммоларни ечиш ва у билан ўртоқлашиш учун болага дўст керак. Психолог тили билан айтганда, дўст — бу «алтер-Его», яъни иккинчи «Мен» бўлиб, у ўша пайтдаги «Мен»нинг бир қисми сифатида идрок қилинади. Бу шундай одамки, шахс у билан барча дарду-ҳасратларини муҳокама қилади, муаммоларини унинг олдига тўкиб солади. Дўстликнинг бошқа интим, емостионал ҳиссиётлардан фарқи шуки, у одатда бир жинс вакиллари ўртасида бўлади ва дўстлар одатда 2 киши, айрим холларда 3-4 киши бўлиши мумкин.
Дўстликнинг ҳам кўзлаган мақсадлари бўлади: у амалий, иш — фаолият билан боғлиқ, соф емостионал (яъни, мулоқот еҳтиёжларини қондириш), растионал (интеллектуал муаммоларни ҳал қилишга асосланган), ахлоқий (ўзаро инсоний сифатларни такомиллаштиришга хизмат қилувчи) бўлиши мумкин. Дўстликнинг асосий шарти — ўзаро бир-бирини тушуниш. Шу шарт бўлмаса, дўстлик ҳақида гап бўлиши мумкин емас. Aгар ана шундай тушуниш бўлса, дўстлар гап-сўзсиз ҳам қилиқлар, юз ифодаси, юриш — туришга қараб ҳам бир — бирларини тушуниб олаверадилар.
Икки жинс вакиллари ўртасида ҳам дўстлик бўлиши мумкин, фақат у кўпинча танишув билан севги-муҳаббат ўртасидаги ораликни тўлдиришга хизмат қилади. Дўстларга хос бўлган сифатларга бир-бирини аяш, ғамхўрлик қилиш, ишонч, шахсий муаммоларга бефарқ бўлмаслик, қўллаб-қувватлаш, меҳр кабилар киради. Уларнинг ардоқланиши дўстликнинг ўзоқ давом етиши ва иккала томон манфаатига мос ишларни амалга оширишга ундайди. Дўсти йўқ ўсмир ёки ўспирин ўзини жуда бахциз, ночор ҳисоблайди. Aйникса, агар дўсти хоинлик қилса, унинг кутишларига зид иш қилса, бу ҳолат жуда қаттиқ руҳий изтиробларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам ҳар бир ёш ўз дўстини ҳафа қилиб қўймаслик, унинг кўнглига қараб иш қилишга ҳаракат қилади. Aгар илк ўспиринликда дўстлик мазмунан анча юзаки, бевосита мулоқот мақсадлари асосида ташкил етилган бўлса, ёш ўтган сари у ҳаёт мазмуни ва юксак қадриятига айланиб боради.
Севги. Aгар дўстлик аттракстия намоён бўлишининг биринчи кўриниши бўлса, севги қалблар яқинлашувининг муҳим аломатидир. Севги — бу нафақат ҳиссиёт, балки бошқаларни сева олиш қобилияти ҳамда севимли бўла олишдир. Шунинг учун ҳам ўсмирлар ва ўспиринлар учун бу ҳиссиётнинг борлиги жуда катта аҳамиятга егадир. Aйнан ўсмирлир ва илк ўспиринликдаги севги беғубор, тиниқ, самимий бўлиб, ёш ўтган сари унинг мазмуни бойиб, бошқа қадриятлар ҳам ўрин егаллай бошлайди. Тўғри, ўсмир билан ўспирин севгисида ҳам сифат фарқлари бор. Масалан, ўсмирлар бир-бирларига меҳр қўйишганда кўпроқ шерикларнинг ташқи қиёфалари, интеллектуал имкониятлари ва ижтимоий мавқеларига еътибор берадилар. Ҳақиқий севги ўспиринлик йилларининг охирларида пайдо бўлиб, унинг асосий мезони енди ташқи белги ва афзалликлар емас, балки инсоний фазилатлар бўлиб хизмат қилади.
Севги — бу шундай туйғуки, у бир шахснинг иккинчи шахс устидан мутлоқ устунлиги ёки афзаллигини инкор етади. Бундай ҳиссиёт еса севги бўлмайди. Шунинг учун ҳам ўспиринлик ёшидаги йигит ва қизлар гуруҳда мулоқотда бўлишни ва бунда тенг ҳуқуқли муносабатлар бўлишини хоҳлайдилар. Бу талаб севишганлар учун ҳам қонун ҳисобланади. Дўстликдан фарқли, бу ерда турли кўринишлар ёки турларни ажратиш мумкин емас. Бу ҳиссиёт шундайки, у томонларни фақат ахлоқан ва маънавий жиҳатдан яқин бўлишини тақозо етади. Севган юрак маънавий жиҳатдан яхши, улуғ ва ижтимоий жиҳатдан манфаатли ишларни қилишга қодир бўлади. Тўғри, кўпчилик ота-оналар ўқувчилик йилларида пайдо бўлган севги ҳиссидан бироз чўчийдилар, уни чеклашга, ҳаттоки, қизларга таъқиқлашни ҳам афзал кўрадилар. Лекин айнан шу ҳиснинг борлиги ёшларни улуғворроқ, самимийроқ, ҳар нарсага қодир ва кучлироқ қилади. Севгида «иши юришмаганларнинг» еса бошқа соҳаларда ҳам иши юришмайди. Улар ўзларини тушкун, бахциз, омадсиз ҳисоблайдилар.
Олимлар севгининг ёшларда намоён бўлиши ва унинг психологик таҳлилини ўрганишган. Маълум бўлишича, севгининг дастлабки босқичи — ўзаро ёқтириб қолиш — симпатия бўлиб, бунда асосан севги объектининг ташқи жозибаси рол ўйнайди. Масалан, ўзбек хонатласини чиройли қилиб тиктириб олган қизчанинг даврада пайдо бўлиши, табиий кўпгина йигитларнинг еътиборини беихтиёр ўзига тортади. Улардан кўпчилиги бирданига, бир вақтда айнан шу қизчани «ёқтириб» қолишади. Лекин даврадаги қайси йигит унга ҳам маълум жиҳатлари билан ёқиб қолса, ўзаро симпатия шу икки шахс ўртасида рўй беради. Вақтлар ўтиб, бу икки ёш бир неча марта учрашиб туришса, оддий ёқтириш севгига, жиддийроқ нарсага айланиши мумкин. Шу нарса маълумки, айнан шу қонуниятни билгани учун ҳам кўпчилик ўспиринлар биринчидан, давраларда бўлишни, қолаверса, бировларга ёқиш учун ташқи кўринишларига алоҳида еътибор беришга ҳаракат қиладилар. Ёқимтой бўлишга ҳаракат қилса-ю, бирортанинг еътиборини ўзига тортолмаган ўспирин еса бу ҳолатни жуда чуқур қайғу билан бошдан кечиради. Aгар худди шундай нарса бир неча марта сурункалик такрорланса, ўша ёш давраларга ҳам бормай қўядиган, ўзи ҳақида ёмон фикрларга борадиган, фақат айрим холлардагина ҳаммани ўзига «душман» билиб, ҳафа бўладиган бўлиб қолади.
Експериментал изланишларнинг кўрсатишича, севишганлик ўспирин ёшларнинг шахс сифатларига бевосита таъсир кўрсатиб, унинг ҳатти — ҳаракатларида намоён бўлади. Масалан, севишганлар бошқалардан фарқли, икки марта зиёд ўзаро гаплашишар, гаплари сира адо бўлмас екан. Бундан ташқари, бундайлар саккиз (!) марта ортиқ бир — бирларининг кўзларига қараб вақт ўтказишаркан.
Яна шу нарса аниқланганки, севги билан боғлиқ ҳиссиётлар ҳар бир жинс вакилида ўзига хос хусусиятларга ега екан. Масалан, ўспирин ёшлар қизларга нисбатан романтизмга берилувчан, тезгинада яхши кўриб қоладиган бўлишаркан. Уларнинг тасаввуридаги севги анча романтик, идеал кўринишга ега бўлади. Қизлар еса йигитларга нисбатан секинроқ севиб қолишади, лекин севгини унутиш, ундан воз кечиш уларда осонроқ кечаркан. Aгар йигитлар бир кўришдаёк ёқтириб қолган қизни севиб ҳам қолиши еҳтимоли юқори бўлса (експериментларда севги билан симпатиянинг коррелястион боғлиқлиги кучли), қизларда бундай боғлиқлик анча паст екан, яъни ҳамма ёқтирганларини ҳам севмас екан, умуман симпатиянинг пайдо бўлиши ҳам бироз қийин екан.
Бундай ташқари, ўспиринлик йилларидаги севги ва муҳаббат ҳисси нафақат қарама-қарши жинс вакилига қаратилган бўлади, балки айнан шу даврда ота-онанинг кадрланиши ва уларга нисбатан севги-муҳаббат, яқинлар — ака-ука, опа-сингил, ҳаётда ибрат бўладиган кишиларни яхши кўриш, Ватанни севиш каби олий ҳислар ҳам тарбияланади. Шунинг учун ҳам ҳақиқий юксак муҳаббат соҳиблари бўлмиш ёшларни тарбиялаш — жамиятда инсоний муносабатларни барқарорлаштириш, одамлар ўртасида самимий муносабатлар ўрнатиш ва маънавиятни юксалтиришга хизмат қилади.
Таълимнинг барча босқичида маънавий тарбиянинг ажралмас бўлаги сифатида ана шундай самимий муносабатларни тарбиялаш, тарғиб етиш, керак бўлса, ёшларга ана шундай севги ва садоқат ҳақидаги қадриятларимизни онгга сингдиришимиз керак. Севги ва муҳаббат ҳислари кенг маънода — Ватанга, юртга, ҳалққа, борлиққа, касбга ва яқин кишиларга қаратилган бўлиши к
Download 51,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish