Режа: Ўзбекистонда нефть-газ саноатининг ривожланиши



Download 153 Kb.
Sana08.04.2022
Hajmi153 Kb.
#537866
Bog'liq
1-маьруза

  • Мавзу: Kirish. «Neftkimyo va neft-gazni qayta ishlash qurilmalari va jarayonlari » fanining ahamiyati
  • РЕЖА:
  • 1. Ўзбекистонда нефть-газ саноатининг ривожланиши.
  • 2. Нефть–газни қайта ишлашнинг асосий жараёнлари ва ускуналарини синфлаш.
  • Республикамиз биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг китобида таъкидлаб ўтганидек, Ўзбекистон ўз ер ости бойликлари билан ҳакли суратда фахрланади – бу ерда машҳур Менделеев даврий системасининг деярли барча элементлари топилган. Ҳозирга қадар 2,7 мингдан зиёд турли фойдали қазилма конлари ва маъдан намоён бўлган истиқболли жойлар аниқланган. Улар 100 га яқин минерал-хомашё турларини ўз ичига олади.
  • Ғоят муҳим стратегик манбалар-нефть ва газ конденсати, табиий газ бўйича 155 та истиқболли кон қидириб топилган. Ҳисоб-китобдан маълумки, газ заҳиралари 2 триллион кубометга яқин, кўмир-2 миллиард тоннадан ортиқ. 160 дан ортиқ нефть кони мавжуд. Нефть ва газ мавжуд бўлган бешта асосий минтақани ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар: Устюрт, Бухоро-Хива, Жанубий-Ғарбий Ҳисор, Сурхондарё, Фарғона минтақаларидир.
  • Маълум бир шароитларда табиат ва ишлаб чиқаришда моддалар ҳолатининг ўзгаришлари жараёнлар деб юритилади. Атроф муҳитда юз берадиган ҳодисаларни табиий жараёнлар деб аталади. Бундай жараёнларга, масалан, қуйидагилар киради: сув ҳавзалари юзасидан сувнинг буғланиши, турли омиллар таъсирида ер қатлами юзасининг исиши ёки совиши, музнинг эриши, сувнинг дарё ва сув ҳавзаларидаги ҳаракати, турли материаллардан намликнинг ажралиб чиқиши ва бошқалар.
  • Табиий жараёнларни ўрганиш натижасида олинган маълумотлар ҳамда фан ва техника ютуқлари асосида, табиатнинг маҳсули бўлган хомашёни қайта ишлаб, ундан саноат миқёсида ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол маҳсулотлари олиш мақсадида турли жараёнлар ташкил этилади. Бундай жараёнларни технологик жараёнлар деб аталади. Масалан, нефть хом ашёсини кимёвий технология йўллари асосида қайта ишлаб, ундан турли мотор ёнилғилари, мойлаш материаллари, эритувчилар, гудрон, олтингугурт ва бошқа маҳсулотлар олинади.
  • Neftkimyo va neft-gazni qayta ishlash qurilmalari va jarayonlari фанининг асосий мақсади – табиий ва сунъий хом ашёларни энг тежамли ва экологик жиҳатдан тоза усуллар ёрдамида қайта ишлаб, керакли материаллар ҳамда маҳсулотлар олишдан иборат. Замонавий кимёвий технология табиий ва техника фанларининг ютуқларига асосланиб, физикавий ва кимёвий жараёнлар, машиналар ва ускуналарнинг бирлигини, саноат миқёсида турли моддалар, маҳсулотлар, материаллар ва буюмларни ишлаб чиқариш, технологик жараёнларни энг қулай йўллар билан олиб бориш, уларни бошқариш муаммоларини ўрганади.
  • Нефть ва газни қайта ишлашда қуйидаги 5-та асоси жараён ишлатилади.
  • 1. гидромеханик жараён
  • 2.Механик жараён
  • 3.иссиқлик алмашиниш жараён
  • 4.модда алмашиниш жараён
  • 5.кимёвий жараёнлар
  • Механик жараёнлар қаттиқ материалларни механик куч таъсирида қайта ишлаш билан боғлиқ бўлади. Бундай жараёнлар қаторига майдалаш, элаш, узатиш, қисмлаш, аралаштириш ва шу каби жараёнлар киради. Бу жараёнларнинг тезлиги қаттиқ жисмларнинг механик қонуниятлари билан ифодаланади. Бундай жараёнларда ҳарақатлантирувчи куч вазифасини механик босим кучи ёки марказдан қочирма куч бажаради.
  • Суюқ ва газсимон системалардаги ҳаракат билан боғлиқ бўлган жараёнлар гидромеханик жараёнларни ташкил этади. Бундай жараёнлар қаторига тиндириш, фильтрлаш, центрифугалаш, аралаштириш, суюқлик ёки газнинг сочилувчан материаллар қатламидан оқиб ўтиши каби жараёнлар киради. Ушбу жараёнларнинг тезлиги гидромеханика қонунлари билан аниқланади. Гидромеханик жараёнларнинг ҳаракатланувчи кучи – гидростатик ва гидродинамик босимдир.
  • Иссиқлик алмашиниш жараёнлари – ҳароратлар фарқи мавжуд бир (ҳарорати юқори) жисмдан иккинчи (ҳарорати паст) жисмга иссиқликнинг ўтишидир. Бу гуруҳга иситиш, совитиш, буғлатиш, конденсациялаш, эриш, қотиш каби жараёнлар киради. Жараённинг тезлиги гидродинамик режимга боғлиқ ҳолда иссиқлик узатиш қонунлари билан ифодаланади. Иссиқлик жараёнларининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида иссиқ ва совуқ муҳитлар ўртасидаги ҳароратлар фарқи ишлатилади.
  • Модда алмашиниш жараёнлари – бир ёки бир неча компонентларнинг бир фазадан, фазаларни ажратувчи юза орқали, иккинчи фазага ўтишидир. Компонентлар бир фазадан иккинчи фазага молекуляр ва турбулент диффузиялар ёрдамида ўтади. Шу сабабли бу жараёнларни диффузион жараёнлар ҳам дейилади. Бу гуруҳга ҳайдаш, ректификация, абсорбция, десорбция, адсорбция, экстракциялаш, қуритиш, кристалланиш каби жараёнлар киради. Жараёнларнинг тезлиги фазаларнинг гидродинамик ҳаракатига боғлиқ бўлиб, модда ўтказиш қонуниятлари билан ифодаланади. Модда алмашиниш жараёнларининг ҳаракатлантирувчи кучи фазалардаги концентрацияларнинг фарқи билан белгиланади.
  • Кимёвий жараёнлар – моддаларнинг ўзаро таъсири натижасида янги бирикмаларнинг ҳосил бўлишидир. Кимёвий реакциялар вақтида одатда иссиқлик ва модда алмашиниш жараёнлари ҳам содир бўлади. Кимёвий жараёнлар қаторига крекинг, кокслаш, пиролиз, гидрогенизация, риформинг, полимерланиш, алкиллаш, оксидлаш, водородни ажратиш, изомерланиш каби жараёнлар киради. Бу гуруҳдаги жараёнларнинг тезлиги кимёвий кинетика қонуниятлари билан ифодаланади. Реакцияларнинг тезлиги, айниқса саноат миқёсида, моддаларнинг гидромеханик ҳаракатига ҳам боғлиқ бўлади. Кимёвий жараёнларнинг ҳаракатлантирувчи кучи реакцияга кираётган моддаларнинг концентрацияларига боғлиқ бўлади.

Download 153 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish