Режа: Ўзбекистонда банк ва молия тизими Молия тушунчаси ва молиявий муносабатлари. Давлат бюджетининг моҳияти ва вазифалари



Download 212,5 Kb.
bet15/21
Sana13.06.2022
Hajmi212,5 Kb.
#665849
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
Ўзбекистонда банк ва молия тизими Давлат бюджети ва уни шакллантириш

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
билан тартибга солинадиган муносабатлар
2-модда. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
3-модда. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг
вақт бўйича амал қилиши
4-модда. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалар
5-модда. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принциплари
6-модда. Солиқ солишнинг мажбурийлиги принципи
7-модда. Солиқ солишнинг аниқлиги принципи
8-модда. Солиқ солишнинг адолатлилиги принципи
9-модда. Солиқ тизимининг ягоналиги принципи
10-модда. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг
ошкоралиги принципи
11-модда. Солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
билан тартибга солинадиган муносабатлар
Ушбу Кодекс солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни белгилаш, жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат жамғармаларига тўлаш билан боғлиқ муносабатларни, шунингдек солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.


2-модда. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодексдан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ушбу Кодекс билан белгиланади, ўзгартирилади ёки бекор қилинади.
Солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Кодекс қоидаларига мувофиқ бўлиши керак. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, ушбу Кодекс қоидалари қўлланилади.
Солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжат қуйидаги ҳолларда ушбу Кодексга мувофиқ эмас деб топилади, агар ҳужжат:
1) ушбу Кодексга мувофиқ бундай ҳужжатни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган орган томонидан қабул қилинган бўлса ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда қабул қилинган бўлса;
2) солиқ муносабатлари субъектларининг ҳуқуқларини бекор қилса ёки чекласа, солиқ муносабатлари субъектларининг ушбу Кодексда белгиланган мажбуриятларининг мазмунини, улар ҳаракатларининг асослари, шартлари, кетма-кетлиги ёки тартибини ўзгартирса;
3) ушбу Кодекс билан тақиқланган ҳаракатларга рухсат берса ёки йўл қўйса;
4) ушбу Кодексда белгиланган тушунчалар мазмунини ўзгартирган ёки бу тушунчалар ушбу Кодексда қўлланилганидан бошқача маънода қўлланилган бўлса.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда, солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Кодексга мувофиқ эмас деб топилади.
Ушбу Кодексга мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган ёки унинг юқори турувчи органлари мазкур ҳужжатни бекор қилишга ёки унга зарур ўзгартишлар киритишга ҳақли. Бу органлар ушбу Кодексга мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни бекор қилишни ёки унга зарур ўзгартишлар киритишни рад этган тақдирда, бу ҳужжат суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Download 212,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish