1.Тўғри солиқлар: 9338,5 млрд сўм, яъни 23,06 фоиз.
2.Эгри солиқлар: 22298,1 млрд сўм, яъни 55,05 фоиз.
3.Ер, мулк ва бошқа солиқлар: 5806 млрд сўм, яъни 14,33 фоиз.
4.Қўшимча қиймат солиғи: 390,2 млрд сўм, яъни 0,96 фоиз.
5.Бошқа даромадлар: 2672,5 млрд сўм, яъни 6,60 фоиз.
Жаъми даромадлар: 40505,8 млрд сўм, яъни 100 фоиз миқдорида прогноз қилинган.
Бундан ташқари Давлатнинг мақсадли фондлари даромадлари ( Пенсия жамғармаси, йўл, хусусийлаштириш, мелиорация ва бошқа фондлар ) 23476,8 млрд сўм. Реконструкция ва ривожлантириш фонлари даромадлари: 2936,5 млрд сўм миқдорида прогноз қилинган.
Давлат бюджети даромадлари таркибида уларнинг салмоғи юқоридаги маълумотлар билан ифодаланади.
Умуман олганда иқтисодиёт тармоқларидан ва аҳолининг меҳнатга лаёқатли қисмидан ундириладиган солиқларнинг аксарият қисми умумийлик ҳусусиятига эгадир. Лекин айрим солиқлар ва тўловлар ҳам мавжудки, улар мақсадли характерга эгадир. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда солиқлар, улардан фойдаланиш хусусиятига кўра ҳам икки гуруҳга бўлинади:
1. Умумий солиқлар - республика ҳамда маҳаллий бюджетларга тушади ва қайта тақсимланади;
2. Мақсадли солиқлар - бевосита бирор- бир соҳа, тармоқ ёки объектни ривожлантириш учун сарфланади ва тақсимланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги - сўмда ҳисоблаб чиқарилади.
Мустақиллик йилларида бозор муносабатлари ривожланиши билан солиқ солиш бўйича меъёрий-хуқуқий база узлуксиз такомиллашиб, бугунги кунда Республикада етарлича барқарор ва очиқ- ошкор солиқ тизими яратилди. Шу йилларда иқтисодиётимиз барқарорлашиб бораётгани туфайли жисмоний шахслар даромадига солиқ босими камайиб солиқ шкаласи доимо такомиллаштирилиб борилди. Агар 1998 йилда энг кам иш ҳақи миқдорининг 10 бараваридан ошадиган даромадга белгиланган 45% лик энг юқори солиқ ставкаси билан бир қаторда жисмоний шахслар даромадига солиқ солишнинг 5 даражали шкаласи қўлланган бўлса, 2000 йилда энг юқори ставкаси 40% бўлган 4 даражали шкала жорий этилди.
Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришнинг 3 даражали тизимига ўтиш, энг кам иш ҳақи чегирилишини бекор қилиш ва ставкани 36 фоиздан (2001 йилда) 33 фоизга (2002 йилда) камайтириш бюджет даромадлари таркибида мазкур солиқ салмоғининг 1,1 фоизга кўпайишига (2000 йил билан қиёслаганда 2001 йилда) олиб келди. 2009 йилда даромад солиғининг энг юқори ставкаси 22% миқдорида белгиланди.
2005 йил январдан бошлаб фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига мажбурий ҳар ойлик бадаллар жисмоний шахсларнинг солиқ тўланадиган даромадларидан 1 фоизи ҳисобланган солиқ суммасидан чиқариб ташланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011-йил 3-ноябрдаги ПФ-4377-сонли “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 275 сонли ва 2011 йил 1 мартидаги “Халқ таълими худудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғоисида”ги 52 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қайта ҳисоб китоб қилинди. Ўзбекистон Республикаси ҳудидида энг кам иш ҳаққи миқдори – ойига -130000 сўм деб белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |