5-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобига моддий рағбатлантириш 15. Агентлик ходимларини Жамғарма маблағлари ҳисобига моддий рағбатлантириш Агентлик директорининг буйруғи асосида амалга ошилади.
16. Жамғарма маблағлари ҳисобига ходимларни моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
ходимларнинг лавозим маошларига шахсий ҳар ойлик устамалар;
Агентликнинг умумий натижаларига ходимнинг шахсий ҳиссасига мувофиқ, ёхуд маълум бир вазифани муваффақиятли бажарганлиги учун бирйўла тўланадиган мукофотлар;
давлат байрамлари муносабати билан мукофотлар тўлаш;
ижтимоий, компенсация ва рағбатлантирувчи тусдаги бошқа тўловлар.
Моддий рағбатлантиришлар миқдорлари маошлар, суммалар кўринишида ёки ходимнинг лавозим маоши фоизларида белгиланади, ижтимоий ва компенсация тўловларининг миқдорлари эса — Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан белгиланади.
6-боб. Жамғармани бошқариш 17. Жамғармани бошқариш Агентлик директори томонидан амалга оширилади.
18. Агентлик директори:
белгиланган манбалардан даромадларни Жамғармага жалб қилишга кўмаклашади;
Жамғармага маблағлар ўз вақтида тушиши, даромадларни шакллантиришнинг доимий назоратини амалга оширади;
Жамғарма маблағлари шаклланиши ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажаради.
19. Агентлик бухгалтерияси:
Жамғарманинг оператив бошқарувини амалга оширади;
Жамғарманинг даромадлари тўлиқ шаклланишини таъминлайди;
Жамғарма даромадлари ва харажатлари йиллик сметасининг, ушбу Низомга мувофиқ алоҳида тадбирлар ва харажатлар бўйича харажатлар сметаси лойиҳаларини, шунингдек, уларнинг бажарилиши тўғрисида чораклик ҳисоботларни тайёрлайди;
директор сўровига кўра Жамғарма маблағларини олувчилари билан бирга Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ахборот тақдим этади;
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилишни ташкил қилади;
зарур бўлганда самарасиз тадбирларни камайтириш ёки тўлиқ тўхтатиш ҳақида таклифлар, шунингдек, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланмаслигига йўл қўйган олувчилар ҳақида ахборот киритади;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини директор билан келишган ҳолда тижорат банклари депозитларига жойлаштиради;
ушбу Низомда ва Агентлик директори томонидан белгиланган функциялар ва вазифаларни бажаради.
20. Жамғарма маблағларидан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш тартиби Агентлик бухгалтерияси томонидан ишлаб чиқилади ва Агентлик директорига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
21. Жамғарманинг молия-хўжалик фаолияти Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан мажбурий тартибда йиллик текширувдан ўтказилади. Ушбу Низом талаблари ва шартларига амал қилиниши текширилганда текширувчи ходимлар томонидан икки нусхада далолатнома тузилиб, улардан бири Агентликда, иккинчи нусхаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаментида қолади.