16.6. Станциядан юкларни жўнатиш бўйича операциялар.
Ортиш тугаганидан сўнг қабул қилувчи топширувчи вагонларни турини ва номерини, юкни турини ва тайинланган станцияни кўрсатиб, вагонлар олиб чиқиб кетишга тайёрлиги ҳақида маневр диспетчерига (станция навбатчисига) хабар беради. Бундай хабарни олган маневр диспетчери поезд тузувчиларга ортиш пунктларидан вагонларни олиб чиқиб, станция йўлларида шаклланаётган составларга қўшишга кўрсатма беради. Вагонларни олиб чиқиш вақти қабул қилувчи топширувчи эсдалигида ва маневр диспетчерининг бажарилаётган ишлар графигида белгиланади.
Вагон вароғлари товар идорасига келиб тушади, бу ерда уларнинг ҳар бирига юкхати ва йўл қайдномаси териб олинади. Барча ҳужжатлар товар идорасидан поезд ахборотларини ва ташиш хужжатларини ишлаш бўйича станция технологик марказига (станционный технологической центр обраборки поездной информации и перевозочных документов, қуйида СТЦ деб юритилади), катта бўлмаган станцияларда эса станция навбатчиси идорасига юборилади. СТЦ ва товар идораси хизматчилари ҳужжатларни маҳфийлигини таъминлашлари керак, шу сабабли ҳужжатлар қулифга беркитиладиган портфель, сумка, патрон ёки чамодонларда ГУ-48 шаклдаги ташиш ҳужжатларини топшириш Китобига вагон ва контейнерларни номерини, топшириш ва қабул қилиш
санасини, вақтини кўрсатиб имзолаб юборилади.
СТЦ да шаклланган составга аслича вароқ (натурный лист) тузилади ва унга, составдаги мавжуд вагонларни жойлашиш тартиби бўйича ҳужжатлар танлаб териб олинади. Барча бу ишлар составни йиғилиш ва шакллаш жараёнида амалга оширилиб, уни шакллаш тугаш пайтига бажарилган бўлиши керак.
Станциядан жўнатиладиган поезд составига ишлов бериш операциялари қуйидагилардан иборат (17.1-жадвал):
назорат техник кўрикдан;
тижорий кўрикдан;
поезд локомотивини составга тиркашдан;
автотормозларни кўрикдан ўтказиш ва синашдан;
юк хужжатларини локомотив бригадасига ёки терма поезднинг бош кондукторига топширишдан;
поездни жўнатишдан.
Станция навбатчиси маневр диспетчерининг кўрсатмаси бўйича кўрик пунктлари (ПТО ва ПКО) раҳбарларига станция йўлининг номери, составдаги вагонлар сонини, бош ва қуйруқ вагонларнинг номерини ва поездни жўнаш вақтини билдириб составни техник ва тижорий кўрикка таъқдим этади. Техник кўрик пункти ишчилари составни тўхтаб туриш
сигнали билан иҳоталайдилар ва уни ПТО ишининг технологик жараёнларида белгиланган тартибда кўрикдан ўтказишга ва таъмирлашга киришадилар.
Назорат техник ва тижорий кўрикни тамомлаб, кўрикда қатнашган ишчилар вагонларда ўзлари бўр билан тасвирлаб қўйган барча устёзмаларни ўчириб ташлайдилар. Вагонларнинг катта кўрикчиси техник кўрик тамомланганлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг станция навбатчисига поездни жўнашга техник тайёрлиги ҳақида хабар беради. Катта қабул қилувчи топширувчи барча тижорий нуқсонлиликлар бартараф этилганлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг станция навбатчисига поездни тижорий муносабатда жўнашга тайёрлиги ҳақида хабар беради. Поезд локомотиви составга тиркалганда кўрикчи-автоматчилар локомотив бригадаси билан биргаликда автотормозларни синашни амалга оширадилар.
Жўнатилаётган поезднинг ташиш хужжатлари терма поездан ташқари, назорат бланкаси (ДУ-81 шаклдаги) ёпиштирилган пакетларда ва муҳирланган ҳолатда поезд локомотиви машинистига аслича вароғининг нусхасига имзо қўйдириб топширилади. Терма поезднинг ташиш хужжатлари бош кондукторга топширилади.
Барча поездлар ҳужжатлари, терма поездан ташқари, назорат бланкаси
(ДУ-81 шаклдаги) ёпиштирилган пакетларда ташилади. Ҳужжатларни пакетлаш ва боғлаш йўл сафарида ҳужжатларни асрашни кафолатлаши ва пакетни бузмасдан уларни олишни истисно этиши керак. СТЦ оператори ёки станция навбатчиси ҳужжатларни пакетга жойлаштиришдан аввал, уларни барчасини (вагон вароғи, юкхати, йўл қайдномаси ва юкхатида кўрсатилган ва илова қилинган ҳужжатларни – ветеринар шоҳодатномаси, сифат ҳақида гувоҳнома, сертификат ва бошқаларни) мавжудлигини ва аслича вароққа мувофиқ тўғри танлаб териб олинганлигини астойдил текшириши керак.
Поезд машинисти ҳужжатлар пакетни қабул қилишда, ДУ-81 шаклдаги назорат бланкаси бўйича, уларни ушбу поездга тегишли эканлигига ишонч ҳосил қилиши, ҳужжатлар пакетини ва назорат бланкасини бутинлигини текшириши, станцияда қоладиган аслича вароқ нусхасида қабул қилиш санасини ва вақтини кўрсатиб, ўзининг имзоси билан ҳужжатлар пакетини қабул қилиб олганлигини тасдиқлаши шарт.
Машинист локомотив кабинаси ичида ўрнатилган беркитилариган яшикка ташиш ҳужжатлари пакетини жойлаштириб қўйади.
Терма поездларга ташиш ҳужжатлари контрол бланкасиз ва конвертламасдан юк поезди кондукторига топширилади. Кондуктор аслича вароққа мувофиқ ташиш ҳужжатларини текшириши, ДУ-40
шаклдаги ҳужжатларни қабул қилиш ва топшириш Китобига ўзининг имзосини қўйиб, ташиш ҳужжатларини қабул қилиб олганлигини тасдиқлаши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |