Режа: Узлуксиз балкалар тўғрисида умумий тушунчалар



Download 424 Kb.
bet1/3
Sana14.04.2022
Hajmi424 Kb.
#550086
  1   2   3
Bog'liq
9-Maruza uzluksiz uch moment (1)


УЗЛУКСИЗ (ТУТАШ) БАЛКАЛАРНИ ҲИСОБЛАШНИНГ
УЧ МОМЕНТ ТЕНГЛАМАСИ


Режа:


1. Узлуксиз балкалар тўғрисида умумий тушунчалар.
2. Узлуксиз балкаларни хисоблашни уч момент тенгламаси.


Таянч иборалар: узлуксиз балка, статик аниқмаслик даражаси , узлуксиз балка тўғрисида умумий тушунчалар, узлуксиз балкаларни хисоблашни уч моментлар тенгламаси.


1. Узлуксиз балкалар тўғрисида умумий тушунчалар.

Узлуксиз балкалар қурилиш амалиётида кўп учрайдиган иншоот элементларидан бири ҳисобланади. Улар кўприклар, том ости ёпмаларининг ва бошқа конструкцияларнинг асосий қисмлари сифатида қўлланилади.


Узлуксиз балка деб, иккитадан ортиқ вертикал таянчга эга бўлган ва таянчларидан бири қўзғалмас бўлган узлуксиз балкага айтилади.
Узлуксиз балкалар статик аниқмас бўлиб, уларнинг статик аниқмаслик даражаси қуйидаги формулага асосан аниқланади:

СА=2Ш+СТ-3D. (а)


Узлуксиз балка узлуксиз яхлит балкадан ташкил топганлиги сабабли, D = 1, Ш = 0 бўлади. У ҳолда (а) формула қуйидаги кўринишга келади.


СА= Ст – 3, (22.1)


бу ерда Ст - таянч боғланишлар сони.


Узлуксиз балкаларнинг таянч боғланишлари ва шу таянчларга тўғри келувчи таянч моментлари чапдан ўнгга қараб 0 дан бошлаб 1, 2.., деб белгиланади, оралиқлар эса доимо ўнг таянч рақами билан белгиланади.


22.1- расм

Мисол учун 22.1-расмда берилган узлуксиз балкани қараймиз. Балканинг статик аниқмаслик даражаси.


СА = Ст - 3 = 6 - 3 = 3, га тенг, яъни узлуксиз балка 3 марта статик аниқмас.


Узлуксиз балкаларни кучлар усули билан ҳисоблашни қараймиз.


Узлуксиз балкаларнинг статик аниқмаслик даражаси кучлар усулида улардаги ортиқча боғланишлар сонини ифодалайди. Узлуксиз балкаларни бу ортиқча боғланишлардан озод қилиб, асосий системанинг икки хил вариантини танлаймиз. Бунинг учун юқоридаги мисолни қараймиз. (22.1-расм).
1-вариант.Узлуксиз балкада бўлган ортиқча таянч боғланишларини олиб ташлаб, уларнинг таъсирини номаълум реакция кучлари Х1, Х2, Х3 билан алмаштирамиз. (22. 2-расм, а).
2-вариант. Узлуксиз балканинг оралиқ таянч кесимларига шарнирлар киритиб, ички боғланишларнинг таъсирини тегишли номаълум таянч моментлари билан алмаштирамиз. (22.2-расм, в). Бу ҳолда асосий система оддий статик аниқ балкалардан иборат бўлади.
Кучлар усулининг каноник тенгламасини тузамиз.

Каноник тенгламаларнинг ҳар бири, асосий системадаги номаълумлар йўналиши бўйича ҳосил бўлган кўчишларнинг йиғиндиси нолга тенглигини ифодалайди.
22.2-расм

Биринчи вариантда кўрсатилган асосий системадаги бирлик кўчишларнинг бирортаси ҳам нолга тенг бўлмайди (19.2-расм, б). Иккинчи вариантдаги асосий система учун каноник тенгламанинг ҳар бири, номаълум таянч моментлари йуналиши бўйича ўзаро бурчак кўчишларнинг йиғиндиси нолга тенглигини ифодалайди. Бу асосий система учун айрим ёрдамчи кўчишлар нолга тенг бўлади. Масалан: d31=d13 =0 (22.2-расм, г).


Демак, узлуксиз балкаларни ҳисоблашни осонлаштириш учун ортиқча номаълумлар сифатида таянч моментларини қабул қилиш қулайдир.

Download 424 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish