Ўкитувчининг педагогик махорати
Педагогик фаолият
Республикамиз хўқумати халк таълими сохасида ўртага кўяётган вазифаларни бажариш кўп жихатдан ўкитувчига боглик. Янги иқтисодий сиёсатга ўтиш шароитида таълим - тарбиядан кўзда тутилаётган максадларга эришиш, ўкувчиларнинг хилма-хил фаолиятини уюштириш, уларни билимли, одобли, эътикодли, мехнатсевар, баркамол инсон килиб ўстириш ўкитувчи зиммасига юклатилган.
Ўзининг фидокорона мехнати билан ёш авлодни ўкитиш ва тарбиялаш сифатини оширишга катта хисса кўшаётган ижодкор ўкитувчилар сони йил сайин ортиб бормокда. Айникса, ислохотлар даврида бундай мураббийлар эл-юртга танилмокда. хар йили энг яхши ўкитувчини аниклаш учун ўтказилаётган кўриклар, туман, вилоят, жумхурият танловлари ана шу ютўқларга омил бўлмокда.
Халкимизнинг келажаги, мустакил Ўзбекистоннинг истикболи кўп жихатдан ўкитувчига, унинг савиясига, тайёргарлиги, фидоийлигига, ёш авлодни ўкитиш ва тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боглик.
Ўкитувчилик шарафли, лекин жуда мураккаб касбдир. Яхши ўкитувчи бўлиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг ўзигина етарли эмас. Чунки педагогик назарияда болаларни ўкитиш ва тарбиялаш хакида умумий конун-коидалар, умумлаштирилган услубий гоялар баён этилади. Ўкувчиларнинг ёш индивидуал хусусиятларнни эътиборга олиш таъкидланади. Амалий педагогик жараён эса жуда хилма-хилдир. Педагогик назарияга мос келмайдиган вазиятлар учраб туради. Бу эса ўкитувчидан кенг билимдонликни, пухта амалий тайёргарликни, юксак педагогик махорат ва ижодкорликни талаб этади.
Шунинг учун хам замонавий ўкитувчи:
педагогик фаолиятга кобилиятли, ижодкор, ишбилармон;
миллий маданият ва умуминсоний кадриятларни, дунёвий
билимларни мўқаммал эгаллаган, диний илмлардан хам хабардор, маънавий баркамол;
Ўзбекистоннинг мустакил давлат сифатида тараккий этишига ишонадиган, ватанпарварлик бурчини тўгри англаган, эътикодли фўқаро;
ихтисосга доир билимларни, психологик, педагогик билим
ва махоратни, шунингдек, назарий илмларни мўқаммал эгаллаган;
ўкитувчилик касбини ва болаларии яхши кўрадиган, хар
бир ўкувчиси улгайиб яхши одам бўлишига чин кўнгилдан
ишонадиган, уларнинг шахс сифатида ривожланиб, инсон сифатида камол топишига кўмаклашадиган;
эркин ва ижодий фнкрлай оладиган, талабчан, адолатли, одобли бўлмоги даркор.
Бирор касбнинг хакикий устаси бўлиш учун кишида табиий кобилият, маълум жисмоний ва рухий хислатлар бўлиши зарур. Масалан, артист бўлиш учун табиий овоз, эшитиш кобилияти, бежирим суврат, жисмонан соғлом бўлиш талаб этилади. Рахбарлик вазифасини яхши бажариш учун ташкилотчилик, одамлар билан муомала - муроса кила билиш каби қобилиятларга эга бўлиш керак. Акс холда касби ва ишидан бошкалар хам, ўзи хам каноат хосил килмайди. Киши касбни нотўгри танлаган бўлса, унга кизикмаса, ўзи хам, бошкалар хам ундан барака топмайди.
Педагогик, ўкитувчилик фаолиятини, ёшларни ўкитиш ва тарбиялаш ишини самарали бажариш, ота-оналар ва ўкувчиларнинг иззат-хурматига сазовор бўлиш учун хам кишида бу ишга лаёкат, кобилият, кизикиш бўлмоги лозим. Бошка касблар каби ўкитувчилик касбига хам ёшлар орасидан педагогик фаолитга лаёкатли, болалар билан тил топиб муомала кила оладиган, илмли кишиларни танлаб олиш керак.
Педагоглик касбини танлаган киши аввало соглом бўлиши, сўзларни тўгри ва яхши талаффуз кила олиши, асаблари жойида, вазмин бўлиши даркор. Шунингдек, болаларни ёктириши, улар билан ишлашга майли борлиги, бошкалар билан мулокот кила олиши, хушмуомалалилиги, кузатувчанлиги, кенг фикрлай олиши, ўзига ва бошкаларга нисбатан талабчанлиги хам кишининг педагогик ишга яроклилигини кўрсатади. Бу сифатлар кишида бор-йўклигини тиббиёт ходимлари, рухшунос, педагоглар огзаки ва ёзма савол-жавоблар ёрдамида аниклай олади.
Педагогик фаолият ёш авлодни хаёта, мехнатга тайёрлаш учун халк олдида, давлат олдида жавоб берадиган, болаларга таълим-тарбия беришга махсус тайёрланган одамларнинг мехнат фаолиятидир. Мактаб ўкитувчиларининг фаолияти инсон шахсини шакллантиришга караггилган.
Хар бир бола ўз хулк-атворига, характерига эга. Болаларни тарбиялашда уларнинг ана шу ўзнга хос хусусиятларини хисобга олиш, ўрганиш нихоятда мураккаб. Бунда одамлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларнинг мураккаблигини ўзида акс эттирувчи махсус усуллардан фойдаланилади. Педагогик фаолиятга тайёргарлик кўраётган ёшлар унинг ана шундай хусусиятларини билишлари лозим. Ўкитувчилик ихтисосининг бу хусусиятлари унинг профессиограммасида ифодаланади.
Профессиограмма куйидагиларни ўз ичига олади:
1) ўкитувчи шахсининг хусусиятлари;
2) ўкитувчининг рухий-педагогик тайёргарлигига кўйиладиган талаблар;
3) махсус тайёргарликлинг хажми ва мазмуни;
4) ихтисосга оид усулий тайёргарликнинг мазмуни.
Do'stlaringiz bilan baham: |