Режа: Қуруқликдаги сувлар ва уларнинг геологик иши Селнинг геологик иши ва пролювиал тоғ жинслари Қуруқликдаги сувлар ва уларнинг геологик иши



Download 169,36 Kb.
bet1/4
Sana19.06.2023
Hajmi169,36 Kb.
#952283
  1   2   3   4
Bog'liq
5 мавзу Қуруқликдаги сувлар ва уларнинг геологик иши


5-мавзу. Қуруқликдаги сувлар ва уларнинг геологик иши


Режа: 1. Қуруқликдаги сувлар ва уларнинг геологик иши
2. Селнинг геологик иши ва пролювиал тоғ жинслари


1. Қуруқликдаги сувлар ва уларнинг геологик иши
Қуруқликдаги сувларга дарё, кўл, ботқоқлик, муз ва доимий музлоқ ерлар сувлари тегишлидир. Бу сувларнинг заҳираси умумий сув захирасига нисбатан 2,5% ни ташкил этсада, уларнинг геологик иши ва геофизик роли жуда катта.
Дарёларнинг геологик иши тоғ жинсларини емиришдан - эрозия, ташишдан-транспортировка ва тўплашдан-аккумуляция жараёнларидан ташкил топган.
Дарё эрозияси уч кўринишда намоён бўлади: сув оқимининг ўзанни чуқурлатиши оқибатида чуқурлатма эрозия, ёнини ювишидан ёнлама эрозия ва тоғларда регрессив (чекинмали) эрозия шаклида кузатилади. Дарёлар ҳосил қилган асосий релеф шаклларига дарё ҳавзаси, водийси, террасалар, қайирлар ва ўзанлар тегишлидир.
Ўрганилаётган дарёнинг сув йиғиладиган майдони шу дарё ҳавзаси деб аталади ва у сув айирғич чизиғи орқали қўшни дарё ҳавзаларидан ажралиб туради. Кўп ҳолатларда дарё ҳавзаси қанчалар катта бўлса, дарё шунча серсув бўлади. Масалан, Амазонка, Конго дарёлари шундай дарёларга тегишли.
Дарё водийлари - тоғ ва текисликлардаги сув оқимининг геологик иши натижасида пайдо бўлган ер юзасининг узун ўйиқ-ботиқ жойларидир. Дарё водийлари тектоник ҳаракатлар ва иқлимнинг маҳсули тариқасида ўрганилади.
дарё водийлари кўндаланг кесими шаклига кўра қисиқ, дара, канъон, яшиксимон, узангисимон, тоғарасимон турларга бўлинади. Дарё тизими планда кўринишига кўра марказдан таралган, марказга йўналган, параллел, тўрсимон, патсимон ва бошқа турларга ажралади.
дарё водийларининг келиб чиқишига асосланиб, олимлар “водий асимметрияси” қонунини ишлаб чиққанлар. Шулардан тўрттаси кўпчилик олимлар томонидан тан олинган. 1. Планетар таълимотга кўра, дарё водийларининг асимметрик кўриниши кариолис кучига таянади. Бу Бер-Бобине таълимоти деб ҳам юритилади; 2. Иқлимий таълимот ни Архангелский билан Димо тарғибот қиладилар. Уларнинг фикрича дарё асимметрияси водийларнинг экспозитсиясига боғлиқ. Водий ёнбағирларининг шимол ва жанубга қараган экспозитсиясида денудатсия жараёнлари турлича тезликда содир бўлади ва водий асимметриясини барпо этади; 3. Структурали таълимотни геологлар ташвиқот қилмоқдалар. Уларнинг фикрича водий асимметрияси дарё ҳавзасида мавжуд бўлган геологик структуралар (моноклинал, ресеквент, субсеквент) водийлар ва тоғ жинсларининг мустаҳкамлик даражасига боғлиқ; 4.Топографик таълимотни Борзов таклиф этган. Бу ғояга кўра водий асимметрияси дастлаб водий таркиб топган юзанинг қиялик даражасига боғлиқ. Бир хил қияликни ҳосил қилган тоғ жинслари қатламларида жойлашган водийнинг чап ирмоқларини ўнг ёнбағри тик бўлса, ўнг ирмоқларини чап ёнбағри тик кўринишга эга бўлади.



Download 169,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish