Режа: Товар моддий захиралари ҳисобини бухгалтерия ҳисобида тутган ўрни, мақсад ва вазифалари



Download 22,7 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi22,7 Kb.
#32195
  1   2
Bog'liq
4 BXMS


Режа:

  1. Товар моддий захиралари ҳисобини бухгалтерия ҳисобида тутган ўрни, мақсад ва вазифалари

  2. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 4-сон БҲМС товар-моддий захиралар


Кириш
Жаҳон иқтисодиётининг тобора интеграциялашуви шароитида пул маблағлари ликвидлилиги жиҳатдан айрибошлаш воситаси сифатида мустахкам ўрин егаллаб келмоқда. Жаҳон молиявий–иқтисодий инқирозининг келиб чиқиши сабаблари бевосита пул маблағлари оқимини назорат қилиш, улар бўйича ахборотларни шакллантириш ва тақдим етишда йўл қўйилган камчиликларга бевосита боғлик десак муболаға бўлмайди.

  1. Товар моддий захиралари ҳисобини бухгалтерия ҳисобида тутган ўрни, мақсад ва вазифалари

Ишлаб чиқаришнинг моддий шароитларидан бири меҳнат буюмлари ҳисобланади. Aмалда улар ТМЗлар деб аталади. Aсосий воситалардан фарқ қилиб, ТМЗлар бир ишлаб чиқариш жараёнида ўзининг қийматини тўла равишда маҳсулот таннарига ўтказади. Материалларнинг ҳар бир тури бўйича норматив миқдори корхона томонидан мустақил елгиланади.Хўжалик юритишнинг янги тизими шароитида моддий бойликлардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, Хўжасизликка қарши кураш маҳсулот таннархида моддий харажатларнинг улушини камайтириб бориш масалаларига алоҳида еътибор берилади.
Материаллар ҳисобининг вазифаларига қуйидагилар киради:
1. Материаллар ҳаракати билан боғлик бўлган ўзгаришларини ўз вақтида тегишли ҳужжатларда расмийлаштириш.
2. Материалларни жойлашда уларни тўғри сақланиш устидан назорат олиб бориш.
3. Моддий техника таъминоти режасининг бажарилиши устидан назорат олиб борилади.
4. Материалларнинг ишлаб чиқаришга тўғри берилиши ва уларни сарфлаш меъёрига риоя қилиш устидан назорат олиб бориш.
5. Маҳсулот таннархини ҳисоблашда сарфланган ТМЗларни калкуляция объектларида тўғри тақсимлаш.
6. Ички ресурсларни ишга солиш мақсадида ортиқча ва фойдаланилмаётган ТМЗларни аниқлаш ва сотиш.
Материаллар, янги меҳнат маҳсулотини яратишдаги ролига қараб иккига бўлинади.
а) хом ашё ва асосий ТМЗлар.
б) ёрдамчи ТМЗлар.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг асосини асосий ТМЗлар ташкил қилади. Масалан, машинасозликда – металл, мебел ишлаб чиқаришда ёғоч, газлама
ишлаб чиқаришда –пахта ва бошқалар. Қазиб чиқарувчи саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хом ашё деб аталади. Масалан, нефт, руда, пахта, қанд лавлаги ва бошқалар. Бошқа корхоналардан олинадиган машина ва агрегатларнинг тўғри деталлари ва бошқалар ярим тайёр маҳсулотлар деб аталади. Товар моддий заҳиралар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2006 йил 15 июндаги 52-сон буйруғибуйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС-4) га биноан олиб борилади. Хўжалик юритувчи субъктларда ТМЗларни ҳисобга олиш учун 1000-«Материаллар» актив счётидан фойдаланилади. Бу счёт ўз навбатида бир неча счётларга бўлинади.
- 1010 - Хом ашё ва ТМЗлар;
- 1020 - Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар;
- 1030 - ёқилғи;
- 1040 - Еҳтиёт қисмлар.
- 1050 - Қурилиш ТМЗлари.
- 1060 - Идиш ва идишбоп ТМЗлар.
- 1070 - Қайта ишлашга берилган ТМЗлар.
- 1080 - Инвентар ва хўжалик жиҳозлари.
- 1090 - Бошқа ТМЗлар.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти «Товар-моддий заҳиралари» (4-сон) стандартига кўра уларни баҳолаш белгиланган таннархдан ёки сотишнинг соф қийматидан енг кам баҳо бўйича баҳоланади. Материалларни таннархи барча сотиб олиш харажатларини ва уларни манзилга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган транспорт тайёрлов харажатларини ўз ичига олади.
Материалларни сотиб олиш харажатлари сотиб олиш қийматини, импорт божлари ва йиғимларини, товарни сертификация қилиш харажатларини, таъминот, воситачи ташкилотларга тўланган комиссион тўловларни, Солиқларни, хизмат ва заҳираларни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатларни ўз ичига олади. Бундан ташқари савдо фоизлари ёки чегирмалари ва шунга ўхшаш бошқа чегирмалар ТМЗларни сотиб олиш харажатларини белгилашда амалга оширилади. Ишлаб чиқариш заҳираларининг хақиқий таннархини аниқлаш, уларни
баҳолашнинг қуйидаги усулларини қўллаш билан амалга оширишлади.
1. Доналаб баҳолаш.
2. ФИФО.
3. Ўртача қиймат усули.
4. ЛИФО.
Доналаб баҳолаш усули автомобил, тасвирий санъатнинг ноёб дурдоналари, қимматбаҳо заргарлик буюмлари кабиларни ҳисобга олишда юритилади ва ҳар бир буюм алоҳида доналаб баҳоланади. Ўртача қиймат усули ёрдамида сотишга яроқли ТМЗлар ўртача қиймати ҳисоблаб топилади. Вақти-вақти билан рўйхатга олишни ўтказилаётганда ўртача миқдор бутун бир давр учун ҳисоблаб чиқилади. Биринча партия баҳолари, ишлар чиқаришга ҳам биринчи чиқариш (биринчи заҳирага қабул қилиган биринчиси ишлаб чиқаришга), ФИФО усули енг ески бўлган ТМЗларни биринчи навбатда сотилиши, кейинрок қабул қилинган харидлар давр охирига заҳира бўлиб қолишини назарда тутади. ФИФО усулига қарама-қарши бўлган охирги қабул қилинган партия баҳоси ишлаб чиқаришга биринчи чиқариш усул- (охиргиси заҳирага биринчиси ишлаб чиқаришга) деган (ЛИФО) усулидир. Бунда сотилган ТМЗларнинг қиймати енг кейинги харидларга асосланган бўлиб, давр охирига қолган ТМЗ заҳираси енг аввалги мавжуд бўлган буюмлар қиймати бўйича баҳоланади.
ТМЗ ларни соф сотиш қиймати бўйича баҳолаш. ТМЗ яроқсиз бўлганда, брак, қисман ёки бутунлай ескирганда, сотувни ташкил қилиш харажатлари ошганда, рақобат кучайиб сотув нархи пасайган ҳолатларда, товар-моддий захиралари ўз таннархидан ишлаб чиқариш қийматидан паст баҳода сотиш қийматида баҳоланиши мумкин. Соф сотиш қиймати – товар сотилишининг тахминий қийматидан товарларни сотув олдидан тайёрлаш ва уни сотиш харажатларининг айирмасидир. Товар-моддий заҳиралари соф сотиш қийматигача қуйидаги усуллар асосида қисман ҳисобдан чиқарилади:
1. моддалар бўйича усули – бунда товар-моддий заҳираларининг ҳар биртури баҳоланади;
2. асосий товар гуруҳларининг усули – бунда товар-моддий заҳираларининггуруҳ имтиёзи баҳоланади;
3. захираларнинг умумий даражаси усули – бунда ҳамма товар-моддийзаҳиралари баҳоланади.
Товар моддий захираларнинг хусусиятлари қуйидагиларда номоён бўлади:
- материалларнинг маҳсулот таркибидаги улушига қараб;
- материаллар ишлаб чиқариш жараёнида ўрнига қараб;
- ишлаб чиқаришнинг узлуксиз воситаси сифатида таминлаш;
- 4-сонли БҲМС га биноан, омбордаги ва омбордан чиқиб кетаётган.
Товар-моддий қимматликларни баҳолаш ва ҳисобга олишда: Доналаб баҳолаш, ФИФО, ЛИФО усулларидан фойдаланиш;
-материаллартнинг омбордаги ҳисобига қараб;
-ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши бўйича;
- маҳсулот тан нархида акс етишига қараб;
- материалларнинг инвентаризацияси бўйича;
-ҳужжатларда акс етишига қараб;
Товар моддий захиралар корхона бухгалтерия балансига сотиб олинган ва сотиш билан боғлиқ бўлган харажатлар барча харажатларни ўз ичига олган
таннарх бўйича олиниши керак.
Товар моддий захираларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатларга қуйидагилар киради:
A) Божхона божлари ва йеғимлари;
Б) Товар моддий захираларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган солиқлар ва
йеғимлар суммаси
C) Воситачиларга тўланадиган восита ҳақи;
Д) Товар моддий захираларнисотиб олиш билан боғлиқ бўлган
сертификатлаш харажатлари;
Е) Транспорт харажатлари;
Ф) Товар моддий захираларни суғурта қилиш харажатлари;
Г) Товар моддий захираларни юклаш харажатлари;
Ҳ) Товар моддий захираларни сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар;
Материалларни қабул қилиш, хўжалик юритувчи субъект ичида жойлаштирилиши ва омбордан берилиши муомалаларини расмийлаштириш учун бир хиллаштирилган идоралараро дастлабки ҳужжатлар кўзда тутилади.



  1. Download 22,7 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish