Шифокор ва тренернинг биргаликда спортчиларни назоратни аҳамияти.
Тадқиқотдан олинган маълумотлар жисмоний вазифа хажми ва тезлигини режалаштириш, машқ қилиш, аниқлашда эътиборга олинади.
Соғлоломлаштириш, даволаш ва профилактик тадбирлар жисмоний маданият ва спорт машғулотлари жараёнида спортчилар соғлигини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга ва даволаш-профилактик муассасалар ва санитария-эпидемиологик стантсиялар шифокорлари билан биргаликда спорт шифокорлари томонидан амалга оширилади. Спорт машғулотлари ва мусобақ,алари жойи ва ўтказиш шарт-шароитларини санитария-гигеник назорат қилиш спорт машғулотлари ва мусобақалари ўтказиладиган янги санитария-гигеник шарт-шароитларини яратиш, спорт қурилмалари ҳолатини назорат қ.илиш, машғулот ва мусобақалар ўтказиладиган метеошароитларни кузатиш, спорт асбоб ускунаси, кийими ва ҳимоя қўлланмаларини назорат қилишни мақсад қллиб қўяди.
Спорт мусобақалари тиббий таъминоти шифокор иши таркибий қисмидир. Ҳар қандай спорт мусобақдсини ташкил қилишда тиббий хизматни ташкил қилиш кўзда тутилган. Тиббий ходим бўлмаса бош ҳакам мусобоқани бошлашга ҳаққ Жисмоний маданият оммавий турлари тиббий таъминловчи оммавий шаклларни (ишлаб чиқариш гимнастикаси, катта ёшдаги шахслар билан шугулланиш ва б.) тиббий назорат билан таъминлашдан иборат.Жисмоний маданият ва спорт машғулотларидаги спорт жароҳатлари профилактикаси мақсадида огоҳлантирувчи тадбирлар амалга оширилади, методик кўрсатмалар ва махсус йўриқномалар тасдиқланади. Тиббий спорт маслаҳати диспансер ва жисмоний тарбиячилар, шифокорлари билан олиб борилади. Маслаҳат пайтида спортчи, тренер, педагог машк килиш тартиби ва методикаси, жисмоний вазифа даражаси, машғулотлар хусусияти ва тезлиги бўйича шифокорлардан маслаҳатлар олади. Санитария-маърифат иши спортчилар орасида машқ қилиш жараёнини яхшилаш, турмуш, меҳнат, спорт билан машгулотларда спортчиларга гигиеник кўникмаларни сингдиршга қаратилган.Спортчи шифокорининг муҳим вазифаси спортчиларни ўзини назорат қилиш, шахсий ва ижтимоий гигиена қоидаларини бажариш, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш, табиат тиббий омилларидан чиниқтириш мақсадида тўғри фойдоланиш ва уларни жисмоний машқлар билан моҳирона бириктиришга ўргатишдир. Спорт тиббиёти фаолиятига қуйидагилар киради:- спортчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
- жисмоний тарбия мажбурий курси (давомат дастури) бўйича шуғулланадиган мактаб ўкувчилари, талабалар; ўрта махсус таълим ўқувчилари, тиббий кузатувчи;
- жисмоний маданият жамоалари, спорт сектсиялари, спорт клубларида шуғулланувчилар тиббий кузатуви.Барча спортчи ва ўқувчилар тиббий-жисмоний маданият хоналари шифокорлари кузатувчи остида бўлади. Бу хоналар барча йирик спорт қурилмалари ва туман поликлиникаларида жойлашган ва тиббий-жисмоний маданият диспансерлар, ташкилий-методик раҳбарлиги остида ишлайди.Тиббий-жисмоний маданият диспансерлари мустақил даволаш-профилактик муассасалар, улар вазифаларига спорт тиббиёти ва даволаш жисмоний маданияти бўйича ишлашга ташкилий-методик раҳбарлик қилиш ҳамда етакчи спортчиларни диспансеризатсиядан ўтказиш киради. Тиббий ходимлар малакасини ошириш мақсадида диспансер семинар, методик йиғилиш, .қонферентсиялар ўтказади. Барча тиббий-жисмоний маданият хоналари ишинй назорат қилади.Фаолиятига кўра диспансерлар бошқа тиббий муассасалардан анчагина фарқ қилади ва соғликни сақлаш профилактик ёналишини янада тўла акс этади. Жисмоний тарбия мажбурий курси, давлат дастурлари бўйича шуғулланадиган умумтаълим мактаб, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчилари ўқув йилида бир марта тиббий. корикдан ўтади.
Жисмоний тарбия дарсларида вазифани фарқлаш мақсадида барча ўқувчилар учта тиббий гуруҳга тақсимланади: асосий, тайёрлов, махсус.Етакчи спортчилар, спорт турлари бўйича йигма жамоалар аъзолари бош тиббий-жисмоний маданият диспансери кузатуви остида бўлади.Ўқувчи ёшлар жисмоний тарбияси тиббий назорати ўз ичига олади:- келгусида тиббий гуруҳларга тақсимлаш билан соғлик ҳолати, жисмоний ривожланиш ва функтсионал имқониятларни кузатиш;
- ўқув ва ўқув машғулотларидан ташқари жараёнда организмга таъсир қиладиган жисмоний вазифаларни аниқлаш;- жисмоний тарбия бўйича машғулотларни ўтказиш жойи ва шарт-шароитлари санитария-гигиеник назорати;- жисмоний тарбия бўйича машғулотлар жараёнида тиббий педагогик кузатувлар;- жисмоний тарбия бўйича машғулотларни ўтказиш номувофиқ методикаси билан боғлик. Бўлган жароҳат ва касалликлар олдини олиш;
- оммавий – соғломлаштириш жисмоний маданият ва спорт тадбирларига тиббий хизмат кўрсатиш;- жисмоний тарбия масалалари бўйича санитария-маърифий иш;- жисмоний маданият ва спорт соғломлаштириш таъсирини ташвиқот қилиш.Ўқувчиларнинг тиббий кўриги натижалари бўйича жсмоний тарбия дарсларида жисмоний вазифаларни ошиб кетилишига ёъл қўйиш масаласи ҳал қилинади, кардиореспиратор тизим функтсионал ҳолатини баҳолаш муҳим. Шу мақсадда Ю.Т.С. ҳолатини функтсионал баҳолаш учун тиббий назорат амалиётида стандарт жисмоний вазифа - 30 сонияда 20 марта ўтириш - кенг татбиқ қилинади. Функтсионал синаш учун таъсирланишни баҳолашда ЧСС ва ҚБ ўзгаришлари, шунингдек уларни тиклаш хусусияти ва вақти ҳақидаги маълумотлардан фойдоланилади. Баҳолашда ёшга оид хусусиятларни эътиборга олиш керак.Асосий тиббий гуруҳга соғлиғида ўзгаришлари бўлмаган шахслар киради, бу гуруҳда тарбия бўйича машғулотлар тўлиқ, дастур бўйича ўтилади ҳамда уларга спортнинг маълум тури билан шуғулланиш тавсия этилади.
Тайёрлов гуруҳига йетарли бўлмаган жисмоний ривожланиш ёки жисмонан бўш тайёрланган ёки соғлигида кичик ўзгаришлари бўлган шахслар киради.
Хулоса.
Махсус тиббий гуруҳга соғлигида доимий ёки вақтинча хусусиятга эга бўлган ўзгаришлари бўлган шахслар киради. Уларга доимий ўқув дастури бўйича машғулотлар қатиян ман этилади, машғулотлар соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган махсус ўқув дастурлари бўйича ўтказилади.
Оғир ёки кучайган хроник касалликдан ҳамда жароҳатлардан сўнг ўқувчилар вақтинча жисмоний тарбия ўқув машғулотларидан озод қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |