Режа: Термик крекинг жараёни ҳақида



Download 118,64 Kb.
bet1/3
Sana19.04.2022
Hajmi118,64 Kb.
#563052
  1   2   3
Bog'liq
5-МАЪРУЗА-ТЕРМИК КРЕКИНГ САНОАТ ҚУРИЛМАЛАРИ


5-МАВЗУ: ТЕРМИК КРЕКИНГ САНОАТ ҚУРИЛМАЛАРИ


РЕЖА:

  1. Термик крекинг жараёни ҳақида

  2. Жараён вақтида углеводородларнинг ўзгаришини химизми ва механизми

  3. Саноатдаги термик крекинг жараёнида нефт ҳом ашёсининг ўзгаришини асосий омиллари

  4. Термик крекинг жараёнининг саноатдаги қурилмалари

Термик крекинг жараёни мазутдан қўшимча миқдорда бензин олиш учун хизмат қилади. Крекинг қолдиқ эса буғ қозонлари учун ёқилғи сифатида ишлатилади.


Республикамизда фақат Олти-Ариқ нефтни қайта ишлаш заводида термик крекинг жараёни бор.
Термик крекинг жараёнига ташқаридан ҳаво, водород ёки бирор бошқа газ берилмайди. Печнинг трубаларида ҳом ашё кокс ҳолида ўтириб қолмаслиги учун сув буғи берилади. [2]
Термик крекинг жараёнида парафин углеводородларини парчаланиш механизми:
Парафин углеводородлари  парафин + олефин +Н2
Қуйи молекулали углеводородлар иссиқлик таъсирида парчаланишга чидамлидирлар. Углеводородларнинг молекула массаси ортиб бориши билан, уларни иссиқлик таъсирида парчаланишига мойиллиги ошиб боради.
Райс парафин углеводородлари қуйидаги механизм билан парчаланади деб таклиф этади.
Буни радикал-занжирли механизм дейилади.
Парафин углеводородлари СН3, . С2Н5. С3H7 ва ҳоказо
Радикаллардан .С3Н7 дан юқориси турғун эмас.

R+С2Н6.С2Н5 + RH


.С5Н11.С2Н5 + С3Н6

Реакция зонасида Н, . СН3 ва С2Н5 радикаллари учрайди.


Парафин углеводородларини иссиқлик таъсирида ўзгаришини Райс н-бутан мисолида қуйидагича таклиф этади.
1. Молекулани бирламчи радикалларга парчаланиши:
СН3 СН2 СН2 СН3  2 . С2Н5
2. Ҳосил бўлган радикаллар ҳом ашёнинг молекулалари билан учрашади:
СН3- СН2- СН2- СН2- С2Н6
СН3- СН2- СН2- СН3+ С2Н5
СН3- СН2- СН- СН3- С2Н6
1- вариант:

СН3 - СН2 - СН2 -СН3 + R СН3 - СН2 - СН2 - СН2 + RН


Бу ердаги . С4Н9 радикали турғун эмас, шунинг учун парчаланади:
СН3 - СН2 - СН2 –СН2 + RН С2Н4 + С2Н6 + R
2 -вариант:
СН3 - СН2 - СН2 -СН3+ R СН3 - СН - СН2 - СН3 + RН
СН3 - СН - СН2 -СН3 + RН С3Н6 + СН4 + R
Термик крекингда қуйидаги реакциялар содир бўлса реакция механизми тугайди:
R +R.’  R - R’
R +Н.  RH
H +H.  H2


М.Д.Тиличев бир халқали ароматик углеводородлари парчаланишини радикал механизмини таклиф этади:

2

6Н5 - СН3 С6Н5СН2 - СН2С6Н52 ва ҳоказо


Тўйинмаган углеводородларнинг парчаланиши:
Термик крекинг жараёнида гетероатомлик бирикмалар ҳам парчаланади.
Шу билан бир вақтда зичланиш реакциялари ҳам содир бўлади.
Термик крекинг жараёнида ҳом ашёнинг хароратга турғунлиги, харорат, босим ва жараённинг давомати (вақти) крекинг жараёнининг натижаларига маълум даражада таъсир кўрсатадилар.
Кимёвий таркиби бир хил бўлган ҳом ашёлар молекула массаси оғирлашиши билан уларни иссиқлик таъсирида парчаланиши ортиб боради.
Мисол: Учта ҳом ашёни таркибида парафин углеводородларининг миқдори бир хил - 60% масс. Крекинг натижасида уларнинг парчаланиши бензин фракцияси учун 24%, керосин фракцияси -35% ва соляр фракцияси - 47% ни ташкил этади. Ароматик углеводородлар ҳом ашёни хароратга турғунлигини ортдирадилар. Пиролиз гази, бензин ва газойль фракцияларини олинадиган жараёнларга бериладиган хом ашё - парафинларга бой бўлиши керак. Кокс олиш учун эса – хом ашё ароматик углеводородларга бой бўлиши тавсия қилинади. [2]
Нафтенли ҳом ашё икколовининг ўртасида: термик крекингда енгил нафтенларни бериши мумкин, а пиролиз шаройитда нафтенлар кам газ хосил қилади ва кўп миқдорда ароматик углеводородларга ўтади, булар смолани таркибида бўлади.
Юқори температура ва қиска вақтли жараён ҳом ашёни кўпроқ парчалашга ва паст температура ва узоқ муддатли жараён ҳом ашёни кўпроқ қуюқ ва қаттиқ ҳолатга олиб келади.
Реакция газ фазасида борса кокс ҳосил бўлиш эхтимоли камаяди.
Босим маълум босқичгача газ фазасида бораётган реакцияларни тезлаштиради. Аксинча суюқ фазада бораётган реакцияларга кам таъсир кўрсатади, чунки радикаллар қушни молекулаларни қуршовида бўлади [4]
Босим маълум босқичдан ошганда крекинг жараёнида ҳосил бўлган маҳсулотлар ўзаро реакцияга киришиб иккиламчи маҳсулотлар ҳосил қилишади ( полимерланиш, алклирование, перераспределение водорода). Шу сабали термик крекинг жараёни 2,0 -3,0 МПа босимда олиб борилади.
Буғ шароитида олиб бориладиган крекинг жараёнларидан олинган аралашмада газсимон моддаларни миқдори нисбатан кўп бўлади (32% масс), босим остида эса - 15,0% масс. Бензинни миқдори 58,5 : 62,2 ва 75,0% масс.
Буғ шароитида олиб бориладиган крекинг жараёнидан олинган газнинг таркибида 45-50% тўйинмаган углеводородлар бор, босим остидаги крекинг установкасида олинган газни таркибида эса 15-20%. Бензинни таркибида эса 40-45 ва 20-30%.
Шу сабабли ҳозирги юқори хароратли крекинг қурилмаларининг асосий мақсади бензин олиш бўлгани учун босим остида ишлайди.
Асримизнинг иккинчи ярмида қурилган нефтни қайта ишлаш заводларида нефтни оғир фракцияларини катилтик крекинг жараёнига бериб, ундан енгил фракциялар олинади. Термик крекинг қурилмалари асримизнинг биринчи ярмида қурилган заводларда бор. Уларни орасида энг кўп тарқалгани мазутни икки печли қурилмаларида крекинг қилиш схемасидир. Крекингни схемаси қуйидагича:

Мазут


Крекинг қолдиқ Крекинг қолдиқ

Схемадан кўриниб туриптики, чукур крекинг печи учун хом ашё сифатида ҳайдаб олинган керосин-газойл фракцияси ва қолдиқни енгил крекинг қилингандан олинган 200-350 0С фракциясидир.


Реакция камераси алоҳида бўлган икки печли крекинг қурилмасини технологик схемаси
Хом ашё (мазут) насос Н-1 ёрдамида иссиқлик олмашувчи аппарат Т-1 орқали берилади; хом ашёнинг бир қисми (1/3) иссиқлик олмашувчи аппаратдан сўнг колоннанинг К-3 пастки қисмига берилади, қолган қисми паст босимли буғлатувчи К-4 га берилади. Хом ашёни икки қисмга тақсимланиб берилиши К-3 ва К-4 аппаратларида ҳосил бўладиган буғларнинг ортиқча иссиқлиғидан фойдаланиш имкониятини беради. Буғлатувчи К-4 да оғир газойл фракциялари билан аралашган хом ашёни ҳам К-3 колоннасига юборилади. Колонна К-3 нинг остки қисмидан хом ашё ва оғир рециркулятни аралашмасини нассос Н-2 ёрдамида печ П-1га юборилади. Колонна К-3 нинг йиғувчи тарелкасидан газойл фракциясини иккинчи нассос Н-3 ёрдамида печ П-2 га чуқур крекинг қилиш учун берилади.
Енгил ва чуқур крекингнинг маҳсулотлари иккала печ П-1 ва П-2 лардан алоҳида турган реакция камераси К-1га кетади. Колонна К-1да крекинг реакцияси чуқурлашади. Юқори босимда ишлайдиган буғлатувчида крекинг қолдиқ ажратилади. Колонна К-1 даги босимни (2 МПа) буғлатувчи К-2 даги босимгача (1 МПа) редукцион вентил ёрдамида пасайтирилади. Буғлатувчи К-2 дан крекинг қолдиқ паст босимли буғлатувчи К-4 га ўзи оқиб тушади. Бу ерда крекинг-қолдиқдан газойл фракцияларини буғлари ажралиб чиқади ва келаётган хом ашё билан аралашади. Фракцияларнинг суюқликка айланишга улгурмаган қисми буғлатувчи К-4 ни устки қисмидан чиқиб, конденсатор-совутгич Т-2да совутилади, паст босимли газ сепараторли Е-2 дан ўтиб мерникка келади, шу билан бир вақтда колонна К-4 ни орошение (тепа қисмидан бериш) қилиш учун ишлатилади. Буғлатувчи К-2 да ажралиб чиққан буғлар колонна К-3 да келади ва у ерда ажратилади.
Ўта оғир фракция суюқликка ўтади ва оғир хом ашё печи П-1 га рециркулянт сифатида берилади. Колонна К-3 нинг йиғувчи тарелкасидан енгил газойл фракцияларининг конденсати олинади. Бу колоннанинг тепа қисмидан бензин дистиллятнинг буғлари ва газ чиқиб, конденсатор-совутгич Т-3 дан ўтади, совутгич Т-5 да сотувилиб юқори босимли газосепаратор Е-1 да газ ва суюқликка ажратилади. Ажралиб чиққан газларни фракцияларга ажратувчи абсорбцион қурилма (АГФУ) га юборилади. Бензинни тиндириш колоннасига юборилади. Тиндириш колоннасида ажралиб чиққан газларни ҳам АГФУ га берилади. [3]
Қуйида икки печли крекинг қурилмасини асосий технологик кўрсаткичлари берилган:



аппарат номи

тем-ра, 0С

босим, Мпа

П-1 (дан чиқаётганда)

470-490

2,2-2,7

П-2 (дан чиқаётганда)

530-545

2,2-2,8

К-1 тепасида

500

0,85-1,2

К-1 пастида

450-470

0,85-1,2

К-2

430-440

0,85-1,2

К-3 пастида

390-410

0,8-1,2

енгил хом ашёни йиғувчида

280-320

0,8-1,2

Тепасида

210-220

0,8-1,2

К-4 пастида

400-415

0,15-0,3

Крекинг печлари П-1 ва П-2 бир-биридан фарқ қилади, печ П-1 хом ашё иккига бўлиниб киради, кўпроқ хом ашёни қиздиришга мўлжалланган, печ П-2 да хом ашё бир йўналишда қиздирилади. Иккала печда ҳам реакцион змеевиклар радиант трубаларининг охирги қисмига (хом ашёни оқими йўналиши бўйича) жойлашган. Реакцион камера К-1 да суюқликнинг сатҳи жуда паст, камеранинг асосий хажми крекинг маҳсулотларининг буғлари билан тўлган ҳолда ишлайди.


Қуйида икки печли крекинг қурилмасида олтингугуртли нефтдан олинган мазутни (350 0С дан юқори температурадаги қолдиқ) ва юқори олтингугуртли нефтдан олинган гудронни (460 0С дан юқори температурадаги қолдиқ) қайта ишлаганда ҳосил бўладиган маҳсулолтларни материал баланси келтирилган (% масс):




Download 118,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish