Режа: Структуравий дастурлашнинг вужудга келиши ва ривожланиши



Download 25,39 Kb.
bet1/2
Sana29.04.2022
Hajmi25,39 Kb.
#592424
  1   2
Bog'liq
3-mavzu


2-мавзу. Структуравий дастурлаш.
Режа:

    1. Структуравий дастурлашнинг вужудга келиши ва ривожланиши.

    2. Структуравий дастурлашнинг зарур шартлари ва мақсади.

1. Структуравий дастурлашнинг вужудга келиши ва ривожланиши.


Структуравий дастурлаш - бу дастурнинг иерархик блок тузилиши кўринишидаги тақдимотига асосланган дастурлаш парадигмаси.
Ўрта катталикдаги дастурларни (бир неча минг қаторли дастлабки кодлар (исходный код)) яратишда структурали дастурлашдан фойдаланилади, унинг ғояси шундан иборатки, дастур структураси ечилаётган масаланинг структурасини акс эттириши керак, шунинг учун ечиш алгоритми дастлабки маълумотлар матнидан яққол кўриниб туради. Бунда дастурни яратиш учун нафақат учта оддий операторлар ёрдамида, балки алгоритмнинг ўзига хос структурасини аниқроқ акс эттирувчи воситалар ёрдамида, яратиш воситаларига эга бўлиш керак. Шу мақсадда дастурлашга подпрограмма тушунчаси киритилди – керакли ҳаракатни бажарадиган ва дастлабки кодининг бошқа қисмларига боғлиқ бўлмаган операторлар тўплами.
Дастур кўплаб кичик дастурларга бўлинган (50 тагача операторни эгаллайдиган – подпрограмманинг мақсадини тезда англаш учун муҳим чегара), уларнинг ҳар бири дастлабки топшириқ билан назарда тутилган ҳаракатларнинг бирини бажаради. Ушбу подпраграммаларни бирлаштириб, якуний алгоритмни оддий операторлардан эмас, балки маълум бир семантик юкга эга бўлган тўлиқ код блокларидан ҳосил қилиш мумкин ва бундай блокларга номлари билан мурожаат қилиш мумкин. Маълум бўлишича, подпраграммалар - бу дастурчи томонидан аниқланган янги операторлар ёки тилнинг операциялари.
Дастурлардан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги, дастурлаш тилини процедурали тиллар синфига киритади.
Структуравий дастурлашнинг ривожланиш трихи.
Дастурлашнинг тизимли методикаси компютерларда ҳал қилинадиган масалаларнинг мураккаблиги ва дастурий таъминотнинг мураккаблашиши натижасида пайдо бўлди. 70-йилларда дастурларнинг ҳажми ва мураккаблиги шу даражага етдики, аввалги даврларда одатий бўлган дастурий таъминотни “интуитив” ишлаб чиқиш, амалиёт эҳтиёжларини қондиришни тўхтатди. Дастурларни керакли даражада кузатиб бориш (спровождение) учун жуда мураккаблашди, шунинг учун ишлаб чиқиш жараёни ва дастурларнинг тузилишини қандайдир тизимлаштириш талаб қилинди. Дастурлаш учун тузилган ёндашувни ишлаб чиқувчиларнинг энг кучли танқидлари деярли барча дастурлаш тилларида мавжуд бўлган GOTO оператори (шарсиз ўтиш оператори) бўлди. Дастур матнида ўзбошимчалик билан ўтишни ишлатиш чалкаш, ёмон структуралаштирилган дастурларга олиб келади, уларнинг матнидан фрагментларнинг ижро тартибини ва ўзаро боғлиқлигини тушуниш деярли мумкин эмас.
Структуравий дастурлаш принципларига риоя қилган ҳолда дастурларнинг матнлари, ҳаттоки катта матнли дастурларини, нормал ўқиш имкониятига эга бўлди. Дастурларни тушуниш анча осонлашди, дастурни нафақат унинг муаллифи, балки бошқа дастурчилар ҳам осон тушуниши мумкин бўлган нормал саноат режимида дастурларни ишлаб чиқиш мумкин бўлди. Бу ишлаб чиқариш гуруҳларининг саъй-ҳаракатлари билан ўша вақт учун етарлича катта дастурий таъминот тизимларини ишлаб чиқишга ва бу комплексларни кўп йиллар давомида, ҳатто кадрлар алмашинуви шароитида кузатиб бориш имкон берди.
Дастурий таъминотни структурали ишлаб чиқиш методологияси “1970-йилларнинг энг кучли расмийлаштирилиши” деб тан олинди. Шундан сўнг, “стуктурали” сўзи соҳада модага айланди, у керак бўлганда ва керак бўлмаган жойда ишлатила бошланди. “Структуравий лойиҳалаш”, “труктуравий тестлар”, “структуравий дизайн” ва ҳоказолар бўйича ишлар, умуман олганда, худди шу нарса 90-йилларда содир бўлган ва ҳозирда “объектли” ва “объектга-йўналтирилган” атамалари ишлатила бошланди.
Структуравий дастурлашнинг зарур шартлари ва мақсади.
Aнъанавий дастурлаш технологияларининг ривожланиши бошланганда, компютер ресурслари чекланган пайтда шаклланган ва дастур ишлаб чиқарувчиси айни пайтда унинг асосий фойдаланувчиси бўлган. Бундай шароитда асосий эътибор компютер ресурсларидан мақбул фойдаланиш маъносида самарали дастурларни яратишга қаратилди.
Ҳозирги вақтда, компютер дастурлари кўлами ниҳоятда кенгайганида, дастурларни ишлаб чиқиш ва ишлатиш, одатда, ҳар хил одамлар томонидан амалга оширилади. Шунинг учун самарадорлик билан бир қаторда дастурларнинг ҳужжатлаштирилганлиги, тушунарлилиги, яхши ишончлилиги, эгилувчанлиги, техник хизмат кўрсатишнинг қулайлиги ва шу каби бошқа муҳим хусусиятларни талаб қилинган.
Бундай сифатларга эга дастурларни ишлаб чиқиш муаммоси дастурлаш жараёнининг машаққатлилиги ва шу билан дастурий таъминот нархининг тез ўсиши билан изоҳланади.
“Яхши” дастурни яратиш учун маълум бир принципларга ёки дастурлашнинг маълум бир интизомига риоя қилиш керак бўлади. Структурали дастурлаш ёрдамида дастурлашда сезиларли ютуқларга эришилди.
Янги технологиянинг пайдо бўлиши ёки структурали ёндашувга асосланган дастурлаш интизоми таниқли голланд олими Е.Дайкстра (1965) номи билан боғлиқ. У ўз тадқиқотларида GOTO орераторини дастурлаш тилларидан чиқариб ташлашни ва дастурчининг маҳорати унинг дастурларидаги GOTO операторлари сонига тескари пропорционал бўлишини таклиф қилди. Ушбу дастурлаш интизоми дастурни соддалаштиради ва структуралаштиради.

Download 25,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish