Давлат назорати органларининг фаолиятлари ва мансабдор шахсларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари
«Ўзстандарт» Давлат назорат органлари стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича кенг қамровли фаолият кўрсатади. Жумладан:
- стандартлаштириш ва метрология хизматлари ишларини назорат қилиш;
- маҳсулот сифати назорати бўйича тавтиш ҳайъати ишларини бошқариш ва муофиқлаштириш бўйича методик бошқариш;
- стандарташтиришнинг Давлат назорати ишларини умумлаштириш;
- давлат синовлари ўтказиш;
- стандартлар ва техник шатларини рўйхатга олиш ва экспертлаш;
- маҳсулот сифатини шаходатлашда қатнашиш;
- муҳим маҳсулот ва хизмат турлари бўйича бош корхоналарни шаходатлаш каби ишларни тизимли олиб боради;
Стандарташтиришнинг Давлат назорати мансабдор шахсларига давлат томонидан қуйидаги ҳуқуқлар берилади.
- стандартлаштириш ва метрология талабларини қондирмайдиган конструкторлик, технологик ва бошқа ишларни буюртмачига берилишини таъқиқлаш;
- стандартлаштириш ва метрология талабларига мос келмаган маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ташиш, сақлаш ва фойдаланишни тақиқлаш;
- стандартлаштириш меъёр ва талабларини бузиб иш кўриб, келаётган корхона ва ташкилотларга иқтисодий санкция чораларини қўллаш йўриқномасини битиш;
Стандарташтиришнинг Давлат назорати «Ўзстандарт» томонидантасдиқланган йиллик режалар асосида муҳим маҳсулотлар сифатини ошириш, стандартлаштириш ишларини жорий қилиш, уларни бузилишига йўл қўймасликка қаратилган халқ-хўжалигининг барқарор ривожланишини таъминлайдиган тадбирларни амалга ошириб боради.
Йиллик режалар нафақат етакчи корхона ва ташкилотлар фаолияти, балки барча ўзаро муносаботдаги корхона ва бўлимлар фаолиятини текшириш бўйича комплект назорат кўринишида тузилган ва амалга оширилган бўлмоғи лозим.
Назорат тартиблари ва текширув мазмуни
Текширув мазмуни, корхона, бирлашма ва ташкилотлар фаолитига боғлиқ ҳолда қуйидагича бўлмоғи даркор:
- илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик-технологик ташкилотларда давлат соҳа стандартлари талабларига риоя қилинишини, чиқарилаётган маҳсулот сифати ва бошқа кўрсатмаларини стандартларт талабларига тўғри келишини;
- стандартлар ишлаб чиқиладиган ташкилоталарда уларни сифати ва мақсадли ишлаб чиқалиши, жорий этилиш ҳолати, синаш ва жорий этилиш кетма-кетлик бошқичларининг тўғрилиги ва шу кабилар;
- транспорт ва хизмат соҳаларида кўрсатилаётган хизмат ёки транспорт воситаларининг маҳсулотга мослиги, қадоқлаш, тамирлаш, юклаш-тушириш шароитларининг талабга жавоб бериши;
- савдо ташкилотларида маҳсулот сифати, уни сақлаш ва савдога чиқариш ҳолатларининг мувофиқлигининг стандарт талабларига мос келиши;
- фойдаланадиган ва истеъмол қиладиган ташкилотларда, тўғри фойдаланиш ва тўғри истеъмол қилиш талабларига мос келиши, сақлаш, ишлатиш, муддатларининг меъёрдан ошиб кетмаслиги.
Корхоналарда стандартлар6ни қўлланилиши ва уларга амал қилиш тартиблари қуйидагича босқичма-босқич кузатиш йўли билан назорат қилиниши мумкин.
- Текширувдан аввалги танишув босқичи.
Бу босқичда корхона ва у ишлаб чиқараётган буюм ёки маҳсулот ҳақида дастлабки маълумотлар белгилаб олинади; жумладан:
- корхонанинг асосий иқтисослаштирилганлиги;
- текширилаётган маҳсулотнинг бошқаларга нисбатан улуши;
- эталон (намуна)нинг мавжудлиги;
- бош ташкилот ёки корхона томонидан ўтказилган текширув натижаларининг мавжудлиги.
2. Корхонада танишув. Корхонада муайян текширув юзасидан барча маълумотлар билан бевосита танишиб чиқилади.
Меъёрий ҳужжатлар жумладан, стандартларнинг қўлланилиши, уларга риоя қилиниши, кўрилган ва кўрилаётган чора тадбирлар. Стандартларни жорий этилишидаги буйруқларнинг мавжудлиги, уларнинг бажарилиши. Констурукторлик-технологик ҳужжатларнинг сифати, мавжудлиги, уларга амал қилиниш ҳолатлари ва х.к.
Текширув ҳақидаги буйруқ чиққанидан сўнг зарур намуналар танлаб олинади ва назорат бошланади.
3. Маҳсулот ёки буюмни ишлаб чиқаришда қўлланилаётган стандарт, техник шарт ва технологик регламентларга риоя қилинишнинг тўғри келишлиги. Технологик регламентларнинг бузилмаганлиги, техналогик харитага мослиги назорат қилинади.
4. Маҳсулот сифати назорати бўйича барча омилларни ўлчов асбобларининг метрологик ҳолати текширилади.
5. Қўлланилаётган стандарт талабларининг бузулмаганлиги, уни такомиллаштириш борасидаги янги стандартларни қўлланилиш режаларининг мавжудлиги назорат қилинади.
6. Барча текширилган жараёнлар маълумотларни умумлаштирилганлиги ҳақида актлар тузилиб имзоланади ва улар тегишлий жойга тақдим этилади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН
РАХМАТ!!!
Do'stlaringiz bilan baham: |