2111-модда. Қўшилган қиймат солиғи ставкаси (2111-модда билан тўлдирилмоқда)
Агар ушбу Кодекснинг 38-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш айланмасига 20 фоизли ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади
Солиқ қонунчилигидаги ўзгартириш ва қўшимчалар қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўйича
Қуйидаги мазмундаги бандлар билан тўлдирилмоқда.
(Тўққизинчи қисм) Тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланиладиган кўчмас мулк сотиб олинганда, барпо этилганда ва устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида олинганда, олувчи қўшилган қиймат солиғи суммасини 36 календарь ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
(Ўнинчи қисм) Асосий воситалар (бундан кўчмас мулк мустасно) ва номоддий активлар сотиб олинганида, устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида олинганда, олувчи қўшилган қиймат солиғи суммасини уларни фойдаланишга топширган пайтдан эътиборан 12 ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
(Ўн биринчи қисм) Қурилиши тугалланмаган объект сотиб олинганда (барпо этилганда) солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи суммасини ушбу модданинг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларида назарда тутилган тартибда, уни фойдаланишга топширган пайтдан эътиборан ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
(Ўн иккинчи қисм) Асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар ушбу модданинг тўққизинчи – ўн биринчи қисмларида назарда тутилган давр тугагунига қадар реализация қилинган тақдирда, ҳисобга олиниши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғининг қолган суммаси тўлиқ ҳисобга олинади.
(Ўн учинчи қисм) Мол-мулкни молиявий ижарага, шу жумладан лизингга беришда ҳисобга киритиладиган қўшилган қиймат солиғининг миқдори ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шартларга риоя этган ҳолда тўлиқ ҳисобга олинади.
218-модда бўйича
(Олтинчи қисм) Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ва (ёки) қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлашга ўтилган тақдирда, юридик шахс бундай турдаги тўловларга ўтилган пайтдан эътиборан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қолдиқлари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. Шундай тартиб имтиёзлар бекор қилинганда, қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича мажбурият юзага келган солиқ тўловчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(Олтинчи қисм) Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилган тақдирда, шунингдек белгиланган йиллик айланманинг (олинган тушумнинг) энг кўп миқдоридан ошган ва (ёки) қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлашга ўтилган тақдирда юридик шахс бундай турдаги тўловларга ўтилган пайтдан эътиборан товар-моддий захираларнинг қолдиқлари бўйича, шунингдек тайёр маҳсулотнинг қолдиқлари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар мустасно.
Do'stlaringiz bilan baham: |