Сабзавот экинлари ёруғликка талаби бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади: - Ўта ёруғсевар. Қовун, тарвуз, қовоқ, бамия, батат, помидор, қалампир ва бақлажонлар энг ёруғсевар ўсимликлар ҳисобланади. Булар учун кун узунлиги 9-10 соат бўлса, 30-40 минг люкс ёруғлик даражаси қулай бўлиб, 6 минг люксда ўсимлик гуллаши мумкин.
- Ўрта ёруғсевар. Оқбош, хитой, пекин гулкарамлари ҳамда сабзи, петрушка, селдерей, пиёз, саримсоқ, салат, исмалоқ, нўхатнинг ёруғликка эҳтиёжи камроқ бўлади. Бу экинлар учун кун узунлиги 8-9 соат, ёруғлик кучи 20-30 минг люкс бўлиши максимал, 5 минг люкс бўлиши эса минимал ҳисобланади. Ёруғлик кучи 2400 люкс бўлганда бодринг, 1100 люкс бўлганда эса ловия гуллаши мумкин.
- Ёруғликка кам талабчан. Петрушка, селдерей, пиёз ва саримсоқ. Бу ўсимликларнинг барра маҳсулоти учун кун узунлиги 5-6 соат ва ёруғлик кучи 0,5-2 минг люкс бўлиши етарли ҳисобланади.
- Айрим ўсимликлар қоронғида тез ўсади, ёруғлик эса ўсишини секинлаштиради. Масалан, ровоч, цикорийлар қоронғи жойда етиштирилади. Етилмаган брюссел карами ва гулкарамларни қоронғи жойда тўлиқ етилтириш мумкин. Шампинион ва қўзқоринлар ёруғликка умуман зарурият сезмайди.
Сабзавотлар ҳароратга талаби бўйича 5 гуруҳга бўлинади: - Сабзавотлар ҳароратга талаби бўйича 5 гуруҳга бўлинади:
- 1. Қаттиқ совуқ ва қишга бардошли кўп-йиллик ўсимликлар: шовул, сарсабил, саримсоқ, шеролчин ва кўп-йиллик пиёзлар. Бу ўсимликларни баргпояси баҳор ва куз фаслида -8-10°С совуқга бардош беради, улар учун қулай иссиқлик +15+20°С ҳисобланади.
- 2. Совуққа чидамли ўсимликлар: карам, илдизмевалилар,салат, исмалоқ, оддий пиёз, порей пиёзи, кўк нўхат, дуккаклилар, шивит ва кашничлар ушбу гуруҳга мансубдир. Уларнинг уруғлари +10°С дан паст ҳароратда уна бошлаб, иссиқлик +18+25°С да тез майсалайди.
- 3. Совуққа ярим чидамли экинлар: Картошка киради. Картошка учун қулай ҳарорат совуққа чидамли экинларникига ўхшашдир. Бироқ туганак тугиш жараёни +17+20°С да тез кечади. Картошка ўсимлиги совуққа чидамсиз бўлиб, ҳарорат 0°С га яқин бўлганида ва у узоқ вақт давом этса нобуд бўлади.
- 4. Иссиқталаб тропик ўсимликлар гуруҳига маккажўхори, ловия, помидор, қалампир, бодринг, қовоқча ва патиссонлар киради. Уларнинг уруғи +12 +14°С да уна бошлайди, +25+30°С да эса тез униб, ниҳол ҳосил қилади. Бу гуруҳ ўсимликлари қисқа муддатли совуққа бардош бера олмай нобуд бўлади.
- 5. Иссиққа чидамли ўсимликлар гуруҳига – бақлажон, бамия, батат, тарвуз, қовун ва қовоқ киради. Бу гуруҳ ўсимликларининг ҳароратга талаби иссиқсеварларникига ўхшаш, аммо улар +40°С да ва ундан юқори ҳароратда ҳам модда алмашув жараёнини тўлиқ давом эттира оладилар.
- Сабзавот ўсимликларининг ҳаво-газ муҳитига муносабати:
- Ҳавода азот -78%, кислород – 21%, карбонат ангидрид – 0,03% ва сув буғи – 1% га яқин. Булардан ташқари чиқинди газлар ва ишлаб чиқаришлардан ажраладиган газлар ҳисобига (полютантлар билан) ифлосланади.
- Ўсимлик учун барча газлардан фақат азот бетараф ҳисобланиб, қолганлари эса маълум даражада унга ижобий ёки салбий таъсир этади.
- Ҳаво таркибида қандай газлар мавжуд?
- Ҳавода азот -78%, кислород – 21%, карбонат ангидрид – 0,03% ва сув буғи – 1% га яқин.
Do'stlaringiz bilan baham: |