Сабзавотларни ҳаётининг давомийлигига кўра гуруҳланиши: - Бир-йиллик ўсимликларнинг ҳаётий даври – экилганидан то уруғ пишиб етилиши бир-йилда тугайди ва улар кузда нобуд бўлади. Бунга итузумдошлар, қовоқдошлар, дуккакдошлар оиласига кирувчи барча ўсимликлар, шунингдек, батат, райҳон, кашнич, кресс-салат, хантал, гулкарам ва пекин карамлари, шивит, исмалоқ, ширин маккажўхори, редиска...
- Икки-йиллик ўсимликларда 1-йил барг ва ҳосил органлари (илдизмева, карамбош, бош пиёз), 2-йил поя мева , гули ва уруғлари шаклланади. Уларга савой, брюссел, колраби, брюква, турп, шолғом, пастернак, петрушка, селдерей, ош лавлаги, сабзи, пиёз, шалот пиёзи, порей пиёзи кабилар...
- Кўп-йилликларда биринчи-йили бақувват илдиз тизими ва барглар тўплами шаклланади. 2-3-йилидан бошлаб улар бир неча-йил давомида гуллайди ва мева беради. Бу гуруҳдаги ўсимликларга артишок, катран, ерқалампири, батун пиёзи, шнит, серқат пиёз, спаржа, ровоч, шовул каби экинлар киради.
Сабзавотларни истеъмол қилинадиган органларига кўра гуруҳланиши: - Мевалилар-помидор, қалампир, қовун, тарвуз, ошқовоқ, физалис.
- Думбул мевалилар-бақлажон, бодринг, қовоқча, патиссон, ловия, дуккаклар, ширин маккажўхори, ширин қалампир, бамия.
- Баргли ва поябаргли-карамбоши ва барг карам, салат, кресс-салат, исмалоқ, шовул, ровоч, петрушка ва селдерей, хантал, кўп-йиллик пиёз, порей пиёзи.
- Пиёзлилар-бош пиёз, анзурпиёзи, саримсоқпиёз,
- Илдизмевалилар-сабзи, лавлаги, брюква, шолғом, турп, редиска, пастернак, селдерей ва петрушка,
- Илдизпояли-ерқалампир, қатрон.
- Туганакмевалилар- картошка, батат,
- Поямевали-колраби,
- Тўпгулли-артишок, гулкарам, броколли карам.
- Новдали ёки ўсимтаси-спаржа, Қўзиқорин-шампинон.
6-слайд. Сабзавотларнинг келиб чиқиш маконлари: - 1. Жанубий Осиё, тропик (Ҳиндистон, Ҳинди-Хитой, Жанубий тропик хитой, Жанубий-шарқий Осиё ороли) – бодринг, бақлажон, Ҳиндистон салати.
- 2. Шарқий Осиё (Марказий ва Шарқий Хитой. Корея) – пекин ва хитой карами, турп, батун пиёзи, ровоч.
- 3. Жануби-ғарбий Осиё (Кичик Осиё, Эрон, Афғонистон, Ўрта Осиё, Шимоли-ғарбий Ҳиндистон, Кавказ) – қовун, бошли пиёз, саримсоқ, исмалоқ, нўхат, шолғомнинг баъзи турлари, петрушка, сабзи, порей пиёзи, латук салати, қаттиқ пўстли ошқовоқ.
- 4. Ўрта ер денгизи (Европа ва Африкага оид қирғоқлари) – карамнинг пекин ва хитой турларидан ташқари барча навлари, лавлаги, сабзи ва петрушканинг баъзи турлари, шолғом, брюква, спаржа, салат, шивит, пастернак, шовул, нўхат.
- 5. Абессин (Хабашистон)– шалот пиёзи, хантал, ловия, бамия.
- 6. Марказий Америка – қалампир, маккажўхори, физиалис, олчасимон помидор, ошқовоқ, картошка.
- 7. Жанубий Америка (Перу, Боливия, Эквадор, Шарқий Колумбия) – помидор, йирик ошқовоқ, картошка, лима фасоли.
Do'stlaringiz bilan baham: |