Мутахасслар стрессни бартараф этишга қаратилган тренингларни офисларда ўтказишни тавсия қилинмаслигини таъкидлашади.Тренингга ходимларини юбораётган раҳбар ўз ходимлари ҳақида, уларнинг характери, ким кўпроқ агрессивлигини, нима сабабдан тренингни ташкил қилаётганини тренерга айтиб бериши лозим, шу билан бирга ходимларнинг ёши ва жинси ҳам инобатга олинади. Cтресс холатини олдини олиш. - Биринчидан, организмдаги ҳиссий зўриқишни фақатгина бақириш билан эмас, балки турли жисмоний машқлар билан ҳам бартараф қилиш мумкин.
- Масалан, катта тезликда юқори қаватга кўтарилиш, велосипедда учиш, ўтин ёриш ва ҳок.
Иккинчидан, салбий кечинмаларни ижобий ҳис –туйғулар билан алмаштириш. Энг осони неврологларнинг маслаҳатига кўра вазиятни жиддий қабул қилмаслик ва бу ҳолатдан кулгили бирор сабабни топиб қаҳ-қаҳ отиб кулиш керак. Бу усул ҳам организмдаги тангликни енгиб ўтишга ёрдам беради. - Иккинчидан, салбий кечинмаларни ижобий ҳис –туйғулар билан алмаштириш. Энг осони неврологларнинг маслаҳатига кўра вазиятни жиддий қабул қилмаслик ва бу ҳолатдан кулгили бирор сабабни топиб қаҳ-қаҳ отиб кулиш керак. Бу усул ҳам организмдаги тангликни енгиб ўтишга ёрдам беради.
Учинчидан совуқ сувда юзни ювиш, муз бўлаги билан юзни артиш ва шу билан бирга совуқ сув ичиш жуда яхши чорадир. - Учинчидан совуқ сувда юзни ювиш, муз бўлаги билан юзни артиш ва шу билан бирга совуқ сув ичиш жуда яхши чорадир.
Исталган тренинг турида психотерапевтик эффект кутилади.Бироқ стрессни бартараф этишга қаратилаган тренингларда психотерапиядан кўпроқ фойдаланилади, чунки иштирокчилар ташкилий, методик саволлардан ташқари шахсий муаммоларини ҳам ечишади.Баъзида айрим иштирокчилар ўз ҳаётларида юз бераётган стрессли вазиятлардан маълум ечимни топмагунча гуруҳий ишга бутунлай қўшила олмайдилар .Ўз навбатида бу қайсидир машқда иштирокчига қаттиқ таъсир қилган кучли эмоцияларни пайдо қилиши мумкин.Агар тренер бундай вазиятларда психологик ёрдам кўрсатишга ўзида кучни етарли деб ҳисобламаса режага эмоционал ёриладиган “кучли” машқларни киритмагани маъқул. - Исталган тренинг турида психотерапевтик эффект кутилади.Бироқ стрессни бартараф этишга қаратилаган тренингларда психотерапиядан кўпроқ фойдаланилади, чунки иштирокчилар ташкилий, методик саволлардан ташқари шахсий муаммоларини ҳам ечишади.Баъзида айрим иштирокчилар ўз ҳаётларида юз бераётган стрессли вазиятлардан маълум ечимни топмагунча гуруҳий ишга бутунлай қўшила олмайдилар .Ўз навбатида бу қайсидир машқда иштирокчига қаттиқ таъсир қилган кучли эмоцияларни пайдо қилиши мумкин.Агар тренер бундай вазиятларда психологик ёрдам кўрсатишга ўзида кучни етарли деб ҳисобламаса режага эмоционал ёриладиган “кучли” машқларни киритмагани маъқул.
Do'stlaringiz bilan baham: |