Rеjа Qadimgi slavyanlarda vaqtni hisoblash


Rusning o‘rta asrlar va yangi davr kalendarlari



Download 0,61 Mb.
bet2/4
Sana20.07.2022
Hajmi0,61 Mb.
#828970
1   2   3   4
Bog'liq
7-mavzu

2. Rusning o‘rta asrlar va yangi davr kalendarlari
Ўрта асрларда Русда хронология анча тараққий этди. XV аср ўрталарига келиб, календар анча мукаммаллашиб, қатор янги атамалар ва вақт ўлчашнинг янги меъёрлари шаклланди. Буларнин аксарияти дин билан боғлиқ бўлиб, уларнинг ичида кенг қўллангани бу – вруцелетто эди. Вруцелетто черсков календарида пасха кунини аниқлашда катта аҳамиятга эга эди. Бу календарга кўра йилнинг ҳар бир кунига славян алфатидаги қуйидаги 7 та ҳарф қўшиб ёзилган эди: А (аз-ибтидо), В (веди-билмоқ, хабардор бўлмоқ), Г (глаголь-сўз), Д(добро-яхшилик), Е (есть-емоқ), Z (зело-жуда, ғоят) З (земля – Ер). Бу ҳарфлар шундай ёзилганки, оқибатда кейн қандай ҳарф (яъни кун) келишини осонлик билан билиб олганлар. Ўша даврга мансуб рус диний афсона ва маталларда “дунёнинг яратилиши” 1 март жума кунидан бошланган экан. 2-кун шанба, 3-кун эса якшанбага тўғри келади. Шунга кўра, ушбу якшанба А ҳарфи билан ифодаланган. Кейинги кунлар эса тартиб билан қолган 6 та ҳарфда ифодаланди. Бу жараёнда фақат бир нарсани эътибордан қочирмаслик керак: ҳарфлар тескари тартибда ифоданган. Яъни, 4-март - душанба – З, 5-март – сешанба – Z, 6-март – чоршанба – Е, 7-март – пайшанба – Д, 8-март – жума – Г, 9-март – шанба – В, 10-март – якшанба – яна А. Демак, “дунё яратилган йил” учун вруцелетто бу – А бўлиб, барча якшанбалар шу ҳарфга тўғри келади.
Бу календарда бир йилда 52 ҳафта ва 1 кун бўлганлиги учун “дунё яратилиши”нинг 2 йилида биринчи якшанба (вруцелетто) 2-мартага, яъни Вга тўғри келади. Учинчи йили эса, вруцелетто Г ҳисобланиб, 1-март якшанбага тўғриланган. Кабиса йилида эса вруцелетто якшабага тўғриланганда битта ҳар (яъни кунга) “сакраган”. Демак, вруцелетто ҳар қандай йилнинг якшанба кунини аниқлаш имконини беради. Бу эса рус тарихий манбаларини ўқишда, баён қилинаётган воқеанинг аниқ санаси ва кунини аниқлашда қулайлик туғдиради. Ҳозирги кунда шундай тақвимлар яратилганки, уларга асосланиб, ҳар қандай йилнинг хоҳлаган кунинини аниқлаш мумкин (1-илова).
Юқорида айтиб ўтгинимиздек, Рус давлати X асрда христиан динини қабул қилди. Шу билан бир вақтда қадимги римликлар фойдаланган қуёш йилига асосланган Юлиан календари кириб келади. Бу календар римликлар номлаган ойлар ва 7 кунлик ҳафтадан иборат эди. Унда календар “дунёнинг яратилиши” дан йил бошини олган (бу тахминан мил.авв. 5508 йил илгари содир бўлган). Бундай ҳисоб-китоб юритиш Юнонистонда VII асрда бошланиб, православ динида узоқ вақтгача қўлланилган. Бир неча аср давомида йил боши 1-март деб келинган, лекин 1492 йил черков анъаналарига биноан расмий равишда йил боши 1-сентябрга кўчирилди ва 2 асрча амалда бўлди.
7208 йили москваликлар (яъни руслар) янги йилни икки марта нишонлашади. Чунки айни шу 7208 (яъни 1700) йил 19 декабрда Петр Iнинг календар борасидаги фармони эълон қилинади. Унга кўра янги йил 1-январга кўчирилиб, эра боши сифатида эса Исонинг туғилиши – милод олинади. Фармонга кўра дунёнинг яралишидан кейинги 7208 йилнинг 31 декабридан сўнг 1 январ Исонин туғилишидан кейинги 1700 йил деб ҳисобланади. Ҳужжатлар юритиш ва календардаги ўзгариш туфайли адашмовчиликлар бўлишини ҳисобга олиб, фармоннинг охирида кимки хоҳласа иккала эрани ҳам бир вақтда ёзиши мумкинлиги эслатиб ўтилади. 20 декабрда эса Петр Iнинг “Янги йилни нишонлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилиниб, шу йилдан бошлаб Россияда янги йил 1 январда нишонланиб келмоқда.
Россияда календар борасидаги бундай инқилобий ўзгариш тарихчилар учун анча қийинчиликларни юзага келтирди. Чунки, олимлар тарихий манбаларда келтирилган воқеа-ходисаларнинг аниқ санасини аниқлашда тушунмовчиликларга дуч кела бошладилар. Бу муаммони ҳал қилиш учун эса бир қанча тадқиқотлар олиб борилди. Натижада бутун Россия тарихига оид бўлган қадимги воқеаларни янги календарга ўгириш борасида айрим формула ва календар турлари вужудга келди. Буларнинг ичида энг кўп қўллангани март ва сентябр календар усулларидир. Бизга маълумки, 1492 йилга қадар Русда янги йил 1-мартда, Петр I фармонига қадар эса 1-сентябрда нишонланган. Шу сабабдан рус солномалари икки хил усулда: март ва сентябрь усулида ёзилган. Демак, ҳар қандай тарихий манба ёки ҳужжат тадқиқ қилинаётганда уни қайси йил ҳисобида ёзилганлигини аниқлаб олиш зарур.
Ҳужжат ёки бирон воқеани замонавий календарга ўгиришда қуйидаги қоидаларга амал қилиш мақсадга мувофиқ:

  1. Агар воқеанинг санаси қайси услуб бўйича (март ёки сентябрь) ёзлиганлиги аниқ бўлмаса, унда муаммо фақат қуйидаги йўл билан ҳал қилиниши мумкин: солнома санасидан 5508ни айириб ташлаш керак. Масалан, тарихий манбада дунёнинг яралашидан кейинги 6603 санаси битилган бўлса, унда биз қуйидаги натжага эга бўламиз: 6603-5508=1095;

  2. Агар манбада воқеанинг содир бўлган ойи кўрсатилган бўлса, унда март ва сентябрь услуби бўйича ҳисобланиб, манбанинг яратилиш санасидан 5507, 5508 ёки 5509 айириб ташланади. Буни 2-иловада кўришимиз мумкин.

Петр I даврида Россиянинг юксалиши ва Европа давлатлари билан кенг миқёсдаги ҳамкорликнинг ўрнатилиши оқибатида илм-фан ва халқаро алоқаларга оид ҳужжатларни Григориян календари бўйича қайд этила бошланди. Мамлакат ичидаги ҳаёт эса эски календар бўйича юритилиб, бу қатор тушунмовчиликларни юзага келтирди. бундай тушунмовчиликлар ягона календарга ўтиш талабини вужудга келтирди. 1830 йили Петербург Фанлар Академияси олимлари Россияни янги усулдаги календар ўтиши борасидаги таклифни ўртага ташладилар. Бунга асос қилиб Г. Медлернинг лойиҳасини олишади. 1864 йилда немис олими Г. Медлер православ черковининг католик черкови амал қиладиган Григориан календари сингари тропик йилга нисбатан яқин бўлган календар яратиш борасидаги фикрларига асосланиб, янги календар вариантини таклиф қилган эди. Унга кўра, православ черкови амал қилаётган Юлиан календарида ҳар 128 йилда 32 та кабиса йили бўлмай, худди Григориан календарида бўлганидек, 31 та кабиса йили бўлиши белгиланади. 1 та кабиса йилининг қисқартирилиши эса юлиан календарини тропик йилга анча яқинлаштириши кўзда тутилади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, 365=31/128=365,24219 сутка. Бунда тропик йилга нисбатан календар 0,00001 сутка қисқа бўлиб, хатолик 100 000 йилда бир суткага тенг бўлади.


Лекин ўша вақтда Россия Маориф вазири бўлган К. А. Ливен Николай I га тақдим этган маърузасида янги календарга ўтилишини “ҳали вақти келмаган, зарур бўлмаган, кўпчиликнинг катта эътирозига сабаб бўлувчи ислоҳот” деб баҳолайди. Ушбу маърузага асосланиб, подшо ҳам “Княз Ливеннинг эътирози асослидир” деб таъкидлайди. Шу билан янги календарга ўтиш масаласи маълум вақт очиқ қолади. 1899 йили Россия астрономия жамияти томонидан календар ислоҳотини ўтказиш учун махсус комиссия тузилади. Бу комиссия Россияни григориян календарига эмас, ундан ҳам аниқроқ бўлган Г.Медлер проекти асосида Юлиан календарига ўтиши масаласини кун тартибига қўяди. Гарчи бу комиссия фаолиятида буюк рус олими Д. Менделеев фаол иштирок этиб, қанчалик ҳаракат қилишмасин ислоҳот черков ва подшо ҳукуматининг қаршилиги туфайли амалга ошмади. Комиссиянинг ҳаракатларини бутунлай синдириш мақсадида Россия Фанлар Академияси ҳам зудлик билан календар ислоҳоти бўйича ўз комиссиясини тузиб, у орқали К. Ливеннинг юқоридаги маърузасига таянган ҳолда эски календарда қолиш зарурлигини исботлашга ҳаракат қилади. Бу таклифга обер-прокурор ҳам қўшилиб, ислоҳотни ҳали ҳам вақти эмаслигини таъкидлаб ўтади.

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish