Режа: Операцион тизимлар хақида умумий тушунча



Download 25,15 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi25,15 Kb.
#133247
1   2
Bog'liq
2 5215319847696599955

Windows операцион тизими

Операцион системаларнинг ривожланиши фойдаланувчининг турли талаблари асосида хотирадан кам жой егаллайдиган, компютер ички ресурсларини оптимал бошқарадиган ва бир вақтда бир неча хил дастурларнинг ишлашини таъминлай оладиган системаларнинг ишлаб чиқилишига олиб келди. 1990- йилда ишлаб чиқарилган WINDOWS 3.0 дастури биринчи оммавий график қобиқ-дастурга айланди. WINDOWS 3.0 дастурлар системасининг асосий афзаллиги бир вақтда бир нечта дастурлар билан ишлаш имкониятидир. WINDOWS 3.0 нинг тўла жадвал ҳолатида ишлаши фойдаланувчининг компютер билан мулоқотини енгиллаштирди. Лекин у МС ДОС операцион системаси бошқарувида ишга туширилиши сабабли мустақил операцион система емас, балки график муҳит сифатида тан олинди. Кейинчалик, 1992- йилда WINDOWS 3.1 ишлаб чиқарилиб, унда WINDOWS 3.0 да йўл қўйилган хатолар бартараф етилди. 1993- йилда бир неча компютерларни локал тармоқ орқали боғлаб ишлатиш имкониятини берувчи WINDOWS 3.11 дастурлар системаси ишлаб чиқилди.
1995- йилнинг сентабр ойида ИБМ ПC компютерлари учун ишлаб чиқилган WINDOWS 95 биринчи график операцион система бўлди. Умуман, WINDOWS фойдаланувчилар учун янги имкониятлар бериши сабабли уни график қобиқ-дастур емас, график муҳит дейиш қабул қилинган. "WИНДОW" инглизча сўз бўлиб, ўзбек тилига "ойна", "лавҳа", "дарча" деб, "WINDOWS" сўзи еса "ойналар", "лавҳалар", "дарчалар" деб таржима қилинади. Мазкур системанинг бошқалардан фарқли томони шундаки, унинг ёрдамида бир вақтда ҳам матнли, ҳам графикли, ҳам ҳисоб-китобли, ҳам турли бошқарув дастурларини ишлатиш имконияти мавжуд. Фойдаланувчи учун барча қулайликларга ега бўлган бундай операцион системанинг яратилиши жадаллик билан техник қурилмаларнинг ривожланишига ва шахсий компютерларнинг кенг омма томонидан қўлланилишига олиб келди.
WINDOWS дастурининг ўзи қисқа вақт ичида бир неча вариантда ишлаб чиқарилди. 1998- йилнинг ёзида яратилган WINDOWS-98 юқори даражадаги ишончлилиги, безагининг яхшиланганлиги, ўзини "тузатиш" ва ривожлантириш учун махсус воситалари мавжудлиги
билан ажралиб туради. Компютерларнинг жадаллик билан ривожланиши ва операцион системаларга қўйилаётган талабнинг ортиб бориши 1999- йил охирига келиб WINDOWS-2000 операцион системасининг ишлаб чиқарилишига олиб келди. У компютер ресурсларидан янада тўлароқ фойдаланиш имконини берди. Бу муҳитни график операцион система дейилишига сабаб, фойдаланувчи интерфейси, дастур ва маълумотлар файллари монитор ойнасида пиктограммалар кўринишида акс еттирилишидадир. Файллар билан ишлаш хоҳишга қараб сичқонча ёки клавиатура ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
2001- йилда ишлаб чиқарилган WINDOWS ХП (еХПериенcе -- тажриба, синов) операцион системаси WINDOWSнинг аввалги нақлларидан ўзаги билан тубдан фарқланади. Шу билан бирга юқори даражадаги ишончлилиги, безагининг гўзаллиги, ўз-ўзини «тузатиш» ва ривожлантириш учун махсус воситалари мавжудлиги, компютер ресурсларидан яна-да тўлароқ фойдаланиш имконияти, жуда кўп қурилмаларнинг драйверларини ўз ичига олганлиги билан ажралиб туради. Юқоридаги расмда WINDOWS операцион системаси нақлларидан бири бўлган WINDOWS ХП операцион системасининг иш столи ва бир нечта амалий дастурларнинг интерфейси кўриниши тасвирланган. Фойдаланувчининг хоҳишига кўра WINDOWS операцион системаси таркибига бошқа дастурларни ҳам киритиш мумкин. Ҳозирги кунда WINDOWS операцион системаси таркибида ишлашга мўлжалланган жуда кўп махсус дастурлар мажмуаси ишлаб чиқарилган ва ишлаб чиқарилмоқда. Масалан, Миcрософт Оффиcе дастурлар пакети ихтиёрий корхона иш юритишида фойдаланиладиган ҳужжатларни тайёрлаш, турли ҳисоб-китоб ишларини ва бошқа ўнлаб амалларни бажариш имконини берувчи дастурларни ўз ичига олади. WINDOWS операцион системасининг енг муҳим хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1. WINDOWSнинг ёпиқ ишчи муҳитлилиги. Бу операцион системада мумкин бўлган барча амаллар WINDOWSдан чиқмаган ҳолда бажарилиши мумкин. Амалий дастурни ишга тушуриш, дискларни форматлаш, матнларни чоп етиш -- бу амалларни WINDOWS ичида бажариш ва амалларни бажариб бўлгандан сўнг яна WINDOWSга қайтиш мумкин. WINDOWS муҳитида фойдаланувчи интерфейсининг асосий тушунчаларини ойна ва пиктограмма ташкил қилади. Ойналарнинг тузилиши ва уларни бошқариш елементларининг жойлашуви, амаллар тўпламлари ва сервис дастурлари учун меню тузулиши, шунингдек, барча сервис ва амалий дастурлар учун сичқонча ёрдамида бажариладиган амаллар ягона талаб (стандарт) асосида ишлаб чиқилган.
2. WINDOWSнинг график системалилиги. WINDOWSда МС ДОС каби фойдаланувчидан буйруқларни матнли сатрлар кўринишида киритиш талаб етилмайди, балки таклиф етилган тўпламдан талаб етилган амал сичқонча кўрсаткичини менюнинг тегишли буйруғи устига йўналтириб зарур тугмани босиб танланади. WINDOWS операцион системасининг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:
-- кўп масалалилиги -- бир вақтнинг ўзида бир неча дастур ва ойналар билан ишлаш мумкин;
-- ягона дастур интерфейси -- WINDOWS операцион системаси муҳитида ишлайдиган бир дастурда тайёрланган маълумотларни бошқа дастурларга олиб ўтиш имконияти мавжуд;
-- ягона фойдаланувчи интерфейси -- WINDOWS операцион системасидаги бир дастур интерфейсида ишлашни ўзлаштириб олгандан кейин, бошқа дастур интерфейсини ўрганиш осон;
-- ягона аппаратли-дастурий интерфейс -- WINDOWS муҳити турли қурилма ва дастурларнинг бир-бирига мослигини таъминлайди ҳамда WINDOWS муҳити бошқа, масалан, МС ДОС, операцион системаларида яратилган дастурлардан ҳам фойдаланиш имкониятини беради;
-- WINDOWS муҳити дастурларнинг қурилмаларга ва дастурли таъминот (принтер, дисплейга)га боғлиқ бўлмаслигини таъминлайди;
-- WINDOWS муҳити МС ДОС нинг барча амалий пакетлари, муҳаррирлар ва електрон жадваллар ишини тўла таъминлайди;
-- WINDOWS мавжуд тезкор хотира ва қурилмалардан тўлиқ фойдалана олади;
-- WINDOWS дастурлараро маълумотлар алмашиш имкониятига ега.
Download 25,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish