Режа: Операцион тизимлар хақида умумий тушунча



Download 25,15 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi25,15 Kb.
#133247
  1   2
Bog'liq
2 5215319847696599955


4-маъруза. Операцион тизимлар хақида
Режа:

  1. Операцион тизимлар хақида умумий тушунча

  2. Windows операцион тизими




  1. Операцион тизимлар хақида умумий тушунча

Компютерларнинг техник томондан мукаммаллашиши ҳамда график имкониятларининг ривожланиб бориши дастурчиларда график интерфейсли қобиқ-дастурлар ишлаб чиқариш фикрини уйғотди. Бу ишга биринчи бўлиб Миcрософт компанияси киришди. Мазкур компания томонидан 1985- йилда ишлаб чиқилган WINDOWS 1.0 график қобиқ-дастури еътиборли афзалликларга ега емас еди. Унда файллар екранда гўзалроқ тасвирланган еди. Шундай бўлса-да, у график қобиқ-дастурларнинг кейинги нақлларининг ишлаб чиқарилишига туртки бўлди. 1987- йилда ишлаб чиқарилган WINDOWS 2.0 график қобиқ-дастурида WINDOWS 1.0 даги камчиликлар бартараф етилган бўлса-да, фойдаланувчилар томонидан қўллаб-қувватланмади.
Операцион системалар ва уларнинг турлари. Операцион система (ОС) компьютер билан фойдаланувчи ўртасида мулоқотни ўрнатади, компьютер асосий қурилма манбаларини, қўшимча қурилмаларнинг ишини бажаради. Операцион система компьютер ишга тушурилиши билан юкланувчи дастур бўлиб, бу дастур фойдаланувчига шахсий компьютер билан мулоқот қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади, унинг барча қурилмалари ишини бошқариш имконини беради. Операцион система ѐрдамида тезкор хотирадан фойдаланиш,
дисклардаги маълумотларни ўқиш, ѐки ахборотларни дискетларга ѐзиш, амалий дастурларни ишга тушуриш ва шу каби турли ишларни амалга оширади. Бундан ташқари қуйидаги ишларни ҳам амалга оширади:
- дискетларни турли хилда форматлаш;
- дискетларда файлларнинг жойлашиш жадвалини ташкил этиш, уларни жойлаштириш ишларини, масалан нусха олиш жараѐнларини курайлик . Нусха олиш дастури иши вақтида бир неча ўнлаб махсус вазиятларга дуч келиниши мумкин, масалан ахборотларни ўқиш ѐки ѐзишдага хатолик (дискетдаги керакли ахборот жойлашган баъзи йўлларнинг ишдан чиқиши), диск юритувчиларнинг ишга тайѐр эмаслиги, (диск ўз ўрнида эмас), нусха олинаѐтган файл учун дискда жой йўқлиги ва ҳ.к. Ана шу вазиятлардан чиқиш ишларини бажариш ва фойдаланувчига бу хақида керакли хабар бериб бориши керак. Шундай қилиб, операцион системанинг асосий вазифаси фойдаланувчини унинг бажариши ва умуман билиши ҳам керак бўлмаган ана шу зерикарли хамда жуда мураккаб ишлардан холис этиш, компьютер билан мулоқот қилишда қулайликлар яратишдир. Дунѐда жуда кўп компьютер моделлари бўлиб, уларнинг бирортаси ҳам операцион системасиз ишламайди. Операцион система шундай программаки, у компьютер ѐқилиши билан фойдаланувчи билан мулоқотга келади, компьютерни бошқаради, оператив хотира ва магнитли дисклардаги жойларни назорат қилади, лозим бўлган программа ва командаларнинг бажарилишини таъминлайди. ОС программаларни оператив хотирага кўчиради, бу программаларнинг талабларини бажариб, ишини таъминлайди. Программа вазифасини бажариб бўлгандан кейин оператив хотирани ундан тозалайди, яъни фойдаланувчи ишлаши учун оператив хотирада кенг майдон яратади. Бу командалар асосида фойдаланувчи дискни номлаш, файллар нусхасини кўчириш, экранда каталоглар кетма-кетлигини олиш, ихтиѐрий программалар, принтер, дисплей билан бевосита ишлаш имкониятига эга бўлади. Одатда IBM PC компьютерларида Microsoft Corporation фирмасининг MS DOS ѐки унинг вариантлари (PC DOS, Novell DOS, Compact DOS ва бошқалар) ўрнатилади.
IBM PC компьютерларида MS DOS, UNIX, OS/2, Windows 95 98, 2000, NT OCлари ҳам кўп қўлланилади.
Apple Macintosh компьютерлари учун энг охирги ОС сифатида SYSTEM 7.1 ишлатилади.
Бизлар биринчи навбатда MS DOS OC ни ўрганиб чиқамиз. Агар DOS фойдаланувчи билан мулоқотга тайѐр бўлса, у холда компьютер экранида қуйидаги таклифнома пайдо бўлади:
C:\>_ (ѐки А>) - ОСнинг командалар сатри
Бирор буйруқни компьютерга киритиш учун, уни дастлаб клавиатура қурилмасидан териш ва сўнгра "Enter" тугмачасини босиш лозим. DOS командаси бажарилиши учун дастлаб мазкур команда номини ва сўнгра қўшимча номини киритиш лозим. Команда ѐки программанинг бажарилишини тўхтатиш учун "Ctrl" ва "Break" тугмачалари бир вақтда босилади, агар у ѐрдам бермаса, Ctrl+Alt+Del тугмачаларни босиб DOSни қайта ишга тушириш керак. Баъзи ҳолларда охирги айтиб ўтган команда ѐрдамида ҳам компьютерни ишга тушириш имконияти бўлмай қолади, у ҳолда компьютер олд қисмида жойлашган "Reset" тугмачаси босилади.


  1. Download 25,15 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish