Бошқарув фаолияти бошланиши. Мутахассис тегишли тажрибага эга бўлганидан сўнг унга амалиётда ўз бошқарувчанлик салоҳиятларини синаб кўриш имконияти берилиши керак.
Мутахассислар ушбу босқичда ўзларининг бевосита хизмат вазифаларини бажариш билан бир қаторда, биринчи босқичдаги, тажрибаси камроқҳамкасбларига ёрдам кўрсатишлари ва улар меҳнат фаолиятига тезкор раҳбарликни амалга оширишлари мумкин. Бошқалар фаолияти учун масъулият бошқарув фаолиятини бошлаган менежерларда баъзан жиддий психологик стресслар келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли янги талабларни адо этишнинг уддасидан чиқа олмаётган бу менежерлар ихтиёрлари бўйича мазкур пиллапоядаги иккинчи босқичга қайтишлари мумкин. Аксинча, ҳамкасблари улар раҳбарлигида ўз меҳнат фаолиятларини такомиллаштириб ҳамда тобора мураккаброқ ва жиддийроқ топшириқлар олиш имкониятига эга бўлишларидан маънавий қониқиш ҳосил қилаётган менежерлар эса хоҳишлари бўйича бошқарувнинг мазкур учинчи босқичида то пенсияга чиқишларига қадар сақланиб қолишлари ҳам мумкин.
Юқори самара билан фаолият кўрсатаётган компания ва фирмаларда бошқарувчилар тажрибаси камроқ ҳамкасбларини жуда мураккаб вазифаларни ҳал этишга қодир бўлишларини таъминламагунларича бу учинчи босқичда сақланиб қоладилар. Шу сабабли мазкур босқичда ходимларни горизонтал силжитиш (ротатсия қилиш) жуда муҳимдир. Кўпчилик ходимлар учун учинчи босқич барқарорлик босқичи ҳисобланади.
Етакчиларни аниқлаш. Ишга қизиқтириш (мотиватсия)ни кучайтиришда ходимларни юқори раҳбарлик лавозимларига кўтариш жуда катта аҳамиятга эгадир. Персонал таркибидаги этакчиларни аниқлаш бўлажак менежерларни раҳбарликнинг юқори босқичига тайинлаш даврига келиб уларни ҳар тарафлама тайёргарликдан ўтказиш имконини беради. Персонални бошқариш хизмати ходимлари аниқланган этакчиларни тайёргарлиқдан ўтказиш барча босқичларини ҳамда уларнинг хизмат вазифаларида силжишларини диққат билан назорат қилиб боришлари керак.
Бошқаришнинг юқори босқичлари. Менежерлар юқори лавозимларга кўтарилганларидан сўнг улар фаолияти фақат тор вазифаларни ҳал этиш билан чегараланиб қолиши хавфи мавжуддир. Шунинг учун уларда компания ёки фирма фаолиятини стратегик нуқтаи назардан баҳолаш ҳамда барча ишларнинг аҳволи учун масъулиятни ўзига ола билиш сифатларини шакллантириш катта аҳамиятга эгадир. Корхона стратегиясини шакллантириш ёки узоқ муддатли стратегик режалаштириш бу босқичга хос хусусият ҳисобланади. Ҳамма ҳам бу ишнинг уддасидан чиқавермайди. Стратегик даражада самарали бошқарув ҳам касбий, ҳам маъмурий тажриба мавжуд бўлгандагина таъминланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |