Келишув жамоаси асосий иштирокчиларининг қатнашуви
Келишув бўйича бошланғич иш
Режалаштириш иши
Ҳужжатлар
Дастлабки аудит келишувларига хос бўлган қўшимча жиҳатлар
Режалаштиришнинг роли ва вақти
Келишув жамоаси асосий иштирокчиларининг қатнашуви
Келишув бўйича бошланғич иш
Режалаштириш иши
Ҳужжатлар
Дастлабки аудит келишувларига хос бўлган қўшимча жиҳатлар
Стандартнинг мақсади ва кўлланилиш Стандартнинг мақсади Аудиторнинг мақсади аудитни шундай режалаштиришдан
иборатки, у самарали бажарилсин..
Стандартнинг мақсади ва кўлланилиш Қўллаш доираси
Ушбу Аудитнинг халқаро стандарти (АХС)да аудиторнинг молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш борасидаги мажбуриятлари кўриб чиқилади. Ушбу АХС такрорланувчи аудитлар нуқтаи назаридан тузилган. Дастлабки аудит келишувларига хос бўлган қўшимча жиҳатлар алоҳида баён этилади.
Режалаштиришнинг роли ва вақти Стандартнинг мақсади ва кўлланилиш Аудитни режалаштириш аудит келишуви учун аудит умумий стратегиясини белгилаш ва аудит режасини ишлаб чиқишни назарда тутади. Адекват режалаштириш аудит мақсадларига бир нечта йўналишларда эришишга кўмаклашади, шу жумладан: ( A1–A3 бандларга қаранг):
Аудитнинг муҳим соҳаларига лозим даражада эътибор қаратилганини кафолатлашга ёрдам беради.
Аудиторга потенциал муаммоларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида ечишга ёрдам беради.
Аудиторга аудит келишуви самарали бажарилишини таъминлаш учун уни лозим тарзда ташкил этиш ва унинг бажарилишини бошқаришга ёрдам беради.
Кутилаётган рискларга жавобан тегишли чоралар кўриш учун зарурий қобилият ва билимга эга бўлган келишув жамоаси иштирокчиларини танлашда, шунингдек келишув жамоаси иштирокчилари ўртасида ишларни тақсимлашда ёрдам беради.
Келишув жамоаси иштирокчилари ишини йўлга солиш ва назорат қилишни, шунингдек уларнинг ишини текширишни енгиллаштиради.
Зарур ҳолда компонентларнинг аудиторлари ва экспертлар томонидан бажарилаётган ишни мувофиқлаштиришга ёрдам беради.