Режа: Меҳнат ва унинг жамият ҳаётидаги роли ҳақидаги ғоялар генезиси


Меҳнат социологиясининг классик ва замонавий назариялари



Download 310,19 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana28.03.2022
Hajmi310,19 Kb.
#514377
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу. Меҳнат социологиясининг вужудга келиши ва ривожланиши

3. Меҳнат социологиясининг классик ва замонавий назариялари 
XIX аср охири - ХХ аср бошига келиб объектив тарзда ишчининг ўзида яширинган 
захираларга мурожаат этиш, унинг самарали ва натижали фаолиятидан манфаатдорлигини 
ҳосил қилиш ғояси пайдо бўлди. Бу ишлаб чиқаришдаги бутун вазиятни ўзгартирувчи ҳақиқий 
инқилобий қадам эди. Иқтисодий фаолият субъектлари сифатида инсонлар меҳнат онги ва 
хатти-ҳаракатининг ролини (илмий ва амалий жиҳатдан) очиб бериш ишчининг шахсий 
имкониятлари ва қобилиятларини тушуниш, англаб етиш, сўнгра эса улардан ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ошириш учун фойдаланиш имконини берди. Ушбу кашфиёт меҳнат 



социологиясининг унда бутун социологияга хос бўлган умумий белгилар (инсонларнинг 
муайян тарихий даврдаги онги ва хатти-ҳаракатини ўрганиш) ҳам, ўзига хос белгилар (чунки 
уларнинг меҳнат фаолияти жараёнидаги амал қилиши кўриб чиқилди) ҳам акс этган мустақил 
социологик фан сифатида пайдо бўлишига асос солди. 
Шундай қилиб, меҳнат самарадорлиги захираларини ишчининг ўзидан қидириш XIX-
ХХ асрлар чегарасида бошланди. Меҳнат захираларини қидиришга нисбатан ишлаб чиқариш 
фаолиятининг субъекти сифатида инсоннинг имкониятларидан келиб чиқиб ёндашиш 
масаласи пайдо бўлди. Ишчини жарималарсиз, ташқи назоратсиз ва бошқа мажбурлаш 
омилларисиз янада самарали ишлашга мажбур қилиш мумкинми? Бу буюк ўзгаришларни 
келтириб чиқарган мутлақо янгича ёндашув эди. Ишчининг ҳам, иш берувчининг ҳам хатти-
ҳаракати тарзини ўзгартириш талаб этилди. Нафақат илмий тафаккур, балки амалиёт ҳам 
меҳнат самарадорлиги захираларини меҳнат субъекти сифатида ишчининг ўзидан 
қидиришгакиришди. 
Ишчининг моҳиятига ва бурчига нисбатан қарашлардаги ушбу инқилобнинг бошланиши 
ўзида ишлаб чиқариш фани ва заковатини муваффақиятли тарзда уйғунлаштирган ёрқин 
намоёндалардан бири Ф.Тейлор (1856-1915) номи билан боғлиқ. Ишлаб чиқаришнинг 
ижтимоий захираларидан фойдаланишга у аста-секин, қадам-бақадам ўтди. У томонидан 
киритилган меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш соҳасидаги янгиликларнинг асосий 
босқичлари қуйидагилардан иборат эди: асбобларни стандартлаштириш (1880), функционал 
маъмурият (1882), хронометраж (1883), ускуналарни жойлаштиришни мақбуллаштириш ва 
баланс усулини яхшилаш (1893), сотиш тизими ва захираларни такомиллаштириш (1896). 
1890-йилларнинг ўртасида унинг «Корхонадаги ишчиларнинг меҳнатига қандай ҳақ тўлаш 
лозим» номли иши чоп этилди. Унда шундай савол қўйилди: ҳар бир ишчи учун меҳнатининг 
жараёни ва натижалари устидан ташқи назоратсиз ўз хоҳишига, эҳтиёжларига ва 
манфаатларига амал қилган ҳолда самарали меҳнат қила оладиган шароитни яратиб 
бўлайдими? Ушбу саволга жавоб бераётиб, Тейлор меҳнатни бунда ишчи жарималарсиз, 
мажбурлашсиз ўзининг ҳақиқий кучларини кўратишга интиладиган қилибташкил этиш 
мумкинлигини асослади ва амалда кўрсатдики. Бу ишчи ўзида мужассам этган ундовчи 
турткилардан фойдаланиш юзасидан янги илмий изланишлар олиб бориш ва уларни амалиётга 
жорий этишнинг бошланиши эди. 
Айни пайтда бу ягона ва сўзсиз амал қилувчи омил эмаслиги аён бўлди. Ижтимоий 
меҳнат захираларидан фойдаланиш имконияти аста-секин очилди, уларга ишчилар ва иш 
берувчилар ҳамма вақт ҳам амал қилишмади. Уларни амалиётда ишонтириш лозим эди. 
Шунингдек, ички захираларнинг ўзгармасдан қолмаслиги ҳам аниқланди: ўз ҳаётининг бир 
босқичида инсонни таъсир этишнинг бирон-бир усуллари қизиқтиради, бошқа босқичида эса 
меҳнатни рағбатлантиришнинг бошқа усулларини қўллайди. Ушбу омиллар инсон қайси 
ишлаб чиқаришда ишлашига ҳам боғлиқ эди: машинасозлик, оғир саноат, қурилиш. Бир ишлаб 
чиқаришда муайян ролни ўйнаган нарса, бошқа ишлаб чиқаришда ишламади ёки 
кўнгилдагидек самарали ишламади. 
Лекин бир нарса шубҳасизки – илмий ва амалий тафаккур меҳнат ва ишлаб чиқаришнинг 
захираларини қидиришда бирлашди. Ушбу бирлашув гуманистик асосда, ишчи онги ва хатти-
ҳаракатининг роли-унинг касбий билимлари, мотивлари, эҳтиёжлари, ниятлари, 
манфаатларининг эътироф этилишида юз берди. Айнан ижтимоий омилларни ўрганиш янги 
социологик фан – меҳнат социологиясига асос солди, ишлаб чиқариш амалиётида эса 
менежмент илмий асосларининг жорий этилишига кўмаклашди. Ва ниҳоят яна бир диққатга 
сазовар ҳолатни таъкидлаш лозим: меҳнат социологияси кўплаб бошқа йўналишлардан 
фарқли ўлароқ амалиёт ва реал ҳаётнинг бевосита таъсири остида ривожланди. 
Классик социологик назарияларни турли асослар бўйича кўриб чиқиш мумкин. Айрим 
тадқиқотчилар меҳнат субъекти қандай талқин этилганлигига эътибор қаратишади. Масалан, 
Тейлор ишчини алоҳида ажратилган индивид сифатида кўриб чиқди ва ижтимоий муҳитнинг 
инсоннинг меҳнат хатти-ҳаракатига таъсирини етарлича баҳоламади. Амалиёт меҳнат 
унумдорлигини оширишга нисбатанбундай ёндашувнинг чекланганлигини кўрсатиб берди. Э. 



Меё ўтказилган тадқиқотлар асосида ушбу ёндашувга “инсоний муносабатлар” мактаби 
сифатида маълум бўлган бошқа ёндашувни қарама-қарши қўйди. Мазкур ёндашувни 
қўллашда меҳнат хатти-ҳаракати ва меҳнатнинг самарадорлигига таъсир этувчи ижтимоий 
омилларнинг аҳамияти ҳисобга олинади. Амалда эса меҳнатдан қониқиш ҳосил қилишда 
норасмий алоқаларнинг роли таъкидланди, ижтимоий омиллар кўпчилик ишчилар учун 
иқтисодий омилларга қараганда аҳамиятлироқ бўлиши мумкинлиги қайд этилди. Индустриал 
инсонни янгича тушуниш пайдо бўлди – доимий меҳнат гуруҳига тегишли бўлишдан ва бу 
билан жамоат ҳурматини қозонишдан қаноат ҳосил қилувчи «ижтимоий инсон». Шундан 
келиб чиққан ҳолда, индивид эмас, балки кичик барқарор ижтимоий гуруҳ бошқарув у орқали 
ўз мақсадларига эришиши лозим бўлган асосий бирлик ҳисобланади. Меҳнат социологияси 
ана шундан бошланади. 
Меҳнат социологиясининг классик назарияларини бошқа асосларга кўра ҳам бўлиш 
мумкин. 
Биринчидан, бу назарий қарашлар ва уларнинг амалиётга жорий этилиши. Мазкур 
назария Ф.Тейлор, Г.Форд, Черч, Эмерсон, П.М.Керженцев, А.К.Гастев, С.Г.Струмилин ва 
бошқаларнинг номи билан боғлиқ. Уларнинг асосий саъй-ҳаракатлари меҳнатнинг шартли 
равишда ижтимоий-иқтисодий деб номланиши мумкин бўлган захираларини англаб етишга ва 
қўллашга йўналтирилган эди. Ушбу захираларни эмпирик тарзда кузатиш мумкин эди, улар 
муайян даражада, айниқса илғор фикрловчи раҳбарлар томонидан амалий ишлаб чиқариш 
ҳаётида ҳам ҳисобга олинди. Гап меҳнатни ташкил этиш ва рағбатлантириш, унинг 
шароитлари, касбий тайёргарлик ҳақида бораяпти. Юқорида номлари қайд этилган олимлар 
меҳнат унумдорлигини оширишга катта туртки берган ғояларни ифодалади. Шу билан бирга 
мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш ташаббуси раҳбарлар зиммасига юклатилган бўлиб, 
улар корхонани самарали бошқариш чора-тадбирларини ишлаб чиқиши ва ҳаётга татбиқ 
этиши лозим эди. Бошқарув аппаратига йўналтирилган ғоялар илмий жиҳатдан бошқариш 
назарияларидеб номланади. 
Ушбу мактаб вакилларининг мероси алоҳида сўз юритишга лойиқ булиб, уларнинг ҳар 
бири меҳнатнинг ўзлари томонидан очилган ижтимоий чегараларини илмий жиҳатдан 
асослаш учун ҳам, амалиётда қўллаш учун ҳам кўп ишни амалга оширди. 
Иккинчидан, 1920-1930-йилларда назарий контсепциялар пайдо бўлиб, янада чуқур, 
яширин захиралар – шахсий ресурслардан фойдаланиш бўйича амалий чоралар қўлланила 
бошлади. Мазкур даврда ишчининг ўзида яширинган омилларга жиддий эътибор қаратилди. 
Ушбу муаммога Э.Меё, А.Маслоу, Р.Хертсберг, Д.Макгрегор, Ф.Ротлисберг, шунингдек, 
О.В.Кабо, В.М.Бехтерев, Л.И.Уманскийларнинг ишлари бағшланган. Бундан ташқари 
А.С.Макаренко, В.А.Сухомлинский, А.Г.Харчев, А.Д.Шадриков каби олимларнинг тарбияга 
оид турли назарияларини ҳам шулар жумласига киритиш мумкин. 
Мазкур тадқиқотчиларнинг ишларида корхонада қулай ижтимоий-руҳий муҳитнинг 
яратилиши туфайли меҳнат самарадорлиги ва унумдорлигининг ошишига қандай эришиш 
мумкинлиги, ҳамкасблар, ишчи ва бевосита раҳбар, ишчи ва маъмурият ўртасидаги ўзаро 
муносабатларнинг самарали йўлга қўйилиши қандай таъсир этиши кўрсатилган. Меҳнат 
низолари юзага келишининг ҳақиқий сабабларини билиш, ишчининг меҳнатига унинг 
ижтимоий-маиший шароитлари билвосита, лекин катта таъсир кўрсатишини англаб етиш 
лозим эди. Ушбу олимларнинг алоҳида хизмати мотивация назарияларини интенсив ишлаб 
чиқиш, инсонларнинг у ёки бу моддий ёхуд маънавий фаровонликка эришиш мақсади амалга 
оширилишининг асосида ётувчи ички, яширин шароитлар ва омилларни аниқлашдан иборат 
бўлди. 
Учинчидан, 1930-йилларда ижодий ва фуқаролик захираларига эътибор қаратилди. 
Р.Дарендорф, Э.Гидденс, С.Н.Булгаков ҳар бир ишчига ички ишлаб чиқариш ишларида ва 
бошқариш жараёнида ижодкорликни намоён этиш имкониятини яратувчи шароитларни 
таҳлил қилиб, фуқаролик жамиятининг аъзолари сифатида ишчилар ҳаракатини, уларнинг 
ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини кўриб чиқишди. Меҳнат социологиясининг замонавий 
назарияси эса Р.Дарендорф, Э.Гидденс, А.Турен, В.Зиберт, Л.Ланг кабиларнинг номлари 


10 
билан боғлиқ. Уларнинг ёндашувларидаги фарқларга қарамасдан, мазкур олимлар 
социологларнинг бундан аввалги авлодлари эришган ютуқларни тизимли тарзда, ҳар 
томонлама ҳисобга олишга уриниб кўришди ва меҳнат социологиясининг янги муаммоларини 
илгари суришди. Улар жумласига меҳнатни индивидуаллаштириш, ташкилий ва корпоратив 
маданият, юксак технологиялар шароитидаги меҳнат фаолияти ва бошқа муаммоларни 
киритиш мумкин. Шу билан бирга унда иқтисодий эмас, балки ижтимоий жиҳатлар биринчи 
ўринга чиқадиган, муайян ишлаб чиқариш олдида пайдо бўладиган амалий муаммолар ва 
вазифалар таҳлил қилиш предметига айланадиган менежмент йўналиши кучли ривожланди. 

Download 310,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish