Режа: Меҳнат ва унинг жамият ҳаётидаги роли ҳақидаги ғоялар генезиси



Download 310,19 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana28.03.2022
Hajmi310,19 Kb.
#514377
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу. Меҳнат социологиясининг вужудга келиши ва ривожланиши

эвдемоника
» - фаровонликка эришиш фани ёки санъати 
ягона универсал ижтимоий фанга айланиши керак. 
Фаровонликни эса у қуйидагича таърифлади: «Табиат инсониятни иккита нарсанинг 
ҳукмига топширди: азоб-уқубат ва роҳатланиш. Улар бизга нима қилишимиз кераклигини 
кўрсатади ва биз қандай йўл тутишимиз лозимлигинибелгилаб беради». Азоб-уқубат ва 
роҳатланиш, албатта, соф иқтисодий манфаатлар билан чекланмайди: масалан, муҳаббат 
(унинг кучини Бентам физикадаги парнинг кучи билан таққослади) пул манфаатидан устун 
туришга қодир. Бентам альтруистик важларни ҳам тан олган, лекин уларнинг самимийлигига 
ишонмаган ва уларнинг ортида ўша шахсий ҳузур-ҳаловат яширинган, деб ҳисоблаган. 
Бентамнинг ўзига хослиги мотивация соҳасида эмас, балки у ҳар бир инсонга хос деб 
ўйлаган рационаллик даражасида намоён бўлади. Бентам фикрича, азоб-уқубат ва 
роҳатланишни миқдорий жиҳатдан ўлчаш ва таққослаш мумкин. Фаровонлик қуйидаги тарзда 
ўлчаниши мумкин: ушбу вақт оралиғидаги барча ҳузур-ҳаловатлар интенсивлигининг 
уларнинг узунлигига кўпайтирилган йиғиндиси олинади ва ундан ўша даврда бошдан 
кечирилган азоб-уқубатнинг умумий сони чиқариб ташланади. 
Ушбу ғоялар Ж.С.Миллнинг (1773-1836) ишларида ривожлантирилди. «Эркинлик 
ҳақида» номли ишида у ўша вақтда мавжуд бўлган кимса унгача ўсиб бориши лозим бўлган 
“иқтисодий инсон”нинг қандайдир идеал ривожлантирди ва асослади. Милл ва “маънавий 
фалсафа”нинг бошқа вакиллари, уларнинг тасаввурига кўра, ишлаб чиқаришни оқилона 
ташкил этиш учун фойдаланилиши лозим бўлган неъмат тушунчасини ҳар қанақасига 
фаҳмлаб кўришди. 
Мазкур ғояларга дастлаб шубҳа билан қаралди, сўнгра эса улар кичик Ж.Милл (1806-
1873) томонидан инкор этилди. У ўз ўтмишдошларининг “шахсий манфаат”нинг абадийлиги 
ва табиийлигига соддалик билан ишонишидан йироқ эди ва иқтисодиёт инсоннинг 
жамиятдаги барча хатти-ҳаракатини қамраб олмайди, дея таъкидлади. 



Кичик Ж.Милл инсоннинг ҳақиқий мотивацияси анча мураккаблигини исботлашга 
уринди. Унинг таъкидлашича, «асосий мақсад ягона мақсад сифатида қабул қилинадиган» 
бундай абстракциялаш уларда эксперимент ва унга таянадиган индукция мумкин бўлмаган 
ижтимоий фанлар учун таҳлил қилишнинг ягона ҳақиқий илмий усули ҳисобланади. 
XIX асрнинг иккинчи ярмида инсон ўзининг истеъмол талабини қондириш мақсадида 
амал қиладиган фойдалилик тамойилига асосланган маржинализм назарияси кенг тарқалди. 
1890 йилда “Энг юқори фойдалилик таълимоти” номли ишини чоп этган И.Я.Туган-
Барановский (1865-1919) ушбу назариянинг ёрқин намоёндаларидан бири эди. Мазкур 
тадқиқотда қиймат назарияси (марксистик) ва Австрия мактабининг қимматликлар 
назариясини синтез қилишга уриниб кўрилди. Ушбу ғояларни у ўзининг кейинги «Замонавий 
Англияда саноат инқирозлари» (1894), «Рус фабрикаси» (1898) ва айниқса «Кооперациянинг 
ижтимоий жиҳатлари» (1915) номли ишларида ҳам ривожлантирди. Охирги тадқиқот 
социализмнинг энг мукаммал модели ҳақидаги фикрлар билан узвий боғлиқ эди. 
Марказлашган давлат иқтисодиётига қарши бўлган Туган-Барановскийнинг фикрига кўра, 
кооперация катта хўжалик ташаббусини жамиятнинг эҳтиёжлари билан бирлаштиришнинг 
зарур ва оптимал воситаси ҳисобланади. 
Меҳнат муаммолари ҳақида иқтисодий фикр вакиллари билан бир қаторда файласуфлар 
ҳам фикр юритишди. 
Гегель (1770-1831) инсон шаклланишининг тарихий жараёнини таърифлаб шундай 
таъкидлаган эди: инсон меҳнат туфайли инсон бўлади. У меҳнат жараёнини диалектик триада 
сифатида таърифлади: меҳнат амалий кузатиш сифатида; товар ва мулк табақалаш сифатида; 
меҳнатнинг моҳиятини ҳам, предметини ҳам ўз ичига олувчи қурол. Меҳнат тушунчаси 
Гегелда ғоят кенг доирадаги маъноларга эга бўлиб, убутун инсоний фаолиятни, инсон 
фаоллигининг барча турларини қамраб олади. Гап назарий меҳнат, роҳатланиш 
предметларини шакллантирувчи ва ишлаб чиқарувчи меҳнат, умумий манфаатлар учун 
меҳнат (давлат ва сиёсий фаолият) ва ижодий меҳнат ҳақида бораяпти. 
Гегель меҳнатни бир томонлама тушунган. Ривожланган капиталистик борлиқни 
етарлича билмаганлик туфайли у меҳнатнинг фақат ижобий томонини кўрарди. 
П.Ж.Прудон (1809-1865) ижтимоий муаммоларни таҳлил қилиш доирасида инсон 
меҳнати масалларини ҳам кўриб чиқди. Унинг фикрига кўра, меҳнат натижаси – умумий 
натижа, уни ҳеч ким олиб қўйишга ҳақли эмас, демак, хусусий мулкни тугатиш лозим. Прудон 
меҳнатни жамиятнинг ўсишини белгилаб берувчи ҳал қилувчи кучи, унинг ички ва ташқи 
организми деб ҳисоблаган ҳолда шундай таъкидладики, меҳнат қуроллари билан фойдалана 
олмайдиган инсон умуман инсон эмас, балки аномалиядир. 
Прудон ҳунарманднинг меҳнатини ерга урган ва ишчини ишлаб чиқаришга қарам 
ҳолатга қўйган ижтимоий меҳнат тақсимотининг салбий оқибатларини ҳам таъкидлади. Унинг 
фикрига кўра, машина турли операцияларни бирлаштиради, фабрика эса ишчиларни ҳар бир 
қисмнинг бутунликка нисбатига мос равишда гуруҳлайди. 
Ижтимоий фикр ҳақида тўхталадиган бўлсак, меҳнат муаммолари капиталистик тузумни 
танқид қилиб, адолатли жамиятни қуриш таклифи билан чиққан утопик сотсиалистлар 
тадқиқотларида ўзининг энг тўлиқ аксини топди. 
Томас Мор (1478-1535)нинг фикрига кўра, меҳнат нафақат мажбурият, балки 
жамиятнинг барча аъзолари учун шараф ҳамдир. Умумий мажбурият сифатида меҳнатдан 
ўзини фанга бағишлаши лозим бўлган олимлар озод этилади. Мор 6 соатлик иш кунининг 
белгиланишини, бўш вақтдан эса шахсни ҳар томонлама ривожлантириш учун фойдаланишни 
таклиф қилди. Т.Кампанелла (1568-1639)нинг таъкидлашича, ҳар қандай меҳнат фойдали ва 
ҳимматли, фаолиятнинг энг хавфли ва оғир турлари эса энг фахрлидир. Мордан фарқли ўлароқ 
Кампанелла меҳнатга бир кунда 4 соатни бағишлаш керак, қолган вақт эса дам олиш, ўқиш ва 
ўйин-кулги (сайр-томоша) учун сарфланиши лозим, деб ҳисобларди. 
Француз инқилобининг ижтимоий оқибатларини чуқур тадқиқ этган А.Сен-Симон 
(1760-1825) инсонни маънавий ва жисмоний кучлар бирлиги сифатида қабул қилди ва 
меҳнатни катта ижтимоий ҳодиса, деб ҳисоблаган ҳолда меҳнат барча инсонларнинг 



мажбурияти, бекорчилик эса – бу “нотабиий, номаънавий ва зарарли ҳодиса”, дея таъкидлади. 
У тақсимлашни меҳнатига кўраамалга оширишни ва бу билан эксплуатация қилишга 
(бировларнинг кучидан фойдаланишга) имкон қолдирмасликни таклиф қилди. 
Шарл Фурьенинг (1772-1837) фикрича, меҳнат инсон учун ҳузур-ҳаловат келтириши 
керак. Бунинг учун қуйидаги шартлар зарур: ёлланма меҳнат тизимини тугатиш, ишчиларнинг 
моддий жиҳатдан таъминланганлиги, иш кунининг узун бўлмаслиги, ишлаб чиқаришнинг 
умумлаштирилиши, меҳнатнинг муҳофаза қилиниши, «янги тартиб»ни ташкил этиш ва 
барчанинг меҳнатқилиш ҳуқуқи. Шунингдек, у меҳнатга кўра ҳақ тўлашни таклиф қилди, 
бунда иш вақти бир кунда бор-йўғи икки соатни ташкил қилиш керак. 
Роберт Оуэн (1771-1858), меҳнат соҳасидан ташқаридаги ҳаёт шароитлари, меҳнат 
жараёнидаги муносабатлар ва меҳнат унумдорлиги ўртасидаги боғлиқликни назарда тутган 
ҳолда, инсон меҳнат фаоллигини ўзининг бутун шахсияти билан амалга оширади, ҳолбуки 
меҳнат қилиш муҳити инсоннинг табиатига мос келиши керак, дея таъкидлади. У нафақат иш 
вақтининг тартибга солиниши ва қисқартирилишини, балки меҳнатни муҳофаза қилиш чора-
тадбирларининг жорий этилишини ҳам ёқлаб чиқди. 
Меҳнат ҳақидаги тасаввурларнинг илмий асосини яратишга К.Маркс (1818-1883) ва 
Ф.Энгелс (1820-1895) интилди. Улар меҳнатни инсон ва инсон тарихи учун кўп маъноли 
ижтимоий ҳодиса сифатида тушунишди. 
Инсон меҳнатининг Маркс томонидан талқин этилиши меҳнатнинг узоқлаштирилиши ва 
озод этилишини таҳлил қилиш ва меҳнатни инсон фаоллигининг бошқа турлари асносида 
кўриб чиқиш зарурлиги билан боғлиқ. Энгелс меҳнатнинг инсон пайдо бўлишидаги ролини 
асосли тарзда кўрсатиб берган ҳолда, меҳнат – бутун инсоний ҳаётнинг биринчи асосий 
шарти, дея таъкидлади. Унинг «Англияда ишчилар синфининг аҳволи» номли иши 1840-
йилларда, индустриал капитализмнинг бошида ишчилар эксплуатация қилинганлиги ҳақида 
реал тасаввур беради. 
Маркс умумий фаровонлик учун ҳаракат қилиш эҳтиёжини инсоннинг энг муҳим 
эҳтиёжи, деб ҳисоблади. Инсоннинг моҳиятини у инсоннинг жамият доирасида ва унинг 
манфаатлари йўлида ўзини ўзи ривожлантиришида кўрди. 
Инсонларнинг ўзининг “наслий моҳияти”дан четга чиқишини Маркс моҳият ва мавжуд 
бўлишнинг тарихий диалектикаси ёрдамида изоҳлади. Маркснинг фикрига кўра, пролетариат, 
ижтимоий-иқтисодий узоқлаштирилишга барҳам берган ҳолда, тарихий ривожланишни ўз 
моҳиятига мос тарзда ҳаёт кечирадиган инсонга “келтириши” мумкин. Тарихдан олдинги 
даврда яшашга тўғри келар экан инсоннинг хусусиятлари унинг мавжуд бўлишнинг объектив 
тарихий ва, биринчи навбатда, иқтисодий шароитлари билан белгиланади. Фикрларнинг 
бундай ривожланиши Маркснинг фалсафадан иқтисодий муаммоларни тадқиқ этишга 
ўтишига ва «Капитал»нинг яратилишига олиб келди. 
Маркснинг инсон табиатининг бентам мактаби иқтисодчиларига хос бўлган 
эҳтиёжларнинг ўзгармас йиғиндиси сифатида содда, тарихий контекстдан ҳоли талқин 
этилишига нисбатан кескин салбий муносабатда бўлиши, Бентамнинг ўзининг танқид 
қилиниши ва А.Вагнер назариясига мувофиқ инсон ҳақида батафсил фикр билдирилишининг 
асосида юқоридагилар ётади. 
Гарчи ўша вақтда ҳам инсоннинг фаол роли, аҳлоқий ва маънавий тамойилларнинг 
аҳамияти ҳақида айрим тахминлар илгари сурилган бўлса-да, капиталистик ижтимоий 
муносабатлар вужудга келиши ва мустаҳкамланишининг бутун даври мобайнида инсоннинг 
ишлаб чиқариш жараёнидаги роли ва ўрнини изоҳлаш борасидаги барча илмий изланишлар 
ишлаб чиқариш ишчисини таъсир этиш объекти сифатида қабул қилиш доирасидан ташқарига 
чиқмади. 
Реал амалиёт ҳам шу тариқа ривожланди, бунда ишчига ҳамма вақт кўз-қулоқ бўлиб 
туриш лозим бўлган сўзсиз ижрочининг роли берилди. Ушбу даврда капиталист (иш берувчи) 
ўз қўли остида ишловчи инсонлар ҳақида деярли қайғурмаган ҳолда кўпроқ ўз манфаатлари 
(фойда) ҳақида ўйлади. Саноат корхоналарида юзлаб ва минглаб инсонлар ишлай бошлаган 
шароитда уларнинг меҳнатини мануфактура ишлаб чиқаришидагига қараганда оқилона 



ташкил этишнинг бошқа усуллари ва воситалари талаб этилди. Бироқ, изланиш экстенсив 
омиллар ҳисобидан кечди, бу бун ХИХ аср мобайнида давом этди. Агар меҳнат 
унумдорлигини ва унинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган мазкур жараённи таҳлил 
қиладиган бўлсак, фойдани кўпайтириш ва ишлаб чиқаришни оқилона ташкил этиш 
мақсадида инсонга таъсир этишнинг бир неча усулларини санаб ўтиш мумкин мумкин. 
Биринчидан, ушбу даврда иш кунини имкон қадар узайтириш чоралари кўрилди. Кўплаб 
ишлаб чиқаришларда иш кунининг узунлиги 16-18 соатгача етди. Иш берувчилар инсонни 
қанчалик кўп меҳнат қилишга мажбур қилсанг, у шунчалик кўп маҳсулот ишлаб чиқаради, 
деган фикрга амал қилишди. Ишчи ўз кучини тиклаб олиши ва ишлашда давом этиши учун 
унга 6-8 соат вақт қоларди. Албатта, бундай омил ҳам физиологик, ҳам ижтимоий нуқтаи 
назардан чегарага эга эди. 
Иккинчидан, ХИХ асрдаги капиталистик ишлаб чиқариш аёллар ва болалар меҳнатидан 
фойдаланишга асос солди. Ушбу меҳнатга камроқ ҳақ тўланди, бу мулкдорга катта даромад 
олиш имконини берарди. Диккенс ва Золя аёллар ва болалар меҳнатидан қандай 
фойдаланилганлигини, ишчи кучининг ушбу қисми қанақа қашшоқликда кун кечирганлигини 
ҳайратланарли даражадаги ишончлилик билан тасвирлашди. Ҳа айтганча, биринчи инқилоб 
давридаги кўламларда бўлмаса-да, улар меҳнатининг камситилишига ҳозирги ишлаб 
чиқаришларда ҳам барҳам берилмаган. 
Учинчидан, меҳнат самарадорлигини оширишучун ишлаб чиқаришга жорий этила 
бошлаган ХИХ асрнинг буюк техник янгиликлари машина ва инсон имкониятларини 
бирлаштиришга камроқ йўналтирилган эди: ишчитехникага мослашишга мажбур эди. 
«Машинага мослашиш» ўша даврда хавсизлик техникси масаласини деярли қўймаган иш 
берувчиларнинг мажбурияти эмас, балки ишчининг шахсий муаммоси эди. Бошқача айтганда, 
янги машиналар ва ускуналарнинг технологик қўлланилиши инсон ва унинг физиологик ва 
жисмоний имкониятлари ишлаб турган механизмлар билан қандай уйғунлашишини назарда 
тутмаган эди. 
Инсон омилининг тўлиқ эътиборга олинмаслиги иш берувчиларнинг ишчилар 
меҳнатининг умумий назоратини таъминлашга интилиши, назорат усулларининг 
такомиллаштирилиши билан тўлдирилди. Жарима санкциялари кенг тарқалди, уларнинг 
миқдори иш ҳақининг 80-90 фоизигача етди. Назорат функциялари бутунлай участка 
бошлиқлари (усталар)га, бошланғич бошқарув бўғинларига юклатилди, уларнинг саъй-
ҳаракатлари ишчи чалғимаслигини ва ҳар бир дақиқада ўзининг ишлаб чиқариш 
мажбуриятларини бажаришга интилишини таъминлашга қаратилган эди. Таъсир этиш чораси 
сифатида эса жарималар танланган бўлиб, уларнинг қўлланилиши чуқур ижтимоий 
оқибатиларга олиб келарди – айнан улар Ғарб ва Шарқ мамлакатларида ишчилар ҳаракатини 
(иш ташлашларни) келтириб чиқарган сабаблардан бири бўлди. 
Барча ушбу омиллар ишлаб чиқариш захираларини қидириб топишга йўналтирилган 
эди. Улар ёрдамида ишчидан, “инсонийлик” билан ҳисоб-китоб қилинмаган ҳолда, фойда 
олиш воситалари ва усулларини имкон қадар суғуриб олишга уриниб кўрилди. 
Боз устига, ижтимоий меҳнат чегаралари жумласига киритиш мумкин бўлган айрим 
ғояларга қарамасдан, меҳнатнинг ўзи асосан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш 
нуқтаи назаридан қабул қилинди, яъни кўпроқ унинг утилитар, амалий хусусиятига баҳо 
берилди. Бошқача айтганда, то ХХ асрга қадар инсон усиз ишлаб чиқариш жараёнини амалга 
ошириб бўлинмайдиган ресурслар турларидан бири сифатида қабул қилинди. 

Download 310,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish