Режа. Мамлакатимизда бетон ва темирбетон саноатининг ривожланиш ҳолати



Download 21,68 Kb.
bet2/2
Sana09.03.2022
Hajmi21,68 Kb.
#487287
1   2
Bog'liq
2-ma’ruza. Beton va temirbeton buyum -larini ishlab chiqarishning mohiyati. (1)

Ўта оғир бетонлар оғир тўлдирувчилардан, яъни пўлат қипиқлари ва қириндилари (пўлат бетон), темир рудалари (лимонит ва магнетит бетонлар) ёки барит рудалари (барит бетон) тайёрланади. Улар асосан атом электро-станция реакторларини қоплашда, радиоактив нурланишдан ҳимоя қилиш учун, шунингдек, махсус мухандислик иншоотлари (ҳарбий соҳа йўнали-шидаги, уран рудасини қайта ишлаш корхоналари ва ш. к.лар) қурилишда қўлланилади.
Оғир бетонлар конструкциябоп материал сифатида қурилишда кенг қўлланилади. Тўлдирувчи сифатида асосан тоғ жинслари (гранит, оҳактош, мармар, диабаз ва ш. к.) ва саноат чиқиндилари (асосан тоғ-кон саноати) ишлатилади.
Енгил бетонлар конструкциябоп ҳамда иссиқ сақловчи материал сифатида қўлланилади. Улар сунъий ғовак (керамзит, аглопорит, перлит, кўпчитилган шлаклар, енгил саноат чиқиндилари ва ш. к.) ва табиий (вулқон қуми, туф, пемза, чиғоноқтошлар ва ш. к.) енгил тўлдирувчилар асосида тайёрланади. Енгил бетонларнинг қўлланилиши қурилиш конструкция-ларнинг вазнини камайтиради ва уларни ишлатилиш соҳасини кенгай-тиради. Зичлиги 600...800 кг/м3 бўлган енгил бетонлар конструкциябоп ва асосан иссиқ сақловчи, зичлиги 1200...1500 кг/м3 эга бўлганлари эса конс- трукциябоп материал сифатида ишлатилади.
Ўта енгил бетонлар тоифасига серғовакли, кўпикли ва газбетонлар киради. Улар асосан девор ва пардадевор конструкцияларини, иссиқ йўқолишини камайтирувчи ва пардозбоб-манзарали конструкцияларни тайёр-лаш учун қўлланилади. Серғовак бетонлар таркиби қумсиз йирик тўлдирувчи (5...10 мм) ва боғловчидан иборат бўлади. Кўпикбетон цемент-сув қоришма-сини махсус сўнмайдиган кўпик билан аралаштириб тайёрланади. Кўпик тайёрлаш учун канифоль совуни эритмаси билан хайвонат елими ишлатила-ди. Газбетон эса цемент-сув бўтқасига газ ҳосил қилувчи моддалар (алюмин кукуни, канифоль совуни, шлак, туйилган оҳак ва ш. к.лар) қўшиб олинади. Боғловчи сифатида, асосан, оз миқдорда оҳак қўшилган портландцемент ишлатилади.
Турли бетонлар ўзига хос структурасига эга. Оғир бетонлар учун зич структура, енгил конструктив бетонлар учун эса ғовак аралашмали зич структура, серғовак бетонлар эса серғовак структурага, йирик бўшлиқлилар донадор структурага эга. Албатта, келтирилган шаклларда турларга ажратиш шартли бўлиб, аслида бетон структураси ўта мураккаблиги билан фарқланади, масалан, оғир бетоннинг зич структурасида цемент тоши катта миқдордаги ғовакларга эга бўлади, енгил бетоннинг зич структурасида ғоваклар фақатгина тўлдирувчида эмас цемент тошида ҳам кузатилади, серғовак структурадаги алоҳида ячейкалар ўзаро капиллярлар ва бошқалар билан боғланган бўлиши мумкин. Аммо структуранинг турлари тўғрисидаги тасаввурга бетон таркибининг ҳар бир ҳолатга хос хусусиятлари ёрдамида эга бўлиб, сўнг уни лойиҳалаштириш мумкин.
Бетон таркиби бир хил эмас. Материалнинг айрим ҳажмлари ўз хусусиятларига кўра бир-биридан анча фарқ қилиши мумкин, у якуний хусусиятларга таъсир кўрсатади. Цемент тоши ва тўлдирувчи, тўлдирувчининг айрим зарралари ва цемент тошининг айрим микроҳажмлари ўз хусусиятларига кўра фарқланиши мумкин. Таъсирлашув муҳитида цемент тошининг асосий массасидаги каби дефектли жойлари, таъсирланмаган зарралар, микродарзлар ва материал яхлитлигини камайтирувчи бошқа элементлар мавжуд бўлади. Бундан ташқари, бетон структураси ва хусусиятлари турли маҳсулот ва намуналарда, ҳатто бир хил таркибдан тайёрланганларда ҳам жуда кам миқдорда фарқланиши мумкин.
Структура ва хусусиятларнинг ҳар хиллиги бетонга баҳо беришда эҳтимолли-статистик усулларни қўллашни талаб этади ва бетон ҳамда темир-бетон конструкцияларни ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш, ташкил этиш жараёнида ҳисобга олиниши керак.
Download 21,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish