Режа. Мамлакатимизда бетон ва темирбетон саноатининг ривожланиш ҳолати



Download 21,68 Kb.
bet1/2
Sana09.03.2022
Hajmi21,68 Kb.
#487287
  1   2
Bog'liq
2-ma’ruza. Beton va temirbeton buyum -larini ishlab chiqarishning mohiyati. (1)


2-Маъруза
Бетон ва темирбетон буюмларини ишлаб чиқариш фаолиятининг моҳияти
Режа.
1. Мамлакатимизда бетон ва темирбетон саноатининг
ривожланиш ҳолати
2. Бетон хақида асосий маълумотлар
3. Бетоннинг зичлиги бўйича синфланиши
Таянч сўз ва иборалар
Йиғма темирбетон, таъмирлаш, металлургия, машиносозлик, цемент саноати, армоцемент конструкциялар, енгил бетон, энергия, материал, ресурс, зич, ғовак, ўта енгил бетон, тўлдирувчи, саноат чиқиндилари, фибробетон, арболит, фибролит, портландцемент.

1. Мамлакатимизда бетон ва темирбетон саноатининг
ривожланиш ҳолат
Йиғма темирбетон саноати эски корхоналарни қайта таъмирлаш ва янги замонавий самарадор корхоналарни лойиҳалаш, корхоналарда юқори сифатли кўп миқдорда маҳсулотларни ритмик тайёрлашни ташкил қилиш бўйича корхона бўлимларида мувафаққиятли раҳбарликни амалга оширадиган мутаҳассис кадрларга муҳтож.
Йиғма темирбетонни ривожланишига цемент, металлургия, машинасозлик саноатларини ривожланиши сабаб бўлди, ҳамда унинг технологиясини ривожланишини цемент ва бетонлар ҳақида фанга мустаҳкам илмий асосланган.
Ҳозирги вақтда Республикамизда темирбетон конструкцияларини ғовак тўлдирувчилар асосидаги енгил бетонлардан тайёрлаш талаб қилинади. Масалан, армоцемент констркуциялари, ғовак (ячейкали) ва газобетон. Булар маълум миқдорда конструкцияларни енгиллаштириш масалаларини ҳал қилмоқда. Конструкцияларини енгиллаштириш арматура ва цемент миқдорини тежашга, конструкцияларни кўндаланг кесимини камайишига ва уларни пролётини узайтиришга олиб келади. Сейсмик кучлар таъсирида бўлган енгиллаштирилган конструкциялар алоҳида аҳамиятга эга, улар маълум миқдорда динамик кучларни сўндирди.
Бетон технологияси ва йиғма темирбетон конструкциялар ишлаб чиқаришни ривожлантиришда асосий йўлланмалар қўйидагилар бўлиши керак: йиғма темирбетон конструкцияларни сифат даражаси ва самарасини ошириш; ишлаб чиқаришда меҳнат сарфини ва металл сарфини камайтириш; боғловчи моддаларнинг самарали турлари, арматура пўлатлари, юқори сифатли тўлдирувчилар ва комплекс кимик қўшимчаларни кўплаб ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш, конструкцияларини оғирлигини камайтириш ва ўлчамларини катталаштириш; бетон ва темирбетон конструкцияларини ишлаб чиқариш технологиясини тубдан яхшилаш учун энг замонавий технологик жараёнларни кенг кўламда тадбиқ қилиш; юқори унумдор автоматик ускуналарни, роботларни, манипуляторларни ишлатиш; бетонларнинг ҳоссаларини аниқлашда маҳсулотларнинг сифатини бошқариш ва назорат системасини энг сифатлисини қўллаш; ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланиш; чиқиндига чиқармайдиган ва ресурсларни тежамлаш технологиясини қўллаш; саноат чиқиндилари ва иккиламчи маҳсулотларни кенг кўламда қўллаш; ишчи, энергия ва материал ресурсларини тежамкорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш резервларидан фойдаланиш даркор.
Бетон ва темирбетон асосий қурилиш материаллари ҳисобланади. Уларни ишлаб чиқариш кун сайин ўсиб бормоқда. Капитал ва умуман қурилишдаги асосий масала, бу йиғма темир бетон конструкцияларини ишлаб чиқариш ва қўллашни такомиллаштириш, сифатини яхшилаш ҳамда илмий-техник ютуқларни қурилишда қўллаш. Бу масалаларни ҳал қилишда бетон технологиясини такомиллаштириш, унинг ҳоссаларини яхшилаш, янги самарадорлиги юқори бўлган бетонларни тайёрлаш ва тадбиқ этиш, асосан енгил, юқори мустаҳкамликка эга бўлган, химик қўшилмали бетонлар олиш, маҳсулотни сифатини ошириш, малакали кадрлар тайёрлаш, уларни бетоншунослик асослари, темирбетон конструкцияларининг ишлаб чиқариш ҳамда технологик ҳисоблар асослари билан чуқур таништириш катта аҳамият касб этади.
Бетон технологияси, шунингдек, темирбетон буюмларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича Ўзбекистонлик олимлар томонидан олиб борилган ва давом эттирилаётган илмий ишлар ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Буларга Х. А. Акрамов, Л. М. Ботвина, Э. У. Қосимов, З. Ю. Юсупов, Х. Х. Комилов, Р. М. Мамажонов, Р. А. Мельник, С. М., В. Ф. Усманов, С. М. Матьязов, Х. Н. Нуриддинов, С. Р. Раззоқов, Н. А. Самиғов, А. А. Султонов, А. А. Тўлаганов, М. К. Хасанова, У. А. Газиев, М. М. Вохидов ва бошқа олимларнинг ишларини келтириш мумкин.
Кейинги йилларда мамлакатимизнинг қурилиш саноатига хорижий инвес-тициялар ва янги технологиялар жадал кириб келмоқда. Қурилиш саноатининг ривожланиши асосан бетон технологиясининг такомиллашувини, йиғма ва қуйма бетон ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириб боришни талаб қилмоқда. Бунда асосий йўналиш қуйидагилардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқдир:
боғловчи моддаларнинг самарали ҳилларини ишлаб чиқариш, шунингдек, кам сув талаб этадиган боғловчилар, сифатли тўлдирувчилар, турли ҳил кимёвий қўшилмалар ва фаол минерал компонентларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уларни қурилишга тадбиқ этиш;
турли ҳил бетонлар асосида янги замонавий буюм ва конструкцияларни ишлаб чиқариш ва уларни қурилишга қўллаш;
кўп компонентли бетонлар таркибини лойиҳалаш, уларнинг юқори сифатли бўлишини таъминлаш, шунингдек, бетон таркибини компьютер технологияси ёрдамида лойиҳалаш;
саноат чиқиндилари ва иккиламчи хом ашёлардан кенг фойдаланган ҳолда кам харажат сарф қилинадиган ва экологик тоза технологияларни қўллаш;
бино ва иншоотлар вазнини камайтириш ва иссиқ сақлаш қобилиятини ошириш, шунингдек, енгил ва жуда енгил бетонларни қўллаш орқали энергиясамарали биноларни барпо этишни кенгайтириш;
йиғма ва қуйма бетон ва темирбетон буюмлар ҳамда конструкциялар технологиясини янада такомиллаштириш, юқори самарали технологик жараёнлардан ва жиҳозлардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни бошқаришда компьютер технологияси ва автоматик бошқарув тизимларидан кенг фойдаланиш, шунингдек, метериал, энергия ва меҳнат харажатларини мум- кин қадар камайтиришга эришиш.
Юқорида келтирилган масалаларни ечиш учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш талаб қилади.


2. Бетон ҳақида асосий маълумотлар
Аниқ нисбатларда танлаб олинган минерал боғловчи моддалар, сув, йирик ва майда тўлдирувчилар (зарур ҳолларда махсус қўшилмалар) аралашмасининг қотиши натижасида хосил бўлган сунъий тошга “бетон” дейилади. Ушбу компонентларнинг қуюқ ҳолдаги аралашмаси то у қота бошлангунга қадар “бетон қоришмаси” деб аталади.
Бетоннинг ёки бетон қоришмасининг айрим хоссаларини яхшилаш, тан-нархини камайтириш ва сифатини ошириш мақсадида тайёрлаш жараёнида унга махсус қўшилмалар қўшилади.
Қурилишда асосан цемент ёки бошқа боғловчилар асосида тайёрланадиган бетонлар кенг қўлланилади. Бундай бетонлар одатда сув билан қориштирилади. Сув ва цемент бетон таркибининг фаол ташкил этувчилари ҳисобланади. Улар орасидаги содир бўладиган реакция натижасида ёпишқоқ қоришма хосил бўлади. У тўлдирувчилар доналари атрофини юпқа қатлам билан ўраб тўлдиради, сўнгра вақт ўтиши билан қуюқлашиб қотади ва бетон қоришмаси яхлит бетонга айланади. Яъни, қотган бетон тузилиши шаклланади.
Одатда цементли бетонларда қотган цемент миқдори бетон ҳажмининг 15...20 % ни, йирик ва майда тўлдирувчилар эса 80...85 % ни ташкил қилади ва таркибнинг асосий скелетини шакллантиради.
Тўлдирувчилар бетон ҳажмининг асосий қисмини ташкил қилганлиги са-бабли, бетоннинг таннархини камайтириш учун махаллий тўлдирувчилардан ҳамда саноат чиқиндиларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Бетон ва темирбетон буюмларини ишлаб чиқаришда қурилиш ишлари-нинг самарадорлигига талаблар қўйилади. Уларни муваффақиятли равишда амалга ошириш учун, асосан, материал ва конструкциялар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, қурилиш таннархи ва сермеҳнатлигини, бюмлар оғирли-гини ва бошқа харажатлар сарфини камайтиришни таъминловчи омилларга эришмоқ талаб қилинади.
Бугунги кунда бетон асосий қурилиш материалларидан бири бўлиб, бино ва иншоотлар қурилишида кенг қўлланилади. Бетондан қуйма, йиғма ва аралаш (қуйма-йиғма) усулларда бетон ҳамда темирбетон буюмлар ва конструкциялар тайёрланади. Шунингдек, мухандислик ва махсус бино ҳамда иншоотларни барпо этишда, жумладан, кўприклар, сув иншоотлари (тиргак деворлари, каналлар, лоток ариқлар, сув хавзалари ва ш.к.), йўл қопламалари, электр таянчлари, ер ости иншоотлари (метрополитен, тозалаш тизимлари), атом электростанцияси реакторлари ва бошқа иншоотлар қурилишида бетон асосий қурилиш материали сифатида кенг қўлланилади. Шу сабабли унга бўлган талаб кун сайин ортиб ва бетон ишлаб чиқариш ҳажми кенгайиб бормоқда.
Бетоннинг қурилишда кенг қамровда ишлатилишининг асосий сабаблари ва афзалликлари шундан иборатки, унинг мустаҳкамлик, зичлик, иссиқ сақловчанлик ва бошқа ш. к. хоссаларини бошқариш мумкин.
Бетон қоришмасининг хусусиятларини бошқариш учун унинг таркибига турли ҳил қўшилмалар киритилиб, қоришманинг қотишини тезлатиш ёки секинлатиш мумкин, пластиклиги ва қулай жойланувчанлигини яхшилаш, мустаҳкамлиги ва совуққа чидамлилигини ошириш, шунингдек, зарур ҳолларда унинг хусусиятларини ўзгартириш ҳам мумкин.
Бетоннинг афзаллик томонлари унинг узоқ муддатга чидамлилиги, ташқи муҳит ва бошқа салбий таъсирларга турғунлиги, ундан буюм тайёрлашнинг оддийлиги, тайёрланадиган буюмларга турли ҳилдаги шаклларни бериш имкониятлари мавжудлиги кабилардир.
Темирбетон конструкцияларда эса бетон пўлат арматура билан жуда мустаҳкам бирикади (тишлашади) ва биргаликда ишлашини таъминлайди. Шунингдек, бетон арматурани занглашдан, иссиқликдан ва бошқа салбий омиллар таъсиридан ҳимоя қилади.
Бетон бошқа қурилиш материаллари каби камчиликлардан ҳам ҳоли эмас: унинг ўртача зичлиги юқори ва у айрим ҳолларда қийинчилик туғдиради; иссиқ ва товушни яхши ўтказади; қотиши учун маълум вақт талаб қилинади; қотиши жараёнида ҳажмий қисқариш (ёки кенгайиш) деформацияланишдан ёриқлар пайдо бўлади; қиш мавсумида бетон ишларини бажариш учун қўшимча ҳаражатлар талаб қилинади (иситиш ва ш. к.); булардан ташқари, бетоннинг хоссалари ва уни ишлаб чиқариш технологиясида сезиларли камчиликлар мавжуд бўлиб, уни такомиллаштириш учун илмий тадқиқот ишларини узвий равишда олиб боришни тақозо этади.
Капитал қурилишда материал манбалари умумий нархининг 25...30 % га яқини бетон ва темирбетон конструкциялари хиссасига тўғри келади. Бу бошқа қурилиш конструкцияларининг нархи ва хажмидан анча юқоридир. Шу сабабли бетон юқорида қайд қилиб ўтилган ўзининг бир қатор афзал томонларига кўра ҳозирги кунда ва яқин келажакда капитал қурилишда асосий қурилиш материалларидан бири бўлиб қолаверади.
Бетон технологияси курсининг асосий мақсади бетон таркибини танлаш ва бетон қоришмасини тайёрлашни, бетон таркибий тузилишининг ҳосил бўлишини, унинг мустахкамлик ва деформацион хоссаларини, бетонларнинг хилларини, унинг сифатини назорат қилишни, келажакда бетон ишлари технологиясини ривожлантириш каби долзарб масалаларни ўргатишдан иборатдир.


3. Бетоннинг зичлиги бўйича синфланиши
Хозирги кун курилишида бетоннинг турли ҳиллари ишлатилмокда ва унга булган талаб йилдан-йилга ошиб бормокда. Бетоннинг турлари ва ҳилларини ажратиш учун уларни синфлаш орқали тартибга солиш мақсадга мувофиқдир.
Маълумки, бетон сунъий тош конгломератлар туркумига киради. Бу туркум композицион материаллар турига мансуб бўлганлиги сабабли, турли бетонлар учун тегишли бўлган хусусий қонуниятлар билан бир қаторда, умумий қонуниятларга ҳам бўйсунади. Бетон соҳасида олиб борилаётган техник ватехнологик иқтисодий ҳисоблашлар бетоннинг таркиби ва тузилишини унинг хусусиятлари билан узвий боғлиқлигига асосланади. Бу боғлиқликлар бетоннинг физик ва кимиёвий табиатини, аксарият, тажрибалар асосида олинган табиатини ҳисобга олади. Улар албатта ишлаб чиқариш шароитида синаб кўрилади ва зарурат бўлганда аниқ ҳисоблаш ишлари бажарилади (таркибга керакли тузатишлар киритиш мақсадида).
Механик хоссалари турлича бўлган тўлдирувчилар, минерал ва органик боғловчилар қўлланилиши натижасида тайёрлаш усули ва зичланишига кўра турли ҳил хоссаларга эга бўлган бетонлар олиш мумкин (оғир, енгил, оловбардош, йўл бетонлари ва ш. к.лар). Шу туфайли, бетонлар қуйидаги тавсифларга кўра синифланади: зичлиги, тузилиши, боғловчи ва тўлдирув- чиларнинг тури, тайёрлаш ва зичлаш усуллари, қурилиш конструкциялари ва иншоотларда қўлланилиши бўйича (ЎзРСТ 707-96).
Бетоннинг кўп хусусиятлари унинг зичлигига боғлиқдир яъни, бетон зичлиги цемент тошининг зичлигига, тўлдирувчиларнинг ҳили ва тузилишига боғлиқ бўлади. Зичлиги бўйича бетонлар ўта оғир (2400 кг/м3 ва ундан юқори); оғир (1800...2400 кг/м3); енгил (600...1800 кг/м3) ва ўта енгил (600 кг/м3

Download 21,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish