12. Такомиллашган енгил копламали йўл кийимлари.
Такомиллашган енгил копламаларни куриш учун бир-бири билан аралашганда ягона катламни хосил килувчи минерал ва органик ашёлардан фойдаланилади. Ёпишкок органик ашёлар икки гурухга бўлинади: сакичли ва аланга берувчи махсулот чикиндисидан олинган ёпишкок моддалар (дегтевўе). Йўл курилишида кўпрок каттик, ёпишкок ва суюк нефть сакичлари ишлатилади.
Ёпишкок сакичлар беш хил тамгага бўлинади: БНД 200Ғ300, БНД 130Ғ200, БНД 90Ғ130, БНД 60Ғ90, ИБНД 40Ғ60. Бунда, харфлар йўлнинг нефть сакичлари эканлиги, сонлар эса шу тамгали сакичнинг ёпишкоклик чегарасини билдиради.
Суюкли сакич тез, ўртача ва секин котувчи турларига бўлинади. Уларнинг хар бири куйидагича белгиланади:
Тез котувчи – БГ 25Ғ40, БГ 40Ғ70, БГ 70Ғ130;
Уртача котувчи – СГ 25Ғ40, СГ 40-70, СГ 70Ғ130, СГ 130Ғ200;
Секин котувчи – МГ 25Ғ40, МГ 40Ғ70, МГ 70Ғ130, МГ 130Ғ200.
Буларда хам харфлар мос равишда тез, ўртача, секин котувчанлигини, сонлар эса ёпишкоклик чегарасини билдиради.
Аланга берувчи махсулотлар чикиндисидан олинадиган ёпишкок моддалар асосан тош кўмир, торфдан олинади. Йўл курилишида асосан тош кўмирдан олинган ёпишкок моддалар кўп ишлатилади ва улар куйидагича тамгаланади: Д-1, Д-2, Д-3, Д-4, Д-5, Д-6.
Ёпишкок моддалар билан шагал, киркилган тошни аралаштириб йўл копламаси куришнинг тўрт хил усули мавжуд бўлиб, улар: юза катламига ишлов бериш, сингдириш, йўлда ўз ўрнидан силжитиш ва махсус аралаштиргичларда тайёрланиб ишлатиладиган аралашмалардан фойдаланиш.
13. Юза катламига ишлов бериш услуби.
Юза катламига ишлов бериш бир, икки ва уч каватли бўлиши мумкин. Бир каватли ишлов бериш технологик жараёни (33-расм) асосни тайёрлаш, уни чанг ва лойдан тозалаш, 80-120 0С га киздирилган ёпишкок моддани сепиш, майда киркилган тош майдаларини сочиш, махсус гилдирак билан жипслаштиришдан иборат бўлади. Ундан кейин автомобиль харакатига рухсат берилади ва унинг гилдираклари билан катлам батафсил шаклланади. Икки ва уч каватли ишлов беришда ёпишкок модда биринчи марта сепилгандан кейин катта-катта киркилган тошлар, иккинчи, учунчи марта ёпишкок модда сепилгандан кейин эса майдалаб киркилган тош майдалари сочилади. Киркилган тош майдалари тиркама ёки агдаргич автомобиль ёрдамида сочилади.
Ёпишкок моддалар гудрон ташийдиган автомобиль билан махсус килинган, киздириш мосламаси ёрдамида сепилади. У ёнилги сочиратгич билан икки кават килиб ўтказилган кувир оркали аланга бериб киздирилади.
Ёпишкок моддани омборхонадан суриб олиш ва уни сепиш учун насос ишлатилади. У харакатни автомобилнинг узатмалар кутисидан олади. Айрим холларда алохида двигатель хам бўлиши мумкин. Ёпишкок моддани сепиш меъёри (кгҒм2) автомобиль тезлиги (мҒмин) билан ростланади ва куйидаги ибора билан аникланади:
υқQҒBpt
Бунда:
Q – идиш хажми, к;
B – сепиш кенглиги, м;
P – ёпишкок модда меъёри, кгҒм2;
t – сепиш вакти, мин.
Ёпишкок модда сарфи катлам калинлигига боглик бўлади. У бир кават учун 1,2-1,6 лҒм2, икки кават учун 0,9-1,6 лҒм2.
Do'stlaringiz bilan baham: |