Режа: Курилишнинг окимли усули. Ер ишлари хажмини аниклаш


Технологик дам олиш вакти t



Download 260,5 Kb.
bet2/14
Sana24.05.2023
Hajmi260,5 Kb.
#943291
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
10MAVZU.docx

Технологик дам олиш вакти tтех деб кўлланиладиган ашёларнинг технологик хусусиятларидан келиб чиккан дам олиш вактига айтилади. Масалан бетонни сергиб ўзини ушлаш даври ва бошкалар.
Ташкилий дам олиш tташ деб навбатдаги ихтисослашган оким учун иш кўламини ташкил килишга кетган вакт.
2. Ер ишлари.
Ерли асос курилиш меъёри ва коидаларига тўгри келадиган таркибдаги тупроклар ва сунъий танланган ашёларни ташиб келтириш билан барпо этилади. Ерли асосни куриш йўл курилиш ишларининг таркибий кисми бўлиб у куйидагилардан иборат бўлади.

  • Йўл бўлакларини тозалаш – ер ишларига киришишни дастлабки боскичи.

  • Тупрокларни юмшатиш – йўл машиналари ишини енгиллатиш учун кўшимча жараёнлар.

  • Бургилаш ишлари – тог жинси музлама, боткокли тупрокларни портиллатиш.

  • Йўл машиналари ёрдамида йўл асосини тупрок билан кўтариш ёки уни киркиб олиш ишлари.

Йўл бўлакларини тозалаш.Йўл курилишидан олдин унинг асоси дарахт, тўнгак, дарахт колдиклари, катта тошлардан етарли кенгликда тозаланиб иш бажариш ва йўл курилиш машиналарини шикастланишини олдини олиш максадида майдон ажратилади. Йўл асоси учун ўзининг кенглигига мос келадиган майдон ва шунга кўшимча куриладиган бино, омборхона, захира ва бошка максадлар учун майдонлар ажратилади.
Йўл бўлагини тозалаш бўйича бир гурух ишларни бажариш куйидаги жараёнлардан иборат:

  • Дарахтларни кесиш ва уларнинг тўнгакларини чикариш;

  • Дарахт шохлари ва илдиз колдикларини тозалаш;

  • Катта-катта тошларни чикариш, йигиштириш ва уларни йўл бўлагидан олиб ташлаш;

  • Тупрокнинг унумдор катламини киркиб олиш.

Дарахтларни йикитиш усуллари уларнинг насли ва тегишли жихозларнинг мавжудлигига караб танланади. Агар дарахт илдизлари чукур кетмаган бўлса, уларни илдизлари билан йикитиш максадга мувофик бўлади. Агар илдизлари чукур кетган дарахт насиллари бўлса, уларни олдин кесиб йикитилади ва тўнгак, илдизлар кавлаб олинади. Томири билан йикитиш амаллари булдозер ва ковлагич ёрдамида бажарилади. Дарахтларни кесиш занжир мосламали бензин билан ишлайдиган юргазгичли «Дружба» ёки «Урал» арралари билан амалга оширилади.
Ернинг унумдор катламини олиб ташлаш мухим ишлардан хисобланади. Чунки у кимматли табиат иноми хисобланади, шунинг учун у эхтиёткорлик билан киркиб олиниб чикиндиларни аралаштирмаган холда тегишли жойга тўпланиши зарур. Бу ишни бажаришда СНиП талабларига тўла амал килиниши зарур.
Ер ишлари чизикли ва умумлашган турларга бўлинади. Биринчисида ёнбош (профиль) кўриниши берилади, яъни ерли асосга ёнбош кирким шакли берилади. Иккинчисида эса тупрок билан кўтариш, баланд жойларини киркиб ташлаш ишлари бажарилади. Чизикли шакл беришда грейдер, автогрейдер, бульдозерлар, умумлашган шакл беришда эксковатор, скрепер, грейдор-элеватор шунингдек автогрейдер ва бульдозерлар ишлатилади. Тупрок ишларини бажаришдан олдин ариклар казиш ёрдамида ер асоси куритилади, устидаги бўш юкори катлам олиб ташланади, дренажлар куриш ва бошка тадбирлар амалга оширилади. Бу билан ер асосини ортикча намланиши, ўтириб колишини олди олиниб мустахкамлиги ортирилади.

Download 260,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish