3. Корпоратив бошқарувда мониторинг тизими
Корпоратив бошқарув мониторинг тизимининг асосий фарқи шундаки, мониторинг мақсади корхоналарни корпоратив бошқарув даражаси бўйича рангларга ажратиш ва уларни оммавий дифференциациялашдан иборат эмас. Мониторинг ҳар бир компанияда жорий қилинган корпоратив бошқарув андозаларига амал қилиниши ва ижро этилишини кузатиб боришни кўзда тутади.
Ҳозирги пайтда жаҳон миқиёсида маълум бўлган мониторинг тизимлари иккита орган: инвестицион ва молиявий таҳлилчилар Гильдияси (ИМТГ) ва саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (СТИ) томонидан амалга оширилмоқда.
Иккала тизим Германияда ва бошқа мамлакатларда компаниялардаги корпоратив бошқарувни таҳлил қилиш учун кенг фойдаланиладиган German Corporate Governance Scorecard услубиятига асосланади. Бироқ корпоратив бошқарув амалиётини баҳолаш учун анкеталар бироз фарқ қилади.
Инвестицион ва молиявий таҳлилчилар Гильдияси корпоратив бошқарув мониторинг тизими инвестицион ва молиявий таҳлилчилар Гильдияси экспертлар гуруҳи томонидан корпоратив хулқ-атвор Кодекси асосида Scorecard немис услубиятини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган.
Мазкур мониторинг тизими компанияларнинг корпоратив бошқарув андозаларини бажариш даражасини кузатиб боради. У асосланадиган қатор мезонларга салмоқнинг маълум бир фоизи мос келади. Мос равишда, ҳар бир мезон қиймати ва умумий сумма қанчалик максимал бўлса, корпоратив бошқарув эълон қилинган андозаларга шунчалик тўғри келади. Мониторинг анкетаси тўлиқ шакли 1-иловада келтирилган.
Бошқа бир мониторинг тизими корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Ушбу мониторинг тизими компанияда корпоратив бошқарув амалиётининг WEF/ СТИ тамойилларидан ҳар бири бўйича ҳам, бутун тўплам бўйича ҳам мувофиқлик даражасини аниқлашга имкон беради. Мониторинг ўтказиш натижалари бўйича компаниялар икки тоифага тақсимланади: WEF/ СТИ тамойилларига мос келадиган ва WEF/ СТИ тамойилларига мос келмайдиган компаниялар.
Бунда мониторинг мақсадларидан келиб чиқиб, компанияда корпоратив бошқарувнинг WEF/ СТИ тамойилларига тўлиқ мувофиқлик даражасининг аниқ қиймати эълон қилинмасдан, компания ва корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси ўртасида мулоқот учун фойдаланилади.
Омма учун қуйидаги ахборотлар очиқ ҳисобланади:
WEF/ СТИ корпоратив бошқарув тамойилларига тарафдорлик ҳақида маълум қилган компаниялар рўйхати (рўйхат СТИ интернет-сайтида ва корпоратив бошқарув бўйича СТИ П қўмитасининг сайтида эълон қилинади);
мониторинг натижалари бўйича корпоратив бошқарув амалиёти WEF/ СТИ тамойилларига мос келадиган компаниялар рўйхати;
WEF/ СТИ корпоратив бошқарув тамойилларига тарафдорлик ҳақида маълум қилган ва корпоратив бошқаруви биринчи мониторинг ўтказилган пайтдан бошлаб 12 ой давомида бирон марта WEF/ СТИ тамойилларига мос келади деб тан олинмаган компаниялар рўйхати.
Тасдиқланган мезонлар ва гуруҳлар тизимига мувофиқ тузилган анкета компанияларга юборилади ёки компаниялар анкетани мустақил равишда қўмитанинг интернет-сайтидан юклаб олади. Шундан кейин анкета компаниянинг масъул ходими томонидан тўлдирилади. Тўлдирилган анкеталар билан корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси мувофиқлаштириш марказида ишланади, у олинган умумлаштирилган натижаларни корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси интернет-сайтида ва СТИ сайтида эълон қилади, компания бўйича индивидуал натижалар эса унга тўғридан-тўғри жўнатилади.
Мазкур мониторинг тизимини фарқлаб турадиган асосий хусусият шуки, у компания ташаббуси билан қайта ишланиши ва такомиллаштирилиши мумкин. Мониторинг тизимидаги ёки тамойиллар таърифидаги ўзгаришлар корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси томонидан кўриб чиқилади ва СТИ бошқарма бюроси қарори билан тасдиқланади.
Фойдаланилган адабиётлар.
Б.Ю Ҳодиев “Карпаратив бошқарув”
Карелин В.С “Финансы корпараций”
Дегтиярева О.И “Управление рисками в международном бизнесе.”
Do'stlaringiz bilan baham: |