Кўрсаткичлари
|
Ўлчов бирлиги
|
Белгиланган меъёри, кўп эмас
|
Ҳиди
|
Балл
|
2
|
Таъми
|
Балл
|
2
|
Рангдорлиги
|
Градус
|
20 (35)
|
Лойқалиги
|
Мгрил (аколин бўйича)
|
1,5(2,0)
|
Ичимлик, шу жумладан технолоик мақсадларда ишлатиладиган, сувларга қуйидаги микробиологик кўрсаткичлар белгиланган (жадвал 2).
Жадвал 2
Ичимлик ва технологик сувларнинг микробиологик кўрсактичлари
Кўрсаткичлари
|
Ўлчов бирлиги
|
Рухсат берилган меъёри
|
Иссиқсевар колиформа бактериялари
|
100 мл сувдаги бактериялар сони
|
Бўлмаслиги керак
|
Колиформ бактерияларининг умумий сони
|
100 мл сувдаги бактериялар сони
|
Бўлмаслиги керак
|
Микробларнинг умумий они
|
1 мл сувдаги колониялар ташкил қиладиган бактериялар сони
|
50 дан кўп эмас
|
Колифаглар
|
100 мл сувдаги бляшка ҳосил қиладиган бирликлар (БОЕ) сони
|
Бўлмаслиги керак
|
Сульфат редукциялайдиган колстридийлар споралари
|
20 мл сувдаги споралар сони
|
Бўлмаслиги керак
|
Аябитлар сони
|
50 мл сувдаги цистлар сони
|
Бўлмаслиги керак
|
Коли индекси
|
1 л сувдаги ичак тайёқчалари бактериялари
|
3 дан кўп эмас
|
Ичимлик сувларининг кимёвий таркиби кўрсактичларига қўйиладиган талаблар қуйидаги жадвал-3 да келтирилган.
Жадвал 3
Ичимлик сувларидаги кимёвий моддаларнинг максимум белгиланган меъёрлари
Кимёвий моддалар
|
Белгиланган меъёри, мг/л.
|
|
Кимёвий моддалар
|
Белгиланган меъёри, мг/л.
|
Хлоридлар
|
350
|
|
Рух
|
5,0
|
Сулфитлар
|
520
|
|
Қўрғошин
|
0,1
|
Нитратлар
|
10
|
|
Мишяк
|
0,05
|
Темир
|
0,3
|
|
Алюминий қолдиғи
|
0,5
|
Маргимуш
|
0,1
|
|
Умумий қаттиқлиги, мг-экв/л
|
7,0
|
Мис
|
1,0
|
|
рН
|
6,5-8,5
|
Агар овқатланиш корхоналарини қуриш жойларида сув манбаларининг биронтаси ҳам санитария-эпидемиологияга жавоб бермаса, юқорида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган сувлардан бошқа жойдан келтириб, фойдаланишга рухсат берилади. Сув махсус машиналарда рух югуртирилган бочкаларда, фляга ва бидонларда келтирилади. Сув келтирилган идишлар бўшагандан кейин тоза сув билан ювилиб олинади ва вақти-вақти билан хлорли оҳакнинг ёки хлораминнинг 0,5% эритмаси билан дезинфекция қилинади.
Иссиқ ва совуқ сув билан таъминлаш учун корхонада ички сув қувурлари ўтказилиши шарт қувурлар орқали бериладиган ёки бошқа жойдан ташиб келтириладиган сув миқдори корхона талабини тўлиқ қондириши керак. Корхонанинг сувга бўлган талаби ишлаб чиқариладиган 1 тонна ярим тайёр ва 1 тонна кулинар маҳсулотларга белгиланган сув меъёрига ва жиҳозлар учун ишлатиладиган сув миқдорига қараб аниқланади. Қуйидаги чизмада ишлаб чиқариладиган бир тонна ярим тайёр ва бир тонна тайёр маҳсулот учун меъёрий ҳужжатларда белгиланган сув меъёрлари кўрсатилган (чизма 20).
Чизма 20. Овқатланиш корхоналарида ярим тайёр ва тайёр кулинар, кондитер ва булочка маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун белгиланган сув меъёрлари.
Изоҳ: Ушбу чизмада сув истеъмол
қилишнинг нотекислик
коэффициенти 1,5 деб қабул
қилинган.
Хом ашёларни ювиш ванналарининг, ишлаб чиқариш раковиналарининг, идиш-товоқларни ювиш машиналарининг, сув қайнаткичларнинг, таомлар пишириш стационар қозонларининг ва музлатиш генераторларининг сувга бўлган талаблари уларнинг бир секунда сарфлайдиган сув миқдорига ва иш даврида ишлаш фоизига ҳамда сони ҳисобга олинган ҳолда аниқланади (жадвал 4).
Жадвал 4
Бир секунда сарфланадиган сув ҳисоби ва жиҳозларнинг бир вақтда ишлаш фоизи
Жиҳоз
|
Сув сарфи, л/сек.
|
Бир вақтда ишлаш фоизи, %
|
Сони
|
Ювиш машиналари
|
0,3
|
30
|
Х
|
Ишлаб чиқариш раковинаси
|
0,2
|
40
|
Х
|
Идиш-товоқларни ювиш машиналари
|
0,3
|
100
|
Х
|
Сабзавотларни ювиш ва тозалаш машиналари
|
0,2
|
100
|
Х
|
Сув қайнаткичлар
|
0,2
|
100
|
Х
|
Стационар ўрнатилган таомлар тайёрлаш қозонлари
|
0,2
|
60
|
Х
|
Музлатиш генераторлари
|
0,1
|
50
|
Х
|
Совутиш жиҳозлари томонидан сарфлайдиган сув миқдорлари жиҳозлар паспортида кўрсатилган меъёрлар бўйича ҳисобланади.
Демак, умумий овқатланиш корхоналарида уларнинг қайси мулк шаклига тааллуқлигидан, ишлаб чиқариш қувватидан, қаерда жойлашганидан ва ташқи сув қувурлари бўлишлари ёки бўлмасликларидан қатъий назар, ички сув қувурлари қурилади.
Технология, хўжалик ва маиший мақсадларда, технологик жиҳозларга, инвентар, инструментларга ҳамда тара ва хоналарга ишлов бериш учун марказий иситиш қувурлар сувидан фойдаланиш ман қилинади.
Ходимлар ва истеъмолчилар ҳожатхоналарида уларни ювишга сув олиш учун полдан 0,5м. баландликда махсус кранлар ўтказилиши керак.
Назорат саволари:
1. Овқатланиш корхоналари сув билан қайси манбалардан таъминланиши мумкин?
2. Манбалар сувлари қандай талабларга жавоб бериши керак?
3. Жойларда сув манбаларидан биронтаси ҳам санитария-эпидемиология талабларига жавоб бермаганда, овқатланиш корхоналари сув билан қандай таъминланади?
4. Овқатланиш корхоналарининг сувга бўлган талаби қандай ҳисобланади?
5. Ходимлар ва истеъмолчилар ҳожатхоналарида сув крани қайси мақсадда ўрнатилади?
4.2. Овқатланиш корхоналарини канализация билан таъминлашга қўйиладиган талаблар
Овқатланиш корхоналарида сув нафақат озиқ-овқат хом ашёларини, қозон-товоқларни, технологик жиҳозларни, инвентар ва инструментларни ҳамда хом ашё ташиш воситаларини ювиш ҳамда ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун, маиший мақсадларда (душ қабул қилиш учун, ҳожатхоналарда) ҳам ишлатилади. Ушбу мақсадларда фойдаланилган сувларни корхонадан ташқи қувурларга ёки ахлат ураларига улаш учун ички канализация қувурлари ташкил қилинади. Ишлаб чиқариш ва маиший мақсадларда фойдаланилган сувларнинг ҳар бири учун алоҳида сув қувурлари қурилади (чизма 21).
Чизма 21. Ички канализация турлари.
Чизма маълумотларидан кўриниб турибдики, ишлаб чиқариш ва маиший сувлар канализациясининг ички қувурлари ташқи канализация қувурларига уланади. Улашда ишлаб чиқариш сувлари ички канализация қувурларининг учи маиший сувлар ички канализация қувуридан баланд жойлашиши керак.
Таъкидланганидек, канализация бўлмаган жойларда корхонанинг ички канализация қувурлари корхона ҳовлисида қазилган ва деворлари бетон қилинган ҳамда қопқоғи билан маҳкам ёпиладиган ураларга уланади (чизма 22).
Чизма 22. Ички канализация қувурларининг урага уланиши.
Ички канализация қувурларини улаш ураси ва ҳовли ҳожатхонаси корхонанинг ишлаб чиқариш цехларидан энг камида 25м. узоқликда ковланган бўлиши шарт. Ура 2/3 ҳажмининг тўлиши билан унда йиғилган нотозаликлар олиб чиқиб кетилиши, уралар эса хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши керак. Қолган вақтларда ура қоқоғи билан маҳкам ёпилиб сақланиши керак.
Бошқа мақсадларда қурилган биноларда жойлашган овқатланиш корхоналари ишлаб чиқариш сувлари ва маиший сувлари ички канализациялари мавжуд бинонинг худди овқатланиш корхоналарида истеъмолчилар учун вестибюл, гардероб, аёллар ва эркаклар ҳожатхоналари алоҳида лойиҳаланиши керак. Шундай канализация қувурига уланади. Фақатгина маиший сувлар ички канализациясини корхона жойлашган бинонинг маиший сувлар қувурига улаш мумкин. Бундай ҳолларда корхона жойлашган ибнонинг маиший сувлар вертикал канализацияси овқатланиш корхонасининг душ қабул қилиш ёки ҳожатхона хоналари орқали ўтказилши шарт. Бунда ҳам канализация трубаси ревизиясиз бўлиши ва штукатурланган ёғоч коробасига солиниши керак. Овқатланиш орхоналари устида жойлашган ҳожатхоналар, душ қабул қилиш хоналари ва чўмилиш хоналарининг поллари гидроизоляция қилинган бўлиши шарт.
Овқатланиш корхонасининг қайси бинода (махсус қурилган, реконструкция қилинган ёки бошқа мақсадларга мўлжалланган) жойланишидан қатъий назар, унинг овқатланиш зали, ишлаб чиқариш цехлари ва омборхоналарининг шиплари тагидан сув қувурлари ўтказилмаслиги керак. Фақат ишлаб чиқариш сувлари қувурларининг вертикал канализация трубалари (ревизиясиз) ишлаб чиқариш цехлари ва омборхоналар орқали ўтказилиши мумкин.
Ишлаб чиқариш цехларидаги ходимларнинг дам олиш хонасидаги қўлювгичлар, раковиналар ва ванналар ички канализациянинг ишлаб чиқариш сувлари қувурига уланган бўлиши керак. Уларнинг сувни қувурга тушириш трубачалари учи ва канализация қувури орасида 20мм. Зазор қолдирилиши керак.
Барча овқатланиш корхоналарининг ишлаб чиқариш цехларида, идиш-товоқларни ювиш хоналарида, дефросторларида ва юкларни тушириш хоналарида хона полининг ўртасида трап қўйилган бўлиши керак. Пол трап томон нишоб қилиб созланади.
Назорат саволлари:
1. Овқатланиш корхоналарида сув қайси мақсадларда ишлатилади?
2. Фойдаланилган ишлаб чиқариш ва маиший сувлар корхонадан қандай олиб чиқилиб кетилади?
3. Ташқи канализацияси бўлмаган жойларда фойдаланилган ишлаб чиқариш ва маиший сувларни йиғиш учун қандай қурилма қурилади ва қаерда ва қайси масофада жойлаштирилади?
4. Овқатланиш корхоналари қайси цехлари ва хоналари шиплари тагидан ички канализация қувурлари ўтказилиши мумкин эмас?
5. Қўлювгичлар, ишлаб чиқариш ванналари ва раковиналари қайси ички канализацияга ва қандай уланади?
6. Қайси хоналарда трап қўйилади ва нима учун?
Do'stlaringiz bilan baham: |