МОДЕМ ВА ФАКС-МОДЕМЛАР.Модем-телефон тармоғи орқали компьютер билан алоқа қилиш имконини берувчи қурилмадир.
ФАКС-МОДЕМ — бу, факсимил хабарларни қабул қилиш ва жўнатиш имконини берувчи модемдир.
Ўзининг ташқи кўриниши ва ўрнатилиш жойига қараб модемлар ички ва ташқи модемларга бўлинади. Ички модемлар бевосита системали блок ичига ўрнатиладиган электрон платадан иборат. Ташқи модемлар — бу компьютер ташқарисида бўлган ва портлардан бирига уланадиган автоном электрон қурилмадир.
Сўнгги йилларда модемлар ва факс-модемларга бўлган талаб ошиб кетди. Модемлар бир компьютердан иккинчисига хужжатлар пакетини етарлича тез ўтказиш, электрон почта орқали боғланишга имкон беради. Шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан алоқа қилиш учун глобал компьютер тармоғи (Internet ва бошқалар) га киришни таъминлайди.
СКАНЕРЛАР.Сканер — компьютерга матн, расм, слайд, фотосуръат кўринишида ифодаланган тасвирлар ва бошқа график ахборотларни автоматик равишда киритишга мўлжалланган қурилмадир. Сканерларнинг турли моделлари мавжуд. Энг кўп тарқалгани — стол усти, планшетли ва рангли сканерлардир.
ПЛОТТЕРЛАР — бу, компьютердан чиқарилаётган маълумотларни коғозда расм ёки график кўринишда тасвирлаш имконини берувчи қурилмадир. Одатда уни график ясовчи (графопостроитель) деб ҳам аташади.
Юқоридаги қурилмалардан ташқари компьютерга махаллий тармоққа уланиш имконини берувчи тармоқ адаптери, диджитайзер, яъни электрон планшет, джойстик, видиоглаз, рақамли фотоаппарат ва видиокамера каби қурилмалар уланиши мумкин.
ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ШАХСЛАРНИНГ КОМПЬЮТЕРДАН ФОЙДАЛАНИШИ. ПРОЦЕССОР ТЕХНОЛОГИЯСИ.
Ўтган асрнинг 90-йилларида дунё кўзи ожизлари компьютер мўъжизасидан Жавс овозли дастури ёрдамида баҳраманд бўла бошлаган. 2000 йилга келиб унинг такомиллашган янги версиялари яратилди. Шунингдек, ўша даврда Европадаги машҳур компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган 20, 40, 80 белгили PackMate, Tigr, Baum, Focusкаби брайлча дисплейлар, ҳарф ва белгиларни қоғозга бўртма шаклда чоп этувчи махсус принтерларнинг оммалашиши кўриш ногиронларининг компьютер имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини оширди. Кейинчалик жаҳонда кўзи ожиз компьютер мутахассислари сони ортиб бориши натижасида улар орасидан кўплаб дастурчилар етишиб чиқди. Жумладан, австралиялик Майкл Курэн томонидан 2005 йили НВДА номли экрандаги ёзувларни ўқувчи махсус дастур яратилди. Ушбу дастурнинг ишлаш тезлиги ҳам анча юқори. Ҳозирга қадар НВДА дастурининг 10 га яқин такомиллашган версиялари дунё юзини кўрди. Нафақат Европа, балки МДҲ давлатларида яшовчи дарддошларимиз ҳам унинг хизматидан самарали фойдаланиб келмоқда. Қайд этиш керакки, сўнгги 10 йил давомида дунёда кўзи ожиз компьютер ихлосмандлари учун кўплаб тифлодастур ва қурилмалар, махсус операцион тизим ишланмалари жорий қилинди. Хусусан, матнли файлларни овозли версияга ўтказувчиBalabolka, MaksReader дастурлари, Виндовс 4 – 8 тезкор тизимлари, Виндовс XP, Виндовс 7тизимларининг лайф-дисклари амалиётга татбиқ этилди. Шу билан бирга машҳур веб-сайтларда кўзи ожиз мутахассислар томонидан турли мавзуларни қамраб олган бир нечта форумлар ташкил этилди. Vecra-list, Dialog, Home-helps каби маиший мавзудаги форум листлар, Тифлокомп, Кланго, Ventrilo, Теремок сингари овозли чат хизматлари фикримизни тасдиқлайди. Уларнинг айримлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, Кланго овозли чат хизматидан рўйхатдан ўтган кўзи ожиз фойдаланувчилар компьютерга уланган микрофон орқали чатга ташриф буюрган кишилар билан бевосита мулоқот қилиш имконига эга бўладилар. Уни тўлиқ ишга тушириш учун ЖАВС иловасига махсус скриптларни киритиш лозим. Қулай дастурлардан яна бири Теремок овозли чатидир.
Бугунги кунда ЎзКОЖ аъзоларининг компьютердан хабардорлик даражаси анча ошганлиги сезилади. Аммо ҳали бу борадаги мавжуд вазиятни қониқарли деб бўлмайди. Гап шундаки, кўзи ожизларга болаликдан айни соҳага оид билимлар етарли равишда сингдирилмаяпти. Улар мустақил ҳаётга қадам қўйгандан кейингина компьютер саводини ўзлаштиришга интилмоқдалар. Таълим ёки фаолият жараёнида дарддошларимиз замонавий технологиялар воситасида иш юритиш бўйича соғлом инсонларга қараганда анча орқада қолаётгани сир эмас. Демак, интернат-мактабларда кўзи ожиз болалар учун индивидуал тартибда ўқитувчи компьютер курсларини ташкил этиш давр талабидир.
Кўзи ожизларга компьютер сабоқларини қай тартибда ўргатиш афзал? Маълумки, педагогикада билим беришнинг бир неча шакл ва усуллари мавжуд. Кўриш ногиронлари учун компьютер бўйича дарс машғулотлари ҳар бир гуруҳда ўқувчилар сони 6 нафардан ошмаган тарзда оғзаки, ёзма ва амалий услублардан фойдаланган ҳолда олиб борилиши мақсадга мувофиқдир. Дастлаб мураббийлар томонидан ўрганувчиларнинг компьютер ҳақидаги умумий тасаввурлари шакллантирилади. “Гапирувчи” дастурлардан асосан клавиатура ёрдамида фойдаланилиши боис тренерлар, энг аввало, ўқувчиларга ундаги клавишларнинг жойлашиш ўрни ва вазифаларини ёд олдиришлари, ҳар бир бармоқ ўзига тегишли бўлган тугмани ишга туширишига оид қоидаларни пухта ўргатишлари лозим. Шунингдек, улар кўзи ожизларнинг компьютерга оид билимларни ўзлаштириш имкониятларига мос тарзда дарс режаларини ишлаб чиқишлари, ўқувчиларнинг топшириқларни мустақил бажариш жараёнини назорат қилиб боришлари зарур. Эслатиш жоизки, бунда ҳар бир машғулот икки соатдан ошмаслиги талаб этилади. Бундан ташқари, сабоқлар жараёнида компьютерга хос хусусиятларни кўзи ожизлар тасаввур қила оладиган элементлар билан боғлиқ ҳолда ўргатиш ижобий натижа беради. Масалан, компьютердаги папка ва файлларнинг бир-биридан фарқланишини тушунтириш учун тингловчига бир нечта қисмлардан таркиб топган электрон кўринишдаги папка турфа хил предметлар жойланадиган, файл эса фақат бир турдаги буюмлар сақланадиган одатдаги сумкаларга ўхшаш экани уқтирилади.
2014 йилда Қашқадарё ВБ қошида ташкил этилган компьютер ўқув марказида тренерлар тайёрлаш мақсадида дастлаб 10 нафар кишига соҳага доир билим ва кўникмалар сингдирилди. Ҳозирда уларнинг кўпчилиги мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда. Машғулотларда услубий қўлланма сифатида ЎзКОЖ МБ ташаббуси билан нашр этилган “Кўзи ожизлар учун компьютер сабоқлари” тўплами ҳамда ўрта мактабларнинг 7 – 9-синфлари учун мўлжалланган “Информатика” дарсликларининг брайлча вариантидан фойдаланилмоқда. Аммо айни соҳада ютуқлар билан бир қаторда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳам талайгина. Жамият тизимида кўп тармоқли тифлоахборот марказини ташкил этиш, кўзи ожизлар учун махсус сайтлар очиш, жойлардаги ўқув курслари фаолиятини такомиллаштириш баробарида тренерлар меҳнатини доимий равишда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Тошкент Ахборот технологиялари университети мутахассислари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш асносида “гапирувчи” компьютер дастурларининг ўзбек тилидаги варианти яратилишига эришиш шулар жумласидандир.
Бугунги кунда Сурхондарё ва Қашқадарё ҳудудларида яшовчи кўриш ногиронларининг атиги 1,5 фоизи ўз шахсий компьютерига эгалигини таъкидлади. Корхона, ташкилот ва муассасаларда ёхуд интернет кафеларида ушбу техник восита хизматидан фойдаланувчилар 12-13 фоизни ташкил этади. Демак, жамият аъзолари ўртасида компьютер бўйича саводхонлик даражасини янада ошириш лозимки, ушбу йўлдаги ҳаракат уларнинг соғломлар билан тенг имкониятлар доирасида билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни эгаллашларига замин яратади.
Компьютердан фойдаланувчи ҳар бир шахс, шу жумладан, кўзи ожизлар ҳам кундалик иш жараёнида диск ёки флешкартадан керакли маълумотларни кўчириб олиш ҳамда уларга турли кўринишдаги ахборотларни юклаш амалларини бажаришлари маълум. Албатта, бундай пайтда кишидан етарли кўникма ва уддабуронлик талаб қилинади. Танловнинг электрон матнни Неро дастури ёрдамида СД форматдаги дискка кўчириш шарти берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |