1.Ўзбекистонда минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш сиёсати ва стратегияси.
Таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари ва уй-жой сиёсатида амалга оширилган ислоҳотлар ва ушбу соҳага давлат харажатларининг самарали молиялаштирилиши натижасида ижтимоий инфратузилманинг барқарор фаолият кўрсатиши ва ривожланиши таъминланди.
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим мақсади юртимизда соғлом ва баркамол, билимли, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдан иборатдир.
Айнан шу максадларга эришиш учун мамлакатимизда 1997-2010 йилларда кенг миқёсдаги Кадрлар тайёрлаш мил-лий дастури амалга оширилди. Унинг замирида аҳолининг узлуксиз таълим олишини таъминлаш, таълим тизимининг жамиятдаги ўзгариш ва янгиланишлар, иктисодиётдаги юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёж билан уйғун ва ҳамоҳанг бўлишига эришиш концепцияси мужассам эди.
Юртимизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида 12 йиллик мажбурий таълимга, жумладан, 9 йиллик мактаб таълими ва ундан кейинги 3 йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига босқичма-босқич ўтилди. Таълимнинг барча босқичларида ўқув дастурлари кайта кўриб чиқилди ва замонавий халқаро талабларга мос ҳолга келтирилди. Замонавий дарелик ва ўкув қўлланмаларини тайёрлаш, ўкувчилар учун улардан кенг фойдаланиш имкониятларини яратиш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. Уқитувчилар таркибини тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларнинг юксак малака талаб этадиган меҳнатини рағбатлантириш тизими яратилди.
2004-2010 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий давлат дастури амалга оширилди. Бу давр мобайнида 7800 тадан зиёд умумтаълим мактаби янгитдан қурилди, таъмирланди ва реконструкция қилинди, уларнинг умумий сони эса 9860 тага етди. 8 мингдан ортиқ таълим муассасаси капитал таъмирланди, газ ва сув билан таъминланди, марказ-лаштирилган канализация тармоқларига уланди.
2.Ижтимоий соҳа ривожланиши кўрсаткичларини моделлаштириш ва прогнозлаш
Глобаллашув бу тарихий миқёсда барқарор ҳудудий чегараларда шаклланган маданият ва цивилизацияларни ўзаро таъсири ва бир-бирига кириб, доимий тарзда кучайиб боришини акс эттираётган жараёндир. Иқтисодиётда мазкур жараён энг янги технологиялардан фойдаланиш орқали ахборот макони ва табиий ресурслар устидан назорат ўрнатиш бўйича жаҳон бозорида рақобат курашининг чуқурлашиши ва кенгайиши билан боғланган.
ХХ асрнинг сўнги чорагида ”Совуқ уруш” ҳавфининг барҳам топиши глобаллашувнинг иқтисодий ва сиёсий жараёнларини тезлаштириб юборди. Жаҳон иқтисодий муҳити яқин 15-20 йил ичида ана шу жараёнларнинг ўзаро таъсири натижасида белгиланмоқда. Шулардан энг муҳимлари қуйидагилардан иборат:
1.Сиёсий шароитларнинг ўзгариши жаҳон иқтисодиётида турли хил ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Дунё энди қарама-қарши сиёсий лагерларга бўлинмаган. Сиёсий сабаблар асосида мулкни национализациялаш ва мусодаралаш ҳолатлари кескин қисқарди. Тижорат корхоналари учун таваккалчиликнинг сиёсий моҳияти ўзгарди.
2.Жаҳон савдо ва халқаро капитал оқимлари тизими янги давлатлар ва фирмалар ҳисобига кўпайиб бормоқда. Шуларнинг баъзилари сиёсий ўзгаришлар(Хитой Въетнам), бошқалари тез суръатларда иқтисодий ва техник ривожланиш ҳисобига вужудга келди.
3.Дунёда рақобат ва иқтисодий таваккалчилик кучайиб бормоқда. Бундай ҳолат глобаллашув жараёнини асосий ҳаракатлантирувчи кучи-трансмиллий корпорацияларни бирлашишига ва бунинг натижасида монополия ва олигополияларнинг вужудга келишига сабаб бўлмоқда.
4.Жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръати бирмунча пасайишига қарамасдан фан ва техника юқори суръатларда ривожланишда давом этмоқда. Бунда рақобат асосий аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам ТМК лар халқаро бозорга янги технологияларни чиқарувчи, уларни сотиб олувчи ролни бажаришда давом этмоқда. Шу вақтнинг ўзида ТМК лар илм ва техника кооперацияларини янги тизимларининг харидори, ишлаб чиқарувчиси ва тадқиқотчилари вазифаларини ҳам бажармоқда.
5.Илмий-техник трансформация талаб ва таклифнинг ҳамда жаҳон иқтисодиёти энг муҳим секторлари ўртасидаги нисбатларининг ўзгаришида ҳал қилувчи омил бўлиб қолмоқда. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги, ундирувчи ва қайта ишловчи тармоқларнинг улушлари пасаймоқда, хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг аҳамияти эса узлуксиз равишда ошмоқда. ТМК лар хорижий инвестицияларни олиб кириш йўли билан ушбу жараёнга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
6.Жаҳон иқтисодиётининг энг мураккаб жиҳатлари бўлиб халқаро валюталар ва молиявий муносабатлар эволюцияси ҳисобланади. Бунинг остида ”реал” иқтисодиёт ва пул бозорлари ўзаро таъсирларининг ўзгариши назарда тутилмоқда. Халқаро молиявий ташкилотлар, банклар ва суғурта компанияларининг иш абороти 1964 йилга нисбатан 2000 йилда 30 марта кўпайди ва 10 трлн. долларга етди. Трансмиллий валюта бозорлари ва капитал бозорлари жаҳон иқтисодиётининг энг нозик ва муҳим тизимини шакллантирмоқда. Жаҳон иқтисодиёти Брейтон-Вудс тизимига нисбатан вазиятга тез мослашадиган валюта тизимига мухтож.
7.Халқаро валюта ва капитал бозорларнинг тез суръатларда ўсиши ва глобал миқёсда ўзаро алоқалар ўрнатиши янги имкониятларни очишдан ташқари, таваккалчилик ва рақобатнинг янги категорияларини олиб келди ҳамда мамлакатлар ўртасидаги фарқ ва тенгсизликларни янада чуқурлашишига сабаб бўлди.
8.Кўпчилик социал муаммоларни , янгиларини ҳам, эскиларини ҳам ҳал қилиш қийин ва мураккаб бўлиб қолди. Фаровонлик ва даромадлар ўртасидаги социал тенгсизлик жаҳон миқёсида кундан-кунга ошиб бормоқда. Паст даромадга эга мамлакатлар хорижий инвестициялар фокуслари бўлишдан ташқари халқаро ишчи кучи оқимларининг манбалари ҳам бўлиб қолмоқда. Бу меҳнат бозорида янги вазиятнинг шаклланишига олиб келди. Техниканинг ривожланиши, ишлаб чиқариш харажатларини глобал миқёсда рационаллаштириш ва қисқартиришга интилиш кўпчилик мамлакатларда ишсизликни ўсишининг, юқори даражада ривожланган давлатларда эса ушбу ҳолат барқарорлашишининг асосий сабабчисидир. ТМК лар ишчи ва хизматчиларини уларга бўлган ишончларини максималлаштиришга интилмоқда.
9.Дунёда атроф муҳитни ифлосланиши муаммоси кундан-кунга кенгайиб ва чуқурлашиб бормоқда. Бунда ТМК лар ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Улар атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, зарарли ишлаб чиқаришни либерал қонунчилик мавжуд мамлакатларга кўчиришга жуда катта миқдордаги маблағларни сарф қилмоқда. Шунга қарамасдан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси ҳам ўзининг тўлақонли ечимини топганича йўқ.
Кейинги 10 йилликларда халқаро иқтисодий муносабатларни институционал тартиблаштиришда катта ўзгаришлар юз берди. Халқаро савдони либераллаштириш жараёни давом эттирилди. Кўпчилик мамлакатлар хорижий капитал ҳаракатини чекловчи тадбирларни камайтирди ёки умуман бекор килди.ТМК лар фаолиятини БМТ доирасида назорат қилиш бўйича қоидалар тизимини ишлаб чиқиш натижасиз тугади. Капитал оқимни либераллаштиришда 1995 йил 1 январда ташкил этилган бутун жаҳон савдо ташкилотининг роли беқиёс бўлди. Тарихда биринчи бор хорижий инвестициялар ва хизматлар билан савдо қилиш операцияларига алоқадор бўлган универсал қоидалар ҳамда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш қоидалари барпо қилинди.
Жаҳон хўжалиги тизимининг негизини 500 га яқин трансмиллий корпорациялар ташкил этади.”Экономист” журналининг баҳосига қараганда жаҳондаги 5 та ТМК жаҳонда ишлаб чиқарилган ва узоқ муддат давомида фойдаланиш мумкин бўлган товарлар, самолётлар, электрон ускуналар, автомобилларнинг ярмидан зиёд қисмини етказиб бермоқда. Ишлаб чиқаришнинг концентрациялашуви ахборот технологиялари тармоқларида айниқса юқори даражага эга.Самолётсозликда “Эйрбас“ ва ”Боинг” компаниялари ҳукмронлик қилади.
Европа бозорларининг ривожланиши янги халқаро молиявий марказлар - Люксембург, Панама, Сингапур ва бошқаларнинг вужудга келишига сабаб бўлди.Уларнинг фаолияти валюта назоратидан озод этилди, процентлардан олинадиган даромадларга эса солиқлар бекор қилинди. Кейинчалик Париж (ПИБОР) , Сингапур(СИБОР), Қувайт(КИБОР) ва шу каби бошқа марказларда янги марказлар вужудга келди. Эндиликда Лондон евродоллар маркази ҳисобланса, Париж евробозор ставкаларини белгилаб бермоқда.
Етакчи ТМК лар ўзларининг кенг тармоқларга эга бўлган хорижий филиаллари билан биргаликда ТМКлар, давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўртасида евробозорида асосий воситачилар вазифасини бажармоқда.
Жаҳон иқтисодиётининг кундан-кунга, йилдан-йилга глобаллашиб бориши ҳудудларни ўрганишни, ҳудудшунослик фанини ривожлантиришни тақозо этмоқда. Ҳудуд, унинг мазмун- моҳияти тўғрисида қўлланманинг 1-бобида муаллиф ўзининг фикр-мулоҳазаларини келтирган. қўлланманинг ушбу қисмида асосий эътибор жаҳон иқтисодиёти ва унинг глобаллашувига хос ҳудудий жиҳатларни тадқиқ этишга бағишланган.
Ҳудудий омил инсоният тараққиётида жуда муҳим роль ўйнайди. Бунда ҳудуднинг меҳнатни географик тақсимотида эгаллаган ўрни муҳим аҳамият касб этади. Ҳудуднинг географик ўрни ва унга хос хилма-хиллик мамлакат ёки мамлакатлар гуруҳининг жаҳон иқтисодиётидаги, унинг глобаллашувидаги мавқеини кўп жиҳатдан белгилаб беради.
Жумладан, Шимолий Америка, Европадаги мамлакатлар гуруҳларини ҳозирги вақтда тараққиётнинг юқори даражасига эришганлигида ушбу мамлакатлар географик ўрнининг аҳамияти беқиёс бўлди. Дарҳақиқат АҚШ, Канада, Германия, Франция ёҳуд Япония давлатларининг жаҳон иқтисодиётида етакчилик қилишига уларнинг географик ўринлари жуда катта ижобий таъсир кўрсатган ва ҳозирги кунда ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |