Бетон
Бетон
|
Бетон бу йирик арматураловчи заралардан ташкил топган композицион материал бўлиб, ундаги матрица ва тўлдиргичлар керамика синфига тааллуқли. “Бетон” ва “цемент”терминлари ҳар доим ҳам тўғриқўлланимагани, айрим ҳолларда бир бирини ўзаро алмаштирувчи хисобланганлигисабабли улар орасидаги фарқнитаькидламоќ зарур.
|
Умумий маънода бетон қаттиқ зарралар агрегатидан ташкил топган, ўзаро қандайдир боғловчи муҳит ёрдамида, яъни цемент билан бирла штирилган композицион материалдир.Бетонни иккита тури энг кўп маълум – бу портландцемент асосида ва асфальтобетон, ундаги қаттиқ агрегатланган зарралар – қум ва шағал.Асфальтобетон аввалам бор йўлларни қоплаш учун кенг қўлланилади, портландцемент асосидаги бетон кенг тарқалган қурилиш материали сифатида қўлланилади. Қуйида бетонни сўнги тури кўрилади.
Портландцемент асосидаги бетон
Портландцемент асосидаги бетонни ишлаб чиқаришда ҳомашё сифатида - цементни ўзи, тўлдиргичлардан майда дисперсли фракция (қум) ва йирик дисперсли фракция (шағал). Портландцементни мустахкамлигини ортишига ва қотишга олиб келадиган жараёнлар бўлимда қисқача кўриб чиқилган. Қаттиқ зарралар тўлдиргич рўлини бажаради, чунки жуда арзон бўлиб материални умумий нарҳини пасайтиради, цемент эса нисбатан қимматдир. Бетон аралашмасини оптимал мустахкамлиги ва ишлов беришга қулайлигини мужассамлаш учун ташкил этувчиларни (инградиентлар) нисбатини жуда қатъйян бажариш зарур. Қаттиқ зарраларни зич жойлаштириш ва яхши фазалар аро контакт аралашмада икки ҳил ўлчамли қаттиқ зарраларни қўлланилиши таъминлайди; шу билан бирга қумнинг майда дисперс зарралари йирик шағал орасидаги бўшлиқни тўлдириши керак. Одатда тўлдиргичлар миқдори ҳажмнинг 60-80% ни ташкил этади.
Сув-цемент пастасининг миқдори барча қум ва шағалнинг қаттиқ зарраларини қоплаш учун етарли бўлиши зарур. Акс ҳолда цемент хосил қиладиган боғланишлар етарли бўлмайди. Бетон арашмасини тайёрлашда барча ташкил этувчи компонентлар синчиклаб аралаштирилиши зарур. Цемент ва агрегатларни қаттиқ зарраларини тўлиқ боғланиши сув миқдорини тўғри қўшилишида. Агар сув кам бўлса боғланиш тўлиқ бўлмайди. Агар сув ортиқча бўлса ғоваклар хосил бўлади. Бу холларда махсулот мустахкамлиги оптимал қийматдандан паст бўлади.
Агрегатланувчи зарраларни характери муҳим моҳиятга эга. Зарраларни ўлчами бўйича тақсимлани айниқса муҳимдир, чунки цемент пастани тайёрлашда зарур бўлган сув миқдорига таъсир этади. Мустахкам боғланишни хосил бўлишига тўсиқ бўладиган зарралар юзасида лой ва ифлослар бўлиши керак эмас, улар тоза бўлиши керак.
Портландцемент – бу қурилишда қўлланиладиган асосий материал, чунки уни жойларда қолипларга қуйиш ва кейин хона ҳароратида қотириш мумкин, агар тўлиқ сув остида бўлса ҳам. Лекин конструкцион материал сифатида қўлланилишда маълум чеклаш ва камчиликларга эга. Кўпчилик керамикадан тайёрланган материаллар каби портландцементдан тайёрланган бетон, нисбатан мустахкам эмас ва мўрт. Унинг чўзилишдаги мустахкамлик чегараси сиқилишдагига нисбатан 10-15 баробар кам. Ундан ташқарибетондан шакллантирилган йирик структуралар ҳарорат ўзгаришига жуда сезгир. Ва ниҳоят сув, ғовакларга кириб паст ҳароратларда дарзлар хосил қилади ва айниқса яхлаш-эриш циклларида. Айтиб ўтилган камчиликларни кўпини бартараф этиш ёки деярли аҳамиятсиз қилиш мумкин бетонга мустахкамлашда турли қўшимчаларни ишлатиб.
Do'stlaringiz bilan baham: |