Режа: Кириш. Тижорат банкларида истеъмол кредитининг меъёрий-хуқуқий асослари


Мамлакатимиз тижорат банкларида истеъмол кредити мохияти, тақдим этиш тартиби ва таҳлили



Download 56,92 Kb.
bet2/8
Sana24.02.2022
Hajmi56,92 Kb.
#193625
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2003bbx kurs ishi 4

1. Мамлакатимиз тижорат банкларида истеъмол кредити мохияти, тақдим этиш тартиби ва таҳлили.
Товар шаклида тақдим этилишида кредит муносабатлари асосан аҳоли ва реализатор, пул шаклида эса берилган аҳоли ва кредит ташкилоти, хусусан банк ўртасида юзага келади. Истеъмол кредити аввало, аҳолига маълум турдаги товарларни сотиб олиш учун кредит тақдим этишдан иборат бўлиб, моҳиятан ушбу товарларни сотиб олишни кечиктиришни ифодалайди. Истеъмол кредити ҳозирда ҳам назарий соҳада, ҳам амалий соҳада турли шаклларда амал қилмоқда. Назарий соҳага келсак, истеъмол кредити турли хил иқтисодий адабиётларда турлича талқин этилади. Умуман олганда, ушбу талқинлар бу кредит тури миқёсининг кенглиги ҳамда турли қирраларини назарда тутиб, унинг нақадар долзарблигини ифодалайди2. Истеъмол кредити охирги ўзига хос кредит шаклларидан бири бўлиб, у аҳолига сотиб олинган товарлардан узоқ муддат фойдаланиш учун тўловлар ҳақини бўлиб – бўлиб тўлаш тарзида тақдим қилинади. Аслида истеъмол кредити аҳолининг бирор мақсадини кўзлаб, табиий истеъмолга маблағ ажратишда асос бўлиб хизмат қилади.
Истеъмол кредити жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган радио электрон ва бошқа маиший асбоб – ускуналар, мебел, интерьер буюмлар, турар жойни таъмирлаш билан боғлиқ товар – моддий қийматликларни харид қилиш, тўй маросимлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш, даволаниш, дори – дармонлар сотиб олиш, соғлиқни тиклаш ва таълим олиш учун тижорат банклари томонидан берилади3.
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонунида истеъмол кредитига шундай таъриф берилган.
Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) унинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) ни сотиб олиш учун бериладиган кредитдир4.
Истеъмол кредити – бу савдо корхоналарида сотиладиган истеъмол товарларига тўловларни кечиктириш ёки банк ссудаларини истеъмол товарларини харид қилиш учун бериш, шунингдек, ҳар хил шахсий характердаги харажатларни тўлашдир(таълим, тиббиёт хизматларига тўловлар)5. О.Ю.Свиридов истеъмол кредитига қуйидагича таъриф берган.
Истеъмол кредити аҳолига тўловларни бўлиб – бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинадиган товарлардан узоқ муддат фойдаланиш учун савдо компаниялари, банклар ва махсус кредит институтлари томонидан бериладиган кредитдир6. Е.Ф.Жуковнинг фикрича истеъмол кредити истеъмол учун товарларни сотиб олишда аҳолига товарлар учун тўлов муддатини узайтириш мақсадида маблағларни тақдим қилинишни ифодалайди7. Г.Н.Белоглазовой фикрича истеъмол кредити кредит шаклларидан бири бўлиб, аҳолининг турли истеъмол эҳтиёжларини қондирувчи восита бўлиб хизмат қилади. Истеъмол кредитининг асосий объектига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган радио – электрон ва бошқа маиший асбоб – ускуналар, мебель, интерьер буюмлар турар – жойни таъмирлаш билан боғлик товар – моддий қийматликлари киради. Кўчмас мулк, шунингдек қонунга мувофиқ муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол – мулк истеъмол кредити объекти бўлиши мумкин эмас. Тижорат банклари томонидан бериладиган истеъмол кредитлари икки ҳолатда берилади. Биринчиси, умумий кредит асосида ва иккинчиси кредит карталари асосида. Жаҳон амалиётида истеъмол кредитини бериш йирик банкларда 2000 йилдан ортганини кузатиш мумкин бўлса, кичик банкларда буни акси бўлган8. Гортон ва Розенлар тижорат банклари ичида энг хавфсиз кредит сифатида истеъмол кредити деб баҳолайдилар9.
Истеъмол кредити дунёнинг ривожланган мамлакатларида кенг тарқалган молия операцияларининг бир туридир. Масалан, европа иқтисодиётида кредитлар уй-хўжалиги истеъмол ҳажмининг ярмигача таъминланган. Истеъмол кредити аҳолини турмуш даражаси сифатининг ошишига таъсир қилади. Истеъмол кредитининг кенг тарққий этиши бошқа банк хизматларининг ривожланишига, хусусан пластик карточкаларнинг тараққий этишига билвосита таъсир қилади. Кўпгина олимлар истеъмол кредитининг фаол иштирокчилари сифатида аҳоли ва банкларни келтириб ўтишларига қарамасдан, ушбу кредит туридан турли хил ташкилотлар, молия компаниялари, савдо фирмалари ҳам фойдаланишлари мумкин. Айрим мамлакатларда ташкилотлар ушбу кредит туридан ўта самарали фойдаланадилар, айниқса бу кредит тури ёрдамида нафақат истеъмол товарларини кредитга берадилар, балки шу билан бирга унинг воситасида (истеъмолчининг қарз мажбуриятларини ўзига хос гаров сифатида фойдаланган ҳолда) ўз ишлаб чиқариш кўламларини янада кенгайтиришга кредит олиш имконига эгалар. Юртимизда ҳам истеъмол кредити бозори жаҳон тажрибасидан унумли фойдаланиш йўлидан бормоқда. Юқорида айтиб ўтилганидек, кредит шакллари қарз олувчиларнинг эҳтиёж мақсадларига қараб фарқ қилади. Бунда кредитнинг ишлаб чиқариш ва истеъмол кредит шаклларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин10.
Кредитнинг ишлаб чиқариш шакли кредиторлардан олинган маблағлардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятига боғлиқ. Ишлаб чиқариш ва самарали мақсадлар учун ссудалардан фойдаланиш ушбу кредит шаклининг асосий хусусиятидир. Шундай қилиб, кредитнинг товар шаклига мос равишда унинг истеъмол шакли тарихда кредит муносабатлари ривожлана бошлаган пайтда пайдо бўлган деб тахмин қилиш мумкин. Ҳозирда ушбу кредит шакли кенг тарқалган ва замонавий тизимда рухсат этилган субъектлардан биринчи навбатда узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар билан аҳоли эҳтиёжларини таъминлашни жадаллаштиришга қаратилган. Истеъмол кредит шаклининг ишлаб чиқариш шаклидан фарқи шундаки, у аҳоли истеъмол мақсадлари учун ишлатилади. У янгича қиймат тузишга йўналтирилмаган ва истеъмолчиларнинг истеъмол талаб мақсадларига интилишини таъминлайди. Истеъмол кредитини ўзининг шахсий эҳтиёж мақсадлари учун фақат алоҳида фуқаролар эмас, балки ишлаб чиқармайдиган, сотмайдиган корхоналар ҳам ишлаб чиқилган қиймат асосида олишлари мумкин. Истеъмол кредитининг асосий усулларига бўлиб – бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш, кредит ва харажат карточкалари, махсус ссудалар ва овердрафт киради. Дилерлар сотув жараёнида бўлиб – бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш усулини амалга оширади.
Молиявий истеъмол кредити - сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун пул маблағлари тарзида истеъмолчига бериладиган кредитдир. Банклар ёки бошқа кредит ташкилотлари молиявий истеъмол кредити берувчи ташкилотларидир.
Товар истеъмол кредити - сотиб олинган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳақини бўлиб – бўлиб тўлаш тарзида истеъмолчига бериладиган кредитдир. Истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки реализация қилувчи ташкилотлар товар истеъмол кредити берувчи ташкилотлардир.
Молиявий истеъмол кредитидан фойдаланилганда11:

  • шартнома истеъмолчи томонидан товарни (хизматни) сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кирганидан кейин тузилиши мумкин;

  • истеъмолчи молиявий истеъмол кредити олиш тўғрисида истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхонани ёки реализация қилувчи ташкилотни олдиндан ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Молиявий истеъмол кредити бериш Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди.

Истеъмол кредити деганда товарлар сотиб олиш мақсадида бериладиган кредитлар тушунилади. Бундай кредитларни бериш тизими ривожланган хорижий давлатларда жуда такомиллашган ҳисобланади. Улар аҳолининг товарларни сотиб олиш талабини рағбатлантиради. Айниқса, ўртача даромад кўрадиган шахслар истеъмол кредитидан кенг фойдаланадилар.
Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) унинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир.
Одатда, аҳолига такдим этиладиган кредитлар истеъмол кредитлари деб юритилади. Бунда кредитор сифатида банклар, савдо ташкилотлари, нобанк турдаги кредит муассасалари (ломбардлар, кредит уюшмалари, пенсия фондлари), қурилиш жамиятлари, ўзаро ёрдам кассалари, фуқароларнинг ўзлари, ижара пунктлари, шунингдек, фуқаролар ишлаётган корхона ва ташкилотлар иштирок этиши мумкин.
Молия-кредит энциклопедик луғатида12, истеъмол кредитига қўйидагича таъриф берилган: истеъмол кредити (инглизча "consumer credit ", "purchase loan") - кредит шакли ҳисобланиб, аҳоли томонидан савдо ва хизмат кўрсатувчи корхоналардан истеъмол буюмлари, ўзок муддат фойдаланиладиган товарлар ва маиший хизматларни тўловни кечиқтириш шарти билан сотиб олиш тушунилади. «Справочник финансового менеджера»13 луғатида, истеъмол кредити индивидуал харидорларга товарларни чакана тарзда, тўловни маълум бир қисмини кечиқтириб тўлаш шарти билан сотиш тушунилади.
Тижорат банклари тадбиркорлик учун фирмаларга қарз берса, истеъмолчиларга товар сотиб олишга қарз беради. Бунинг натижасида истеъмолчи кредити пайдо бўлади. Бу кредит аҳолига истеъмол товарлари , хизматларни насияга сотиш, уй-жой харажатлари учун, ломбардлардаги мулк гарови ҳисобига, ўзаро ёрдам қарзлари ва бошқа кўринишларда қарз берилади.Бу фақат истеъмолни қондирищга хизмат қилади.
Истеъмол кредитлари бозорида тижорат банклари етакчи ўрин эгаллайди. Кредит муносабатларининг шакли сифатида истеъмол кредитлари инсон капиталига инвестициялаш, фуқароларнинг ижтимоий эдтиёжларини қондиришга йўналтирилган мустақил иқтисодий тушунча ҳисобланади. Ижтимоий эҳтиёжлар сирасига қўйидагилар киритилади:

  • шахсий турар жойи (уй, квартира, хона) ва бошқа кўчмас мулк объектлари (дала ҳовли, коттеж, томорқа, ҳовлидаги бинолар, гараж);

  • узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш (мебел, электрон- маиший техника, автомобил ва бошқа транспорт воситалари ҳамда кичик механизация воситалари), зеб-зийнат буюмлари;

  • таълим, дам олиш, туризм, даволаниш.

Ихтиёрий мақсадлар учун, яъни даромад олиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш учун фуқароларга якка тадбиркорларга бериладиган ссудалар истеъмол кредитига киритилмайди, чунки бу ҳолатда кредит истеъмол кредитларининг асосий фарқли белгисини — ссуда олувчиларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш хусусиятини йўқотади.
Истеъмол кредити тури банклар берадиган кредитлар ичида энг даромадли ва энг хатарлиси ҳисобланади. Истеъмол кредитининг энг хатарли дейилишига сабаб шундаки, бу кредитни олган шахс ёки оилаларнинг молиявий аҳволи касаллик ёки ишсизлик туфайли ёмонлашиши мумкин, бу ўз навбатида, кредитнинг қайтарилишини кечиктириши ёки умуман кайтмаслик хатарини юзага келтириши мумкин. Шунинг учун истеъмол кредитини бошқаришда банклар жуда эхтиёткорлик билан иш тутишлари лозим.
Бевосита банк кредитини такдим этишда кредит шартномаси тўғридан- тўғри банк ва қарздор ўртасида тузилади (кредитнинг пул шакли). Кредитлар пул шаклида шахсий тураржойлар, квартиралар қурилиши ёки капитал таъмирланиши учун, боғчали уй қуриш ёки сотиб олиш ва боғ майдонларини ободонлаштириш, кечиқтириб булмайдиган эхтиёжлар учун, қорамол ва хўжалик буюмлари харид қилиш учун, кўчиш бўйича харажатларни қоплашга, шунингдек даволаниш, таълим олиш, саёҳат йўлланмаларини олиш ва бошқалар учун берилади.
Истеъмол кредитларининг барча умумий шакли шундан иборатки, уни олиш қарздор учун ўзи олган жорий даромадларидан ортиқ бўлган ва шахсий жамғармаси вужудга келгунга кадар истеъмол ҳажмини оширишга имкон беради. Тижорат банклари томонидан пул шаклида такдим этиладиган кредит истеъмол кредитларининг асосий шакли ҳисобланади.
Аҳолига турли хилдаги истеъмол кредитлари берилади. Уларни биз 2 та катта гурухга бўлишимиз мумкин:

  1. Яшаш шароитини яхшилаш ва уй хўжалигини ташкил қилиш билан боғлиқ кредитлар;

  2. Аҳоли жорий истеъмол талабини қондириш билан учун бериладиган кредитлар.

Яшаш шароитини яхшилаш ва уй хўжалигини ташкил қилиш билан боғлиқ кредитлар ҳам ўз навбатида қўйидаги турларга булинади:
а) турар жой уйларини сотиб олиш ва қуриш учун;
б) уй-жойларни ремонт қилиш учун;
в) дала ҳовли қуриш учун;
г) ёрдамчи хўжалик қуриш учун;
д) дала ҳовли сотиб олиш учун;
Аҳоли жорий истеъмол талабини қондириш билан учун бериладиган кредитлар ҳам ўз навбатида қўйидаги турларга булинади:
а) кредитга сотилган товарлар;
б) ломбардларда бирор товар устидан қарз олиш ;
в) истеъмол моллари ижараси;
г) иш жойларидаги ўзаро ёрдамчи кассаларидан олинадиган ссудалар;
Бу ссудалар бўйича миқдори ва муддатлари хар бир тури бўйича турличадир. Кредит миқдори ва турлари фақат аҳолини истеъмолини кўрсатибгина колмай, уларни моддий жихатдан қондирилишини ҳам кўрсатади.
Истеъмол кредитининг манбалари қуйидагилардан иборат:
* аҳолининг пул жамғармалари;
* банкларнинг ўз маблағлари;
* бюджет ташкилотларининг ҳисобрақамларидаги пул маблағлари;
* капиталнинг пул шаклидаги қисмининг доиравий айланиши натижасида вақтинчалик бўшаган пул маблағлари;
* давлат томонидан истеъмолли кредитлаш амалиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган фондларниннг пул маблағлари.
Тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган актив амалиётларининг асосий кисмини хужалик юритувчи субъетларни кредитлаш ташкил килади. Тижорат банкларида кредит операцияларини ҳисобга олишда асосан қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади.
Кредитлар ва олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақлари – фаол бозорда котировка қилинмайдиган, улар бўйича тўловлар олдиндан белгиланган ёки ўрнатилган ноҳосилавий молиявий активлар бўлиб, уларга қуйидагилар кирмайди:
1) банк зудлик билан ёки яқин келажакда сотмоқчи бўлган, ва шу сабабли сотишга мўлжалланган деб таснифланиши лозим бўлган, ёки дастлабки тан олишда сотиб олиш ва сотиш учун деб таснифланган молиявий активлар;
2) банк томонидан дастлабки тан олинишида сотиш учун мавжуд деб таснифланган активлар;
3) эгаси ўзининг бошланғич инвестицияси суммасини амалда ундириб ололмайдиган активлар, лекин активлар сотиш учун мавжуд деб таснифланиши лозим бўлган тақдирда, кредитнинг қадрсизланиш ҳолатлари бундан истисно.
Банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш асослари халқ хўжалиги турли тармоқларига қарашли корхона ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби асослари билан деярли ўхшаш. Улар 2016 йил 13 апрелдаги Олий Мажлис сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунда ўз ифодасини топган.
Ушбу қонундан келиб чиққан холда, банкларда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг методологик асослари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади:
а) хўжалик фаолияти ҳақидаги маълумотларни дастлабки ҳужжатларда акс эттириш;
б) хўжалик операцияларини, банк мулкини пулдаги ифодасини белгилаш;
в) барча операцияларни икки ёклама ёзув асосида группалаштириш, бунда ёзувларни ҳисобварақлар режасидаги ҳисобрақамлар асосида олиб бориш;
г) ҳисоб-китоб ва бошқа операциялар якунида маълум санага банк хўжалик фаолиятига тавсиф бериш, яъни банк балансини тузиш.
Банкларда бухгалтерия ишини ташкил этиш асослари корхоналар бухгалтерия ҳисобига ўхшаш бўлсада, баъзи бир ўзига хос хусусиятлари ҳам мавжуд.
Шу сабабли банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишда қуйидаги қонуний ҳужжатлар асос қилиб олинади:

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни;

  2. Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни;

  3. Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни;

  4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2008 йил 3майлаги “Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги 1834-сонли йўриқнома.

  5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2004 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобвараклари режаси» ва унга киритилган узгартириш ва кушимчалар.

  6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бошқа меъёрий ҳужжатлари.

  7. Ўзбекистонда истеъмол кредити Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмол кредити тўғрисида”ги ЎРҚ-33-сон Қонуни билан тартибга солинади.

“Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонунга мувофиқ жисмоний шахс (истеъмолчи)ларга ўзларининг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредит истеъмол кредити ҳисобланади.
Банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш қоидалари “Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги 1834-сонли йўриқномада батафсил ёритилган, жумладан йўриқномада бухгалтерия ҳисоби юритиш қоидалари, бухгалтерия аппаратининг структураси берилган, банк операциялари ҳисобини юритиш ва уларни назорат қилиш қоидалари кўрсатилган, мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда ҳужжатлар айланишини йўлга қўйиш усуллари тўғрисида кўрсатмалар берилган.
Банк томонидан бериладиган истеъмол кредитлар муддатига кўра қисқа ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Қисқа муддатли кредитлар 1 йил муддатга, узоқ муддатли кредитлар 1 йилдан ортиқ муддатга берилади.
Ҳозирги кунда истеъмол кредитлар ҳисоби Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 17 декабрда № 1435 сон билан рўйхатга олинган, Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 27 ноябрдаги 25/9-сонли Қарори билан тасдиқланган № 594 сонли “Тижорат банкларида кредитларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом, “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонун ва бошқа Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига асосан ташкил этилган.

Download 56,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish