Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети
Маълумотлар коммуникацияси
4 Маъруза
Концентратор, коммутатор ва маршрутизатор
Режа: Кириш 1. Концентратор 2. Коммутатор 3. Маршрутизатор Кириш Тармоқ қурилмалари юклатилган вазифаларига қараб турли кўринишда бўлиши мумкин, масалан, физик ва мантиқий манзили бўйича коммутацияловчи қурилмалар, кирувчи-чиқувчи оқимни назорат қилувчи, қурилмалар локал-глабал адресларни ўзгартирувчи қурилмалар, биттадан ортиқ қурилмаларни тармоққа боғлашни тақдим этувчи қурилмалар, турли алоқа протоколларини ўзаро ишлашини таъминловчи қурилмалар. Буларнинг барчаси битта қурилма ёки бир нечта қурилма орқали амалга оширилиши мумкин. Концентратор Концентратор – алоқа терминали, компьютер ёки бошқа турдаги алоқа қурилмалари учун марказий алоқа тугуни вазифасини бажарувчи қурилма ҳисобланади. Одатда концентратор кирувчи каналларни чиқувчи каналлар билан боғлайди, масалан, хаб, агрегатор ёки маршрутизатор қурилмалари ҳам концентратор каби вазифаларни бажариши мумкин. Концентраторларнинг кўриниши Концентраторлар тармоқ поғонасининг 3 та сатҳида (физик, канал ва тармоқ) ишлатилади ва тармоқни қуриш учун мақсадга қараб улардан фойдаланилади. Коммутатор Бу – тармоқ коммутатори ёки қурилмаси ҳисобланиб, канал сатҳида кадрларни МАС адреси бўйича қаерга узатилишини аниқлайди ва манзили томон коммутациялайди. Локал тармоқда уланган қурилмаларни ўзора боғланиши учун маълумотларни МАС адреси бўйича коммута-циялайди ва 3 сатҳ қурилмалари ёрдамида локал тармоққа уланган қурилмаларини ташқи тармоқ билан боғлайди. Коммутатор Коммутаторларнинг порти турлича бўлади ва физик портининг сонига мос сондаги қурилмаларни ўзаро маълумот алмашишини таъминлайди. 2-сатҳ коммутатори МАС адреси бўйича шакллантирган МАС жадвалини қурилмаларни ўзгаришига мос ўзгартириб боради. Маршрутизатор Маршрутизатор тармоқ қурилмаси бўлиб, компютер тармоқлари ўртасида маълумот пакетларини IP манзилига қараб йўналтиради. Шунингдек бу қурилма интернетда оқимларни бошқариш вазифасини ҳам бажаради. Бу қурилма бир вақтнинг ўзида турли тармоқларни бир бири билан боғлайди. Маршрутизатор мақсадга қараб бир нечта функцияларни амалга ошириши мумкин, филтир, шлюз, DSL, L3 сатҳ қурилмаси Маршрутизаторнинг вазифаси Маршрутизатор тармоқдаги вазифасига қараб ички ёки чегаравий бўлиши мумкин. Пакетли маълумотларни икки хил режимда йўналтириши мумкин: датаграмма ва виртуал канал. Маршрутизация жараёнларни маршрутлаш протоколлари амалга оширади, Тармоқнинг ўлчамига қараб маршрутлаш протоколлари турли хил кўринишда бўлади. Маршрутизаторлар
Do'stlaringiz bilan baham: |