Ўзбекистонда кичик бизнеснинг шаклланиши ва ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўз кўлами жихатидан иқтисодиётни узлуксизлигини ва барқарорлигини таъминлашда катта ўрин эгаллайди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётга таъсир кўлами бир қатор иқтисодий, ижтимоий, маданий, маърифий ва бошқа жихатларни ўз ичига олади. Биз фақатгина иқтисодий жихатдан муҳим бўлган хусусиятлар ҳақида қуйидагилар бўйича фикр юритамиз:
а). Иш жойларини ташкил этишдаги мавқеининг юксаклиги. Ўтган 10 йил мобайнида АҚШдаги кичик бизнес бўйича бошқарманинг ахборотига кўра, янги иш жойларининг ярмидан кўпи 100 кишидан кам ходим ишлаётган корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Тез ўсувчи фирмалар янги фирмаларнинг 27% ташкил этиб улар 60% янги иш жойларини ҳосил қилишда қатнашмокдалар. Шу билан бирга, кичик бизнесда ҳосил қилинган иш жойларининг хусусиятлари мавжуд:
- иш ҳақи ва қўшимча тўловлар, имтиёзларнинг бирмунча пастлиги;
- иш жойларининг қарийиб 25% нотўлиқ иш куни тартибида шаклланади; - уларда ишловчилар таркибининг турли
- туманлиги, яъни биринчи марта ишлаётганлар, ўта ёшлар ва ўрта ёшдан ўтганлар салмоғини кўплиги билан ажралиб туради.
б). Янги товарлар ва хизматларни татбиқ қилиш. АҚШ миллий фондининг ҳисобларига кўра 98% янги маҳсулот хусусидаги тадқиқотлар кичик бизнесда яратилган. Бу ўта муҳим кўрсаткичдир. Ваҳоланки, улар мамлакат бўйича изланишлар ва тадқиқотларга аниқ маблағнинг атига 5% дан камроғини сарфлайдилар. Энг йирик кашфиётлар: хавфсиз соқол олиш ускуналари, электрон соатлар, вертолётлар, зангламас пўлат ва бошқа товарлар кўлами бевосита кичик бизнесда яратилган.
в). Йирик корпорациялар эҳтиёжини қондириш. Йирик компаниялар маҳсулотларини сотиш, уни бозор талаблари асосида шаклланишига кўмак беришда кичик корхоналарнинг аҳамияти юқоридир. Ўз навбатида, йирик ривожланувчан фирмалар ўз иқтисодий стратегияларида майда таъминотчилар билан алоқа ўрнатишни самарали ҳисоблайдилар. Чунки улар мослашувчанлик хусусиятига эгадир.
г). Махсус товарлар ва хизматлар билан таъминлаш вазифаси. Кичик корхоналар мижозларининг ўзгача, махсус эҳтиёжларини қондиришда етакчи ўрин эгаллайдилар. Чунки, биринчидан, махсус талабнинг оммавий тусга эга эмаслиги ва уни йирик ишлаб чиқаришда ташкил этиш самарали бўлмаслиги сабаб бўлса, иккинчидан эса бой ҳаридорларнинг “ўзига хос” истакларининг мавжудлигидир. Кичик бизнесни ташкил этишда муҳим ўринни фирмани барпо этиш ва уни самарали соҳасини аниқ белгилаш эгаллайди. Статистика янги ишни бошлашдаги кўп омадсизликлардан далолат беради. Кўпчилик уни 30% миқдорда дейди, чунки 85% янги корхоналар дастлабки ишлашнинг 10 йиллик давридаёқ инқирозга учрайдилар. Шу билан бирга, қайд этилган кичик фирмаларнинг 40 фоизи 5 йилдан сўнг ўз ишларини яна давом эттирмоқдалар. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрнини 1.-жадвал маълумотларидан кўриш мумкин.
1.-жадвал
Ривожланган мамлакатларда кичик, ўрта ва йирик бизнес корхоналарида саноат маҳсулотлари ҳажмининг тақсимланиши (жамига нисбатан фоизларда)
Do'stlaringiz bilan baham: |