Режа: Кириш Фаннинг мақсади ва вазифаси


Фаннинг мақсади ва вазифаси



Download 111,5 Kb.
bet2/7
Sana30.06.2022
Hajmi111,5 Kb.
#719964
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Транспорт корхоналари курсатадиган хизматларни хисобини юритиш

1. Фаннинг мақсади ва вазифаси

Транспорт асосан мамлакат иқтисодиётининг буюмлар ишлаб чиқариш жараёнини давом эттириб, уни ниҳоясига, яъни истеъмол доирасигача етказувчи соҳадир. Демак, транспортнинг умумжамият ишлаб чиқаришидаги асосий вазифаси саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспортни ўзаро бирлаштиришдан иборатдир. Бир томондан, ташиш ҳажми, юк оқимлари йўналишлари ва транспорт техникаси воситаларининг ривожи, мамлакат иқтисодиёти тармоқларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар миқдори, уларни ишлаб чиқариш ва жойлашганлигига, иккинчи томондан, мавжуд йўлларнинг ўтказа олиш қобилияти маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмига ва уларнинг қаерда жойлашганлигига боғлиқдир.


Транспортнинг яхши ишлашини белгиловчи муҳим омиллардан бири унинг пассажирлар ва юк ташиш мунтазамлигидир. Зарур маҳсулот, хом ашё, эҳтиёт қисмлар ва ёнилғилар ўз вақтида ва мунтазам ташилгандагина уларнинг омбордаги заҳираси минимал миқдорда бўлиши мумкин.
Табиат бойликларни ишлаб чиқариш ва уларни ташишда ҳам транспорт алоҳида ўрин тутади.
Транспорт фақат иқтисодий вазифаларни ҳал этишдагина муҳим бўлмай, балки йўл тармоғини ривожлантириш, қишлоқ аҳолисини шаҳарга яқинлаштириш, масалан, кадрларни қишлоқ жойларида мустаҳкам ўрнашиб қолишига ҳам юқори даражада кўмаклашади. Бундай натижага эришиш улкан ижтимоий масалани ҳал этишга, яъни меҳнат резервларидан оқилона фойдаланиш имконини беради.
Давлат мудофаа қудратини оширишда ҳам транспортнинг роли муҳимдир. Бу соҳада Ўзбекистон шароити учун ер усти транспортлари бўлмиш, темир йўл ва автомобиль транспортларининг аҳамияти айниқса каттадир, чунки армия қисмлари ва мудофаа воситаларини бир жойдан иккинчи жойга кўчириш асосан транспортнинг шу икки тури ёрдамида бажарилади. Автомобиль транспорти армиядаги барча техника бўлимларининг ажралмас қисми бўлиб қолган.
Транспорт мамлакатда ғоят кўп ва хилма-хил ишларни бажаради. У одамларнинг кундалик алоқаларини, барча вилоятлар ва туманлар ўртасида мунтазам алоқани таъминлайди, одамларнинг маданият ютуқларидан кенг баҳраманд бўлишига хизмат қилади.
Пассажирлар ташувчи транспортларнинг муҳим вазифаси-одамларнинг ўзаро алоқасини кенгайтириш, тажрибалар алмашиш, уларнинг маданий савиясини оширишга ҳам хизмат қилишдан иборат бўлиши керак. қишлоқ туманларини шаҳарлар билан бирлаштирувчи пассажир транспорти ишини кенг йўлга қўйиш шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги мавжуд муҳим тафовутларни тугатишнинг катта омили ҳам ҳисобланади.
Транспорт бўлажак буюк Ўзбекистон давлати моддий-техника базасининг фаол бир қисми бўлиши билан бирга, бу базани яратишда ҳам муҳим рол ўйнайди.
Ўзбекистон Республикаси ўзининг қисқа даврли мустақиллик йиллари мобайнида умум фойдаланиш магистрлар темир йўлларининг узунлиги Тожикистон ва Туркманистон Республикалари ҳудудларида жойлашган темир йўлларни чиқиб кетишига қарамай 2,5%га ошди. Барча жиҳозлар, локамотив ва бошқа транспорт воситалари такомиллаштирилди. Темир йўлларнинг деярли ҳаммасида электровоз ва тепловозлар қатнайди. Сўнгги йилларда транспортнинг янги турлари бўлмиш автомобиль, ҳаво ва нефт, нефт маҳсулотлари, газ ва бошқа товарларни қувурлар орқали юбориладиган транспорти кенг ривожланди. Ҳозирги кунда улар мамлакатимиз ягона транспорт тизимида ўз ўринларини мастаҳкам эгаллаб олганлар.
Мустақилликдан аввалги даврдан қолган эски автомобиль йўллари кенгайтирилиб борилмоқда. Фарғона водийси-Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Нукус-Бейнеу замонавий андозаларга жавоб берувчи 1800 км ли магистрал автомобиль йўли илгарилари ғарб ва Шарқни бирлаштирган “Буюк ипак йўли”нинг тиклашнинг рамзидир. Андижон-Ош-Эркемтош автомобиль йўли Хитой орқали Шарқий сув ҳавзаларига чиқиш имконини беради. Европа иттифоқи Taсis дастури экспертларнинг тан олишига кўра Марказий Осиё давлатлари ичида фақат бизнинг мамлакатимиздаги ғарб ва шарқ давлатлари билан савдо-сотиқ билан товар алмаштиришга етарли миқдорда автомобиль саройи, уларнинг меъёрида ишлаши учун техника хизмати кўрсатиш ва автосервис хизматлари мавжуд.
Мамлакатимизнинг барча йирик шаҳарлари ва шаҳар русимидаги поселкалари ўзаро ҳаво йўллари билан бирлаштирилган. Ҳозир мамлакатимизнинг ҳамма йирик шаҳарлари, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси маркази кўп ўринлик давр талабига жавоб берувчи реактив самолётлар қабул қилаоладиган аэропортларга эга ва улар илғор техника жиҳозлари билан қуролланган.
Ҳозир кунда транспорт мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларининг таркибий қисми сифатида фан ва техника ютуқларини кенг миқёсда татбиқ этувчи улкан динамик тизимига айланди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг мураккаб транспорт тизимида турли магистрал (темир йўл, автомобиль, ҳаво ва қувур орқали юборғич) транспортлар ўзаро биргаликда ривожланмокда. Бу тизимга магистрал транспортлардан ташқари шаҳарларда ва ишлаб чиқариш корхоналари ичида хизмат қилувчи транспортлар ҳам киради.
Траснпорт тармоқлари ўзаро боғлиқликлиги ва иш бажариш мақсадларининг бирлиги билан давлат ягона транспорт тизимини ташкил этади ва иш жараёнларида жамиятнинг объектив ривожланиш қонунларига бўйсунади.
Транспорт воситаларига юк ва пассажирлар ташиш учун мосланган темир йўл ва автомобиль транспортидаги вагон, тепловоз, электровоз, автомобиль, тиркама ва автопоездлар, дарё сув кемалари, самолётлар ва ҳоказолар киради.
Техник қурилма ва иншоотларга — ҳар хил бинолар, заводлар, таъмирлаш устахоналари, омборлар, юк ортиш-тушириш жойлари, дарё портлари ва аэропортлардаги жиҳозлар, йўл иншоотлари-кўприк, тоннелқ ва ҳоказолар киради.
Транспортни ривожлантириш, унда юк ва пассажирлар ташиш қонуниятларини ҳамда транспорт турларига хос бўлган иқтисодий, техник ва эксплуатағион хусусиятларни ўрганиш билан “Ягона транспорт тизими ва ҳар хил транспортлар ўзаро ёндо- шуви” фани шуғулланади.
“Ягона транспорт тизими ва ҳар хил транспортлар ўзаро ёндошуви” фанининг асосий мазмуни ва йўналиши қуйидагилардан иборат:
-барча транспорт турларига хос бўлган умумий масалалар. Бунга транспортнинг мамлакат иқтисодиёти бошқа тармоқларига нисбатан ўзига хос хусусиятлари, унинг иқтисодиётдаги роли ва вазифалари ҳамда транспорт фаолиятини ифодаловчи асосий тамойил ва қоидалари киради;
-айрим транспорт турларининг ўзига хос техник ва техник-эксплуатацион хусусият ларини ўрганиш. Бунга мустақиллик қурилиш йилларида транспортда ташиш ишла- рини бажаришдаги ютуқлар, ҳар қайси транспорт турига хос ва келажакда ҳал қили- ниши зарур бўлган илмий-техник муаммолар киради;
-ҳар хил транспорт турларининг бир-бирига таъсири ва уларни биргаликда ривожлантириш муаммолари. Бунга ҳар хил транспорт турларидан фойдаланиш ва улар иши самарадорлигини оширишнинг амалий масалаларини ҳар томонлама кўриб чиқиш киради. Бунда транспорт турлари ўртасида ташиш ишларини мақсадга мувофиқ тақсимлаш ва транспорт айрим турларини ривожлантиришни тўғри белгилашга алоҳида аҳамият берилади.
Бўлажак бакалаврлар билим доирасини кенгайтириш, малакасини ошириш, транспорт турлари иш тажрибаси ҳақидаги тасаввурларини бойитишда бу фанни ўрганиш жуда зарурдир. Бу фан уларнинг ҳозирги замон транспорт тизимига реал баҳо берадиган, уни янада ривожлантиришга қаратилган техника сиёсатини моҳир билувчи ҳамда транспорт тармоқларида бажариладиган илмий-тадқиқот ишларини тушунадиган бакалаврлар бўлиб етишишига кўмаклашади.

Download 111,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish