Транспорт корхоналари курсатадиган хизматларни хисобини юритиш
Режа:
Кириш Фаннинг мақсади ва вазифаси
Ягона транспорт тизими фанининг максади ва вазифаси.
Транспортнинг пайдо булиши ва тараккиёти.
Турли транспорт тизимларини шаклланиш жараёнлари.
Транспорт (узел) туташмаларининг вазифаси ва таркибий кисмлари.
Тармока транспорт узелларини жойлаштириш.
Транспорт туташмалари ва луар кисмларини ривожлантириш.
Ўзбекистон аҳолиси январь 2001 йилга келиб 24,65 млн. кишидан иборат бўлиб, улардан 75 фоизи ўзбеклар. Шаҳар аҳолиси 37,3 фоиз, қишлоқ аҳолиси эса 64,7 фоизни ташкил этади. Аҳолининг ўсиш даражаси йилига 2,5 фоиз. Умумий аҳолининг 45 фоизи ишга мойил ёшдаги кишилардир.
Ўзбекистон Республикасига Қорақалпоғистон, 12 вилоят, 156 туман, 123 шаҳар кирган бўлиб, улардан энг йириклари Тошкент, Самарқанд, Наманган, Андижон, Бухоро, Фарғона, Нукус, Қўқон, Қарши, Чирчиқ, Урганч, Ангрен, Марғилон, Жиззах, Олмалиқ, Навоий ва Термиздир.
Ўзбекистон Республикаси ниҳоятда бой иқтисодий имкониятга эга. Республика замининг ҳар бир бўлагида ҳам олтин заҳираси мавжуд. Она юртимизда 370 та тоғ конлари бўлиб, улардан 200 млн. тонна ҳажмдаги минерал хом ашёлар қазиб олинаётир. Бу миқдор эса ер заминимизда бор минерал ашёларнинг атиги 20 фоизига яқини бўлиб, фойдали қазилмалар ниҳоятда кўплигидан далолат беради.
Республикада 40 та олтин кони аниқланган бўлиб, уларнинг умумий заҳираси 6 минг тоннадан иборат. Бугунги кунда уларнинг 12 тасидан олтин ишлаб чиқарилаётир ва улардан йилига 87 тонна соф олтин олинаётир. 2005 йилга бориб олтин ишлаб чиқариш ҳажми 126 тоннага етказиш режалаштирилган. Бундай миқдордаги олтинни ишлаб чиқариш учун 63 млн. тонна рудани жойлардан қазиб олиниб, автомобиль ва темир йўллар транспорти билан рудани қайта ишлаб чиқариш жойларига етказилиб берилиши лозим.
Нометалл қазилмалардан фосфарит ишлаб чиқариш учун 100 млн. тонна ҳажмдаги хом ашё автомобиль ва темир йўл транспорти билан истеъмолчиларга етказиб берилиши зарур. Нометалл бўлган каолин, плавик ва дала (мин.) шпати, ойна ишлаб чиқариш қумлари ташишлар ҳам млрд. тоннага яқинлашади. Мутахассисларнинг фикрича, республика заминида тош туз заҳираси 90 млрд. тоннани, калий тузи заҳираси 900 млн.тонна ва тошкўмир бўйича 2,0 млрд. тонна бўлиб, улар заҳираларини 100 йилгача ишлаб чиқариш мумкин.
1999 йилда нефть қазиб чиқариш 8,0 млн.тонна, газ ишлаб чиқариш 55,6 млрд. куб метр бўлган. Ишлаб чиқарилган газларни транспортировкалаш ва ҳорижий давлатларга валютага сотиш учун республика газчилари ихтиёрида 15 минг км қувурли газ юборғич мавжуд.
Ҳозирги кунда нефть конлари имкониятининг атиги 32 фоизи ишлатилаётир. Ривожланган мамлакатлардаги илғор технологияларни қўллаш билан нефть ишлаб чиқаришни 2….3 марта ошириш мумкин.
Цемент, қурилишда ишлатилувчи оҳак, гипс, темир-бетон маҳсулотлари, ғишт кабиларни транспортировкалаш 10….15 млн. тоннани, қишлоқ хўжалигида пахта хом ашёси 3,5….3,7 млн. тонна, пахта толаси 1,2 млн. тонна ва бошқа қишлоқ хўжалик юклари 5,0 млн. тоннани ташкил этади.
Юқорида баён этилган юкларни ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга етказиб беришда Ўзбекистон темир йўл транспорти, автомобильқ ва дарё транспортлари, қувур юборғичларни ривожлантириш ва уларнинг ўзаро ёндошиб ташиш ишларини бажаришлари республикамизнинг иқтисодий ва сиёсий мустақиллигини мустаҳкамлаш гаровидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |