Режа: кириш боқувчисини йўҚотганлик пeнсиялaрнинг aҳaмияти, улaрни тaйинлaшнинг тaшкилий-ҳУҚУҚий aсoслaри


-жадвал Шаҳрисабз тумани бўйича тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсиялари таҳлили



Download 244 Kb.
bet6/10
Sana12.07.2022
Hajmi244 Kb.
#778437
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Egamberdiyev 1

2.4-жадвал
Шаҳрисабз тумани бўйича тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсиялари таҳлили 5

Жадвал маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики биргина бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Шаҳрисабз тумани бўлимида 2015 йилда тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсия ишлари ўрганилганида 2015 йилда тайинланган жами 164 нафар боқувчисини йўқотганлик пенсия ишларининг 137 нафари ёки қарийб 84 фоизи Ўзбекистон республикаси “Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 17-моддасида талаб қилинган иш стажига эга эмаслиги ва уларнинг 226 нафар меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига бир ойда жами 30 482 133 сўм пенсия тўланаётганлиги ва қилинаётган таклифга асосан хар бир меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоси учун, пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга тайинланадиган нафақанинг 50 фоизи миқдорида пенсия тайинланганда бир ойлик харажат 17 663 030 сўмни ташкил этиб орадаги пенсия жамғармаси учун ижобий фарқ 12 819 103 сўмни ташкил этишини кўриш мумкин.
Боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори вафот этган боқувчининг оила аъзоларига пенсия тайинлаш учун ҳисобга олинадиган иш хақи Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 31-моддасига асосан Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади ва Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.
Бу эса адолат мезонларига тўғри келмайди, сабаби вафот этган боқувчи ишлаган даврида иш хақининг 8 баробаридан эмас балки тўлиқ иш ҳақидан чегирилган суғурта бадаллари пенсия жамғармасига ўтказиб берилган.
Пенсия тайинлаш соҳасида кўплаб ишлар амалга оширилган бўлсада, ҳали ҳануз қонунчилигимизга киритилиши керак бўлган ўзгартиришлар кўплаб топилади.
Қонунчилик аҳолининг кўпчилик тоифалари ва гуруҳларига стажни иккига кўпайтириб ҳисоблаш, ишламаган даврларни стажга ҳисоблаш (гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақти, фарзанд 3 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш вақти ва офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақти) ва пенсия харажатларининг қўшимча манбаларига эга бўлмаган турли қўшимчалар кўринишидаги салмоқли имтиёзлар беради.
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида пенсияни тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларнинг тўғри ҳисобланишини текшириш муаммоси вужудга келади. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида республикамизда мулкчилик шаклларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётган ва тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилаётган даврда кўпчилик муассасаларнинг ўз номланиши ва идоравий бўйсунганлигини ўзгартираётганлиги, корхоналарни қайта ташкил этиш, тугатиш ёки янги ташкил этилиши натижасида уларнинг тез ҳаракатланиши рўй бермоқда. Буларнинг ҳаммаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари ишини қийинлаштиради ва пенсияларни ҳужжатлаштириш билан боғлиқ қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бозор муносабатларини шаклланиши ва чуқурлашуви жараёнида бундай муаммолар янада кўпайиб боради. Шунинг учун ҳозирданоқ пенсия жамғармаси бўлимларида иш стажи ва пенсия бадалларини электрон базасини юритишга ўтиш даркор. Унинг маълумотлар базасини солиқ тўловчиларнинг идентификацион рақами асосида юритилиши ва база марказлаштирилган ҳолда бошқарилиши мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.
Мамлакатимиз пенсия таъминотининг молиявий муаммолари кўп жиҳатдан имтиёзли пенсия таъминоти муаммолари билан боғлиқ. 2012 йил январдан бошлаб кўплаб мақсадсиз, самарасиз имтиёзларнинг камайтирилишига қарамасдан ҳозирда уларнинг сони жами ёшга доир пенсия олувчилар таркибида салмоқли ўринни эгаламоқда.
Режалаштирилган бирдамлик, тақсимот тизимида имтиёзли пенсиялар алоҳида категориядаги меҳнат фаолияти касблар ва лавозимларга, зарарли меҳнат шароитлари ҳамда пасайтирилган иш ҳақини ўрнини тўлдириш ўзига хос йўли сифатида қаралиб келинган. Бироқ, бозор муносабатларига ўтиш шароитида, корхоналар ҳақ тўлашнинг миқдори ва шаклини, шунингдек меҳнат шароитларини ўзлари белгилаганида, имтиёзли пенсия таъминоти ўзининг аввалги мақомини йўқотмади. Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари учун бериладиган компенсация бугунги кунда ишловчиларнинг иш ҳақлари миқдорига киритилган. Бундан ташқари кўпчилик касб турлари, янги, анча замонавий зарарсиз, илғор технология ва механизмлар қўлланилаётганлиги сабабли, олдингидек зарарли ва оғир ҳисобланмайди. Буларни инобатга олган ҳолда имтиёзли асосда пенсияга чиқишдан босқичма-босқич камайтириш ва воз кечиш лозим.
Пенсия тизимидаги муҳим камчиликлардан яна бири пенсия миқдорининг камлиги ва пенсия таъминотидаги мавжуд тенглаштириш тамойилидир. Бунга асосий сабаблар пенсия соҳасида имтиёзларнинг катта миқдордаги улуши яқин кунларга қадар сақланиб келганлиги, меҳнат стажига кўплаб қўшимчалар бериш, мустақилликнинг дастлабки 10 йиллиги даврида жамғармага мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушиши ва тўғри ҳисобланишига катта эътибор берилмаганлиги ва албатта яқин кунларга қадар пенсия жамғармасидан ўз мақсадига номувофиқ равишда нафақаларга молиялаштирилиб келинганлигидир. Бундан келиб чиқадики, иқтисодиётнинг ҳозирги ҳолатида пенсия миқдорига ва унинг табақалашув даражасига жиддий таъсир кўрсатиш имкониятлари йўқ, чунки бадал тўловчилардан қанча маблағ тушса, шунча маблағ пенсионерлар ўртасида тақсимланиши мумкин.
Юқорида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, пенсия таъминоти тизими фаолиятининг сифат даражасини оширишга яқиндан ёрдам берган бўларди.
Мамлакатимиз Президенти томонидан ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг фуқаролар пенсия таъминотини ҳам такомиллаштиришда муҳим омил эканлиги шубҳасиздир. Бу борада сўнгги йилларда қабул қилинган қонунчилик актлари, фармонлар ва қарорлар аҳолининг кекса ёшдаги фуқаролар ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган қатламларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг турмуш фаровонлигини оширишда катта аҳамият касб этмоқда.
Пенсия таъминоти сохасида изчил ислохотларни йўлга қўйиш авваламбор давлат пенсияларини фуқароларнинг ишлаган давридан яъни суғурта бадаллари тўлаган даври ва миқдоридандан келиб чиқққан ҳолда тайинлаш, суғурта бадали тўланмаган айрим даврларни ҳисобга олиш ва иш стажини имтиёзли тарзда бир ярим ва икки хисса баробарида ҳисобга олинадиган айрим фаолият даврларини қайтадан кўриб чиқиш ва лозим топилганда қисқартириш, давлат пенсияларини адолатли тайинланишида бевосита самарали йўл бўлиб ҳисобланади.
Пeнсия таъминoти сoҳaси фaoлиятини тexник мoдeрнизaция қилиш aсoсидa, рeспубликaмиздa пeнсиoнeр вa нoгирoнлaрни мaнзилли ҳимoя қилиш, шунингдeк, бу қaтлaм вaкиллaригa қaрaтилгaн ижтимoий xизмaт турлaрини кенгaйтириш вa сифaтини oшириш, пeнсия ҳамда нaфaқaлaрни тaйинлaшдa, инсoн oмилининг сaлбий рoлини чeклaш бюджетдaн тaшқaри пeнсия жaмғaрмaси ўз oлдигa қўйгaн устувoр вaзифaлaр сaнaлaди.



Download 244 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish