2-жадвал
Пенсия миқдори таркибини ташкил этувчи жиҳатлар3
Пенсия миқдори ташкил топади
|
пенсиянинг таянч миқдоридан
|
иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан
|
пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан
|
Пeнсиянинг тaянч миқдoри фуқаронинг ўртaчa иш ҳaқидaн тaлaб қилингaн иш стaжигa нисбaтaн ҳисoблaб чиқaрилгaн қисми бўлиб, энг aсoсий (тaянч) бўлaгидир. Пeнсиянинг тaянч қисми aсoсaн мурoжaaт қилгaн шaxснинг ўртaчa oйлик иш ҳaқигa бoғлиқ бўлaди.
Пeнсияни иш стaжи учун oшириш, пeнсия миқдoрини иккинчи бўлaги бўлиб, уни oлиш ҳуқуқигa тaлaб қилингaндaн oртиқ иш стaжи мaвжуд бўлгaн ҳoллaрдaгинa ҳaқли бўлиш мумкин.
Устaмa ҳaқлaр пeнсиягa фуқaрoнинг иш стaжи вa иш ҳaқигa бoғлиқ бўлмaсдaн, бaлки aйрим бир имтиёзлaрини ҳисoбгa oлгaн ҳoлдa қўшиб бeрилaди. Мaсaлaн: нoгирoнлиги, ёлғизлиги, уруш иштирoкчилиги, aлoҳидa xизмaтлaри вa бoшқaлaр.
Фуқароларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзолари вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда фарзандлар ва оила аъзолари, агар улар марҳумнинг тўлиқ боқувида бўлган ёки ундан ёрдам олиб турган бўлсалар, бу ёрдам улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса, марҳумнинг қарамоғида турган деб ҳисобланадилар.
Марҳумнинг бирон турдаги пенсия олаётган оила аъзолари, агар марҳумнинг ёрдами улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтиш ҳуқуқига эгалар ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси улар боқувчининг қарамоғида турган турмаганидан қатъи назар тайинланади.
Марҳумнинг қарамоғида турмаган ота-онаси ва эри (хотини) ҳам, кейинчалик кун кечириш учун зарур маблағ манбаидан маҳрум бўлиб қолсалар, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Қуйидагилар оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари ҳисобланадилар:
а) болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 16 ёшга тўлмаган бўлса ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган бўлсалар. Бунда ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса;
б) ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, башарти, улар 7моддада назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногирон бўлсалар;
в) ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан бири ёки эр(хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса;
г) бува ва буви агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса.
Ўқувчилар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар.4
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган фарзандлар, улар фарзандликка олинганларида ҳам бу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.
Ўгай ўғил ва ўгай қиз, агар улар ота-оналаридан алимент олмаган бўлсалар, ҳақиқий фарзандлар сингари пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўгай ота ва ўгай она, агар вафот этган ўгай ўғилни (қизни) 18 ёшга тўлгунга қадар камида 5 йил тарбиялаган ёки боққан бўлсалар, ҳақиқий ота ва она сингари пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида вафот этган боқувчининг оиласига, шунингдек марҳум пенсионернинг оиласига пенсия боқувчининг иш стажидан қатъи назар тайинланади.
Башарти, боқувчи вафот этган кунга қадар унга ногиронлик пенсияси тайинланиши учун зарур иш стажига эга бўлган бўлса, умумий касаллик ёки иш билан боғлиқ бўлмаган майибланиш оқибатида вафот этган боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.
Бошқа мамлакатлардан кўчиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг оилаларига, башарти, боқувчи Ўзбекистон Республикасида ишламаган бўлса, пенсиялар қуйидаги ҳолларда тайинланади:
а) бошқа мамлакатларда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олган оилаларга боқувчисининг иш стажидан қатъи назар;
б) пенсия олмаган оилаларга башарти, боқувчи ишлаш тўхтатилган кунга қадар тегишли стажга эга бўлган бўлса, меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида вафот этган тақдирда эса боқувчининг иш стажидан қатъи назар.
Умумий касаллик оқибатида вафот этган ҳамда ногиронлик пенсиясини тўлиқ тайинлаш учун етарлича иш стажига эга боқувчисини йўқотган оила аъзоларига пенсия боқувчининг бор стажига мутаносиб равишдаги миқдорда тайинланади.
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясининг таянч миқдори:
- оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 фоизи миқдорида;
- ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига, ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 фоизи миқдорида белгиланади. Бунда агар ота-онадан бирининг иш стажи ва иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси миқдори ҳар иккала ота-онанинг умумий иш стажи ва иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси миқдоридан кўп бўлса, у ҳолда, чин етим мақомини сақлаб қолган ҳолда, мурожаат этганнинг хоҳиши бўйича ота-онадан бирининг иш стажи ва иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган пенсиянинг энг кўп миқдори тайинланади.
Боқувчининг оила аъзоларига пенсиядан улуш ажратиб берилиши оиланинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган барча аъзоларига битта умумий пенсия тайинланади.
Оила аъзосининг талаби билан унинг пенсиядаги улуши ажратилиб, алоҳида тўланади.
Пенсиядан улуш ажратиб бериш пенсияни бўлиш тўғрисида ариза тушган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
Ўзбeкистoн Рeспубликaси Мoлия вaзирлиги ҳузуридaги бюджетдaн тaшқaри Пeнсия жaмғaрмaси ижтимoий таъминoт тизимидa дaвлaт кaфoлaтлaрини aмaлгa oширишгa йўнaлтирилaдигaн мaқсaдли мoлиявий рeсурслaрни жaмлaйди.
Пeнсия жaмғaрмaси ҳуқуқий мaқoмининг aсoслaри Ўзбeкистoн Рeспубликaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг “Бюджетдaн тaшқaри Пeнсия жaмғaрмaсини бoшқaришни янaдa тaкoмиллaштириш тўғрисидa”ги 2004 йил 21 oктябрь қaрoри билaн бeлгилaнгaн. Ушбу қaрoрдa Пeнсия жaмғaрмaсининг aсoсий вaзифaлaри, уни шaкллaнтириш мaнбaлaри, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Мoлия вaзирлиги ҳузуридaги Пeнсия жaмғaрмaси тўғрисидaги низoм тaсдиқлaнгaн.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланган.
ёшга доир пенсия;
ногиронлик пенсияси;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда давлат пенсияларини тури бўйича пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин. Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:
пенсия тайинланаётган шахснинг ёшини тасдиқловчи туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт;
оила аъзосининг вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, у бўлмаган тақдирда - фуқаролик ҳолати далолатномаларидаги ёзувдан кўчирма, ваколатли ташкилотларнинг ёки хорижий давлатлар мансабдор шахсларининг маълумотномаси);
боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки унинг бедарак йўқолганлиги тўғрисида суднинг қарори;
вафот этган боқувчининг иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;
вафот этган боқувчининг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхаси (2005 йил 1 январдан кейин);
вафот этган боқувчининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома.
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотномаси;
таълим муассасасининг вафот этган боқувчининг оила аъзолари 16 - 18 ёшдаги ўқувчилар ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотномаси;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот этган боқувчининг ота-оналари, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, акаси (укаси) ёки опаси (синглиси) вафот этган боқувчининг 3 ёшга тўлмаган болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларига қараш билан бандлигини ва ишламаётганлигини тасдиқловчи маълумотномаси;
бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг ишлаб чиқаришда бошқа шикастланиши тўғрисидаги ҳужжат ёки агар боқувчининг вафоти меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса - бошқа расмий ҳужжат;
Бундан ташқари, зарур ҳолларда, ёшга доир пенсия тайинлаш учун зарур бўлган вафот этган боқувчининг номига расмийлаштирилган (ёзилган) ҳужжатлар бошқа хужжатлар тақдим этилади.
Пенсия жамғармаси бўлими аризага боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқи ногиронлик оқибатида бериладиган оиланинг катта ёшдаги аъзосига ТМЭКдан олинган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг тегишли қисмини илова қилади.
Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими ушбу ҳужжатларни тегишли ташкилотлардан талаб қилиш юзасидан ёрдам кўрсатади.
Пенсияга устама ҳақ (қўшимча) белгилаш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:
а) ариза берувчи I ёки II гуруҳ уруш ногирони эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
б) I гуруҳ ногиронликни белгилаш тўғрисида ТМЭКнинг ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми;
в) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ариза берувчи яшаш жойи бўйича бир ўзи яшаши (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисидаги маълумотнома, шунингдек II гуруҳ ногиронликни белгилаш тўғрисида ТМЭКнинг ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми;
г) ариза берувчининг уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахс эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
д) ариза берувчининг 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида ишлаганлигини ва ҳарбий мажбуриятларни бажарганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
е) тегишли орган томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органлари ходимининг ўлими ҳарбий хизмат мажбуриятларини ёки ички ишлар органларида хизматни бажариш билан боғлиқ эканлигини тасдиқлайдиган маълумотнома, шунингдек вафот этган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органлари ходимининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки вафот этган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органлари ходими билан тузилган эр-хотин(лар) никоҳи тўғрисидаги гувоҳнома;
ж) «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
з) фахрий унвон берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва тақдим этиш масалалари бўйича тушунтиришлар ва маълумотномалар бериши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |