Режа кириш Балиқчилик хўжаликларини ривожлантириш


-расм. Балиқчилик хўжаликларининг бошқарув ресурслари20



Download 250,39 Kb.
bet7/9
Sana06.06.2022
Hajmi250,39 Kb.
#641646
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Беглаев У ИТИ

1.3-расм. Балиқчилик хўжаликларининг бошқарув ресурслари20
Балиқчилик хўжаликларини бошқаришда ҳар бир ресурсни пухта ўрганиш ҳамда мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Фиона Давн Жонстон барқарор бошқарув бўйича олиб борган илмий тадқиқотида балиқчилик хўжаликлари раҳбарларининг сув ресурслари, балиқларнинг биологик хусусиятларидан келиб чиқиб танланмаслиги бошқарувда кўпгина муаммолар юзага келишига сабаб бўлишини илмий асослаб берган 21.
Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, балиқчилик хўжаликлари табиий иқлим шароити, сув ресурслари ҳамда балиқларни тўғри танлаш йўли орқали балиқчилик хўжалиги фаолиятини тубдан яхшилаш имконига эга бўлади.
Балиқ маҳсулотлари бозорини ривожлантириш бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бера оладиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун ўз вақтида ва самарали тадқиқот олиб бориш ишларини тўғри ташкил қилиш керак. Балиқ бозорини ривожлантиришнинг замонавий бошқарув моделлари ва бошқариш бўйича иқтисодиёт фанининг ривожланишига таниқли хорижий иқтисодчи олимлардан: Г.Азоев, А. Ваишман, П. Друcкер, Ж.Ж. Ламбена, М. Портер, И.Алтухов, И.Н.Буздалов, М.Баккет, В.Баутин, И.Глебов, Л.Девяткина, Н.А.Попов, А.Петриков, И.Г.Ушачев ва бошқалар катта ҳисса қўшганлар22.
П.А.Душин балиқчиликни ривожлантириш бўйича хўжаликларни бошқариш механизмларини шакллантиришнинг назарий ва амалий масалаларини ўрганиб, бу асосида минтақада балиқчилик хўжаликларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиққан. Бу ерда мавжуд камчиликлар тўлиқ ўрганилиб, бошқарув механизмини ишлаб чиқиш орқали хўжалик ва корхоналар дуч келадиган муаммолар таҳлил қилинган23.
Бизнинг фикримизча, балиқчиликни ривожлантиришни режалаштириш ва фаолиятини таҳлил қилиш усулларини ишлаб чиқиш, мавжуд камчиликларни бартараф этишда илмий ёндашув соҳа ривожига катта ҳисса қўшади.
Иқтисодчи олим А.А.Тарасенконинг тадқиқотида балиқчилик хўжаликлари учун оқилона инвестиция сиёсати талаб қилиниши, у босқичма-босқич, лекин доимий равишда вазиятни яхшилашга хизмат қилиши ҳақида фикр билдирилган. Шу сабабли ички ва ташқи бир қатор қоидаларни танқидий таҳлил қилиш, мавжуд тажрибаларни умумлаштириш ва тизимлаштириш, балиқчилик хўжаликларининг инвестицион йўналишларини иқтисодий таҳлил қилиш лозим 24.
Инвестиция муҳитини яратиш хўжаликни тубдан модернизация қилиш имконини беришини ҳисобга олсак, балиқчилик хўжаликларига инвестиция оқимини жалб қилиш балиқчилик хўжаликларига фақат товар етиштиришга эмас, балки кенг қамровли хўжалик фаолиятини йўлга қўйиш имконини беради. Бунинг учун мавжуд муаммоларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш лозим.
Г.Азоевнинг фикрича, муаммони ўрганиш даражасининг таҳлили шуни кўрсатадики, у кўпроқ ўрганишга муҳтождир 25.
Бундан кўриниб турибдики, муаммони таҳлил қилишда уни янада чуқурроқ ўрганиш, камчиликлар бартараф этилмагунга қадар таҳлил қилиш лозим бўлади. Муаммони ўрганиш зарурати бизнинг тадқиқотимизнинг долзарблигини белгилаб беради.
Р.Р.Галулиния олиб борган тадқиқотида минтақавий балиқ маҳсулотлари бозорини бошқаришнинг илмий асосланган стратегияси ишлаб чиқилди.
Унинг фикрига кўра, балиқчиликни чорвачилик ва деҳқончилик билан интеграциялашув шаклларини қўллаш орқали ихтисослашган хўжалик юритиш имконига эга бўлиш мумкин 26.
Юқоридаги фикрлардан шундай хулосага келиш мумкинки, балиқчиликни ўзини эмас, балки деҳқончилик билан боғлаб иш олиб борилса, кўзланган мақсадга эришиш мумкин бўлади. Балиқчилик хўжаликларини бошқаришда бугунги кун талабига жавоб бера оладиган бошқарув тизимидан фойдаланиш балиқчилик хўжалигининг ривожланишига асос бўлиб хизмат қилади.
О.В.Кузнецова балиқчиликни ривожлантиришда кластер тизимидан фойдаланиш орқали бошқаришнинг назарий асослари бўйича тадқиқот олиб борган. У ўз тадқиқотида балиқчиликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, балиқчиликнинг ҳудудий гуруҳларининг турларини, уларнинг иқтисодий мазмуни, кластерларни таҳлил қилишнинг оқилона методологияси ва уларнинг ривожланиш тенденцияларини аниқлаб, балиқ етиштиришда таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг таъсир даражасини баҳолаш методикасини ишлаб чиққан. Балиқ етиштиришнинг йирик кластерлари давлат томонидан юқори даражада тартибга солинган бўлиши керак; 1-минтақавий даражада, 2-ҳудудий, 3-маҳаллий даражада. Давлат томонидан тартибга солиш соҳани ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиши керак, улар орасида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳам бўлиши керак 27.
Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, балиқчиликни ривожлантиришда давлат томонидан қабул қилинган қонун-қоидалар соҳанининг ривожланиши ҳамда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга хизмат қилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг: “Бир ҳақиқат барчамизга яхши маълум: илм ва изланиш бўлмаган жойда ҳеч қандай ривожланиш, юксалиш ва умуман, бирор-бир соҳанинг келажаги бўлмайди,28 дегани ҳам бежизга эмас.
Шу сабабли балиқчилик хўжаликларини ривожлантириш, Ўзбекистоннинг ички бозорини сифатли ва арзон балиқ маҳсулотлари билан тўлдириш, маҳсулотнинг талабгир турларига нархларни бир маромда ушлаб туриш бўйича қатор ишларни амалга ошириш асосий мақсад қилиб олиниши лозим. Шундан келиб чиқиб, қуйидаги таклиф ва тавсияларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
балиқчилик хўжаликларини барқарор ривожлантириш механизмларининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатларини ўрганиш;
минтақадаги сув ҳавзаларининг муаммоларини ўрганиш;
кичик балиқчилик хўжаликларини оптималлаштириш учун бошқарув тизимини ишлаб чиқиш;
балиқчилик хўжаликлари фаолиятини мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқиш ва ҳ.к.

ХУЛОСА


Олиб борилган тадқиқот иши натижасида қуйидаги хулоса ва таклифларни шакллантиришга муваффақ бўлинди:
1. Балиқчилик хўжаликларини бошқаришда самарадорлигини ифодаловчи натижавийлик билан боғлиқ кўрсаткичлар тизими ва уларни аниқлаш усуллари ишлаб чиқилди. Бу тизим балиқчилик хўжаликларида балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари таклиф этилди. Шунингдек, балиқ сув ҳавза майдонларининг тузилишини иқтисодий баҳолаш кўрсаткичлари ва балиқчиликда табиий ва сунъий озуқани ҳисобга олиш усуллари ишлаб чиқилди.
2. Истиқболда балиқчилик хўжаликларини тўғри бошқаришни ташкил этиш орқали балиқчилик хўжаликларини қўллаб-қувватлаш балиқ маҳсулотлари билан аҳолини тўлиқ таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш орқали хўжалик даромадини кўпайтириш, қишлоқдаги меҳнат даромадлилигини шаҳардаги даражага яқинлаштириш имконияти туғилади. Шу боис, бизнингча тармоқни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари қуйидагилардан иборат:
– балиқчилик хўжалиги томонидан ёқилғи–мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, балиқ чавоқлари, омухта-ем, замонавий техника ва технология сотиб олиш учун олинган кредитлар ставкаларининг бир қисмини қоплаб бериш;

  • балиқчилик хўжаликларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган уюшмалар орқали уларнинг маҳсулотини сотиб олишни ташкил қилиш;

  • ветеринария хизмати кўрсатишга ва балиқ турларини кўпайтиришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқишни молиялаштириш;

– маҳсулдорликка эришган балиқчилик хўжалигини рағбатлантириш механизмларини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.
3. Балиқчилик хўжаликлари даромад манбаларини кўпайтириш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз:
балиқ маҳсулотларини қайта ишловчи минитехнологиялар билан балиқчилик хўжаликларини таъминлаш, кооперация муносабатларини ўрнатиш. Етиштирилган балиқларнинг асосий қисми тўгридан тўғри бозорларга сотишга йўналтирилади яъни деярли қайта ишланмайди ва сифатсиз маҳсулотларга айланиб қолади. Бунинг учун биринчидан, бозор тамойилларга мос стратегияни ишлаб чиқиш, балиқчилик хўжаликларини маҳсулотларини сотиш тартибини эркинлаштириш лозим; иккинчидан, балиқ маҳсулотларини кайта ишлаб чиқаришда ҳам минитехнологиялардан фойдаланилса, ижобий натижага эришилади. Ҳар бир хўжалик етиштирган балиқ маҳсулотининг 60 фоизини қайта ишласа, хўжалик фаолиятини юритишда ҳамда даромадини оширишга, тайёр маҳсулот сотиш имконияти яратилади.
4. Балиқчилик хўжаликларини бошқаришда замонавий интенсив технологиялардан фойдаланиб, кам маблағ талаб этувчи минитехнологиялар киритиш – балиқ маҳсулотларини ишлайдиган кичик технологиялар киритиш орқали қишлоқ аҳолиси иш билан банд бўлади, аҳолига ярим тайёр маҳсулотлар етказиш орқали даромади 1,2 марта ошиши асосланди. Совуткичлар сотиб олиш орқали етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини узоқ вақт сақлаш ва даромадини 1,6-2 марта ошириш имкони яратилди.

Download 250,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish