Режа кириш Балиқчилик хўжаликларини ривожлантириш


-расм. Балиқчиликда интенсив технологияларни қўллашнинг асосий йўналишлари9



Download 250,39 Kb.
bet6/9
Sana06.06.2022
Hajmi250,39 Kb.
#641646
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Беглаев У ИТИ

1.2-расм. Балиқчиликда интенсив технологияларни қўллашнинг асосий йўналишлари9
Давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг асосий мақсади аҳоли турмуш сифатининг юқори даражасини таъминлаш ва яхшилашдан иборат.

  1. Балиқчилик хўжаликларини ривожлантиришнинг илмий-методологик асослари

Ҳозирги кунда мамлакат аҳолисини юқори сифатли ва арзон балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш миллий хавфсизлик масаласидир. Мамлакатнинг миллий иқтисодий ҳолатини ривожлантириш барқарор иқтисодий бошқарув тизимини яратиш орқали ҳал қилиниши мумкин. Балиқчиликнинг бугунги кундаги ҳолати ва уни янада ривожлантириш учун хўжаликларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини чуқур ўрганишимиз, мавжуд муаммоларни таҳлил этишимиз керак бўлади.
Шу сабабли илмий тадқиқотлар ва замонавий бошқарув тизимини ўрганиш ҳамда мавжуд камчиликлар ўз ечимини топиши учун илмий-амалий ишларни узвий боғлашимиз лозим.
Машҳур иқтисодчи Марк Блауг фикрига кўра, методология иқтисодий фаннинг илмий хусусиятини белгилайди ва реал ҳақиқатларни тушунтиришга интилади10. Бу фикрдан шуни англаш мумкинки, методология илмий ёндашувни талаб этибгина қолмай, иқтисодий таҳлиллар орқали олиб борилган ишларнинг натижасини тушунтириб беришда алоҳида ўрин тутади.
Себастиан Анси ўз тадқиқотида интеграциялашган бошқарув тизими орқали балиқларнинг сифати, гигиена ва хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни самарали назорат қилишни таъминлаш йўлини ишлаб чиқди 11.
Ушбу тадқиқотни таҳлил қиладиган бўлсак, унда балиқчилик хўжаликларини бошқаришда етиштирилаётган балиқ маҳсулотининг сифати, касалликларга қарши курашиш чоралари, ветеринария хизматини йўлга қўйиш зарурлиги кўрсатиб берилган.
Шу билан бир қаторда, Ван Траи Нгуйен ҳам ўз тадқиқотида асосий муаммолардан бири сифатида сувнинг ифлосланиши ва атроф муҳитга таъсирини ишлаб чиқди, саноатнинг ривожланиши табиий ҳавзаларда сувнинг ифлосланишига олиб келиши ҳақидаги илмий қарашларини асослаб берди12. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, балиқ етиштиришда сувнинг ифлослиги балиқчилик хўжалиги фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Алйсса С. Томас ўз тадқиқотида балиқ етиштиришда одамлар томонидан меҳнат сарфи учун 90 фоиз вақт сарфланаётгани, бошқарув режимига эса фақатгина 10 фоиз эътибор қаратилиши ҳақида ўз фикрларни билдириб ўтган 13. Бу эса бошқарувда балиқчилик бўйича муҳим маълумотларга эга бўлмасдан қарор қабул қилиш зарурияти юзага келишини кўрсатади. Шу сабабли кадрлар малакасини ошириш, раҳбарлик қобилиятини шакллантириш лозим.
Методология ва назария бўйича хориж олимларининг олиб борган илмий тадқиқотлари мамлакатимиз балиқчилигига дастур бўлиб хизмат қилиши хориж тажрибасини таҳлил қилишни тақозо этади.
Балиқчилик хўжаликларини барқарор ривожлантириш бўйича Т.А.Моисеенкова, Н.В. Алесина, П.Алдака, Т.Хачатурова, Р.Р.Галулиния ва бошқалар, балиқ овлаш саноатини кучайтириш бўйича эса Ж.Бардач, Д.Ш.Якубова, Ж.М.Гордон, В.К.Киселёв ва бошқалар илмий изланишлар олиб боришган14.
Д.Ш.Якубова ўз тадқиқотида балиқчилик саноатини ривожлантириш учун барқарор моделни шакллантириш бўйича инновацион лойиҳани амалга ошириш вариантини танлаш методологиясини таклиф қилиб, бунинг учун қуйидагича барча баҳолаш кўрсаткичларини келтирган:

  • бозорнинг самарадорлиги - бозор ҳажмини баҳолаш, унинг динамикаси, бозордаги кириш тўсиқлари, рақобатнинг интенсивлиги, бозорнинг даромад даражаси;

  • бизнес стратегияси - бу ғоянинг компания тажрибаси ва салоҳияти билан қандай боғлиқлигини баҳолаш;

  • ғояни асослаш - ғоянинг мураккаблиги ва янгилик даражасини баҳолаш;

  • ресурсларга бўлган талаблар - бу фикрни амалга ошириш учун зарур бўлган қўшимча ресурсларни баҳолаш;

  • ишлаб чиқарувчи учун фойдалар - нархнинг ноанъанавийлиги, сифатни баҳолаш, истеъмолчи муаммолари, ўзига хос хусусиятларини баҳолаш ва ҳ.к.

Тавсия этилган методологияга мувофиқ, иккита муқобил дастур варианти яратилган. Биринчи вариант - алоҳида корхона томонидан лойиҳани ишлаб чиқиш. Иккинчи вариант - саноатнинг рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўналишларини аниқлаш 15.
Тадқиқотлар натижасида тавсия этилаётган методология балиқчилик саноатини ривожлантириш учун барқарор моделни шакллантириш, инновацион лойиҳани амалга оширишнинг асосий устувор йўналишларини белгилаб беради. Бунинг натижасида балиқчилик саноатида бозор самарадорлиги ва балиқчилик хўжаликларининг қиёсий таҳлили келтирилган бўлиб, ушбу методологияни бизнинг тадқиқотда ҳам қўллаш мумкин.
Рей Хилборн ўз тадқиқотида балиқчиликни барқарор ривожлантириш мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиб табиатга вақт ўтиши билан зиён етказмаслик бўйича ўз таклифларини бериб ўтган. Р.Хилборн биологик, ижтимоий ва иқтисодий тизимни сақлаш, балиқ овлашнинг кескин ошиши инсонларнинг экотизимга таъсири натижасида захираларнинг камайиши ва экотизимнинг ички яхлитлигини сақлаб қолишига барқарорликни таъминлаш жоиз деб таъриф беради.16 Бизнинг фикримизча, балиқчиликда барқарорликни таъминлаш инсонлар ўртасида табиатга бўлган муносабатни яъни маданиятни шакллантириш, янги зотларни яратишда бевосита абиотик, биотик ва антропоген омилларни ҳисобга олган ҳолда эришиш мумкин.
Барқарорлаштириш бу – мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш иқтисодий танглик ҳолатларига барҳам бериш, сақлаш ва қайта ишлаш, ишлаб чиқаришни юксалтириш учун шарт шароитларни вужудга келтиришдир.
Г.А.Волошин ўз илмий изланишларида балиқчилик саноатини барқарор ривожланишига тўсқинлик қиладиган сабабларни аниқлаб асосий йўналишларини ишлаб чиқди:
- маъмурий (соҳани бошқаришнинг профессионал даражада юқори эмаслиги; соҳада меъёрий-ҳуқуқий базанинг такомиллашмаганлиги);
- иқтисодий (саноат корхоналарининг асосий воситалари жисмоний ва манавий эскириши; товарлар ва хизматлар нархлари ва тарифларининг ўсиши; маҳаллий балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватининг пасайиши; молиявий йўқотишларнинг юқори даражаси; саноат корхоналарининг инвестицион жозибадорлигининг заифлиги);
- биоиқтисодий (балиқчиликда хомашё базасидан самарасиз фойдаланиш; браконерлик);
- геосиёсий (балиқ овлашда давлатларнинг иштирокини камайтириш);
- ижтимоий-иқтисодий (аҳоли жон бошига балиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш даражасининг пастлиги, олис ҳудудларда ижтимоий кескинликнинг кучайиши).17
Балиқчиликни барқарор ривожлантиришда келтириб ўтилган сабабларни таҳлил қиладиган бўлсак, соҳа олдида ҳар бир йўналиш бўйича муаммоли вазиятлар мавжуд эканлиги ҳамда ҳар бир йўналишга алоҳида ёндошув зарурлиги барқарор ривожланишни давлат томонидан назоратга олиш ва тартибга солиш бугунги куннинг асосий муаммоси бўлиб қолмоқда.
Шу ўринда балиқчиликни барқарор ривожлантириш нима деган саволга жавоб топсак. Балиқчиликни барқарор ривожлантириш бу – иқлим ўзгариши шароитида мавжуд абиотик, биотик ва антропоген омилларни ҳисобга олиб, аҳолини балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, балиқ етиштириш ҳажмининг йилдан- йилга ўсиб боришини таъминлаш ҳамда соҳада харажатлар тежалиб балиқчилик соҳасининг даромадлари кўпайиши ва фойданинг йиллар кетма-кетлигида ошиб боришидир18.
С.И.Курдюков ўз тадқиқотида балиқчиликни барқарор ривожлантириш стратегиясини шакллантиришнинг назарий, услубий ва амалий жиҳатларини ишлаб чиқди. Бунда:

  • бозор шароитида балиқчиликнинг барқарор ривожланишига таъсир этувчи омиллар тизимлаштирилган;

  • сув, биологик ресурсларни кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш, балиқчиликни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда балиқчилик тармоғининг барқарор ривожланиш стратегиясини шакллантириш тамойиллари кенгайтирилган;

  • балиқчиликни ривожлантириш бўйича хорижий давлатларнинг тажрибаси умумлаштирилган;

  • инвестиция фаоллигини ошириш ва моддий-техник базани шакллантиришнинг асосли стратегик йўналишлари ишлаб чиқилган;

  • балиқчиликни барқарор ривожлантириш учун бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми таклиф қилинган;

  • балиқ ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги ҳамкорлик ва интеграцияни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

  • балиқчиликни барқарор ривожлантириш стратегиясини шакллантиришга қаратилган инновацион жараёнларни бошқариш механизми таклиф қилинган;19

Келтириб ўтилган фикрлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, балиқчилик хўжаликларини барқарор ривожлантиришда бошқаришни тўғри ташкил этиш, ҳар бир хўжалик раҳбари бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиши ҳамда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши соҳани ривожланишига кўзланган мақсадга эришиш имконини яратади.
Шу ўринда балиқчилик хўжаликларини барқарор бошқариш нега зарурлиги ва хўжаликлар фаолиятидаги ўрни ҳақида тўхталадиган бўлсак, балиқчилик хўжаликларини барқарор бошқариш балиқчилик соҳаси иқтисодиётининг барқарорлашуви ва балиқ етиштириш кўрсаткичларининг ўсиши, раҳбарлар бозор талабига мос ҳаракат қилиши, балиқчилик ҳўжаликлари ҳолатини, рақобат услубларини ўзлаштириши, етиштирган наслли балиқ маҳсулотларини сотиш ва сақлашда ўз стратегиясига таяниши лозим. Балиқчиликни самарали бошқариш балиқчилик хўжаликлари тегишли қонунларга риоя қилиши ва ўзгарувчан экологик шароитларга мослаша олиши керак. Табиий ресурслар базасини бошқариш ва асраб-авайлаш, технологик ва институционал ўзгаришларни ҳозирги ва келажак авлодлар учун инсоният эҳтиёжларини доимий равишда қондирилишини таъминлайдиган тарзда йўналтириш ҳамда барқарор ривожланиш (ер, сув), ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик ресурслари экологик жиҳатдан бузилмайдиган, технологик жиҳатдан мос, иқтисодий жиҳатдан фойдали ва ижтимоий мақбул ечимини топиш зарурдир.
Шу сабабли балиқчилик хўжаликларини бошқаришда ҳар бир ресурснинг бозор муносабатларига узвий боғлиқлиги асосланди (1.3-расм). Балиқчилик хўжаликларида ресурсларни бошқариш хўжалик фаолиятида асосий ўрин эгаллайди ҳамда мавжуд камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш йўлларини излаб топишнии янада яхшилаш имконини беради.


Download 250,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish