Балиқчилик хўжаликларини ривожлантириш
Ўзбекистон чорвачиликнинг қадимий марказларидан бири бўлиб, Республиканинг тупроқ ва табиий иқлим шароитлари унумдор суғориладиган ерлари, сув ресурслари, қир-адирлари, дашт-чўл ва тоғ олди яйловлари чорвачиликнинг ривожи учун қулайдир. Суғориладиган ерларда асосан қорамолчилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, қир-адирлар, дашт-чўл ва тоғ олди яйловларида эса қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик, туячилик, сув ҳавзаларида балиқчилик ривожланган.
Иқтисoдиётнинг ривoжи кўп жиҳaтдaн қишлoқ xўжaлиги сoҳaсидaги ислoҳoтлaр сaмaрaсигa бoғлиқ. Мaмлaкaтимиздa қишлoқ xўжaлигини ислoҳ этиш қишлoқдa мулкдoрлaр синфини шaкллaнтириш, қишлoқ xўжaлик мaҳсулoтлaри ишлaб чиқaришини кўпaйтириш вa қишлoқ aҳoлисининг мoддий фaровoнлигини ошириш гaрoвидир.
Қишлоқ хўжалигида чорвачилик муҳим тармоқлардан бири бўлиб, сут, гўшт, тухум, асал, балиқ каби чорвачиликдан олинадиган оқсил моддаси манбаи бўлган маҳсулотлар билан аҳолини таъминлаш, саноат ишлаб чиқаришига, қайта ишловчи саноат учун хам ашё манбаи сифатида мамлакат иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшади.
Чорвачилик соҳасида олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар ҳамда соҳани диверсификациялаш натижасида мамлакатимизда 2019 йилда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 74 673,6 млрд. сўмни ёки 2018 йилга нисбатан 102,5 % ни ташкил қилди. Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида чорвачилик маҳсулотларининг улуши 49,5% ни ташкил этди3. Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичларини хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлил қилганимизда 95,2 % и деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлар ҳиссасига, 2,9% и фермер хўжаликлар, 1,9 % и қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда 581 минг гектар сув ҳавзаларидан балиқ етиштиришда фойдаланилган бўлса, жами 3600 та балиқчилик хўжаликлари фаолият юритган. 2019 йилга келиб, 4000 га яқин балиқчилик хўжаликлари ташкил этилди 4. 2018 йилда 90,4 минг тонна балиқ етиштирилган бўлса, 2019 йилнинг охирига келиб, ушбу кўрсаткич 115 минг тоннага етказилди. Балиқчиликни янада ривожлантириш учун бир қатор жуда муҳим муаммоларни, хусусан, балиқчилик хўжаликларининг барқарорлиги, бошқариш механизмини ишлаб чиқиш кераклиги, энг муҳими, уларнинг самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишни қатъий талаб этмоқда.
Балиқчиликни ривожлантириш билан бир қаторда, ушбу соҳада бир қатор муаммолар ҳам юзага кела бошлади, соҳага эътиборнинг камайиб кетиши натижасида мавжуд ресурслардан самарали фойдаланимаслик аҳолини балиқ маҳсулотига бўлган талабининг қондирилмаслигиа олиб келди. Шу билан бир қаторда, балиқ етиштириш ҳажмининг кескин камайиши ҳамда наслнинг ёмонлашишига олиб келди.
Мамлакатимиздаги мавжуд ресурслардан ҳамда давлатимиз томонидан берилаётган юқори даражадаги имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда балиқчиликни ривожлантириш наслчилик, ветеринария ва хизмат кўрсатиш тизими, бойитилган омухта ем базасини тубдан яхшиланиш имконини беради.
Тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан балиқчиликни ривожлантириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича соҳада ўз ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича қуйидаги ечимлар келтирилган (1.1-расм).
Балиқчиликни бошқариш
Балиқчилик хўжаликларини бошқаришда аниқ механизмнинг йўқлиги
“Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўрисида” ги ПҚ-2939 сонли қарори 01.05.2017
Балиқчиик хўжаликларини бошқаришда хориж тажрибасини мамлактимизда қўллаш амалиётга татбиқ этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |