ФОНД БОЗОРЛАРИГА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
РЕЖА КИРИШ. АСОСИЙ ҚИСМ. 1. Фонд бозорларига хорижий инвесторларни жалб этишни рағбатлантиришнинг назарий- ҳуқуқий асослари
2. Фонд бозорларига хорижий инвесторларни жалб етишнинг хозирги талаби
3. Хорижий инвестицияларни жалб етишни рағбатлантиришни такомилаштириш.
ХУЛОСА. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.
КИРИШ ,,Бутун куч ва салоҳиятимизни ягона улуғ мақсадимиз Янги Ўзбекистонни барпо етишга қаратамиз.1 Шавкат Мирзиёйев Ўзбекистон иқтисодиётининг таркибий ўзгаришларига хорижий инвеститсияларни кенг жалб этиш, ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизатсия қилишни жадаллаштириш уларни рағбатлантиришга консептуал ёндашувларнинг ўзгаришини, иқтисодиётда ислоҳотларни либераллаштириш ва чуқурлаштиришга боғлиқ бўлган инвеститсия сиёсатининг вазифаларини инобатга олган янги консепсиялар, стратегияларни ишлаб чиқишни талаб қилади.
Бундай ёндашув республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг аниқ шарт-шароитларини янада тўлиқ ҳисобга олиш, инвеститсиянинг оқилона йўналишларини ишлаб чиқиш, инвеститсияларни молиялаштиришнинг янги манбаларини танлаш ва улардан фойдаланиш, бозор муносабатларига мос инвеститсия ресурсларини жалб қилиш, жамлаш ва тақсимлашнинг янада илғор шакл ва усулларини қўллаш зарурлигини тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти И. А. Каримовнинг2 ислоҳотлар ва инвеститсиялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисидаги маърузасида:
Ўзбекистон Республикасида чет эл инвеститсиялари учун Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари томонидан амалга ошириладиган инвеститсиялар учун тегишли шарт-шароитлардан кам бўлмаган қулай шарт-шароитлар назарда тутувчи миллий тартиб ўрнатилган.
Қонун ҳужжатларида хорижий инвесторларни ҳимоя қилишнинг умумий кафолатлари ва чоралари билан бир қаторда, қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари, шу жумладан, ҳамкорлар томонидан хорижий инвесторлар олдидаги ўз мажбуриятларини сўзсиз бажаришни таъминлашлари мумкин.
Қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари хорижий инвесторларга инвеститсия киритишда ҳар бир алоҳида ҳолатда берилиши мумкин:
- барқарор иқтисодий ўсишни таъминловчи устувор тармоқларга, мамлакат иқтисодиётидаги прогрессив таркибий ўзгаришларга;
- республиканинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, уни жаҳон хўжалиги алоқаларига интегратсиялашувини таъминловчи устувор лойиҳаларга;
- хом ашё ва материалларни қайта ишлаш, истеъмол товарлари ва хизматларини ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган кичик тадбиркорлик соҳасидаги лойиҳаларга.
Шунингдек, давлат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвеститсия фаолиятини амалга оширувчи хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини кафолатлайди ва ҳимоя қилади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонунчилиги инвеститсия шартларини ёмонлаштирса, инвеститсия киритилган пайтдан эътиборан ўн йил мобайнида хорижий инвесторларга инвеститсия киритиш санасида амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади. Чет эллик инвестор ўз ихтиёри билан янги Қонунчилик қоидаларини қўллаш ҳуқуқига эга, бу унинг инвеститсия шартларини яхшилайди.