Режа: Кириш. Ҳарбий инқилоб ёки ҳарбий ишлардаги инқилоб. Асосий қисм


Энг қадимги қурол-яроғларнинг пайдо бўлиши



Download 0,8 Mb.
bet2/4
Sana23.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#124482
1   2   3   4
Bog'liq
1546671847 73499

Энг қадимги қурол-яроғларнинг пайдо бўлиши.
Ибтидоий жамият одамларининг яшаш тарзи, жисмоний ва ақлий тузилиши, улар томонидан ясалган меҳнат қуролларининг тури ва материалига кўра бир қанча даврларга бўлинади. Археологларнинг Африка ва Ява оролида олиб борган тадқиқотлари сайёрамизда одамлар 2-2,5 миллион йиллардан бери яшаб келаётганлигини кўрсатади. Тахминан ана шу йиллардан бошланган ибтидоий жамият меҳнат қуроллари тошдан ясалгани сабабли палеолит қадимги тош даври деб аталади.
Палеолит даври ўз навбатида уч босқичдан

  1. илк полеолит,

  2. ўрта палеолит

  3. сўнгги полеолитдан иборат.

  • илк палеолит бундан 2,5 миллион йиллардан 100 мингинчи йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади.

Ўрта палеолит босқичи бундан 100-40 минг йиллар илгари даврдир. Археологияда бу мусте маданияти деб юритилади. Сабаби бу Г.Мортие томонидан Франциянинг жануби-ғарби (дордон департаменти)даги мусте ғоридан топилган маданият номи
Сўнгги полеолит босқичи миллоддан тахминан 40-12 минг йиллар илгариги даврдир.



Ибтидоий жамиятнинг иккинчи даври мезолит (юнонча ўрта тош даври дейилади) ва у милоддан аввалги 12 мингинчи йиллардан 7 мингинчи йилларгача давом этади.


Учинчи давр неолит. Янги тош даври бўлиб унга миллоддан аввалги 6-4 мингинчи йилларда юз беради.
Бешинчи давр бронза, яъни мис ва қалай қотишмасдан меҳнат қуроллари ясаш ўзлаштирилган бўлиб мил.ав. 3-2 мингинчи йилларни ўз ичига олади.
Милоддан аввалги 1 мингинчи йиллар бошларида томирдан турли қуроллар ва асбоб-ускуналар ясашнинг ўзлаштирилиши натижасида томир асри бошланади.
Ўзбекистон ҳудудида илк полеолит даври одалари Фарғона водийси сух
тумани Селунғурғори ва Тошкент вилояти Ангрен шаҳри қулбулоқ маконидан топилган ва ўрганилган.
Селунғурғори 1958 йил археолог Окладников, 1980 йил бошлаб Археолог У.Исломов томонидан ўрганилган. Тадқиқотлар Селунғур манзилгоҳида одамлар Палеолит даврининг барча босқичларида яшаганлигини кўрсатади. Бу манзилгоҳдан аждодларимизнинг суяк қолдиқлари, уларнинг тошдан ясалган меҳнат қуроллари ҳамда улар овлаб тирикчилик қилган айиқ қоплон, каркидон, сиртлон, оҳу ва бошқа ҳайвонларнинг суяклари топилди. Омиллар Селунғорида бундан 700-100 минг йиллар илгари яшаган деган хулосага келдилар.

1963-1970 йилларда Археолог М.Р.Қосимов раҳбарлигидаги гуруҳ Қўлбулоқ маконида 10 дан ортиқ қатламни ўргандилар 730-830 см чуқурликда жойлашган икки қуйи қатлам илк полеолит босқичига тўғри келади. Бу қатламлардан йирик дағал ишланган тош қуроллар топилди.
Илк полеолит одамлари тошдан дарахт шоҳларидан турли меҳнат қуроллари ясаганлиги туфайли билағон одам дейилади. Дастлабки тош қуролларининг учи ўткир, ясси тухумсимон бўлган. Бу қуроллар қўл болтаси ёки қўл чўқиллари ҳам дейилган. Ўрта Осиёда 50 дан ортиқ манзилгоҳлардан турли хил тош қуроллари, қўл-чўқифлари, ҳайвон терисини ишловчи тош пичоқлар, ҳайвон шоҳлари ва суяклари топилган. Одамлар меҳнат қуроллари ясаш учун қулай тош материалларини излаганлар. Улар Навоий вилоятидаги Ижонт ва Учтутда, Фарғонадан 40 км узоқроқдаги Қапчиғайдаги тош конларидан топилган. Одамларнинг тошга ишлов бериш устахоналаридан фойдаланганлиги аниқланган.
Самарқанднинг Сиёбга сойи ёқасидан Харламов. Лев ва Журақуловлар 10 мингга яқин тош қуроллари (тош, қирғич, пичоқ, тош болта топган). Сўнгги Полеолит даври манзилгоҳи Сурхондарёдан ҳам топилган. Бу даврда қурол-яроғлар ясаш техникасида катта ўзгаришлар рўй берди. Бу даврда пичоқ ва қирғич, чақмоқ тошда найза учлари, арраловчи, тошувчи меҳнат қуроллари ясалган.
Мезолит даврига оид бўлган Мачай ғоридан турли хил тош ва суяк қуроллар топилган. Ҳудди ўша даврга келиб ўқ ойдан ҳам кенг фойдалана бошлашган.
Зараутсой қоясида овчилар ўқ ёй ва палохмон тошлар билан кетаётгани тасвирланган. Неолит даврига келиб қуроллар ишлаш техникасининг ўзгариши, силлиқлаш, пардозлаш, пармалаш арралаш усуллари ихтиро этилди.
Тош қуроллар орасида тош болталар, поналар исканалар, тош тешалар пайдо бўлди. Неолит даврига оид Калтаминор маданиятининг энг муҳим манзилгоҳи хисобланади.
Бу манзилгоҳда ўқ-ёйдан кенг фойдаланган. М.Асқаров ва Исломовлар қидирувлари натижасида 100 дан ортиқ манзилгоҳлар аниқланди. Бу ерларда асосан овчилик ва термачиликда тош ёрғучоқлардан фойдаланган. Бронза даврига келиб ўроқ, чақмоқ тош, пичоқ, ҳанжар кенг тарқалган.
1969-1974 йиллар А.Асқаров Сополтепада 150 дан ортиқ қабрни очган. Унда бронзадан ясалган қуроллар топилган. Найза ва болталар топилган 1953-1961 йиллар Воронец Чустда Бува номозор деган жойдан кетмон, тош , ёрғучоқ, ховонча, ўроқсимон пичоқ ва бронза уроқларини топган. Темирнинг кашф этилиши натижасида қаттиқ ва ўткир ўроқ ва пичоқлар ясалди.






Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish