Режа Кириш а


Агросаноат мажмуасининг ҳолати, иқтисодий-ижтимоий



Download 177,5 Kb.
bet6/10
Sana11.07.2022
Hajmi177,5 Kb.
#775555
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
boshlang\'ich sinfda o\'quvchilar

Агросаноат мажмуасининг ҳолати, иқтисодий-ижтимоий
самарадорлик даражаси

Республика агросаноат мажмуаси таркибидаги тармоқларнинг ташкилий, техникавий, технологик, иқтисодий ҳамда ижтимоий ўзаро боғланиши, яъни интеграциялашуви натижасида меҳнат тақсимоти амалга оширилмоқда. Бу ҳол агросаноат мажмуаси ихтиёридаги барча ресурслардан, шу жумладан, чекланганларидан ҳам самарали фойдаланилишини таъминлашга, техника ва технологияларни ривожлантиришга, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштиришга, автоматлаштиришга, электрлаштиришга, компьютерлаштиришга ҳамда тармоқларни бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган. Улар талаб даражасида амалга оширилиши натижасида харидоргир, рақобатбардош озиқ-овқат ҳамда халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми ортади. Улар истеъмолчиларга сифатли ва қулай усуллар билан етказиб борилиши натижасида аҳолининг шу маҳсулотлар билан таъминланиши даражаси ортиб, мажмуа таркибидаги тармоқларнинг фойдалари кўпаяди. Натижада агросаноат мажмуасининг иқтисодий самарадорлиги юксалади.


Агросаноат мажмуасининг иқтисодий самарадорлик даражасини қатор кўрсаткичлар ёрдамида аниқлаш мумкин.
Жумладан, Республика агросаноат мажмуасининг ялпи маҳсулоти. У мажмуа таркибидаги тармоқлар корхоналари бир йил мобайнида ишлаб чиқарган тайёр маҳсулот ва кўрсатган хизматлар миқдоридан ташкил топади. Ялпи маҳсулотнинг миқдори ҳар бир тармоқ бўйича абсолют, яъни натурал кўрсаткичлар ёрдамида ҳисобланади (тонна, дона, банка, литр, шиша идишда, тонна.км, эт.гектар.). Бу кўрсаткич ёрдамида агросаноат мажмуасидаги тармоқлар ялпи маҳсулотининг миқдори алоҳида- алоҳида аниқланиб, аввалги йиллардаги рақамлар билан таққосланиб, тармоқларнинг қандай ҳолатдалиги аниқланади. Лекин бу натурал кўрсаткичлар агросаноат мажмуасининг умумий ҳолатини ифодалай олмайди. Бунинг учун агросаноат мажмуаси ялпи маҳсулотининг қийматини аниқлаш лозим. Ялпи маҳсулот қиймати мажмуа таркибидаги барча корхоналар бир йилда ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотларнинг, кўрсатган хизматларнинг бозор баҳоларидаги қийматидан иборат. Айрим корхоналарда ишлаб чиқарилган баъзи маҳсулотларнинг маълум бир қисмидан корхона ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун фойдаланилади, маълум миқдордагиси эса шу йилнинг ўзида сотилмай қолади.
Ялпи маҳсулот қийматини ҳисоблашда маҳсулотларнинг бир неча марта ҳисобга олинишини бартараф этиш мақсадида, агросаноат мажмуасининг барча тармоқларида яратилган қўшилган қиймат суммасини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Чунки қўшилган қиймат – бу, корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматидан етказиб берувчилардан сотиб олинган ва истеъмол қилинган хомашё ва материаллар қиймати (амортизация суммасидан ташқари) чиқариб ташланганидан сўнг қолган қисмининг бозор баҳоларидаги қийматидир. Мажмуа ялпи маҳсулотининг ҳақиқий баҳолардаги қийматини республика ялпи миллий маҳсулоти таркибидаги салмоғини аниқлаб, унинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши ва ўзгаришини ҳам аниқлаш мумкин. Агарда агросаноат мажмуаси ялпи маҳсулотининг республика ялпи миллий маҳсулотидаги салмоғи ўсаётган бўлса, ялпи миллий маҳсулот ошган ҳолда мажмуанинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни юксалаётганлигидан далолат беради. Агросаноат мажмуаси ялпи маҳсулотининг ҳақиқий баҳоларда ҳисобланган қийматидан шу йилдаги асосий иқтисодий кўрсаткичларни, жумладан, ишлаб чиқаришнинг рентабеллик даражасини, меҳнат унумдорлигини, фондлар қайтимини аниқлашда фойдаланиш мумкин. Агросаноат мажмуаси иқтисодиётининг қатор йиллардаги ўзгаришини аниқлаш учун унинг ялпи маҳсулоти қийматини ўзгармас, яъни қиёсий баҳоларда аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги даврда қиёсий баҳо сифатида 1996 йилдаги ўртача баҳолар олинмоқда. Шу тартибда ялпи маҳсулотнинг қиймати аниқланиб, уни аввалги йиллардаги рақамлар билан таққослаш орқали агросаноат мажмуаси ялпи маҳсулоти қийматининг ўзгаришини аниқлаш мумкин. Шундай қилиб, ялпи маҳсулот қийматига ва бошқа кўрсаткичлар даражасига баҳолар ўсишининг таъсири бартараф этилади. Агросаноат мажмуаси ялпи маҳсулотининг 1996 йил баҳоларидаги қиймати мажмуанинг реал ялпи маҳсулоти эканлигидан далолат беради. Шу реал ялпи маҳсулот қиймати кўрсаткичидан фойдаланган ҳолда агросаноат мажмуасида қатор йиллардаги меҳнат унумдорлиги, фондлар қайтими, сиғими каби кўрсаткичлар даражасини аниқлаб, уларнинг ўзгаришини ҳам билиб олиш, бу кўрсаткичларни мажмуа таркибидаги тармоқлар миқёсида аниқлаб, уларнинг ўзгаришини таҳлил қилиш мумкин.

Download 177,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish