3. Санитар-гигиеник ҳолат ва уни яхшилаш чоралари самарадорлигини баҳолаш
Корхонада мавжуд иш жойларида санитар-гигиеник ҳолатларни баҳолаш санитар-гигиеник нормалардан четланишлар мавжуд бўлган вақтларда ўтказилиши мумкин. Абсолют четланишлар катта диапазонларда ўзгаришлари мумкинлигининг сабабини уларни 3 зонага бўлиб ўрганиш тавсия этилади: (ишлаш) қулай, қониқарсиз (ноқулай), йўл қўйиб бўлмайдиган.
Қулай зонага тегишли кўпчилик кўрсаткичларни аниқлаган ҳолда санитар-гигиеник ҳолат ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин. Бунда, асосан қуйидагилар ҳисобга олинади: ёруғлик, зарарли моддалар, газлар, аерозоллар, микроиқлим, яъни ҳаво ҳарорати, намлик, ҳаво ҳаракати тезлиги, механик силкинишлар, яъни вибрастия, шовқин, нурланиш, атмосфера босими каби кўрсаткичлар.
Санитар-гигиеник ҳолатни баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
1. Меҳнат шароитига кўра қулай зонага тегишли бўлган иш жойлари ҳажмини белгиловчи (Киж) коеффистиент қуйидаги формула орқали аниқланади:
Киж = М+ : МУ (10.4.)
Бу ерда:
Мк - қулай иш шароитига эга бўлган иш жойлари миқдори;
МУ - умумий иш жойлари миқдори.
2. Мавжуд иш жойларида норма чегараларидан пастки томонга чекинишларга эга бўлган ишлаш шароитларининг санитар-гигиеник кўрсаткичлари ҳажми (Кс) коэффициенти.
3. Корхона бўйича санитар-гигиеник нормаларга мос келмайдиган ҳолатларда ишлайдиган ишчилар ҳажми (Кин) коеффистиенти қуйидаги формула орқали топилади:
Кин = Ир.н : ИУ (10.5.)
Бу эрда:
Ир.н –санитар-гигиеник нормаларга мос келмайлиган ҳолатларда ишлайдиган ишчилар миқдори;
Иу –умумий ишчилар миқдори.
4. Корхонада иш вақти, иш куни қисқартирилиши ва ноқулай санитар-гигиеник шароитдаги меҳнат билан банд ишчиларга қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда ишлатилиш коеффистиенти (Кп).
Кп=Т : (Т+П) (10.6.)
Бу ерда:
Т - умумий ишлаган вақт,
П - иш кунининг қисқартирилиши ва қўшимча дам олиш кунлари берилиши сабабли ишлатиладиган вақт.
Юқорида кўриб ўтилган кўрсаткичлар бўйича кичик бўлимлар, ишлаб чиқариш корпуслари ва шу кабиларда санитар-гигиеник ҳолат бўйича маълум таҳлиллар ўтказилиши мумкин. Бу турдаги таҳлиллар бизга қаерда ва қандай ноқулай ёки йўл қўйиб бўлмайдиган санитар-гигиеник ҳолат мавжудлигини, у эрда банд ишчилар миқдори, иш вақти, иш куни қисқартирилиши ва ноқулай шароитдаги меҳнат билан банд ишчиларга қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда ишлатилиш коеффистиенти ҳажмини аниқлаш имконини беради.
Корхонада меҳнат шароитларини умумий ҳолда баҳолаш жуда мушкул. Лекин барибир меҳнат шароитларини баҳолашда асосий кўрсаткич бўлиб ялпи иш вақти жамғармаси ҳисобланади, чунки бу эрда нафақат санитар-гигиеник элементлар ҳисобга олинади.
Санитар-гигиеник ҳолат ва уни яхшилаш чоралари самарадорлигини баҳолаш жараёнида меҳнат шароити ҳолатининг ўзгариши ва шунингдек, ўтказилган тадбирларнинг иқтисодий-ижтимоий натижалари таҳлил қилинади. Иш жойларида меҳнат шароити ҳолатининг ўзгариши тўғрисида қуйидаги асосий кўрсаткичларни кузатиш мумкин: ҳаво таркибидаги заҳарли моддаларнинг камайиши, ёруғлик ва микроиқлимнинг яхшиланиши, нурланишнинг пасайиши ва бошқалар.
Корхоналарда санитар-гигиеник ҳолатни яхшилаш борасидаги ишларнинг ижтимоий натижалари қуйидаги кўрсаткичлар билан ифодаланади:
- нормал меҳнат шароитларида ишловчи ишчилар сонининг ошиши;
- касбий носозликлар ва ноқулайликларнинг пасайиши;
- меҳнатнинг ноқулай шароитлари билан боғлиқ бўлган кадрлар харакати ва корхона ички миграстияси даражасининг пасайиши.
Иқтисодий натижалар эса иқтисодий самарадорлик даражаси билан ҳисобланади. Бу корхонада санитар-гигиеник ҳолати яхшиланган ишчиларга олдиндан тўланадиган компенсастия ва қўшимча тўловлар миқдорининг камайиши билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |