МАВЗУ: Шаҳар йўллари ва кўчаларини бўйлама кесими элементларини лойҳалаш. Йўл бўйлама профилининг элементлари
РЕЖА:
1. Йул буйлама профилининг элементлари
2. Шаҳар йўллари ва кўчаларини бўйлама кесими элементлари
3. Умумдавлат ахамиятига эга булган йуллар
Йул буйлама профилининг элементлари
Чизма текислигида ёйиб курсатилган йул укининг вертикал текисликдаги проекцияси йулнинг буйлама профили деб аталади. Буйлама профил айрим йул участкаларининг буйлама нишаб билан улчанадиган тиклигини ва унинг цатнов кисмининг ер бетига нисбатан жойлашувини тавсифлайди. Буйлама нишаблик автомобил йулларининг транспортбоплик сифатларини тавсифловчи муҳим курсаткичлардан бири хисобланади.
Жойнинг табиий к,ияликлари купинча автомобиллардан самарали фойдаланиш учун зарур булган жоиз кийматларидан ортик, булади. Бундай лолларда йулнинг нишаблиги ер сирти нишаблигига нисбатан ётикроц цилинади, бунинг учун тепаликларга кутарилишларда грунтнинг бир кисми цирциб олинади ёки аксинча рельефнинг паст цисмларидан утиш жойларига грунт тукилади.
Грунтни қирқиб олиш натижасида йул сирти ер сиртига нисбатан паст булиб колган жойлари уймалар деб, йулнинг ер сиртидан баландрок, сунъий тукилган грунт устидан утадиган йул булаклари эса кутармалар деб атаилади. Кутармаларнинг баландлиги 1 м дан кам булганида йул «нол» белгилардан (отметкалардан)* утади деб айтилади. Уйма ва кутармалар куриш натижасида йул белгилари ер сиртининг белгиларига мос тушмайди.
Буйлама профилнинг нишаблик узгарганда ҳосил буладиган синиц жойлари харакатланиш учун к,атор нокулайликларни келтириб чнцаради: йулдаги кдварик, жойлар йулнинг олдинда жойлашган кисмини куринтирмай куяди, эф илик радиуси нисбатан кичик булган синик жойларда эса катта тезликда юрилганида автомобилнинг олдинги уки енгиллашиб, уни бошкариш мумкин булмай кол ад и; ботик синик жойларда х,аракат йуналиши тусатдан узгарганлиги сабабли йуловчиларни безовта к,иладиган ва автомобил осмасини зурик^ирадиган туртки хосил булади.
Шунинг учун буйлама профилнинг синик жойлари туташтирувчи вертикал эфиликлар киритиш йули билан равонлиштирилади буйлама профилнинг равонлаштирилган синик жойлари пунктир чизик билан курсатилган. Кавслар ичидаги рацамлар вертикал эгриликлар йуклигида мавжуд булган ишчи белгиларни, қавссиз ракамлар эса хаки кий белгиларни ифодалайди.
Профил олдин графа ясагичда бажарилади, кейин грунтлар, сунъий иншоотлар, жой тафсилоти ва бошкалар туфисидаги маълумотлар билан кулда тулдириб чикилади.
Буйлама профилнинг яккол булиши учун вертикал масофалар (белгилар) горизонтал белгиларга Караганда катта масштабда куйиб чикилади.
Кўча-йўл тармоғини реконструкция қилиш, йўл ҳаракатини ташкиллаштириш – шаҳарларни транспорт тизимини лойиҳалаштиришда нафақат назариянинг, балки замонавий амалиѐтнинг энг қийин ва долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки, сўнгги 20-25 йиллар кўча-йўл тармоғини лойиҳалаштиришда бутунжаҳон миқѐсида инқилобий ўзгаришлар рўй берган давр бўлди.
Шаҳарларни лойиҳалаштиришда барқарор ривожланиш концепцияларининг тарқалиши шаҳарлар ҳудудлари билан боғлиқ, хусусан транспорт тизимини лойиҳалаштириш билан боғлиқ лойиҳавий ечимларга кучли таъсир кўрсатди. Экология, кўчаларни ободонлаштиришда ландшафт дизайни ва архитектураси, шаҳар муҳитида кўчаларнинг интеграцияси, архитектуравий меросни сақлаб қолиш, пиѐдаларнинг ҳавфсиз ва қулай ҳаракатланишини таъминлаш, транспорт воситаларини сақлаш билан боғлиқ муаммоларга қизиқишнинг ортиши махсус хорижий адабиѐтлар ва муддатли нашрларда “sustainable streets”, “liveable streets”, “living streets”, “naturalized streetscapes”, “context sensitive design” каби янги атамаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бу барча тенденциялар (йўналишлар) шаҳар кўча ва йўллари янги синфларини ривожлантиришда, уларнинг қурилиш меъѐр ва қоидаларини такомиллаштиришда ўз аксини топмоқда.
Шу билан бирга ривожланишнинг ҳозирги босқичида долзарб бўлган шаҳар кўчаларини лойиҳалаштиришнинг асосий тамойилларини белгилаб олиш зарур:
1. Кўчалар – бу жамоат ҳудудлари. Кўчалар одамлар билан гавжум бўлишига қарамасдан, кўпчилик шаҳарларда улар жамоат ҳудудлари сифатида тўлиқ фойдаланилмайди. Транспорт учун жой сифатида фойдаланишдан ташқари кўчалар шаҳар ва аҳоли ижтимоий ҳаѐтида алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун кўчалар жамоат ҳудудлари ва ҳаракатланиш муҳити сифатида ҳар томонлама қулай лойиҳаланиши лозим.
2. Қулай кўчалар – қулай тадбиркорлик воситаси. Шаҳар маъмурияти – кўчалар нафақат шаҳарнинг функционал элементи, балки, улар шаҳарларнинг иқтисодий активи ҳам дея бахолашган. Албатта, қулай кўчалар тадбиркорларни кўпроқ фойда олишга интилиш билан бирга кўпроқ мулкка эгаликка бўлган истакни рағбатлантириши билан бирга кўча-йўл тармоғи кўркига кўрк бағишлайди. Бундай ҳолат кўпроқ шаҳарларнинг марказий – шоҳ кўчаларида, шаҳарнинг иқтисодий жиҳатдан рейтинги юқори бўлган қисмларида кузатиш мумкин.
3. Муайян кўчалар учун мақсадли ечимлар. Шаҳарсозлар ва транспорт муҳандислари йўл тўшамаларини ѐтқизиш ва кўчаларни қайта қуриш ишларига ўта эҳтиѐткорлик билан ѐндошишлари талаб этилади. Бу жараѐнлар ҳаракатланишда, йўл чизиқларини, чорраҳаларни ва ҳаракат оқими йўналишини ўзгартиришда муҳим бўлган таъқиқларни ўз ичига олади. Кўпгина шаҳар кўчалари турли даврларда қурилганлигини инобатга олган ҳолда, реконструкция қилиш жараѐнида шаҳарнинг янги талабларини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. Кўча ҳудудлари шунингдек, автомобилларни доимий ва вақтинча сақлаш учун, велотранспортга махсус йўлаклар ѐки ҳаракат оқимини тартибга солиш йўлаклари сифатида фойдаланиш учун қайта лойиҳаланиши мумкин.
4. Кўчаларни ҳавфсизлик нуқтаи назаридан ободонлаштириш. Лойиҳачилар биринчи навбатда турли оқимлар: одамлар, автомобиллар, жамоат транспорти, велосипедлар ва ҳоказоларнинг ҳавфсиз кесишувини ҳисобга олишлари лозим. Шу билан бирга автотураргоҳлар, савдо мажмуалари ҳудудида автомобиллар ва пиѐдаларнинг эркин ҳаракатланиши учун велосипед йўлаклари, автомобил йўллари ва пиѐдалар йўлаклари оқилона режалаштирилиши керак. Шу боис, бугунги кун йирик шаҳарларида албатта турли сатҳда кесишувчи чорраҳаларни ташкил этиш, пиѐдалар йўлакларини режалаштиришда ерости ва ер усти иншоотларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
5. Кўчалар – бу эко-тизимлар. Кўчалар ҳудди эко-тизимлар, яъни инсон томонидан яратилган муҳит (интерфейс) табиий олам билан уйғунлашган ҳолда лойиҳаланиши лозим. Мавжуд тротуарлар ва сунъий ҳовузлардан тортиб, кўчалардаги соя берувчи дарахтларни ѐмғир суви билан суғориш каби тадбирлар узоқ муддатли барқарор ривожланишнинг етакчи экологик омили сифатида шаҳар муҳитини соғломлаштиришда жуда муҳим саналади. Бу борада шаҳар кўча-йўл тармоғи ҳудудида экилиши режалаштирилаѐтган дарахтлар турига ҳам катта эътибор қаратиш зарур. Улар ҳам экологик нуқтаи назардан, ҳам композицион-декоратив жиҳатлари билан ажралиб турувчи, ўзига мос бўлиши лозим.
6. Синов орқали татбиқ этиш. Тезкор ҳамда қиммат бўлмаган қурилиш материалларидан фойдаланишни тарғиб этувчи лойиҳалар бевосита бу жараѐнда аҳолининг ҳам лойиҳалаштириш жараѐнида қатнашишига сабаб бўлади. Масалан, АҚШда шаҳарлар кўча ҳудудларини реконструкция қилишда атроф-муҳитни асосий элементларига босқичма-босқич ѐндошилган, яъни аввалига унча қиммат бўлмаган вақтинчалик хомашѐдан фойдаланилгач, кейинги молиялаштириш жараѐнида улар умрбоқийлиги узоқ бўлган материалларга алмаштирилган. Шаҳар аҳолиси шу муддат ичида янги қарорларни диққат билан ўрганиб, ўзларининг таклиф ва хулосаларини айтишган. Шаҳар аҳолисининг кўча-йўл тармоғини режалаштиришда, реконструкция қилишда иштирокининг аҳамияти жуда муҳим бўлиб, нафақат АҚШда, балки, дунѐнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида бу борада тажрибалар реал ҳаѐтга татбиқ этилган.
Кўриб чиқилган тамойиллар шаҳарларнинг қайси минтақада жойлашганлигига кўра бир-биридан бироз фарқ қилсада, бироқ асосий ривожланиш концепцияси шаҳарлар жойлашган мамлакатлардан қатъий назар умумий принципга эга, яъни кўчаларнинг жамоат ҳудудлари эканлиги, шаҳар савдо, маданий-маиший тизимидаги аҳамияти, шаҳар ҳаѐтида уларнинг ҳал қилувчи стратегик аҳамияти, ҳудди шундай шаҳар эко тизимини салбий ѐки ижобий томонга ўзгартиришда кўча-йўл тармоғи тизимининг ўрни беқиѐс эканлиги, шаҳарларнинг меъморий-композицион ечимида ҳал қилувчи муҳит эканлиги ва ҳакозо масалалар бугунги шаҳарларимизнинг кўчайўл тармоқларига қўйилаѐтган, ечилиши зарур бўлган, шаҳарларнинг истиқболдаги ривожланишини, хусусан, шаҳар кўча- йўл тармоғини ривожлантириш стратегиясини белгилайдиган муҳим масалалардир.
Ушбу барча тамойиллар йўл тармоғининг ўтказувчанлигини сўзсиз ошириш билан боғланиши керак.
Шу ўринда америкалик профессор, урбанист, аниқроқ қилиб айтганда, транспорт муҳандиси Вукан Вучикнинг “Шаҳар автомобиллар учун эмас, инсонлар учундир”,– деган ғоясини тарғиб қилиш ўринлидир. Биз шаҳар кўча-йўлларини шундай оқилона лойиҳалаштиришимиз лозимки, улар шаҳарларимиз кўркига кўрк қўшибгина қолмай, инсонларга кўпроқ фойда келтирадиган ҳудудга айлансин. Йўл тармоғини кенгайтириш стратегиясининг хато эканлиги кўпгина давлатлар тажрибасида ўзининг исботини топди. Чунки, йўллар қанча кўп қурилса, уларда ҳаракатланадиган автомобиллар, шу билан бирга тирбандликлар сони ортиб бораверди. Шундай экан, шаҳар кўча-йўл тармоғини замонавий концепциясини яратиш бугунги кун шаҳарсозлигида долзарб масалалардан биридир.
Сўнги йилларда кузатилган ижтимоий-иқтисодий ривожланишлар натижасида юртимиз шаҳар йўллари ва кўчаларида транспорт воситалари сони кескин ортди, яъни айни кунда Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг автомобиллари сони 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра 2 955 295 тани ташкил қилмоқда. Бу ўтган 2020 йилнинг мос даврида нисбатан 14 фоизга кўп.
2021 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 34 миллион 558 минг 913 кишини ташкил этган бўлса, у ҳолда 100 та уй хўжалигига ўртача 50 та енгил автомобил тўғри келади. Бу бир томондан яхши бўлса, иккинчи томондан йўлларда ҳаракатнинг мураккаблашуви, тирбандлик, хавфсизлик ва шаҳар атмосферасининг ѐмонлашувига олиб келмоқда. Шу сабабли бир неча сатҳли кесиб ўтиш йўллари, кўприклар, транспорт қурилмаларини тўғри жойлаштириш керак. Катта шаҳарлар кичик шаҳарларга қараганда анча ривожланган магистрал тармоққа эга бўладилар: магистралларда юк ташилади, турар жой туманлари ва саноат ишлаб чиқариш туманлари, шаҳар марказлари, туман ва махаллий ахамиятидаги кўчаларда ўзаро тўхтовсиз ҳаракат давом этади. Магистрал кўчаларнинг асосий ривожланганлик кўрсаткичи тармоқ зичлиги ҳисобланади. Бу кўрсаткич кўча-йўл тармоғи узунлигининг шаҳар майдонига нисбати билан тавсифланади.
Кўча-йўл тармоғининг зичлигининг катталиги шаҳарда транспорт воситаларининг ўтказиш қобилиятини оширса, иккинчи томондан жуда катта капитал маблағларни талаб қилади ҳамда шаҳарсозликда қимматли бўлган ер майдонларидан унумли фойдаланиш коэффициентини камайтириб юборади. Шаҳарсозлик тажрибасидан маълумки, шаҳар аҳолиси билан кўча-йўл тармоғи зичлиги ўртасида ҳам боғлиқлик мавжуд. Яъни кичик шаҳарларда, аҳолиси 100-250 минг киши бўлган шаҳарларда кўча-йўл тармоғи зичлиги δ=1.8-2.2 км/км2 атрофида бўлса, аҳолиси 2 млн.дан ортиқ шаҳарларда бу кўрсаткич δ=2.4-3.2 км/км2 ни ташкил этади. Бундан келиб чиқадики, шаҳар аҳолисига нисбатан кўча-йўл тармоғи зичлиги шаҳардаги ҳар бир аҳоли сонига нисбатан пропорционал равишда ошиб бораверади.
Автомобиль йўллари билан кесишган сайилгоҳларда майдонлар иккита алоҳида кўринишда жойлашган. Агар ҳудудни ўзаро перпендикуляр транспорт оқимлари кесиб ўтган бўлса, у ҳолда сайилгоҳ тўртта алоҳида қисмдан иборат бўлиши ва фақат манзарали вазифани бажариши мумкин.
Сайилгоҳ бинолар билан ўралган бўлса, ҳудудни режалаштириш ва композиционландшафтларни гуруҳлаш усуллари ҳудудни ўраб турган биноларнинг эстетик фазилатларини тўлиқ аниқлашга ёрдам бериши керак. Сайилгоҳбиноси олдида ёки олдида жойлашган майдонсув юзаси, бино ёки сув объектининг асосий истиқболини тўсиб қўймайдиган дарахтлар ёки буталар билан ўралган очиқ майсазор ёки партерни ифодалайди. Шунинг учун меъморий иншоотларнинг эстетик фазилатларини яхшироқ кўриш учун уларнинг олдида баланд ўсимликлар ёки тузилмалар бўлмаган тегишли жойни лойиҳалаш керак.
Йўл ҳаракати жадал бўлган автомобил йўлларига туташ майдонларда, газларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишни таъминлайдиган, периметри бўйлаб зич ўсимликлар қатор тасмали экиш ёрдамида шовқинни камайтириш ва ташриф буюрувчилар учун биринчи навбатда қулай шароитлар яратиш лозим. Бундай жойларнинг режалаштириш тузилиши махсус шовқиндан ҳимояланган деворлардан фойдаланган ҳолда пиёдаларнинг қулай дам олишини ва ҳаракатини таъминлайди.
Аҳоли яшайдиган жойларни, саноат марказларини, корхоналарни ва кишлок хужалик худудларини узаро ва бошка турдаги транспортнинг ортиш тушириш - пунктлари билан богловчи йуллар автомобил йуллари тармогини ташкил этади. Ташиладиган юклар бу тармокда турли хажмдаги юк окимларини хосил килади.
Энг макбул тузилган автомобил йуллари авваламбор юк ва йуловчилар ташиладиган асосий йуналишларга мос келиши керак. Мамлакатнинг асосий иктисодий худудлари ва мухим марказлари билан алок,а цилиш учун мулжалланган давлат ахамиятидаги такомиллаштирилган магистрал автомобил йуллари тармоги асосий йул тармоги деб хисобланади. Автомобил магистраллари тормогини режалаштиришда давлатлараро маъмурий, маданий ва хужалик алоцаларини ва мамлакатнинг мудофаа эхтиёжларини таъминлаш мухим ахамият касб этади.
Умумий тармоц йуллари ва идораларга тегишли йуллар булади, идора йулларига саноат корхоналарининг йуллари, жамоа хужаликларининг ички хужалик йуллари киради. Йул лойихалашнинг умумий тамойилларига риоя килинганда бу йул турларидан хар бири уз хусусиятларига эга булиб, булар транспорт воситаларини ва ташиладиган юкларни хисобга олади.
Замонавий автомобил йуллари транспорт воситаларининг асосий тури-автомобилларни купрок утказишга мулжалланган. Йул копламини бузувчи занжирли машиналар ва камдан-кам ишлатиладиган от-аравалар параллел утадиган тупрок йуллардан ёки махсус курилган трактор йулларидан юриши керак. Шунинг учун автомобил йулларида харакатланувчи асосий воситалар турли хил автомобиллар - автобуслар, енгил ва юк автомобиллари, автопоездлардан иборат. К,ишлок хужалик худудларидаги йулларда бир неча тиркамали трактор поездлари харакатланиши мумкин. Резина шинали мотоцикллар ва кишлок хужалик машиналарининг юришига йул куйилади.
Хар цандай мухандислик иншооти каби йул хам, уни лойихалашда мулжалланган турдаги ва микдордаги юкни утказишни таъминлаши мумкин. Автомобилсозлик саноати тараккий этиб, автомобил турларини узлуксиз такомиллаштирмокда ва узгартирмокда. Автомобилларнинг юк кутариш кучини ошириш ва автопоездлардан кенг фойдаланиш доимий анъана булиб колган.
Хар кайси йул унлаб йиллар хизмат килади ва шунинг учун бу йуллардан келажакда юрадиган автомобилларни курсаткичларини аник билиш кийин. Айни бир вактда йулни бир неча йил олдинга хисобланган ортикча мустахкамлик захираси билан куриш икгисодий жихатдан максадга номувофикаир. Шунинг учун автомобил габаритларига ва улардан тушадиган огирликларга стандартлар ишлаб чикарилади. Автомобил саноати бу стандартларга риоя килиши ва автомобил йулларининг элементларига белгиланган меъёрлар мослаштирилиши шарт.
Автомобил йулларида харакатланадиган воситаларнинг габаритларини чеклаш йул элементларини кдндай автомобилга мулжаллаб танлаш муаммосини хал этмайди. Автомобил йуллари плани ва профилининг элементларини аникдаш формуласига автомобилларда катта чегараларда узгариб турадиган бир кднча тафсилотлар киради. Булар жумласига, масалан, автомобилларнинг динамик сифатлари, хайдовчи кузининг к,атнов цисми сатхига ва унинг четига нисбатан вазияти ва бошкдлар киради. Бу хол автомобил харакати талабларини к,ондириш даражасини бахолашда кийинчилик тугдиради, чунки йулнинг транспортбоп сифатларини бахолашда автомобилнинг кдйси турини мулжаллаш номаълумдир.
Умумий фойдаланувдаги автомобил йуллари узларининг халк хужалигидаги маъмурий ва маданий ахамиятига кура бир нечта гурухларга булинади.
Умумдавлат ахамиятига эга булган йуллар МДҲ давлатларининг пойтахтларини узаро боглайди, шунингдек, энг мухим саноат ва маданият марказларини боглайди, кушни мамлакатлар билан транспорт ва сайёхлик алокаларини таъминлайди, автоном республикалар пойтахти ва кушни вилоятларнинг йирик марказлари билан боглайди, I ва II класс аэропортларига, I ва II гурух дарё ва денгиз портларига, оромгохларга ва цурицхоналарга, мамлакат ахамиятига эга булган тарихий ва маданий ёдгорликларга келиш йуллари булиб хизмат килади.
Республика ахамиятига эга булган йуллар республика пойтахтларини ахолиси 100 мингдан 500 минггача булган шахарлар билан, бу шахарларни эса туманларнинг маъмурий марказлари билан боглайди.
Вилоят ахамиятига эга булган йуллар автоном вилоятларнинг марказлари, улка ва вилоятларнинг маъмурий марказлари ва вилоятларни ахолиси 10 мингдан 100 минггача булган туман марказлари ва пунктлар билан бирлаштиради, киска келиш йулларини умумдавлат ва республика ахамиятига эга булган йулларга, вилоят ахамиятига эга булган объектларга боглайди.
Махаллий ахамиятга эга булган йуллар ахолиси 10 мингдан ортик Туман марказларини, ахоли яшайдиган пунктларни узаро боглайди, кишлок кенгашлари жойлашган ерни ва жамоаларнинг марказий ховлилари билан боглайди.
Жамоа хужаликларининг ва бошка кишлок хужалик корхоналарининг ички йуллари марказий ховлиларини уларнинг булимлари, бригадалари, фермалари, дала шийпонлари ва бошка кишлок хужалик объекглари билан боглайди.
Йулнинг халк хужалигидаги ахамияти ва лойихани ишлаб чикиш тугалланган йилдан бошлаб хисобланадиган истикболдаги 20 йиллик харакат жадаллигига караб, МДХ даги умум фойдаланувдаги автомобил йуллари собик СССР Госстройининг курилиш меъёрлари ва коидаларига кура (СНиП 2.05.02-85) беш тоифага булинади.
I ва II тоифаларга умумдавлат, республика, вилоят ва улка ахамиятига эга булган йуллар киритилган. Бунда I тоифа йулларнинг икки тури бир-биридан фарк килинади: 1а - умумдавлат ахамиятига эга булган магистрал йуллар, шу жумладан халкаро йуллар; 16 - харакат жадаллиги кжори булган бошка йуллар.
III тоифа йуллар - булар олдин айтиб утилган йулларники каби ахамиятга эга булган, бирок бу тоифаларга киритилмаган йуллар (харакат жадаллиги кам) ва энг мухим махаллий йуллар; IV тоифа йуллар - республика, вилоят йуллари ва махаллий йуллар; V тоифа йуллар мутлако махаллий ахамиятга эга булган йуллар.
Жамоа хужаликларининг ва бошк,а киш лок хужалик корхоналари ва ташкилотларининг ички хужаш к йуллари СниП 2.05.11-83 га кура улар буйича бажариладиган юк ташиш хажмига цараб, 1с, Не ва Шс тоифаларга булинади. 1с тоифа йулларга улар буйича ташиладиган хисобий юк ташишлар хажми «энг куп» ташиладиган ойда 10 минг т неттодан ортик булган йуллар киради; Не тоифага - 10 минг т неттодан кам булган йуллар киради. Шс тоифа йулларга алохида кишлок хзокалик ер-сувига транспорт хизмати курсатадиган дала йуллари киритилади.
Харакат жадаллиги канча юкори булса, йуллар шунчалик мукаммат лойихаланади. Бу шу нарсага богликки, катта жадалликдаги харакатни утказиш учун, арзон тушишига карамасдан, нисбатан тик нишабли ва катнов кисмининг эни тор булган йул курилса, бу йулда автомобиллар катта тезликда харакат кила олмайди. Бундай йулларда ундан бутун фойдаланиш давомида автомобил транспортининг сарфхаражати жуда катга булади.
Албатта, йул турини белгилашга ёндошув курилиш ва фойдаланиш кийматлари билан узил-кесил хал булмайди. Халк хужалиги учун йулнинг ахамияти ва унинг транспорт тармогидаги роли тугрисидаги бир катор бошка мулохазалар хам назарда тутилади. Бир канча йуллар анча паст тоифага мос келувчи харакат жадаллигига карамасдан нисбатан юкори техник талабларга риоя килган холда курилади, масалан, аэропортга келиш йуллари, бунда энг катта Кулайлик ва катновлар тезлигини таъминлашга интиладилар.
Бундай йул, к,урилгандан кейин бир неча йил мобайнида харакат жадаллиги кам булишига царамасдан, кейинчалик магистрал булиб кщ ади, унинг атрофига ахоли кучиб кела бошлайди.
Шунинг учун пионер йулларнинг трассасини, худуянинг узок; истикболдаги ривожланишини хисобга олган холда, якин даврга мулжалланган катта харакат жадаллигига мое келувчи план ва буйлама кесимнинг техник меъерларига кура белгилаш керак.
Ҳар кайси тоифадаги йулнинг барча элементлари якка енгил автомобилларнинг йулнинг айни тоифасига мое келадиган, яхши куриниш ликда ва курук об-хавода ёки қопламанинг тоза сирти намлаганида хисобий тезликда хавф сиз харакатланишини таъминлаш учун хисобланади. Автомобилларнинг харакат тезлигини, турли тоифадаги йулларнинг пландаги ва буйлама профилдаги элементларини хисоблаш учун кабул килинади. 1 тоифа йуллар учун асосий хисобий харакат тезлиги замонавий енгил автомобиллар хосил келадиган энг катта тезликларга мос келади, IV тоифа йуллар учун хисобий тезлик эса юк автомобилларининг энг катта тезликларига яқин.
Йулни энг киска йуналиш (берилган нукталарни туташтирувчи тугри чизик,) буйича куришга ер сирти рельефи (тоглар, жарликлар), сувли тусиклар (боткокликлар, кул, дарёлар), курицхоналар ва бошка тусиклар тускинлик кил ад и. Шунингдек, йулларни к,ишлок, хужалиги учун кимматли хисобланган унумдор ерлардан утказиш хам мацсадга мувофик эмас.
Айни бир вак,тда йулларни берилган оралик пунктлар ва шахарларга туташ, дарёларни, темир йулларни ва автомобил йулларини кесиб утиш кулай булган жойлар оркали утказиш зарурати тугилади. Дарёдан, жарликнинг қия ёнбагри буйича куприкка келиш кулай булган тугри участкадан утиш зарурати, ахоли яшайдиган пунктни айланиб утиш ва жарликдан утмаслик истаги йул курищда энг киска тугри йуналишдан четга чикишга мажбур этги.
Бурилиш бурчаклари хисобига йулнинг узайиши ривожланиш коэффициенти ёки узайиш коэффициенти билан тавсифланади, улар йул хакикий узунлигининг йул бошлангич ва охирги пунктларини бирлаштирувчи, кейинчалик «хаво йул и» деб аталувчи тугри чизикка нисбатига тенг.
Йулнинг жойдаги геометрик чизигининг холати унинг трассаси деб аталади. Трасса тусикларни айланиб утишда, тепаликларга кугарилишларда ва пастликликларга тушишида планда ва буйлама профилда уз йуналишини узгартиргани сабабли у фазовий чизик хисобланади.
Трассанинг горизонтал текисликка проекциясининг кичрайтирилган масштабдаги график тасвири трасса плани деб аталади.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. ШНҚ 2.07.01-03* “Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш”. Тошкент, 2009.
2. ШНҚ 2.05.02-07 “Автомобил йўллари”. Тошкент, 2007.
3. МШН 25-05. “Автомобил йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар”. Тошкент-2005 й.
4. Азизов Қ.Х. “Харакат хавфсизлигини ташкил этиш асослари”. -Т., «Fan va texnologiya», Тошкент – 2009.
Do'stlaringiz bilan baham: |